Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Энди мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима қўлланади
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№713, 11.11.2020й) билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.
Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилди
2021 йилда эса 3 та туман ва 1 та шаҳарда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилади.
👉 Батафсил маълумот 👈

3та туманнинг ўқишга кира олмаган абитуриентлари учун қўшимча квота ажратилади
Тест синовларида етарли балл тўплай олмаган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшовчи абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунинг учун абитуриент энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор. Ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади ва ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши керак.
Эртага, 13 ноябрдан бошлаб ушбу 3 та туманда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида юқоридаги талаблар асосида ўқишга хоҳиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилинмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

⚡️ Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Давлат қабул комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ, ўқишга тўлов-контракт асосида тавсия этилган абитуриентлар (яъни 1-курслар, бакалавр ва магистр) ҳамда ўқишини кўчирган (тиклаган) талабалар учун (курсидан қатъи назар) контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди.

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича квоталар тасдиқланди.
Жорий йилда Филиалга ҳужжат қабул қилиш жараёнлари бўлмайди. Бу ерга ўқишга кира олмаган абитуриентлар автоматик талабаликка қабул қилинади.
Яъни республика ОТМларига худди шу таълим йўналишларини биринчи йўналиш сифатида танлаган, лекин кира олмаган абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда талабаликка тавсия этилади.
Фақат асосий шарти бунда бюджет учун камида 68,0 балл, тўлов-контракт учун 56,7 балл тўплаган бўлиши керак.
Мисол учун, Логистика (агрологистика) йўналишига 25 та ўрин берган. Худди шу йўналишдан бутун республика бўйлаб йиқилган абитуриентларнинг энг баланд балл олган 25 таси Филиалга қабул қилинади.

⚡️16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

👍2
Скриншотда эски хабар
UzReport каналидан тарқалаётган скриншотда эски хабар акс этган. Кечаги брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот котиби сўровнома ўтказилди дегани, дарслар бошланади дегани эмас, дея жавоб берганди. Шу сабабли кечадан буён телеканалда ушбу хабар айланмоқда.
Телеканал ходимлари мазкур хабарни эфирдан олиб қўйишадиган бўлишди.
16 ноябрдан анъанавий таълим бошланиши ҳақидаги хабарлар рост. Бу хабар:
➖ барча ОТМларга тааллуқли;
➖ барча курсларга тааллуқли.
Аммо қарорда режа-график асосида дейилган, тушунишим бўйича бу дегани ҳамма 100% дарсларни 16 ноябрдан бошламайди. Босқичма-босқич ОТМлар ўзи белгилайди. Ўзингиз ўқийдиган ОТМлардан аниқ жавобни оласиз.

Олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан анъанавий таълимга ўтилиши тўғри бўлдими?
Шу ҳақида ўзимнинг ўта субъектив фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.
👉 @xushnudbek 👈
Шу ҳақида ўзимнинг ўта субъектив фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.
👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 йил стажга эга ходимларни Тошкентда доимий рўйхатга қўйиш бошландими?
Ҳа, аллақачон бошланган.
Рўйхатнинг 11-1-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз 5 йил ва ундан ортиқ ишлаётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) иш жойдан маълумотномага кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Қандай ҳужжатлар керак?
1) уй эгасининг аризаси;
2) паспорт;
3) фарзандларининг гувоҳномалари;
4) тегишли орган ёки ташкилот маълумотномаси.
Бўлди, бошқа ҳужжат шартмас.
Узлуксиз 5 йил стаж учун фақат битта жойда ишлаш ҳам шартмас, бир нечта ташкилот ҳам бўлаверади. Фақат бир жойдан иккинчисига ишга ўтган оралиқ муддат 1 ойдан ошмаган бўлиши керак.
Батафсил: YouTube

👍1
❗️56,7 дан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди
Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган ва ўтказилган онлайн тест синовлари натижаларига кўра 56,7 балл ва ундан юқори балл, аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ўтиш балидан (100 балл) кам балл тўплаган фуқароларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ Қорақалпоғистон ва вилоятларда жойлашган тиббиёт ОТМларнинг мос ёки турдош бакалавриат таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилди.
Ана шундай талабалар бўлса, 5 кун ичида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ариза топшириши керак.

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди.
Шу ерда қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди.
Қашқадарё вилоятида 26 мингдан зиёд ёшлар ишсиз, тадбиркорлик ривожи мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастда экани қайд этилди.
- Мендан энг катта мақсад-муддаоинг, бахтинг нима, деб сўрасаларинг, шундай деган бўлардим: ёшларимизнинг дунёқарашини жаҳон даражасига кўтариш, ишли қилиш, ғурур-ифтихорини юксалтириш, оилавий бахтини кўриш, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Xushnudbek.uz
❗️56,7 дан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган ва ўтказилган онлайн тест…
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ОТМларга ўқишини кўчириш юзасидан кўпчилик сўраётган саволларга жавоблар:
➖ бу янгилик фақат ўқишини кўчириш учун 5 августга қадар transfer.edu.uz сайти орқали ариза юборган ва онлайн тест синовларига кириб чиққан, 56,7 баллдан кўп, аммо 100 баллдан кам тўплаган талабаларга тааллуқли;
❗️ жорий йилда абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топширган ва тестдан йиқилганларга бунинг алоқаси йўқ! Биринчи йўналишми, иккинчи йўналишми, бешинчи йўналишми, қайси бирида тиббиётни танлаганингизни ҳам алоқаси йўқ. Умуман алоқаси йўқ. Яна қайтарамиз, бу янгиликнинг сизга алоқаси йўқ;
➖ ҳозир қайсидир ОТМда талаба сифатида ўқиётган ва бугунги хабардан кейин бирдан ўқишини кўчиришни хоҳлаб қолган талабаларга ҳам бунинг алоқаси йўқ. Аниқ йўқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжонов хусусий телеканалларни миллий сериаллар буюртмасини кўпайтиришга чақирди. Батафсил
Бир пайтлар мазза қилиб оилавий кўрса бўладиган бир ажойиб сериалларимиз бўларди-а ростдан?

Блогерларнинг бюджетга фойдаси
@davletovuz телеграм канали Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида ёзган эди.
Албатта у бу гапни ҳаводан олмаган. Давлат харидлари порталида амалга ошган харидлар рукнида шундай маълумот тургани учун ёзган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар қилишича, ҳақиқатдан 2 ноябрь куни Trailblazer олишни хоҳлаб, эълон беришган, ҳатто шартнома ҳам тузишган.
Аммо сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик бу хариддан воз кечибди ва автомобилни сотиб олмабди.
Блогерларга раҳмат айтиш керак ўзи. Бюджет, яъни халқ пулини дабдабали харидларга сарфлайдиганлар ўйлаб иш қиладиган бўляпти. Масалан, ҳозирги вазиятда Trailblazer учун 400 млн сўм сарфланмабди.