Xushnudbek.uz
✔
783K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб Давлат божхона қўмитасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон билан 5 та ва Тожикистон билан 9 та ўтказиш пунктларида аввалги йилларда ўрнатилган чекловлар бекор қилингани ҳисобига чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар сони 2,5 баробарга (2017 йилда 21,7 млн., 2018 йилда 40,4 млн. ва 2019 йилда 42,6 млн.) ва автотранспорт воситалари сони деярли 4 баробарга (2017 йилда 484,7 минг, 2018 йилда 1,2 млн. ва 2019 йилда 1,9 млн.) кескин ортган.

Тадбир давомида Божхона қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каттами, кичикми - фарқи йўқ, асосийси мақсадингиз сари интилишдан сира тўхтаманг.

Видеони эса охиригача кўринг 😀


👉 @xushnudbek 👈
Миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилиши белгиланган, дея хабар бермоқда Давлат тест маркази.

✅ Унга кўра, умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

➖ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;

➖ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;

➖ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

👨🏻‍💻 2020 йил 1 декабрь куни она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

📆 Талабгорларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали 20 декабрга қадар давом этади.

🔖 Қарорда тест синовида иштирок этиш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 минг 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

⏳ Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

📌 2021-2022-ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Жорий йилининг ноябрь ойида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилган.

Натижалар таҳлил қилинганда ✅ 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, ❌ 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмаган.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълимга оид маълумотномаларни онлайн олиш ҳақида

Metsenat.uz лойиҳасини бошлаганимизда талабаларнинг анкетасига талабаликни тасдиқловчи маълумотнома қисмини ҳам қўшганмиз. Чунки бу маълумотнома талабалик статусини тасдиқловчи асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Шунда кўпчилик савол билан мурожаат қилди: ҳозир дарслар онлайн бўлаётган бўлса, маълумотнома олишимиз шартми, бу ортиқча оворагарчиликни келтириб чиқармайдими, деб.

Аслида бу ортиқча оворагарчилик эмас, сабаби талабаликни тасдиқловчи маълумотномани Ягона портал орқали онлайн режимда олса ҳам бўлади. Бу хизмат анча аввал ишга туширилган ва ундан кўплар фойдаланиб келмоқда.

👉https://my.gov.uz/uz/service/view/323

Куни кеча яна бир онлайн хизмат ишга туширилди. Эндиликда фуқаролар олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини ҳам онлайн олишлари мумкин бўлди. Ушбу хизмат бепул кўрсатилиб, беш кун мобайнида амалга оширилади.

👉https://my.gov.uz/uz/service/369

Соддароқ тушунтирганда, биринчиси ҳозир ўқиётган талабалар учун маълумотнома, иккинчиси ўқишни тугатганлар учун архив маълумотномаси.

Бу хизматлардан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали фойдаланилади.


👉 @xushnudbek 👈
Миллий тест тизими нима дегани?

Табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш қандай бўлади?

3 йилга бериладиган сертификатдан қандай фойдаланиш мумкин?

Шу ва шу каби саволларга изоҳ.


👉 @xushnudbek 👈
Time журналининг навбатдаги сони муқовасида 2020 йил инсоният тарихидаги энг ёмон йил сифатида эълон қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиликни энди ўрганаётганлар учун машинани паркинг қилишга оид фойдали маслаҳат.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Ҳозирча ўтган йилгидек истисно тарзда 2 та фандан қилиш ҳақида гап-сўзлар йўқ, ўта фавқулодда ёмон вазият бўлмаса, унда ўзгариш бўлмаса керак (ишқилиб 2 та фандан бўлмасин-да, шахсан мен бунга қаршиман);

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

✅ Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/8824

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади. Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

✅ тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

👉 2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

➖ Математика
➖ Физика
➖ Биология
➖ Кимё
➖ Тарих
➖ Она тили ва адабиёт
➖ Қорақалпоқ тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ География
➖ Инглиз тили
➖ Немис тили
➖ Француз тили

📍Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хабар таҳрирланди: бу видеода айтилган гаплар асл ҳолатга тўғри келмайдиган нотўғри маълумот бўлиб чиқди. Батафсил

МСКТ таҳлили учун нарх сунъий оширилганини текширишга Бизнес-омбудсман рад жавоби берган

Пандемия бошланишидан олдин МСКТ нархи тахминан 100 минг сўм атрофида эди. Пандемияда эса бу 400 минггача кўтарилди. Улар буни беморлар сони ошгани билан изоҳлади. Лекин бу ҳеч қанақа иқтисодий қоидаларга мос келмайди, касаллар кўпайиши нарх ошиши учун асос бўлмайди.

Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримовнинг айтишича, қўмита рухсат сўраганда Бизнес-омбудсман текшириб ҳам ўтирмай, бу ерда қонунбузилиш ҳолати йўқ, деб хулоса бериб, текширишни рад этган.

Изоҳ: Антимонополия қўмитасининг биринчи ўринбосари айтган маълумотларга ишониб билдирилган шахсий фикрлар ўчирилди. Етказилган ноқулайлик учун узр сўрайман.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт картаси орқали амалга ошириш жараёнида бирор муаммога дуч келган бўлсангиз, @mintrans_attobot махсус телегам ботга мурожаат йўллашингиз мумкин.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, мазкур бот ягона транспорт картаси билан вужудга келаётган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш, автоматлаштирилган тўлов тизими иш фаолиятини бевосита жамоатчилик иштирокида такомиллаштириб бориш мақсадида очилган.


👉 @xushnudbek 👈
"E-IJRO AUKSION" савдо майдончаси ҳақида эътирозлар тез-тез янграб туради. Интернетни қарасангиз, аукционда қатнашиб, ғолиб бўлган, лекин йиллар давомида ўша мулкни ололмай сарсон бўлиб юрганлар ҳақидаги ҳикояларни кўплаб топишингиз мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабарига кўра, яқинда "E-IJRO AUKSION" тизимини ўзгартириш назарда тутилаётган экан. Унда яхши янгиликларни кўриш мумкин.

«Янги тартибнинг асосий мақсади – аукцион жараёнини такомиллаштириш ва соддалаштириш ҳамда иштирокчи манфаатларини ҳимоя қилишдир», - дейилади агентлик хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди

Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


👉 @xushnudbek 👈
​Раддия: «Бизнес-Омбудсманни баҳона қилишмоқда»

Бугунги брифингда Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов МСКТ нархининг сунъий ошиб кетганини текширмоқчи бўлишганида Бизнес-Омбудсман буни текшириб ҳам ўтирмай рад қилгани ҳақида айтганди.

Бизнес-Омбудсман вакили бунга раддия бериб, Бобир Каримов брифингда нотўғри маълумотлар айтганини таъкидламоқда.

Бизнес-Омбудсман вакилининг айтишича, энг аввало Антимонополия қўмитаси ўз хатида текшириш учун рухсат сўрамаган, балки хулоса сўраган. Хулоса сўраш, рухсат сўраш эмас.

Иккинчидан, ва менимча энг асосийси, қонунчиликка кўра, Антимонополия қўмитаси ўз ваколати доирасидаги текширувларга рухсат сўраши шарт эмас, шунчаки хабардор қилса бўлди экан. Шундай ваколати бўла туриб, бошқа текширувларни амалга оширишдан олдин бирор марта рухсат ёки хулоса сўрамаган орган нимага бирдан бу сафар хулоса сўраб қолгани номаълум, дейилади раддияда.

Учинчидан, қўмита фақат 18та (бозорнинг 10%и) хусусий клиника нархларини ўрганган. «Рақобат тўғрисида»ги қонунда эса, бозор иштирокчиларининг 35%идан ошиғида шу ҳолат кузатилса, қонунга хилоф бўлади. Бизнес-Омбудсман 18та клиника нархини деб, 200га яқин субъектни текшириш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулоса берган.

Тўртинчидан, Қўмитани ростдан текшириш нияти бўлса, унда нега давлат клиникаларини текширмади, деб ҳайрон бўлмоқда Бизнес-Омбудсман вакили. Ахир бунга на рухсат сўраш, на хабардор қилиш шарт эди. Боз устига МСКТ 75та хусусий, 100дан ортиқ давлат клиникаларида бор, яъни бозорда давлатнинг улуши катта. Лекин қўмита давлат клиникаларидаги нархни текширмаган. Бизнес-Омбудсман вакили бу жиҳатга изоҳ берар экан, «дўппи тор келганда Бизнес-омбудсман баҳона бўлиши учун ҳам бирданига хулоса олиш хаёлларига келиб қолгандир», дейди.

Антимонополия қўмитасидан мазкур вазият бўйича изоҳ кутиб қоламиз. Айниқса, Бизнес-Омбудсман вакили айтганидек, нима учун қонунчиликда текширишга ваколати бўла туриб, хусусий клиникаларни текширишмагани, шунча пайтда сўралмаган хулоса айни шу вазиятда сўралганига тушунтириш беришса яхши бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот анжуманида нотўғри маълумот айтилганини тан олди

Қўмита юқоридаги масала бўйича ўз сайтида расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Қўмитага берилган ваколатларидан келиб чиқиб хуқуқбузилишлар аломатларини ўрганиш ва текширишда Бизнес-омбудсмандан розилик олиш талаб этилмайди ва Қўмита томонидан ушбу органни фақатгина хабардор қилган ҳолда мустақил текширишлар амалга оширилади.

1-хулоса: демак, Қўмита бемалол ўзи текширишга ваколати бўлса ҳам, лекин қандайдир хатни баҳона қилиб текширишлар ўтказмаган.

«МСКТ хизматлари нархлари ошиши ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Қўмита томонидан қўшимча равишда Бизнес-омбудсманнинг фикрини олишга қарор қабул қилинган ва ўз навбатида Бизнес-омбудсман томонидан текширишга етарли асос бўлмаганлиги сабабли текширувни ўтказиш мақсадага мувофиқ эмаслиги билдирилган. Бу эса МСКТ хизматлари билан шуғулланувчи корхоналарнинг Қўмита томонидан текширилишига тақиқ қўйиш ҳисобланмайди», - дейилади баёнотда.

2-хулоса: демак, Бизнес-омбудсман текширишга рухсат бермади, деб айтилган гаплар нотўғри.

«Шу билан бирга, дарҳақиқат Қўмита томонидан Бизнес-омбудсманга МСКТ хизматлари нархлари ошиши ҳолати бўйича тўлиқ таҳлилий маълумот тақдим этилмаган», - дейилади баёнот давомида.

3-хулоса: демак, ўзлари етарли маълумот бермаган ҳолда, минбардан туриб ўзгаларга тош отишган.

«Юқоридагиларни инобатга олиб, Қўмита томонидан МСКТ хизматлари нархлари ошиши ҳолатини сўровлар орқали ўрганиш ишлари давом этаётганлиги ва зарур бўлган ҳолларда ўрнатилган тартибда корхоналарда текширишлар ўтказилиши маълум қилинади», - дейилади баёнот сўнггида.

4-хулоса ўрнида савол: Қўмитанинг нияти шунақа яхши экан, бўлиб ҳам барча ваколат ўзида бор экан, унда нега шунча пайтгача бу масала ўрганилмади? Пандемия ўзининг энг авж нуқтасига чиқиб, халқ чирқиллаб касалхоналарга ёпишган, МСКТга турнақатор навбатлар бўлиб кетган, нархлари сунъий кўтарилиб кетган МСКТ учун одамлар қарз-ҳавола қилиб бўлса ҳам бир амаллаб пул топиб юрган пайтлари Қўмита қаерда эди? Поезд кетиб бўлгандан кейин (илоҳим, кетгани рост бўлсин) нархни ўрганиб, уни ана борингки пасайтиришдан қанчалик наф бор?

Хўп, эртами-кечми ўрганилаётган экан, тушундик. Лекин матбуот анжуманида Қўмитанинг катта лавозимдаги раҳбари нега ёлғон гапиради? Ўзи имзолаган хат эсидан чиқиб қолдими ёки жамоатчилик кўзига аждарҳо билан курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ботир жангчи бўлиб кўринмоқчи бўлдими?

Тавба, бирорта гапга ишониб бўлмай қолдией... Нега унақа? Масъул раҳбарлар матбуот анжуманларида билмаган нарсасини тинчгина билмайман деса бўлмайдими, одамларни алдамай.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28 ёшга тўлди.

Бутун қонунчилиги ҳам қоғозда, ҳам амалда Конституциясига мос бўлган жамиятлар албатта ривожланади. Биз ҳали бу билан кўп ҳам мақтана олмасак-да, лекин йил ўтгани сари Конституциямиз биз орзу қилган мавқе ва кучга эга бўлишига ишонаман.

Барчангизга байрам муборак бўлсин, ҳурматли юртдошлар!

Ҳеч қачон ҳуқуқингиз топталмасин.

Мазкур ролик Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28 ёшга тўлди. Бутун қонунчилиги ҳам қоғозда, ҳам амалда Конституциясига мос бўлган жамиятлар албатта ривожланади. Биз ҳали бу билан кўп ҳам мақтана олмасак-да, лекин йил ўтгани сари Конституциямиз биз орзу қилган…
Юқоридаги роликка қўшимча

Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўлллаган байрам табригидан парча:

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш билан боғлиқ чекловлар бекор қилингани туфайли 40 мингдан ортиқ фуқаро пойтахт минтақасида сотиб олган уй-жойларини ўз номига расмийлаштириш имконига эга бўлди”.

Ўша куни бир интервьюда масъуллардан бири шу каби рақамларни изоҳлай туриб, “кўряпсизми, шу рақамлар ҳам ушбу ўзгариш халққа қай даражада фойда бўлганини кўрсатяпти” деганди.

Мен эса буни сал бошқачароқ таърифладим, яъни “кўряпсизми, ушбу катта рақамлар узоқ йиллар давомида халқ қай даражада қийналганини кўрсатяпти” дея.

Аслида иккимизнинг гапимиз ҳам ёлғон эмасди, шунчаки танганинг бошқа-бошқа томонларига назар ташладик холос.

Конституцияга зид қонунлар, муайян гуруҳларнинг лоббиси ва айрим раҳбарларнинг қўрқуви сабаб бечора халқ кўп йиллар давомида ўз уйида ижарачи бўлиб яшашга, “прописканг йўқ” дея хўрланишга, ўз ватанида эркин юра олмай, ички ишлар органларига худди террористдек тутиб кетишларига сабаб бўлган. Юқоридаги каби рақамлар ютуқ эмас, аслида бизнинг фожиамиз кўламини исботловчи рақамлардир.

Хайриятки, узоқ чўзилган бўлса-да, ниҳоят вазият ўзгарди. Хатолар тан олиниб, тўғриланди. Ўн минглаб инсонлар ташвишларидан қутилди.

Бу каби хатолар охиргиси эмас лекин, ўзгартирилиши керак бўлган қоидалар, бекор қилиниши лозим бўлган мантиқсиз чекловлару тақиқлар ҳали яна бор. Улар ҳам тез орада ижобий ечим топилишини ният қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун "Меҳр-3" операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар, жами 98 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Фото: Алимурод Мамадаминов, ЎзА @uzauz


👉 @xushnudbek 👈