Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Қоғоз ва мажлисни қанча қисқартирсак, шунча натижа кўп бўлади. Мажлис кўп. Кераксиз мажлис кўп. Ҳар бир 2 соатлик мажлисга ҳам давлатнинг пули, давлатнинг вақти кетади».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик сўраганди

2020 йил 28 ноябрь куни "Modul 5" лойиҳасида ҳуқуқий онг ва маданиятга оид мавзуда спикер сифатида қатнашгандим. Шунингдек, ушбу сонда Акмал Пайзиев, Даврон Файзиев, Темурбек Адҳамов ва Аъзам Қаҳрамонийлар ҳам ажойиб тақдимот қилишганди.

Кўпчилик ушбу тадбирнинг видеосини сўрашганди.

Қуйидаги линк орқали маърузамнинг тўлиқ видеосини томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/rrR_vbkETdE
​TGStat хизмати Телеграм каналимнинг 2020 йилги статистикасини чиқариб берди.

➖ йил давомида 4083 та пост қолдирилган (30 декабрь ҳолатига). Бу тахминан кунига 11 та пост қолдирилган дегани;

➖ каналдаги постлар жами 579 млн марта кўрилган;

➖129 минг нафар янги обуначи қўшилган (албатта охирги 1-2 ойда карантин юмшаб, нормал ҳаёт қайтгач, деярли барча Телеграм каналларда аъзолар сони камаймоқда, йўқса бу рақам янада каттароқ бўларди);

➖ҳар куни эълон қилинадиган постлар ўртача 2 млн марта кўрилади;

➖ 5939 та канал биздан иқтибос олган;

➖ 26101 марта бошқа каналлар эслаган, 16116 марта репост қилишган. Бу дегани ҳар куни ўртача 71 марта эслашади (иқтибос олишади), 44 марта репост қилишади;

➖ каналдаги энг машҳур пост 1 млн 849 минг марта кўрилган, янада аниқроғи эшитилган. Чунки ўшанда овозли хабар қолдирган эдим;

➖ каналимизда битта пост ўртача 142 минг марта кўрилади;

➖каналимиз TGStat платформасидаги «Блоглар» рейтингида 1-ўринни эгаллади.

❗️Ҳурматли, дўстлар! Барчангизга танлов учун катта раҳмат! Балки бу танловга етарли даражада лойиқ эмасдирман, лекин ишонинг, қўлимдан келганича, Аллоҳ куч-қувват ва илм берганича, ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан. Доим такрорлайдиган гапим: каналимиз ҳеч бўлмаса 1 кишига фойдаси теккан бўлса, мендан бахтли одам йўқ.

Сизлар билан фахрланаман, энг ақлли ва мулоҳазакор обуначилар айнан бизнинг каналимизда эканлигига ишонаман!


👉 @xushnudbek 👈
❗️1 февралдан иш ҳақлари ва стипендиялар 10 фоизга ошади

Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.

1 февралдан бошлаб мамлакатимизда:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм);

➖ базавий ҳисоблаш миқдори - 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 февралдан ошади

Президент қароридан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 февралдан 10% ошади. Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 1 январь - Янги йил байрами. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
Пойтахтда турар жой ижараси учун белгиланган энг кам нарх 1 кв.м учун 14 минг сўм

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадига солиқ ставкаси 2021 йилда ҳам 12 фоиз миқдорда сақланиб қолади. Бу ҳақида Молия вазирлигининг ахборотида айтилди.

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 8-иловасига кўра Тошкент шаҳрида турар жой майдонининг 1 кв.м учун энг кам ставка 14 минг сўм қилиб белгиланган.

Бу дегани, ижара шартномаси баҳосини ўзингиз ҳоҳлагандек (айримлар солиқдан қочиш мақсадида шундай қилишади) пасайтириб қўя олмайсиз. Айтайлик, 100 кв.м майдонга эга турар жойни ижарага берувчи шартнома баҳосини 1 млн 400 минг сўмдан кам қилиб белгилашга ҳақли эмас. Бу фақат минимал ставка холос. Яъни шундан кам бўлмаса бўлди, қолгани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020
—
Узбекистан. Президент. Хроника-2020

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Metsenat.uz
Ilk gʻoliblar aniqlandi

Metsenat.uz loyihasida Toshkent davlat yuridik universiteti talabalari uchun eʼlon qilingan XushnudbekUz Telegram kanali grantining gʻoliblari aniqlandi.

Universitet maʼmuriyati bilan maslahatlashilgan holda quyidagi 10 nafar talaba grant sohibi deb topildi:

1. Alijonov Muhammadyusuf Joʻrabek oʻgʻli (2-kurs)
2. Allanazarova Xavajon Axmedovna (2-kurs)
3. Axatova Parizoda Jaxongirovna (2-kurs)
4. Zuxurov Azim Shavkat oʻgʻli (3-kurs)
5. Nasirov Shahzod Hikmat oʻgʻli (3-kurs)
6. Norboyeva Guljahon Shavkat qizi (2-kurs)
7. Rashidov Umid Rashid oʻgʻli (4-kurs)
8. Sharapova Rayxan Bekbergen qizi (2-kurs)
9. Egamberdiyev Feruzbek Asqarjon oʻgʻli (2-kurs)
10. Ergashev Jasurbek Nodirbek oʻgʻli (2-kurs)

Ularning har biriga 3 mln soʻmdan grant mablagʻlari toʻlov-kontraktini qoplash uchun Universitet hisobiga oʻtkazildi.

Metsenat.uz loyihasida eʼlon qilingan boshqa grant va stipendiyalar gʻoliblari ham aniqlanmoqda, ularning natijasi boʻyicha qoʻshimcha maʼlumot beriladi.


👉 @metsenatuz
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив #видео

«Заковат»нинг 2008 йилги Янги йил ўйини. Обид Асомов жамоаси.

Кўрсатувнинг шу жойини кўрсам ҳар сафар кайфиятим кўтарилади. Роса чиройли ҳазил чиққанди-да ўзиям :)

Раҳматли Обид Асомовнинг руҳлари шод бўлсин, илоҳим.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
2021 йил кириб келди. Япония ва Жанубий Кореяда янги йилни кутиб олишди.


👉 @xushnudbek 👈
2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.

Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.

Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди — ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.

Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.

Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Янги 2021 йилни Аллоҳ барчамизга қутлуғ қилсин, илоҳим!
👍1
1 январь куни оиламиздаги асосий байрам — дадамнинг таваллуд топган кунлари. Бугун оиламизнинг боши, суянган тоғимиз, ишонган устунимиз 58 ёшга тўлдилар.

Баъзан ўйлаб қоламан, келгусида мен ҳам дадамдек яхши ота бўла олармикинман? Фарзанд тарбиясида дадамдек собит тура олармикинман? Ризқ топишда дадамдек ҳалол бўла олармикинман? Булар қўлимдан келармикин? Билмадим, билмадим. Дадамдек бўлишим қийин.

Ота-онаси ҳаёт инсонлар - дунёдаги энг бахтли ва энг бой инсонлар. Шубҳасиз. Уларнинг қадрига етайлик!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти – president.uz янги форматда ва дизайнда ишга туширилди. Сайт контент жиҳатидан ҳам бойиган ва қўшимча қулайликлар яратилган. Видеогалерея қўшилган.
Бугундан бошлаб:

фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан барча давлатларга фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан («қизил паспорт») чиқишлари мумкин.

«Яшил паспорт» билан энди хорижга чиқиб бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан бошлаб:

видеорегистраторлар билан бир қаторда видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарликни тасвирга тушириб юбориш мавзуси атрофида доим баҳслар бўлади. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бу ишни "сотқинлик", "стукачлик", "номардлик" деб аташади.

Мен эса мутлоқ бошқа фикрдаман.

Ҳар йили йўлларда минглаб инсонлар вафот этишади. Қоидани бир тийинга илмайдиган, йўлда худди молдек машина ҳайдайдиганлар афсуски кўп. Уларнинг касрига кимнингдир отаси, онаси, фарзанди ҳаётдан кўз юмади (Аллоҳ асрасин барчамизни).

Шу сабабли бундай фожиаларга қарши бутун жамоатчилик биргаликда курашиши керак. Ҳамма уйғоқ бўлиши, ҳеч ким лоқайд бўлмаслиги керак. Видеоларни албатта юборинг, агар пул олишга хижолат бўлсангиз, пулдан воз кечсангиз ҳам бўлади.

Қоидабузарлар ҳар қанча ўзгаларни айбламасин, энг аввало ўзлари қоидани бузмаслиги керак, тамом.

Юқоридаги видео 1 ҳафта олдин олинган. Болакайни Аллоҳни ўзи асрабди. "Стукачлик" деб оғзидан кўпик сачратадиганларга айтадиган гапим, ўша болакай ўрнида сизнинг фарзандингиз ҳам бўлиши мумкин эди. Бошқа гапим йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати раҳбарияти ҳамда Президент маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари таркиби


👉 @xushnudbek 👈