Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи хроникаси:

➖ Хонқадаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди. Бундай технологияга эга иссиқхоналар дунёда 200 гектар атрофида. Шунинг 7 гектари Ўзбекистонда;

➖ Янгиариқдаги “Yantex Invest” МЧЖ фаолияти билан танишди. МЧЖ йилига 12 млн погоно метр газлама ва 600 минг комплект чойшаб ишлаб чиқариш, 6 млн долларлик экспорт қилиш салоҳиятига эга;

➖ Урганчдаги технопаркда бўлди. Тўлиқ ишга тушгач, йилига 87 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 5,8 млн долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган;

➖ Урганчдаги “UzXCMG” қўшма корхонасида бўлди. Бу ерга Хитойдан 4,3 млн долларлик йиғув линияси ва ускуналар олиб келинган;

➖ Урганчда Хоразм фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокидаги йиғилишда қатнашди;

➖ Урганчнинг Хонқа кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ерда ҳар бири 54 квартирали 4та 9 қаватли турар жой қурилмоқда.

Шу билан Президентнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.
❗️Янги йил арафасида бюджет ташкилотларига корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланди

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан:

➖ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

➖ корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

➖ юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

➖ мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

➖ фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

➖ янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

➖ ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

✅ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон иқтисоди иккита рақамда: 48 мингга сотиб олди ва 76 мингга сотди

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистон қачонгача камбағал давлат сифатида қолиши ҳақида Фейсбукда фикр билдирди:

“Нега Ўзбекистон меҳнатсевар ва тадбиркор аҳолиси, табиий бойликлари бўла туриб жаҳоннинг энг камбағал 40 та давлатлари қаторига киради?

Чунки ўзбек иқтисодиёти юзлаб, минглаб сунъий монополиялар ва коррупционер текинтомоқларни елкасида кўтариб турибди. Масалан, уларга импорт маҳсулотни 48 минг долларга сотиб олиб, божхона тўловларидан бор-йўғи 15 фоиз ҚҚСнигина тўлаб(агар тўласа), уни бизга 76 минг долларга сотишга рухсат берилган. (манба – ТроллУз)

Депутатларга бу рақамларни эълон қилиш таъқиқлангани бекорга эмас: мафия очиқликни ёқтирмайди.

Шунинг учун токи биз:
– аҳоли ва бюджетга "паразит"лик қилувчи сунъий монополияларни яксон қилмас эканмиз;

– рақобатни чекловчи бюрократия ва солиқ тўсиқлари машинаси ҳамда у билан бир вақтда бирга ишловчи “ўзлариники” учун имтиёз ва преференциялар берувчи машинани синдирмас эканмиз;

– сунъий монополиялар, бизнесдаги рақобат учун тўсиқлар ва коррупцион "схема"ларни дунёга келтирувчи оғир иқтисодий давлат бошқарувимизни ислоҳ қилмас эканмиз;

– ўз менежерлари ва юқори турувчи коррупциялашган амалдорлари томонидан аллақачон “прихватизация” қилиб бўлинган давлат корхоналарини хусусийлаштирмас эканмиз;

– хатолик боис "суд", деб аталадиган судларимизни ҳақиқатан ислоҳ қилмас эканмиз;

– қишлоқ аҳолисини мажбурий давлат буюртмалари ва ҳокимларнинг чексиз ҳукмронлигидан иборат феодал-крепостнойлик тизимидан озод этмас эканмиз Ўзбекистон камбағал давлатлигича қолаверади”.

Пост тугади.
 

👉 @xushnudbek 👈
Хотинига боласининг ахлатини едирган эркак 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида эр хотинига тан жароҳати етказиб, фарзандининг ахлатини ейишга мажбурлагани ҳақида видеолар тарқалганди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг чиқарган ҳукмига кўра, ўша эркак Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (Қийноқ) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан аввалроқ, Самарқанд вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганди. Ўшанда турмуш ўртоғини узоқ йил мунтазам калтаклаб ва қийнаб келган эр 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди.


👉 @xushnudbek 👈
ОАВга нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, унда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг сўрови юзасидан ўзида мавжуд бўлган очиқ ахборотни тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этгани учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда. Мазкур таклиф АОКА томонидан ишлаб чиқилган ва тегишли тартибда киритилган.

Қонун лойиҳаси тасдиқлангудек бўлса, бу ОАВ ва журналистларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятига дахлдор маълумотларни олишида қўшимча имкониятларни яратиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Клублар ўртасидаги Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалига қуръа ташланди.

Шубҳасиз, марказий учрашув Барселона ва ПСЖ жуфтлиги бўлади. Атлетико Мадрид ва Челси қарама-қаршилиги ҳам қизиқ бўлади, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 йил стажга эга ходимларни Тошкентда доимий рўйхатга қўйиш бошландими?

Ҳа, аллақачон бошланган.

Рўйхатнинг 11-1-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз 5 йил ва ундан ортиқ ишлаётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) иш жойдан маълумотномага кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Қандай ҳужжатлар керак?

1) уй эгасининг аризаси;

2) паспорт;

3) фарзандларининг гувоҳномалари;

4) тегишли орган ёки ташкилот маълумотномаси.

Бўлди, бошқа ҳужжат шартмас.

Узлуксиз 5 йил стаж учун фақат битта жойда ишлаш ҳам шартмас, бир нечта ташкилот ҳам бўлаверади. Фақат бир жойдан иккинчисига ишга ўтган оралиқ муддат 1 ойдан ошмаган бўлиши керак.

Батафсил: YouTube


👉 @xushnudbek 👈
Ушбу хабарни қайта чиқаришимга сабаб, минг афсуски Тошкентдаги айрим туманларнинг (барчаси эмас) паспорт столларида ҳалигача 5 йил стажга эга давлат ташкилотлари ходимларини доимий рўйхатга қўйишни рад қилишаётган экан.

Агар сиз давлат ташкилотида 5 йил стажга эга бўлсангизу, ишхонангиздан берилган маълумотнома асосида доимий рўйхатга қўйишни рад этишаётган бўлса, билингки, ўша рад қилаётганлар қонунларни очиқдан-очиқ бузмоқда. Улардан ёзма рад жавоби беришни талаб қилинг ёки Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.


👉 @xushnudbek 👈
19 декабрь 11:00 да “Tashkent City Congress Hall”нинг “Сағбон Дарвоза” залида “Тошкент ёшлар форуми – 2020” доирасида "Блогерлар билан очиқ мулоқот" ўтказиляпти. Унда Азиза Қурбонова, Лазизбек Ҳамидов, Никита Макаренко ва камина спикер сифатида қатнашяпмиз.

Қизиқарли суҳбат бўлиши кутилмоқда. Албатта келинг!

Тадбирда қатнашиш учун tashkent2020.uz сайтидан олдиндан рўйхатдан ўтиш керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатида келтирилган
важларни ўрганиш юзасидан

 
Жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги маълум қилинган.

Ж.Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.

Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Ж.Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.

Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Халқ қабулхонаси


Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
​Ўқинг, фақат йиғламанг

Грин-кард ютиб, ҳозир АҚШда яшаётган дўстим машина олибди. Toyota RAV4 XLE 2021 (расми пастда 👇).

Машина олса нима бўпти, шу ҳам янгиликми, дейсизми?

Мени машина эмас, унинг нархи ва Toyota компаниянинг мижозларга қилаётган таклифи қизиқтириб қўйди.

Машинанинг нархи 29 минг АҚШ доллари экан. Лекин компания уни ҳеч қандай фоизсиз ва қўшимча шартларсиз бўлиб тўлаш орқали сотибди. Дўстим бошланғич тўлов сифатида 2 минг доллар (машина нархининг 6,9%и) тўлабди. Энди ҳар ой 450 доллардан 60 ой тўлар экан.

Энди шуни бизда тасаввур қилиб кўринг.

Масалан, Nexia-3 автомобилининг 4-позицияси 109 млн сўм. Шунда бошланғич тўлов 7 ярим млн сўм бўлади. Ҳар ой 1 млн 691 минг сўмдан 60 ой бўлиб тўланади.

Ёки Малибу Турбо 311 млн сўм. Шунда мабодо Малибу олмоқчи бўлсангиз, дастлаб 22 млн сўм тўлайсиз, кейинчалик 4 млн 800 минг сўмдан 60 ой тўлайсиз.

Қалай, зўр-а?

Шу ўринда баъзи саволлар юзага келади:

❓Ўзбекистонда ҳам шунақа бўлиши мумкинми ёки бу утопиями?

✅ ЖАВОБ: Албатта бўлиши мумкин!

❓ Бунинг учун нима қилиш керак?

✅ ЖАВОБ: Лаънати монополияни бекор қилиб, мантиқсиз импорт божларини кескин пасайтириш ёки бутунлай олиб ташлаш керак.

❓ Ва охирги савол: нима ўзбек халқининг қулай шартларда яхши машина минишига ҳаққи йўқми?

✅ ЖАВОБ: Ҳаққи бор албатта, лекин бунинг учун Грин-кард ютиш керак. Ўзбекистонда ўзбек халқи ҳозирча бунақа шартларда машина мина олмайди.

Саволларим тугади. Жавобларим ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги вакили айтмоқда: «Автомобиллар ойналари қорайтирилгани йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлмайди. Ўзбекистонда айнан «тонировка» туфайли юз берган ЙТҲ рўйхатга олинмаган».

❓Агар тонировка йўл ҳаракати учун ҳеч қандай хавф туғдирмаса, унда нега уни ўрнатиш пуллик? Нега жарималари рекорд даражада қиммат?

Майли, рухсатнома учун қандайдир рамзий тўлов бўлсин ҳам дейлик, лекин бу тўлов нима учун олд ва орқа ён ойналарга 11 млн 150 минг сўм, орқа ён ойнанинг ўзига 1 млн 115 минг сўм этиб белгиланган? Ва бу тўлов бир йил учун холос.

Бу нарх нимага асосан белгиланган? Ва бу нарх адолатли деб айта оламизми? Масалан, орқа ён ойнага тонировка қилишни текин ёки айтайлик 20-30 минг сўм қилиб қўйсак, жамиятга бирор зарар етадими?

Орқа ён ойнага парда ўрнатиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бир неча йил курашиб, судма-суд юрилганини эслайман-да, ҳеч бўлмаса шунисига ҳам шукр деб қўяман ичимда. Қонунда шундоқ ҳам бор ҳуқуқларга шунча курашдик, йўғига эришиш янада қийин-ов...


👉 @xushnudbek 👈
«France Football» барча даврларнинг энг яхши рамзий жамоасини тузди

Футбол тарихидаги энг яхши - «Орзулар жамоаси»га қуйидаги футболчилар киритилди:

— Лев Яшин (СССР)

— Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (ГФР), Кафу (Бразилия)

— Лоттар Маттеус (ГФР), Хави (Испания), Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия)

— Криштиану Роналду (Португалия), Роналдо (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина).

Маълумот учун, France Football томонидан жаҳоннинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» соврини 1956 йилдан буён илк марта 2020 йилда пандемия сабабли топширилмайдиган бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди, деб хабар бермоқда ОЎМТВ Ахборот хизмати.

2021 йил 11 январь - ўқишнинг биринчи куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Metsenat.uz лойиҳасида жами 20 млн сўмлик яна битта грант эълон қилинди

“Venkon Group” МЧЖ муҳандислик иши (хусусан, муқобил энергетика), техника, физика ва кимё соҳаларида таҳсил олаётган ҳамда қуёш энергиясига қизиқадиган талабалар учун таълим гранти эълон қилди.

Якунда 4 нафар ғолиб талабага 5 млн сўмдан грант ажратилади.

Батафсил: https://t.me/urfon/103

📲 Агар сиз ёки сиз ишлаётган ташкилот меценатлик қилиш истагида бўлса, унда @metsenatlar_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ҳайдовчилар диққатига! 1 январдан "фара"ларни ёқиб юриш шарт

Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидалари”га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида киритилгани ёдингизда бўлса керак (138-банд).

Кейинроқ, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб, куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Қозоғистонда мустақиллик куни

Қўшни Қозоғистон ўзининг асосий миллий байрами - Мустақиллигининг 29 йиллигини нишонламоқда.

1991 йил 16 декабрда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев "Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида"ги қонунни имзолаганди.

Қардош қозоқ дўстларимизни мустақиллик байрами билан чин дилдан табриклайман!
Ўқитувчи ва ўқувчилар «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти аъзолиги учун пул беришга мажбурмас!

Жойларда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларидан «Ёшлик» жамиятига аъзолик учун пул йиғиш ҳолатлари учрамоқда.

Масалан, Олтиариқ ХТБ мудири буйруғида аъзолик бадали 10 ёшдан катта ўқувчилар учун 4460 сўм, ўқитувчилар учун 8920 сўм этиб белгиланган.

❗️Ҳурматли ўқитувчилар ва ота-оналар!

Бунақа жамиятларга аъзолик ихтиёрий, ҳеч кимни мажбурлаш мумкин эмас! Аммо амалиётда биров сўраб ҳам ўтирмайди. Ёппасига пул йиғишади ёки ойликдан ушлаб қолишади. Бадални йиғолмаганлар ҳатто жазоланади! (аҳмоқгарчилик!!!)

Ўқитувчилар, ота-оналар, қачонгача индамай юраверасизлар? Агар ўзингиз бу жамиятга аъзо бўлишни истамасангиз, унда нега пул берасиз? Қўрқасизми? Кимдан?

Ойлигингиздан розилигингизсиз пул ушлаб қолишса, қайтаришларини талаб қилинг. «9 минг билан одам ўлиб қолармиди» деб бепарво бўлманг, истиҳола қилманг.

Агар бирлашмасак, "берди-бердилар" ҳеч қачон тугамайди.


👉 @xushnudbek 👈