Янги йил кечаси Рим шаҳри кўчаларига ўнлаб ўлик қушлар “ёғилган”.
Халқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакилининг сўзларига кўра, бунга янги йил кечаси отилган мушаклар сабаб бўлиши мумкин. Қушлар мушаквозликдан қўрқиб, бир-бирига ёки электр симларига урилган, шунингдек аксарияти юраги ёрилиши натижасида ўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Бечора қушлар...
👉 @xushnudbek 👈

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари мазкур ташкилот ўрнатган тарифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.
«Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади», дейилади компания хабарида.
Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августда қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.

Президентга неча кун меҳнат таътили берилади?
Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги ҳақидаги хабар кўпчиликка қизиқ албатта. Шу сабабли худди шу мавзуда 2019 йили ёзган постимни кичик таҳрирлари билан яна бир марта эслатмоқчиман.
Президент неча кун меҳнат таътилига чиқиши мумкин? У меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифаларини ким бажариб туради? Келинг, шу ва шу каби бошқа масалалар ҳақида гаплашсак.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Президент меҳнат таътилига чиққанда унинг вазифалари кимнингдир зиммасига юкланиши ҳақида қонунчиликда бирорта қоидага кўзим тушмаган. Менимча, бундай қоида йўқ ва бу тўғри. Чунки Президент халқ томонидан сайланган олий ваколатларга эга шахс ҳисобланади, унинг вазифаларини вақтинча халқ сайламаган шахсга берилиши жоиз эмас.
Фақат Конституциямизнинг 96-моддасида биргина қоида бор, амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлис Сенати Раисининг зиммасига юклатилади. Бунда асосий шарт – 3 ой ичида навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши керак. «Ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолат»га айнан нималар киришига изоҳ берилмаган, лекин меҳнат таътили бунга кирмаслиги аниқ.
Олган маълумотларимизга кўра, Шавкат Мирзиёев 14 йил Бош вазир, қарийб 3 йил Президент лавозимидаги фаолияти давомида илк бор 2019 йилда меҳнат таътилига чиққан эди. Бу иккинчиси.
Давлат раҳбарининг меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги 2 қаторли кичкина хабар тўрт жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга:
Биринчидан, бу Президентга оид маълумотлар аудиториясининг кенгайишидир ва бу яхши. Бизда йиллар давомида Президентга оид хабарлар жамоатчиликдан сир тутилган, жуда кам маълумот ОАВга сиздирилган.
Иккинчидан, 2020 йилда пандемия сабаб Ҳукумат жуда тиғиз графикда ишлади. Давлат хизматчилари ёки онлайн, ёки оффлайн бўлсада, яна нормаланмаган иш режимига эски даврга қайтиб қолди. Боз устига ўтган йили пандемиядан ташқари ҳам бир нечта бошқа йирик фожиаларни кўрдик. Бугунги хабар ўз-ўзидан ушбу фавқулодда иш режими анча мўътадиллашгани ва иш тартибида бироз хотиржам бўлиш мумкинлигига ишорадир.
Учинчидан, бизда йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмасдан ишлаш ўзига хос «анъана» тусига кирган. Айниқса раҳбарлар орасида. Уларнинг меҳнат таътилига чиқиши, худдики ишдан қочиш ёки дангасалик сифатида қаралишидан хавотир олишади. Аммо албатта бу меҳнат қонунчилиги бўйича маъқулланмайдиган «анъана».
Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги ҳақидаги хабар шуниси билан ижобийки, бу қуйи бўғин раҳбарларига яна бир ўзига хос сигнал вазифасини ўтайди. Демак, қолган раҳбарлар ҳам меҳнат таътилига чиқиши мумкин, бу уятли иш эмас, ёхуд ўша раҳбарсиз бутун тизим тақа-тақ тўхтаб, ишлар орқага кетиб қолмайди.
Барча ходим, у қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган меҳнат таътилини олиши керак.
Тўртинчидан, Президентнинг меҳнат таътилига чиққанлиги тўғрисидаги хабар айрим бошқа давлатларнинг раҳбарлари билан бўлган ҳодисага ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун яхши. Яъни маълум муддат матбуотда чиқиш қилмаслик ортидан давлат раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ турли миш-мишлар пайдо бўлиши мумкин эди. Айниқса пандемия даврида бу жуда актуал.
Ҳар не бўлганда ҳам, Шавкат Мирзиёевга мароқли дам тилаймиз. Меҳнат таътили самарали ўтишига тилакдошмиз 😊

Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади
Ҳукумат қарорига кўра, шахслар ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида тегишли органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса, шунингдек коррупцион жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланса бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Коррупцион ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқача тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (ҳозирда 669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Пора суммаси, давлатга етказилган зарар ёки ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан (ҳозирда 22 млн 300 минг сўм) кўп бўлса, мукофот қуйидагича ҳисобланади:
➖ БҲМ 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
➖ БҲМ 300 баравари (ҳозирда 66 млн 900 минг сўм) ва ундан ортиқ бўлган миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Авторақамлар онлайн аукционида 30 Z 777 ZZ рақамининг нархи 500 млн сўмдан ошди.
Ҳали бу пулга 25 млн сўм воситачилик йиғими ҳам қўшиб тўланади.
Аукцион эса давом этмоқда. Кўрамиз, қанчага сотиларкин бу рақам. Сизнингча, қанчага сотилади?
Эслатиб ўтаман, ўтган йили онлайн аукционда жами 262,6 миллиард сўмлик чиройли авторақамлар сотилган.

⚡️Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашевга асосланиб, ЎзА (@uzauz) маълум қилди.
Маълумки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашевга асосланиб, ЎзА (@uzauz) маълум қилди.
Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.
Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
Бу сафар ўтган галгидек шошилинч эълон қилинмасдан, 1 ҳафта олдин огоҳлантиришди, буниси анча яхши.
Хўш, талабалар, анъанавий ўқишга тайёрмисиз?

Xushnudbek.uz
❗️11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашевга асосланиб, ЎзА (@uzauz) маълум қилди. Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича…
Тўлдириш: анъанавий дарслар барча босқич талабаларига тааллуқли
Юқоридаги хабар чиққандан сўнг, баъзи саволлар пайдо бўлди. Жумладан, расмий хабарда «2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади» дейилганди. Кўпчилик «тегишли курс» жумласида айнан қайси босқич талабалари назарда тутилганини сўрашди.
Биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. Вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашевнинг сўзларига кўра, мазкур янгилик барча босқич талабалари учун тааллуқли. Шу пайтгача фақат биринчи ва битирувчи босқич талабалари анъанавий дарсларга чақирилган. Эндиликда 11 январдан бошлаб, барча босқич талабалари учун анаъанавий дарсларга старт берилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда «Аpple» компаниясининг расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилган.
Маълумот учун, бугунга қадар «Samsung» компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилган.
Юқорида эса ўзим олган 2 та сурат: бири Токиодаги «Аpple» компаниясининг расмий дўконларидан бири, иккинчисида японлар янги iPhone 11 ва 11 Pro телефонини сотиб олиш учун навбатда туришибди.

Саудия Арабистони яна чегараларини очди
Подшоҳлик 21 декабрь куни барча турдаги халқаро қатновларни тўхтатиб, сув, ҳаво ва қуруқликдаги чегараларини ёпганди.
Кеча, 3 январдан бошлаб мазкур тақиқ олиб ташланганлиги расман эълон қилинди. Фақат бир қатор чекловлар сақланиб қолди.
Масалан, хорижий мамлакат фуқаролари 2 ҳафта ичида коронавируснинг янги штамми етиб борган давлатларга бормаган бўлиши керак. Шунингдек, мамлакатга кираётган ҳар бир шахс албатта тест топшириши ва натижаси манфий бўлиши керак. Саудия Арабистони фуқаролари эса мамлакатга тўғридан-тўғри кириши мумкин, фақат улар ҳам албатта тест топширади ҳамда 2 ҳафталик карантинда бўлишади.

Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп
Тадбиркор, блогер ва «Asaxiy» лойиҳаси асосчиларидан бири Фируз Аллаев ўзининг Телеграм каналида электр энергиясига оид янгича ҳисоблаш тизимига оид ўз бошидан ўтказган воқеани сўзлаб берибди. Уни сизларга ҳам илиндим:
«Электр токи борасида янги ҳисоблаш тизими ASCUE ҳақида бугунги кунгача жамоатчилик ва ОАВ кўп гапирди. Лекин, вазиятда қандайдир ўзгариш кузатилмади. Бугун бу муаммога шахсан ўзим гувоҳ бўлдим.
Қарздорсан деб Зангиота туманида яшайдиган дўстимнинг уйида токни масофадан ўчириб қўйишган. Дўстимнинг 4 нафар фарзанди бор, улардан бири ҳали бир ёшга кирмаган гўдак. Бутун уй электр токи асосидаги тизим билан иситилади. Энди -10 даражада совуқ ҳавода вазиятни фараз қилишингиз мумкин.
Қарздор бўлса, ўчирган бўлса дўстимни ўзини айбласа бўларди. Лекин, у олдиндан 5 500 000 сўм тўлов қилиб қўйган. Хато термадим, беш миллион беш юз минг сўм.
Телефон орқали электр тармоқлари маркази билан боғланиш имконсиз. Бирга Зангиота туманига бордик. Пойтахт билан шундоқ чегара туманда пойтахтдаги тизим билан ер билан осмонча фарқ бор. Ўзи Зангиота тумани бўйича ҳокимиятга аҳолида кўп савол йиғилган кўринади.
Бино ичига одам сиғмаганидан ўнлаб одамлар кўчада навбатда туришган, ҳеч ким ҳеч кимни тушунмайди, ҳатто эшитмайди ҳам. Энг қизиқ томони компьютер ҳам қарзни бир марта 23 миллион сўм, бир марта 3 миллион сўм кўрсатди. Шундан сўнг бошқа хонадан ҳужжатларни топиб келишни сўрашди, у хонадагилар ҳам ҳужжатларни беролмаслигини ва ҳозир топишга ҳам вақти йўқлигини айтишди. Раҳбарият сўралганда, раҳбар ҳам жойида йўқ. Бунақа ишлаш, халқни овора қилиш нотўғри эканлигини асабийлашмасдан тушунтиришга ҳаракат қилдик. Ходим бўлса ўзи ҳам шундоқ ишдан кетмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Ниҳоят, узоқ асаббузарликлардан сўнг, сиз бораверинг, кечгача ёқиб қўямиз деган жавобни беришди. Лекин, қўнғироқ қилиб сўрасак, ток ҳали ҳам ёнмаган.
Одатда маиший муаммолар ҳақида ёзмасликка ҳаракат қиламан. Бугун ҳам бу фақат дўстимнинг муаммоси ёки шунчаки вазиятдан ташқари хато бўлса ёзмасдим. ОАВ, ижтимоий тармоқда халқнинг доимий эътирозларини кўриб, бу алоҳида фуқаронинг эмас, аксинча тизимли муаммо эканлиги аниқ ва равшан кўринмоқда. Менимча керакли идоралар ASCUE тизимини ўрганиши, шартномалардан бошлаб ишлатилган пулгача, тизимгача тўлиқ текшириб чиқиши муҳим деб ўйлайман».
Пост тугади.
❓Сизда ҳам шу тизим билан боғлиқ муаммо бўлганми? Изоҳларда аниқ мисоллар билан ёзиб қолдиришингиз мумкин.

👍2
❓«Заковат» кўрсатуви ёпилдими?
Сўнгги кунларда шу каби савол билан кўпчилик мурожаат қилмоқда, ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлмоқда. «Заковат» клуби аъзоси сифатида айрим изоҳларни бериб ўтмоқчи эдим.
«Заковат» кўрсатуви декабрь ойида эфирдан олинди. 20 йиллик фаолияти давомида биринчи марта янги йил арафасида «Заковат» эфирга кетмади, Олий лига ўйинлари охирига етмай тўхтатилди, ким финалга чиққанию, ким чемпион бўлгани ҳам аниқланмай қолди. Ҳаттоки суратга олинган 2 та кўрсатув эфирга ҳам кетмади. Бунақаси шу пайтгача бирор марта бўлмаганди.
«Заковат» кўрсатувининг тўхтатилишига сабаб, у эфирга кетадиган хусусий канал кўрсатувни рейтинг ололмаяпти деган важ билан экранлардан олишга қарор қилди. Албатта хусусий канал нимани эфирга бериш ёки бермасликни ўзи ҳал қилади, бунга эътироз йўқ. Ким учундир илм ва маърифат қадрият, ким учундир эса бошқа қадриятлар бор, буниси ҳам тушунарли.
Аммо барибир жамиятда илмга бўлаётган муносабат мени хавотирга солади. Бугун аксарият инсонларни фақат қорин ғами ва ўйин-кулгу ўйлантиряпти холос. Бошқа нарса унча қизиқмас.
Телеканалларнинг эса фақат пул учун рейтинг кетидан қувиши, ўлдим-куйдим, савиясиз сериаллару, бачкана шоуларга ўч бўлиши ҳам жамиятдаги умумий ҳолатнинг акс-садосидир.
Ўзи бутун дунёда ҳам илмий контент катта рейтинг ололмайди, чунки илмнинг аудиторияси бирмунча кам бўлади. Мана, оддий мисол: шунчаки YouTube’даги бирор олим билан интервьюни неча киши кўрганию, бирорта артист билан интервьюни неча киши кўрганини қарасангиз ҳам бўлади. Айниқса Ўзбекистон шароитида бу фарқ жуда сезилади.
Шу сабабли ҳам илмий, таълимга оид ва интеллектуал лойиҳалар ёки Ҳукумат, ёки меценат-ҳомийлар томонидан алоҳида қўллаб-қувватланади. Чунки илм бу миллат келажаги демакдир.
Энди нима бўлади?
❗️Энг аввало шуни таъкидламоқчимизки, «Заковат» ёпилгани йўқ. Фақат кўрсатув маълум муддат эфирдан олинди холос. Аммо клуб ҳали фаолиятини давом эттирмоқда.
Клуб ўз олдига бир қанча режаларни қўйган:
Биринчидан, ҳозирги вазиятда дод-вой, йиғи-сиғи қилмоқчи эмасмиз. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ. Бизни ТВда чиқаришни исташмаса, унда ўзимиз ТВ очамиз! Худо хоҳласа, Ўзбекистондаги биринчи интеллектуал интернет телевидениеси очмоқчимиз. Излаган имкон топар дейишади. Балки ушбу лойиҳамиз учун илмнинг қадрига етадиган сахий ҳомийлар ҳам топилиб қолар. Ушбу интернет телевидениесида фақат «Заковат» эмас, 20 га яқин интеллектуал лойиҳалар, ўйинлар бўлишини режа қиляпмиз. Барча дастурлар YouTube орқали эфирга узатилади.
Иккинчидан, 06.11.2020 йилдаги ПҚ-4884-сонли Президент қарорида мактаб ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича «Вазир кубоги», «Ҳоким кубоги» тадбирларини ҳамда «zakovat.tv» платформаси орқали мактаблар ўртасида интеллектуал мусобақаларни ташкил этиш вазифаси топширилган. Ҳозирда Халқ таълими вазирлиги билан мазкур банд ижроси юзасидан чоралар режалаштирилмоқда.
Учинчидан, Шавкат Мирзиёев Ёшлар Форумидаги нутқида олий ўқув юртлари ўртасида 2021 йилдан бошлаб Интеллектуал ўйинлар ҳафталигини ўтказиш ҳақида ташаббус кўрсатган эди. Ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ана шундай интеллектуал ўйинларни ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Ва бу ишларнинг барчасида «Заковат» интеллектуал клуби асосий ижрочилардан бўлиши табиий.
Шундай экан, бизни ҳали олдинда катта режалар кутиб турибди. Машаққат ва синовлардан тўғри хулоса чиқариб, янгидан янги ғоялар устида ишлаймиз, танлаган йўлимизда давом этаварамиз.
«Заковат» ёпилгани йўқ, ҳали у мавжуд! Илм ҳеч қачон ўлмайди, қисқа муддатга беҳуш бўлиб қолиши мумкин холос.

Пойтахтда кўпдан бери ёпиқ турган йўлнинг очилиш ишлари бошланди
Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ҳамда ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда, дея хабар берди ЙҲХББ ахборот хизмати.

Forwarded from davletovuz
IMEI балоси
ИИВ масъул ходими Бахтиёр Сулаймонов фуқароларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб, улардан мобиль қурилмаларда IMEI-кодларини киритишда фойдаланганлик ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.
Бу бўйича расман 7 мингга яқин ҳолатлар аниқланган. Балки, бундан ҳам ошар, чунки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Уюшган жиноий гуруҳ таркибида карантин зонада ишлаган оддий фаррошдан тортиб, мансабдор шахсгача бор. Республика бўйича карантин зоналарини ҳаммасида кузатилган бу ҳолат. Битта Андижондамас, Тошкент вилоятида ва бошқа жойда ҳам кузатилган.
Таъкидланишича, бу каби жиноятлар фақатгина карантин зоналарда аниқланмаган, балки божхона чегара пунктларида ҳам уюшган гуруҳлар шу каби ҳаракатларни амалга оширган.