Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Жавоблар қачон чиқади?

Охирги йилларда тест синовларини ўтказиш жараёнидаги ижобий ўзгаришлардан кейин коррупция элементлари ўта юқори даражада сақланиб турган йўналишлар - бу магистратура ва ижодий имтиҳонлар эди. Афсуски субъективизмнинг ўта юқорилиги, натижаларни сохталаштиришнинг осонлиги, имтиҳон саволларининг хавфсизлигини таъминлаш даражаси ўта пастлиги ва ҳ.к. факторлар бунга асосий сабаб эди.

Буни қарангки, бугун 3 октябрь бўлишига қарамасдан, ҳалигача жорий йилдаги магистратура тестлари ва бакалаврнинг ижодий имтиҳонлари жавоби эълон қилинмади. Ҳалигача юз минглаб абитуриентлар натижалари на уёқли, на буёқли эканлигини билишмайди.

Азал-азалдан халқ орасида «жавоблар чиқиши қанча чўзилса, шунча ўйинлар кўп бўлади» деган нақл юради. Бу қанчалик рост ёки ёлғон менга қоронғу, аммо жавоблар нима учун кечикаётганига масъулларнинг бирор аниқ жавоби, важ-карсони бормикин ўзи?

Хўп, ҳеч бўлмаса яна қанча кутиш кераклигини айтишсин, абитуриентлар шунга қараб иш қилишарди. Ажойиб қабул йили бўляпти-да ростдан.


👉 @xushnudbek 👈
Юридик техникумларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари бўлиб ўтадиган манзиллар ҳақида
МАЪЛУМОТ

1. Андижон вилояти юридик техникуми учун - Андижон вилояти юридик техникумида (Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 2-уй)
2. Бухоро вилояти юридик техникуми учун - “Дилкушо” теннис стадионида (Бухоро шаҳри, И.Каримов кўчаси, 24-уй)
3. Фарғона вилояти юридик техникуми учун - Фарғона давлат университети стадионида (Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси)
4. Жиззах вилояти юридик техникуми учун - Жиззах вилояти юридик техникуми биносида (Жиззах шаҳри, Учариқ МФЙ, Н.Баракаев кўчаси)
5. Наманган вилояти юридик техникуми учун - Наманган вилояти юридик техникуми биносида (Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси, 2-уй)
6. Навоий вилояти юридик техникуми учун - Кимёгар ёпиқ спорт мажмуасида (Навоий шаҳри, А.Навоий кўчаси, 5-уй)
7. Қашқадарё вилояти юридик техникуми учун - “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдонида (Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 5-уй)
8. Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми учун - Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Нукус шаҳри, Ҳулиманқиз бахши кўчаси)
9. Самарқанд вилояти юридик техникуми учун - 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчаси )
10. Сирдарё вилояти юридик техникуми учун - Сирдарё вилояти юридик техникумида (Гулистон шаҳри, “Манавият” МФЙ, Эзгулик кўчаси)
11. Сурхондарё вилояти юридик техникуми учун - Сурхон спорт мажмуаси захира футбол майдонида (Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси 43-уй)
12. Тошкент шаҳар юридик техникуми учун - Тошкент шаҳар юридик техникумида (Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 12-мавзе, 67А-уй)
13. Тошкент вилояти юридик техникуми учун - Тошкент вилояти юридик техникумида (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Истиқбол МФЙ, Ҳиёбон кўчаси, 2-уй)
14. Хоразм вилояти юридик техникуми учун - Хоразм спорт мажмуасида (Урганч шаҳри, Байналминал кўчаси, 18-уй)


👉
@xushnudbek 👈
Давлат тест маркази имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди. Унда айтилишича, кеча мен каналимда айтган “ноль” масаласи имтиёз қўлланмаслигига сабаб эмас экан.

Аммо масала барибир очиқ қолмоқда. Тегишли вазирлик тавсияномаларни тасдиқлаб бермаганини тушундик, лекин улар мавжуд тавсияномани нега тасдиқламаган? Муаммонинг илдизи нимада?

Ахир нимадир сабаб бўлиши керакку бунга, ким батафсил изоҳ бера олади?

Ва яна асосий савол, уларнинг тақдири энди нима бўлади? Тавсияномаси тасдиқлангач, яна қайта ҳисоб-китоб қилинадими?


👉 @xushnudbek 👈
Турон қоплони, мардлиги билан Чингизхонни лол қолдирган саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаётидан сўзловчи “Мендирман Жалолиддин” янги кўп қисмли тарихий бадиий фильмнинг илк тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

Умид қиламизки, ушбу лойиҳа буюк аждодларимиз ҳақида бутун дунё севиб томоша қиладиган фильмларнинг илк дебочаси бўлади.

Тақдимотда лойиҳа раҳбари Массмедиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда ғоя муаллифи Маданият вазири Озодбек Назарбековлар фильмнинг яралиш тарихи ва жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

Сериални тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг “Тирилиш-Эртуғрул” ва “Қурилиш-Усмон” каби сериаллари билан машҳур “Bozdag film” компанияси суратга олмоқда.

Сериалнинг 1-фасли 13 қисмдан иборат, премьера 2021 йилнинг январь ойига режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Сериалнинг 1-фасл 1-сериясини томоша қилдик. Зўр чиқибди! Қизиқтириб қўйди одамни.

Профессионаллар барибир профессионалде. Ижодкорларимиз мендан хафа бўлишмасину, лекин ўзимизда бундан 3-4 ҳисса кўпроқ пулга ҳам бунақа ишлай олишмасди, менимча.

Премьерани кутишга арзийди!

P.S.: Жалолиддин (Эмре Кивилжим) ва Чингизхон (Жавоҳир Зокиров) билан эсдаликка расмга тушдим :)


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун устама тўланади

2020 йил 2 октябрдаги Президент қарорига биноан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

• 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
• 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
•
5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
•
10 йилдан 15 йилгача – 1;
•
15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
•
20 йилдан юқори – 1,5.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
​​Ўзбек халқи учун қонли кун

Бундан 82 йил олдин айни шу куни, яъни 1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.

СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.

Жумладан, 4 октябрь куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.

Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг 730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.

Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.

P.S.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унинг 5 октябрда расмийлаштирилганини кўриш мумкин. Яъни ўзбек зиёлилари аввал 4 октябрда отилиб, эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
«Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган...» — 4 октябрь даҳшатлари ҳақида

Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб қилганди...

Бундан 82 йил муқаддам, 1938 йил 4 октябрда ўзбек миллатига қарши улкан жиноят содир этилган: зиёлилар оммавий қатағон қилинган эди. Сохталаштирилган ҳужжатлар, зўрлик билан эришилган гувоҳликлар асосида. Суд ҳукмисиз.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади.
Ижодий имтиҳонларнинг жавоблари эълон қилинишни бошлади. Буни билиш учун ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали текшириб кўринг.

Ҳозирча барча ОТМларда ҳам эълон қилинмади, лекин кун давомида жойлаштириб борилади, текшириб боринг.


👉 @xushnudbek 👈
Вокзалларга киришда ҳаддан ташқари бюрократик талаблар қўйилгани танқид қилинди

5 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзидаги сайёр мажлиси Монополияга қарши курашиш қўмитасида бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, ички бозорда рақобатнинг мавжуд эмаслиги сабабли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хизматлар сифатини ошириш ва мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан манфаатдор эмас.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан бугунги кунда мижозлар учун ниҳоятда кўп қулайлик яратадиган рақамли маҳсулотларни қўллаш тизими суст ташкил этилган.

Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвентар паркининг эскириш даражаси юқори бўлиб, вагонлар етишмайди. Мавжуд барча вагонларнинг 80 %дан кўпроғининг ёш таркиби 30 йилдан ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида рақобатни чеклашнинг турли шакллари қўлланиб келинмоқда. Хусусан, жамият фақат 4 та экспедиторлик ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузган. Бошқа экспедиторларнинг фақат ушбу ташкилотлар орқали фаолият олиб боришлари ташкил этилиб, бу эса иштирокчиларга товар, молия ва хизматлар бозорларида тенгсизликни келтириб чиқармоқда.

Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида вокзалларга кириш тартиби ҳаддан ташқари тартибга солиниб, бюрократик тамойилларнинг кучайтириб юборилганлиги натижасида вокзалларнинг ўзини-ўзи таъминлаши учун имкониятлардан юқори даражада фойдаланиш мумкин бўлган халқаро тажрибалар амалга қўлланилмасдан келинмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Абитуриентлар ДТМ биноси олдига тўпланишди

Қўлида ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, лекин имтиёз қўлланмаган бир гуруҳ абитуриентлар ДТМ олдига йиғилишибди. Уларни тушунса бўлади, улар қонунларда ёзиб қўйилган ўз ҳаққини талаб қилишмоқда. Ҳукуматдан қарз сўрамаяпти, йўқ нарсани осмондан талаб қилмаяпти, бизга раҳм қилиб истисно тарзда ёрдам беринглар демаяпти. Шунчаки марҳамат қилиб қонунларни борича ишлатиб қўйинглар деяпти. Ва улар 100% ҳақ.

Бу ерда муаммо кимда, қайси ташкилот хато қилган, абитуриентларга қизиқ эмас.

Нега абитуриентлар шунча жойдан келиб, ДТМ олдига йиғилишди? Карантин пайтида зарилмиди? Уларни тўплангани учун айблай оламизми?

Сабаби оддий - муаммо кўтарилганига шунча кун ўтган бўлишига қарамасдан, расмийлардан аниқ ва жўяли жавоб берилмади. ДТМ ўз баёнотларида муаммо бошқа вазирликларда деди холос. Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбийлашган ташкилотлар эса бу бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. Бирорта масъул чиқиб, ушбу вазият юзасидан аниқ ва конкрет гап айтмади. Мавҳумлик, мавҳумлик ва яна мавҳумлик...

Тайинли жавоб ололмаган фуқаролар нима қилади? Сабр-косаси тўладида, кўчага чиқади, керакли жойга тўпланиб боради. Демак, муаммо кимда? Ҳа, баракалла - таълимга масъул бўлган давлат ташкилотларида!

Давлат қабул комиссияси тезроқ бу масалани ҳал қилиши керак.

P.S.: товуқ тухум қўйгандай имтиёзларни қаторлаштириб ташладик, ана энди ҳар бири учун яхшигина бошоғриқни қабул қиляпмиз. Бундан Ҳукумат тезроқ тўғри сабоқ чиқариши керак.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

Жуда кўпчиликнинг мурожаати деярли бир хил мазмунда: «1 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «10 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «60 балл тўплаганман, қанча тўлайман» ва ҳ.к.

Супер-контракт нархи минимум қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Батафсил: t.me/xushnudbek/7190

Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан.

❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки жорий йилдан ОТМлар мустақил нарх белгилай олади ва давлат шунчаки минимум миқдорини тасдиқлайди холос. Интернетда «менга қанча бўлади, унга қанча бўлади» дегандан кўра, ОТМ билан боғланиб, аниғини билиб олинг. Агар ҳали нархлар тасдиқланмади, аниқ эмас, дейишса, унда сабр қилиб кутиб туринг, дарров дод-вой қилиб, ваҳима қилиш керакмас.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;
2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.

Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

1 баллгача етмаса - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаса - 2 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаса - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаса - 3 баробар.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 5.771.349 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 11 млн 542 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 5.771.349).

2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 10, 15, 20, 25 баробарини тўлайди.

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 15 баробар этиб белгиланган. Оддий контракт эса 8.216.937 сўм.

Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт минимум 123 млн 254 минг сўм (15 х 8.216.937).

Жорий йилги минимум миқдорлар ҳали тасдиқланмади, ўтган йилгиси мана бу ерда: t.me/xushnudbek/3180

3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар ҳам супер-контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 246 млн 508 минг сўм тўлаши керак (2 х 123.254.055).

Хуллас, Сиз ўзингиз тўплаган балл асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. Супер-контракт тўлашнинг қолган техник ва ташкилий томонларини ҳам ОТМлардан аниқлаштиринг.

‼️Ҳозирги пандемия шароитида дарров институтга югуриб боришингиз ҳам шарт эмас, жуда кўп ОТМлар онлайн ариза қабул қиляпти. Ўқимоқчи бўлган ОТМнинг сайтига, Телеграм каналига кириб кўринг, у ерда боғланиш учун контактлар, ариза қолдириш учун ҳаволалар берилган. Илтимос, ақл билан иш тутинг.


👉
@xushnudbek 👈
‼️ Ҳурматли истеъмолчилар, мобил қурилмани харид қилишдан олдин IMEI-коди ҳолатини текширинг!

Мобил қурилманинг IMEI-кодини телефон клавиатурасида *#06# комбинациясини териш орқали билиб олиш мумкин.

Телефоннинг IMEI-кодини аниқлаганингиздан сўнг, 2 та йўл орқали ушбу код рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини аниқлаб олишингиз мумкин.

1) *1170# USSD-кодни териб, IMEI-кодни киритиш орқали;
2) 1170 қисқа рақамига SMS орқали IMEI-кодни юборган ҳолда.

Юқоридаги расмларда йўриқномаси кўрсатилган.

❗️Агар IMEI-код рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, ўша телефонни сотиб олманг, эртага муаммога дуч келасиз!

Мобил қурилмада икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодлари бўлса, мобил қурилманинг барча IMEI-кодларини текширишни унутманг.


📍🚘 Location

📞 Call-centre: 1170
📧 E-mail: info@uzimei.uz


👉 @xushnudbek 👈
Нобель мукофотининг жорий йилги ғолиблари номи бирин-кетин эълон қилинмоқда. Жумладан:

Физиология ёки тиббиёт бўйича гепатит С вирусини тадқиқ қилган олимлар америкалик Ҳарви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик Майкл Ҳоутон тақдирланди.

Физика йўналиши бўйича қора туйнукни тадқиқ қилган англиялик физик Рожер Пенроуз, германиялик астрофизик Райнҳард Генцел ва америкалик астроном Андреа Гез тақдирланди.

Қолган йўналишлар ғолиблари қуйидаги саналарда эълон қилинади:

Кимё - 7 октябрь
Адабиёт - 8 октябрь
Тинчлик - 9 октябрь
Иқтисод - 12 октябрь


👉 @xushnudbek 👈