Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Президентнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.
Блогер Шаҳноза Соатова (@shahnozxon) 27 августдаги Президент Фармони асосида «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

Бугун Кўксарой қароргоҳида давлат мукофотлари эгаларига топширилди. Унда Шаҳноза опа ҳам шахсан Шавкат Мирзиёев қўлидан мукофотни қабул қилиб олди.

Шаҳноза опа каналида ёзишича, мукофотни топшираётганда Президент шундай деган:

«Шаҳнозахон, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар жуда фаолсизлар, яхши кетяпсизлар, сизни уларнинг бир вакили сифатида тақдирладик, сизнинг қиёфангизда уларни тақдирладик, бўшашманглар».

Шундай қилиб, Шаҳноза Соатова Президент қўлидан мукофот қабул қилиб олган илк блогер сифатида тарихга кирди! Чин қалбдан табриклаймиз, сиз бунга шубҳасиз муносибсиз!


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Что? Где? Когда? кўрсатувида йилнинг финал ўйини бўлиб ўтди. Ҳар доимгидек қизиқ бўлди, саволлар бирмунча осонроқ туюлди лекин. Севимли жамоам Балаш Касумов жамоаси финалда ўйнаганда саволлар анча қийин бўларди доим.

Эътиборли томони, финалнинг мукофот жамғармаси 2 млн 617 минг рубль, ўзимизни пулга 369 млн сўм бўлди. Бу сумма саволини билимдонлар топа олмаган томошабинлар орасида тенг бўлинди. Шунда саволи ютган ҳар бир томошабин 92 млн сўмдан олди.

Мана, билимни рағбатлантириш қанақа бўлади! Мана, халқни китоб ўқишга қизиқтиришнинг оқилона йўли! Бизда эса... Эҳ, майли гапирмай...

Финалда бир қизиқ савол ўйналди, Сизларга ҳам улашгим келди. Қани, топармикансиз. Демак, саволни эшитинг:

❓Савол муаллифи бир тадбирда залда ўтирган одамлар мана шундай махсус кийимни кийиб олишганини кўриб қолади.

Диққат, савол! Нима мақсадда одамларга бундай кийим кийдириб қўйишган?

Вақт кетди! Изоҳларда жавобингизни ёзиб қолдиринг.

(илтимос, ўйинни кўрганлар виждонан жавоб ёзмасин)


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Кеча Что? Где? Когда? кўрсатувида йилнинг финал ўйини бўлиб ўтди. Ҳар доимгидек қизиқ бўлди, саволлар бирмунча осонроқ туюлди лекин. Севимли жамоам Балаш Касумов жамоаси финалда ўйнаганда саволлар анча қийин бўларди доим. Эътиборли томони, финалнинг мукофот…
Кечаги саволнинг жавоби:

Бундай кийимларни болалар боғчасида бўладиган байрам тадбирлари (утренник) вақтида ота-оналар кийиб ўтиради. Мақсад - саҳнада рол ўйнаётган, шеър ёки қўшиқ айтаётган фарзанди ота-онасига кўзи тушиб, ортиқча ҳаяжонланганидан эсидан чиқариб қўймаслик учун.

Яхши усул экан, бизнинг боғчаларда ҳам қилса бўларкан :)


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозиргина Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси ва халқига Мурожаатномасига бағишланган тадбирдан чиқдим.

Менимча, кўпчилик тўғридан-тўғри эфирда томоша қилган бўлса ҳам керак.

Унда кўп гаплар айтилди, жумладан 2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

Бафуржа таассуротлар ва таҳлиллар билан кейинроқ ўртоқлашаман.


👉 @xushnudbek 👈
ЙПХ инспекторлари бугундан янги намунадаги “форма” билан хизматни бошлади

Бугун пойтахт кўчаларида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари янги намунадаги хизмат кийимлари билан кўриниш берди.

Ходимлар замонавий хизмат кийимларидан ташқари ҳаракат иштирокчиларига ишора бериш учун фойдаланиладиган кўп функцияли жизел мосламаси билан ҳам таъминланади. Ҳозирча қиш мавсумига мўлжалланган хизмат кийимлари дастлабки синовдан муваффақиятли ўтса, республиканинг барча ЙПХ инспекторларига тарқатилади, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.


👉 @xushnudbek 👈
Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:

👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;

👉 кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади;

👉 ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;

👉 аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;

👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади;

👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

👉 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан 400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;

👉 бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади;

👉 Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 млрд сўм йўналтирилади;

👉 келгуси йил мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;

👉 2021 йили докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади;

👉 2021 йилда физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.


Юқоридаги ўзгаришлар бўйича Сиз қандай фикрдасиз? Таълим соҳасида яна нималар қилишни таклиф этасиз?


👉 @xushnudbek 👈
Сенат сайтида Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун матни эълон қилинди

Хабарингиз бор, ОАВ ва блогерлар томонидан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчиликка бирор марта эълон қилинмасдан, ҳаттоки кичик хабари ҳам берилмасдан Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилингани, кейинчалик Сенат Ялпи мажлисига киритилганига эътирозлар билдирилган эди.

Эътирозлардан сўнг, Сенат Ялпи мажлиси кун тартибидан бу масала чиқариб ташланди. Бугун эса Сенат сайтида қонуннинг тўлиқ матни эълон қилинди.

Аслида бу ишни Қонунчилик палатаси қилиши керак эди. Қонунчиликда Сенат томонидан қонун лойиҳалари матни эълон қилиниши ҳақида бирорта банд йўқ. Аммо «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши айтилган.

Қонунчилик палатаси 24 ноябрда қабул қилган қонуни ҳақида ҳеч бўлмаса бир оғиз хабар бериб ҳам қўймаган, жамоатчиликдан буни негадир "сир сақлаган". Эътирозлардан кейингина Расул Кушербаев умумий мазмунда ўз канали орқали маълум қилганди.

Хуллас, халқ сайлаган, лекин ҳалигача ўзини халқдан баланд панжаралар билан ажратиб турадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу ишига 2 баҳо қўйган бўлардим. 1 қўйса ҳам бўладию, ҳа, майли, Ҳожибой Тожибоевнинг латифаси ҳурмати 2 қўйдим.

Бутун бошли Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилишиб, лекин бу ҳақда жамоатчиликка лом-мим демаган Парламентга яна қанақа баҳо бериш мумкин, билмадим?

Хуллас, қонун матни билан Сенат сайтидаги мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Менинг фикру ожизимча, бу Қонун 1 январга қадар тезлаштирилган тартибда Сенат томонидан маъқулланиб, ундан кейин имзодан чиқиши мумкин. Чунки дарёни кўрмаса ҳам этигини ечиб қўйган суд тизимидаги масъулларимиз аллақачон йўқ судларнинг йўқ лавозимига судьяларни тайинлаб қўйган. Фармонга кўра, улар 1 январдан ишини бошлаши керак. Агар 1 январгача Конституцияга ўзгариш кирмаса, улар ҳавода муаллақ осилиб қолади. Ва ўз-ўзидан суд тизими, шу ислоҳотларнинг бошида турганлар бироз шарманда ҳам бўлишади. Шу шармандаликнинг олдини олиш учун Конституцияга жуда тез, шошилинч равишда ўзгартириш киритиш талаб этилади.

Бу шунчаки менинг тахминларим, албатта. Қолганини бошимиз омон бўлса, кўраверамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Қонуннинг тўлиқ матни

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган

1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги
«законодательством, принятым» деган сўзлар «законами, принятыми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 33-модданинг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законами» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчиликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «қонунларига» деган сўз «қонунчилигига» деган сўз билан алмаштирилсин;

8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир»;

9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Манба


👉 @xushnudbek 👈
«Барчасига сенлар айбдорсанлар»

«ЎзавтоМоторс» юристи кеча жуда антиқа баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, компания август-сентябрь ойларида 562 млрд кам даромад қилибди ва бунга сабаб ОAВ ва ижтимоий тармоқларда “Махсус буюртма” асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги экан.

Нормал давлатларда истеъмолчиларнинг эътирозлари сабаб компания зарар кўришни бошласа, дарров ёки ўша танқидлардан келиб чиқиб хатоларини тузатади, ёки мижозларга қўшимча енгилликлар, имтиёзлар беради, ёки PR йўналишини кучайтириб, имижини тиклашга ҳаракат қилади (кулгили баёнотлар ва мантиқсиз аргументлар билан эмас лекин).

Монополия ўрнатилган, соғлом рақобат йўқ давлатларда эса, бундай вазиятларда "эй, норози ва бўҳтончи халқ, мунча ҳамма нарсадан нолийверасанлар, қачон одам бўласанлар ўзи, сенларнинг минғир-минғирларингни деб буёқда биз зарар кўряпмиз, овозингни ўчирасанми йўқми, биз монополмиз ва шунга чидаб яшашга мажбурсан, кўп бошимизни қотирмасдан, борига шукр қилиб, мусаффо осмон остида ғинг демасдан чидаб яша" деган мазмундаги жавоб қайтарилади.

Бу табиий жараён. Чунки истеъмолчида бошқа танлов йўқ.

Автосаноат мавзусида доим битта позицияда турганман ва бу позициямни яна қайтараман: завод билан олишишнинг зиғирчалик фойдаси йўқ, асосий саволни Ҳукуматга беришимиз, улардан ноинсофларча ўрнатилган импорт божини камайтириш, чинакам соғлом рақобат муҳитини яратишни сўрашимиз керак. Йўқса барчаси БЕ-ФОЙ-ДА!


👉 @xushnudbek 👈
Жарима тўланмагани учун машина “штрафной”га қўйилиши тўғрими?

Кўпчилик савол бермоқда: аввал содир этган ҳуқуқбузарлигим учун жарима тўламаган бўлсам машинам жарима майдонига қўйиладими, деб.

МЖтКнинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

▶️ Бундан шуни тушуниш мумкинки, бу ҳолатда машинангизни жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:

1️⃣ жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;

2️⃣ транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.

ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, қарзингиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.

Агар юқоридаги 2 та асос бўлса, ҳа, унда машинангизни жарима майдончасига олиб кетишга ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўпроқ жамоа билан ҳам нишонлашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Жумладан, Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун ҳам ушбу ялпи мажлисда кўриб чиқилади.

Демак, ҳар қанақасига ҳам 1 январгача Конституция ўзгармайди. Судлар ҳам янги тизимга ўтмайди. 1 январдан деб тайинлаб қўйилган судьялар йўқ лавозимда "осилиб" тураверади. Токи расман ўзгариш кирмагунча. Шунақа. Ажойиб.


👉 @xushnudbek 👈