Бугун "Меҳр-3" операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар, жами 98 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.
Фото: Алимурод Мамадаминов, ЎзА @uzauz
👉 @xushnudbek 👈
Фото: Алимурод Мамадаминов, ЎзА @uzauz
👉 @xushnudbek 👈
Талабалар турар жойлари ҳақида сўровнома
Ёшлар ишлари агентлиги талабалар ётоқхоналари ҳақида таклифларни умумлаштириш мақсадида сўровнома ташкил қилибди.
Хабарда айтилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда талабалар турар жойларидаги вазият ҳамда ётоқхонага жойлаштириш юзасидан билдирилаётган таклифларни умумлаштириш, талаба ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун мақбул шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга ўз таклифларини тайёрламоқда.
Агар ушбу масала бўйича сизда ҳам фикрлар бўлса,қуйидаги сўровномада иштирок этишингиз мумкин:
👉сўровномага ўтиш
Сўровнома муддати: 2020 йил 11 декабрь

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечки заковат
Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ёшлар фестивали доирасида онлайн викторина ўтказди. Унда ҳокимлик каналида видео саволлар берилди ва жавобини топган ғолибларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Бу лойиҳада мен ҳам савол билан қатнашдим. Кўпчилик жавоб топа олиши учун саволни атай осонроқ қилиб бергандим, ҳақиқатдан тўғри жавоб берганлар сони анчагина кўп бўлди.
Ўша саволни сизларга ҳам илиндим. Ишонаманки, сизлар ҳам осонгина жавоб топа оласиз.
P.S.: ўзи ўтган йили каналда совринли викторина ўтказгандим. Шу анъанани кейин давом эттирмадим. Балки имкон топиб, ҳеч бўлмаса ойда бир шуни яна қилишим керакдир, деб ўйлаб қолдим ҳозир.

Юқоридаги саволнинг тўғри жавоби. Тахмин қилинганидек, кўпчилик жавоб топа олди. Барчага раҳмат. Хайрли кеч, яхши дам олинг.
Чегараларимиздан ноқонуний маҳсулот ўтказиш шунчалик осонми?
Ҳар йили янги йил байрами яқинлашар экан кўчаларимизда пиротехника воситаларининг ёқимсиз, юракни ўйнатувчи овози янграй бошлайди.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 460 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, бунинг оқибатида тан жароҳати етса, одам ўлса ёки бошқа оғир оқибат келиб чиқса, Жиноят кодексининг 250-1-моддасига кўра, жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.
Тан олиш керак, охирги йилларда пиротехника воситаларининг савдоси бирмунча чекланиб, кўлами сал камайгандек. Бир қарашда юртимизда бунга қарши оммавий кураш кетаётгандек. Масалан, Божхона қўмитаси сентябрь ойидан буён пиротехника воситалари савдосига чек қўйилгани ҳақида 32та хабар эълон қилган. Рақамлар анчайин катта ва қўрқинчли.
Аммо аввалги йиллар билан солиштирмасдан, яхлит ҳозирги ҳолатнинг ўзини олиб қарасак, аҳвол мақтанарли даражада эмаслигини кўриш мумкин.
Мени доим ўйлантирадиган нарса: шунча пиротехника қаердан киряпти? Чегараларимиз тонналаб тақиқланган маҳсулот олиб кирадиган даражада тешикми ёки бу ерда биз билмайдиган яна бошқа гап борми?
Шунча пиротехника чанг эмаски, чегарадан ўтаётганда кўзга кўринмаса. Бу ерда масъул органлар вакиллари иштирокида коррупция аломатлари мавжуд эмас, деб кимдир кафолат бера оладими?
Қўлга тушган пиротехникалар ҳақидаги хабарларни ўқисак, уларнинг аксарияти савдогарлар эканлиги, сотаётган ёки сотиш учун бирор жойга олиб кетаётган пайтда қўлга тушгани таъкидланади. Лекин шахсан мен бирорта хабарда ўқимадимки, шунча пиротехника қаердан, қандай йўллар орқали кириб келаётгани аниқланиб, шу бўйича масъуллар, амалдорлар жавобгарликка тортилганини.
Масалан, мана бу хабарда Фарғона вилоятида 135 миллион сўмлик 745 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ушлангани айтилади. Ҳолатларнинг барчаси Ўзбекистон ичида аниқланган, божхона постларида эмас. Ўша қўлга тушганлардан буларни кимдан олгани, қанақа қилиб чегарадан ўтказгани, бунда унга кимлар ёрдам бергани ҳақида ҳам суриштириладими? Агар суриштирилса, бунинг натижалари ҳақида маълумот берилмайдими? Ёки калтак фақат олиб-сотарлар, яъни оддий одамлар бошида синадию, лекин занжирнинг нарёғига ўтилмайдими?

Давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишга оид Президент қарори имзоланди
Унга кўра:
🏠 2021 йил 1 апрелдан Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;
🚙📸 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади. Камералар ўрнатиладиган жойлар электрон аукцион савдолари орқали берилади. Тадбиркорлар аукционда ютиб олган жойини чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан олишади.
❗️2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 минг 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763та стационар радарлар ўрнатилади.

Президент Фармонига биноан:
➖ 2021 йил 1 февралдан суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;
➖ Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади;
➖ “Ибратли судья” мукофоти ҳамда “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади;
➖ жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби ташкил этилади.
Манба: ЎзА

«Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танлови ғолиблари эълон қилинди
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан илк бор ташкил этилган «Антикоррупция ҳафталиги» якунларига бағишланган маросимда танлов ғолиблари ҳам тақдирланди. Ғолиблар билан танишинг:
Асосий номинациялар
«Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси ғолиблари:
1-ўрин – Қобил Хидиров, davletovuz канали асосчиси
2-ўрин – Жамшид Ниёзов, KunUz мухбири
3-ўрин – Анастасия Павленко, «Самаркандский вестник» газетаси мухбири
«Энг яхши ижтимоий видеоролик учун»
1-ўрин – Нурмуҳаммед Жумагулов, мустақил ижодкор
2-ўрин – Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси
3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби
“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун”
(тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс)
1-ўрин – Расулов Бобур - Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси
2-ўрин – Бекниязов Жанибек - Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси
3-ўрин – Солиев Муслимбек - Беҳзод номидаги Рассомлик ва дизайн институти талабаси
“Энг яхши иншо”
(ОТМ талабалари ўртасида)
1-ўрин – Орипова Нилуфар, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси
2-ўрин – Имомова Дилдора, Жиззах политехника институти Архитектура ва қурилиш факультети талабаси
3-ўрин – Ҳайитбоев Ёрқинжон, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси
“Энг яхши иншо”
(мактаб ўқувчилари ўртасида)
1-ўрин – Темирхонова Салтанат, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб, 11-синф ўқувчиси
2-ўрин – Ражабова Мохинур, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, 45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси
3-ўрин – Одилова Барнохон, Андижон вилояти, Андижон тумани, 10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси
Махсус номинациялар
«Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун»
(блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар)
– Отабек Бакиров, блогер, bakiroo телеграм канали асосчиси
– Зафарбек Солижонов, блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси
– Фотима Жўраева, блогер, фейсбукда фаол юзер
«Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ»
– GazetaUz
– MY5
«Энг фаол нодавлат нотижорат нотижорат ташкилоти»
– “Истиқболли авлод” ННТ
Танлов ғолибларига халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

👍2
Кейинги йилда тест синовларида тушадиган саволлар қайси дарсликлардан олиниши эълон қилинди
Куни-кеча имтиҳонлар ҳақида маълумот бера туриб, кейинги йил тест синовларида фойдаланиладиган дарсликлар рўйхати ва қайси йўналишга қайси фандан тест олиниши ҳалигача маълум эмаслиги ҳақида ёзгандим.
Бугун Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу адабиётлар рўйхати ДТМнинг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.
Дарсликлар рўйхатини https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олишингиз мумкин.
❗️Энди яна бир асосий масала, қайси йўналишга қайси фандан имтиҳон бўлишини эълон қилиш қолди. Албатта айтишингиз мумкин, ўтган йилгилардан фойдаланса бўлади, борку, деб. Тўғри, бор. Лекин ҳар йили қайсидир йўналишда фанлар мажмуаси ўзгариб қолади. Бу одатга айланган. Ушбу ўзгариш эса тестга нари борса 1-2 ой қолганда маълум бўлади. Натижада бошқа фанга кўпроқ урғуни қаратган абитуриентлар бошини чангаллаганча, аростда қолишади.
Ўзи ҳар доим таъкидлайдиган фикримни яна бир марта қайтармоқчиман: бизда кириш имтиҳонлари ўта кенг миқёсда марказлашган ҳолда олинар экан, демак, ўйин қоидаларини олдиндан аниқ белгилаш керак. Айниқса кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ташкилий жараёнларнинг аниқ муддатини Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқлаш керак. Масалан, фалон муддатгача адабиётлар рўйхати эълон қилинади, фалон муддатгача квоталар белгиланади, фалон муддатгача йўналишлар кесимида фанлар мажмуаси тасдиқланади ва ҳ.к. Йўқса ҳар йили бу каби ўта муҳим масалалар пала-партиш, тақалиб, кечикиб эълон қилинади.
Қачондир бунга чек қўйилиши керакку ахир.

Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...
Манба: @MubashshirAhmad

Бугунги селекторда миллий авиакомпаниямизда чипталар нархи баландлиги танқид қилиниб, уни арзонлаштириш вазифаси қўйилибди.
Яхши хабар. Жуда тўғри масала кўтарилибди, раҳмат.
Аммо ҳамма гап нархнинг арзонлашишида эмас, буни қайси йўл билан қилишларида.
Бу нарх ўлгур одам бўлса экан, раҳбарнинг гапидан қўрқиб, ҳамма айтганингни қилса. Ҳали бирорта давлат маъмурий буйруқбозлик ёки топшириқлар билан нархни арзонлаштира олмаган бўлса керак. Бунинг учун бозор қонуниятлари ишлаши, лаънати монополия йўқотилиши шарт.
Умид қиламизки, топшириқни бажариш учун сифатни янада расво қилиш, бошқача айтганда истеъмолчиларнинг ҳисобидан нархни туширишмайди, балки соғлом бозор қонуниятларини жорий қилиб, монополияларни йўқотишади.
Бу авиа, темир йўл, авто ва бошқа барча соҳаларга тегишли.

😁1
Ўзбекистонликларнинг 19%и спорт билан шуғулланади
Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бугунги кунда аҳолимизнинг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.
Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.
Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Audio
Bugun, 10-dekabr - O‘zbekiston davlat madhiyasi qabul qilingan kun.
Mutal Burhonov musiqasi, Abdulla Oripov so‘zi.
👉 @xushnudbek 👈
Mutal Burhonov musiqasi, Abdulla Oripov so‘zi.
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар стипендияси бўйича айрим тушунтиришлар
Шу кунларда кўпчилик талабалардан стипендиялар тайинланишига оид саволлар келиб тушмоқда. Яъни семестрни қайси баҳога ёпиши талабанинг стипендиясига таъсир қиладими ёки йўқми?
Шу бўйича айрим тушунтиришлар бериб ўтмоқчи эдим.
1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:
👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчаси базавий 428 минг сўм стипендия олади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни ҳозирда 513 минг 600 сўм миқдорида стипендия тайинланади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба 30% ва ундан ортиқ фанлардан «қониқарли» (3) баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) олса кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно, яъни улар 30% дан кўп фанлардан 3 баҳо олса ҳам, кафолатланган стипендияни олишади;
👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба барча фанларни тўлиқ 5 баҳога ёпмаган ёки 30%дан кўпроғида 3 баҳога олмаган бўлса, унда унга базавий стипендия – 428 минг сўм тайинланади.
2️⃣ Тўлов-контракт бўйича:
👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контракт тўлаган бўлса, унда ҳар ой базавий 428 минг сўм стипендия олади, агар стипендиясиз тўлаган бўлса, унда олмайди;
👉 агар тўлов-контрактда ўқиётган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда қуйидагича стипендия олади:
➖ контрактни стипендияли тўлаганлар - 513 минг 600 сўм;
➖ контрактни стипендиясиз тўлаганлар - 85 минг 600 сўм.
❗️Демак, ҳаттоки стипендиясиз контрактда ўқиётган талабалар ҳам барча фанлардан “5” баҳо олса, унда уларга ОТМнинг махсус жамғармасидан стипендия тайинланади. Стипендияли контрактда ўқиётганларники эса 20%га ошади;
👉 тўлов-контрактни стипендияли тўлаган талабалар сессияни 3 ёки 4 баҳога ёпишидан қатъи назар, уларга кафолатланган ҳар ойлик 428 минг сўм стипендия берилади.
Барча жавоблар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори асосида тайёрланган.