Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
«Қўлқоплар йўловчилар ҳисобидан эмас, транспорт корхоналари томонидан сотиб олинмоқда. Ҳар бир қўлқоп жуфти 56 сўмга тушяпти. Буни метрополитен ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» корхоналарининг молиявий хўжалик иши ой якуни бўйича у ерга кетган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади», - деди Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев.

Давлат ҳисобидан қопланади дегани, демак бу харажатлар халқнинг, яъни солиқ тўловчиларнинг елкасига тушади дегани.

Йўловчиларга қўлқоп тарқатиш Россия ва АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб жорий қилинган эмиш. Лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти деган халқаро тузилманинг илмий хулосаларини писанд қилмас эканмиз.

Боз устига йўловчиларга тиббий қўлқоплар эмас, оддий шилдироқ полиэтилен қўлқоплар бериляпти. Бу целлофан қўлқопларни вирусга қарши фойдаси борлиги қачон исботланди экан, ҳайронман.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4865, 19.10.2020й) кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади;

👉 Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

👉 хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

👉 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

👉 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

👉 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сўровнома.

Олий таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотлари бошланишини истайсизми?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, барча тўлиқ анъанавийга ўтса, таълим сифати ошар эди
21%
Ҳа, аммо истаганларга анъанавий, истамаганларга онлайн бўлсин
32%
Йўқ, онлайнда қолавериш керак, касаллар кўпайиб кетиши мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узрепорт телеканалида Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат транспортида мажбурий қўлқоп тарқатиш тўғрисидаги қарор аслида тўғри бўлганини исботлаш мақсадида жонли эфир берилди.

Транспорт вазирлиги матбуот котибининг айтишича, қўлқоп таққанда қўлида вируси бўлган одам қўлини юзига теккизишдан тийиларкан. Чунки қўлимизни юзимизга олиб бораётганда биринчи кўзимиз қўлқопга тушармиш. Бу эса қўлқопнинг фойдаси экан.

Бу гаплар қанчалик ҳақиқат ёки шунчаки сафсата эканлигини видеонинг охиригача кўрсангиз билиб олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бекорга қўлқопларни бефойда демаган. Ҳар ҳолда улар бизникилардан фарқли ўлароқ шунчаки осмондан олиб гапиришмайди, илмий тадқиқотлар, изланишлар қилишади. Фактларни ўрганишади.

Жамоат транспортида қўлқоп таққан инсон барибир ўз телефони, буюми, кийими, керак бўлса ниқобию, юзини ушлайди, бу эса агар қўлқоп юзасига вирус тушса, ўша инсон барибир вирус юқтириб олиш хавфини салкам муқаррар ҳолга келтиради дегани.

Ҳа, майли, кўриниб турибдики, масъуллар бу мантиқсиз қарорини зўр бериб оқлашга интилишига қараганда, халқ тўлаган солиқлар эвазига мажбурий қўлқоп тарқатиш тадбири барибир шу кунларда тўхтатилмайди. "Биз мутлоқ ҳақмиз, ЖССТ ҳам бекорларни айтибди" деган принципда бюджет пуллари ҳавога совурилишда давом этаверади.

Мен эса каналда қўлқоп мавзусида бошқа ёзмайман. Дод дейсизми, вой дейсизми, фойдаси йўқ барибир.

Дуо қиламиз, илоҳим вирус тезроқ йўқолсин ёки тезроқ давоси топилсин. Қутилайлик барчасидан. Чарчаб кетди одам.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

➖ Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда;

➖ илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади;

➖ соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган;

➖ илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда;

➖ келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади;

➖ келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди;

➖ Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган;

➖ келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган;

❗️бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўладиган бола бошидан маълум 😀👶🏻

Болакайнинг етти ўлчаб бир кесиши, вазиятга тўғри баҳо бера олиши биздаги айрим ташкилотларникидан яхшироқ экан.

Барчага хайрли тонг!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Super-kontrakt narxlari (kunduzgi) @xushnudbek.pdf
236.7 KB
❗️Супер-контрактнинг белгиланган минимал миқдорлари оширилмайди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, тасдиқланган супер-контракт нархларини ОТМлар оширмаслиги белгилаб қўйилди. Ўтган йилдан буён ОТМлар супер-контракт нархларини ўзи мустақил белгилай олар эди, Давлат қабул комиссияси эса минимал нархларни белгиларди холос.

Жорий йилда пандемия шароитини инобатга олиб, белгиланган минимал нархлар оширилмайдиган бўлди. Бу ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун ёрдам бўлади.

Изоҳ: лекин бу қоида ўзини ўзи молиявий таъминлайдиган 10 та ОТМ учун истисно қилинади.

Юқоридаги файлда кундузги таълим учун супер-контракт нархлари келтирилган.

СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ НАРХЛАРИ


👉 @xushnudbek 👈
❓Эртага дам олиш куними?

2020 йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.

❗️ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас.

Меҳнат кодексидаги матндан мантиқий келиб чиқсак, барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас. Ёхуд кўплаб касб байрамларини бунга мисол келтириш мумкин.

Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади (рўйхати расмда берилган). Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.

Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун коллеж ва техникумларга ҳужжат топширишнинг охирги куни.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатлари коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали бугун соат 23:59га қадар қабул қилинади.

Кўпчиликнинг ёки хабари бор, ёки хабари йўқ, жорий йилдан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси;

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Сирдарёдамиз. Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил қилинган медиа-турда Сардоба фожиасидан кейин ҳудудда амалга оширилган тикланиш ишлари билан таништиришяпти.

Дарҳақиқат, катта ҳажмдаги ишлар қилинган. Фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонида 86 та 2 минг 640 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.

Шунингдек, 275 ўринли боғча, 660 ўринли мактаб ҳамда ҳар бири 500 ўринга мўлжалланган 3 та масжид қурилаётган экан.

Менга энг маъқул бўлгани, ҳар бир ҳудудда нафақат янги турар жойлар ва ижтимоий объектлар, балки янги иш ўринлари яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани бўлди. Корхона, цех, иссиқхона ва кластерлар очилаётгани яхши. Тадбиркорларимизга ва у ерда ишлаётган юртдошларимизга Аллоҳ барака берсин.


👉 @xushnudbek 👈