Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни сенаторлар маъқуллади

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга кўра, «қонун ҳужжатлари» атамаси «қонунчилик»ка ўзгармоқда, шунингдек судлар тизими ўзгартирилиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда.

Ушбу қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингандан кейин кучга киради.

Маълумот учун: ҳали ташкил этилмаган судларнинг йўқ лавозимларига аллақачон судьялар тайинланиб қўйилган ва улар 1 январдан иш бошлаши белгиланган эди. Лекин суд тизими расман ўзгаргани йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Чақнаш натижасида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун соат 08:10ларда Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари тўлиқ қулаган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Маълум бўлишича, вайроналар остидан олиб чиқилган икки нафар фуқароларнинг бири хонадон эгасининг ўғли (2005 йилда туғилган) иккинчиси жияни (2007 йилда туғилган) эканлиги маълум бўлди. Бошқа жабрланган оила вакиллари йўқ. (Оила тўлиқ кўчиб келмаган)

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, унда қурилиш ишларидаги камчиликлар ҳам ўрганилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Айтишларича, зиммасига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев Музаффар Халдарбоевич лавозимидан озод қилинган. 👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, яна айтилишича, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун транспорт вазири ўринбосари Деҳқонов Даврон Тўлқинович ҳам лавозимидан озод қилинган.

Бундан ташқари фаолиятидаги камчиликлар туфайли транспорт вазири ўринбосари - Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилинган ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда

Бу Президент томонидан тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида белгиланган. Дастурга кўра, яқин йилларда қуйидаги компаниялар ҳам автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди:

➖ "Navoi-Motors" (Австрия компанияси билан ҳамкорликда) — пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар (йилига 12 минг дона) — Кармана тумани;

➖ "Манас авто-саноат" (Туркия компанияси билан ҳамкорликда) — юк машиналари (йилига 3 минг дона) — Тўрақўрғон тумани;

➖ "Namangan Сhangan motors" (БАА компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиллар (йилига 1,8 минг дона) — Чуст тумани;

➖ "Hyundai Motor Uz Namangan" (Корея компаниялари иштирокида) — тижорат юк автомобиллари (йилига 3 минг дона) — Наманган вилояти;

➖ "ADM Jizzakh" (Корея эксимбанки иштирокида) — Lada, Kia, Renault (2-босқич, йилига 100 минг дона) — Ғаллаорол тумани;

➖ "Auto Motors Asia" (Хитой компаниялари билан ҳамкорликда) — кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар (йилига 27 минг дона) — Жиззах шаҳри;

➖ "Аббос-Эко Агро" (Хитой компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари (йилига 10 минг дона) — Денов тумани.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Metsenat.uz лойиҳаси бўйича айрим маълумотлар

1️⃣ "Саховатли инсонлар" хайрия жамоат фонди томонидан Наманган ва Фарғона вилоятларида IT соҳасида таҳсил олаётган талабалар учун стипендия эълон қилинган эди.
2 нафар талаба ушбу стипендия соҳибларига айланишди:
1) Ж.Мирзаакбаров (Бағдод тумани)
2) Д.Мамасолиева (Мингбулоқ тумани)

Ушбу талабаларга "Саховатли инсонлар" хайрия жамоат фонди томонидан 6 ой давомида 1 млн сўмдан стипендия тўлаб борилади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан эълон қилинган “Ёшлар таълим гранти” учун келиб тушган 1569 та аризаларнинг 404 таси иккинчи босқичда кўриб чиқилмоқда.

Шу йилнинг 1 февраль кунига қадар ҳужжатлари низом қоидаларига тўлиқ жавоб берган ариза эгаларига 2020/2021-ўқув йили учун стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

3️⃣ Шунингдек, ҳозирда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эълон қилинган стипендия ҳамда “Venkon Group” МЧЖ томонидан эълон қилинган грант учун келиб тушган аризалар кўриб чиқилмоқда, тез орада ғолиблар номи эълон қилинади.

4️⃣ Ҳозирда metsenat.uz платформасида қуйидаги грантлар учун аризалар қабул қилиш давом этмоқда:

👉 “Нажот таълим” маркази томонидан тиббиёт соҳасида ўқиётган хотин-қизлар учун жами 15 млн сўмлик грант.
Квота: 5та
Аризалар: 195та
Батафсил

👉 «Project Managers» МЧЖ томонидан ўзлаштиришидан қатъи назар бўлажак IT мутахассислари учун эълон қилинган 20 млн сўмлик грант.
Квота: 5та
Аризалар: 201та
Батафсил

5️⃣ Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан қайси ҳудудда ўқиётганидан қатъи назар қашдарёлик талабалар учун инновацион лойиҳаларга йўналтирилган ижтимоий грант эълон қилинган. Унда 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача (!) бюджетга эга бўлган бирорта инновацион лойиҳа тақдим қилиш керак. Вилоят ҳокимлиги маъқул бўлган лойиҳани сотиб олади, яъни молиялаштиради. 6 та йўналиш бўйича жами 18 нафар ғолибга мўлжалланган ижтимоий грантнинг умумий миқдори 1 млрд 800 млн сўмни ташкил қилмоқда!

Ғояси бор, инновацион лойиҳани ўйлаб юрган қашқадарёлик талабалар учун зўр имконият бу!

Батафсил: https://metsenat.uz/uz/grants/67?type=grant

❗️Талабалар учун грант ёки стипендия эълон қилишни истаган саховатпеша ҳомийларни эса ҳамкорликка чорлаб қоламиз. Унутманг, илмга тикилган инвестиция энг тўғри қарор ва у жамият учун жуда катта фойда олиб келиши шубҳасиз.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов Италия "А" сериясидаги ўзининг иккинчи голини урди. "Сассуола" жамоасига қарши бўлаётган баҳснинг 64-дақиқасида Элдор боши билан ҳисобни тенглаштирди.

Ёдингизда бўлса, Шомуродов биринчи голини "Парма"га урганди.

Баракалла, Элдор! Омадингни берсин.

UPD: афсуски ушбу ўйинда “Женоа” жамоаси 2:1 ҳисобида ютқазди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халққа свет, газ беринг!

Болажонеей, истеъдодингга гап йўқ. Қани энди шеъринг бунча мунглиғ бўлмаса😢😢😢

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндларнинг «Уч савдойи» фильмини кўпчилик кўрган бўлса керак. Зўр мотивацион ва кайфият кўтарадиган фильм.

Унда таълим тизими камчиликлари, ўзи умуман инсонларнинг таълимга, илмга бўлган нотўғри қарашлари ажойиб тарзда тасвирланган. Яъни бир қолипга тушиб қолмаслик, ҳаммадан ўзгача фикрлашга ҳаракат қилиш ва бундан уялмаслик, ота-оналар ўз фарзандларининг қизиқишларини инобатга олиши кераклиги, таълим тизими роботга ўхшаган ижрочиларни эмас, балки энг аввало эркин фикрловчи ташаббускорларни тайёрлаши лозимлиги ҳақида.

Айниқса фильмда менга энг ёққан жойи — бу диплом учун эмас, билим учун ўқиш кераклиги ҳақидаги қисми. Азбаройи илм олиш мақсадида ўзганинг номидан ўқишга рози бўлган Пхуншук Вангду охир-оқибат энг машҳур ихтирочига айланади. Чунки дипломсиз билим билимсиз дипломдан 100 чандон қийматлироқ. Бугунги кунда бу янада ўз исботини топмоқда.

Ҳурматли ёшлар, илм олинг! Китоб ўқинг, дунёқарашингизни кенгайтиринг. Диплом учун ўқишга келиб-кетадиган кўзбўямачилардан бўлманг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги "диплом учун ўқиш" мавзусини давом эттирган ҳолда, Тошкент ёшлар форумидаги чиқишим пайти берилган бир савол ёдимга тушиб кетди.

Бизда билимга эмас, дипломга кўпроқ урғу қаратилишининг бир қанча омиллари ва сабаблари бор. Бу жуда катта мавзу, қисқа қилиб тушунтириб бўлмайди. Битта иш билан ўзгариб ҳам қолмайди, комплекс чоралар керак.

Масалан, бозорда давлат сектори улушининг жуда катталиги, давлат ишига кириш учун эса олий маълумот талаби керагидан ортиқча касб ва лавозимларга қўйилгани ҳам бунинг омилларидан бири. Чунки хусусий сектор натижага ишлайди, натижа бўлиши учун дипломдан кўра, билим ва малака керак. Иш берувчиларнинг бундай талаби эса ўз-ўзидан таълим тизимига таъсир кўрсатади.

Шу сабабли тезроқ хусусий сектор ривожланса ва давлат секторида меҳнат талаблари либераллашса, аста-секин ҳолат ҳам ўзгариши мумкин.

Ёшлар форумидаги чиқишимнинг тўлиқ видеоси мана бу ерда:
https://youtu.be/Y1d0-stLW5c


👉 @xushnudbek 👈
❓Стипендия ошди, лекин контрактлар ошмас экан. Бунинг тартиби қандай бўлади?

1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар ошиши маълум қилинган эди. Қоидага кўра, ОТМларнинг тўлов-контракт нархлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларига боғланган эди ва ҳар сафар иш ҳақлари оширилганда, контракт миқдорлари ҳам кўтариларди.

Аммо жорий йилда Ҳукумат пандемия сабаб аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиб, 2 марта енгиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, тўлов-контракт миқдорларига 10% чегирма берилди. Иккинчиси, 1 февралдан иш ҳақлари ошириладиган тақдирда ҳам жорий ўқув йили учун контрактлар миқдори ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Бу талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сезиларли даражада яхши қарор.

Энди ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, айрим талабаларда савол пайдо бўлмоқда, яъни стипендия ошсаю, контракт ошмаса, бунинг тартиби қандай бўлади?

Шу бўйича ўз фикримни билдириб ўтмоқчи эдим. Демак, ҳолат қуйидагича:

1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:

👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчасининг базавий стипендияси 10%га оширилиб, 42 минг 800 сўм қўшилади, яъни 470 минг 800 сўм (аввал 428 минг сўм эди) этиб белгиланади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни 564 минг 960 сўм (аввал 513 минг 600 сўм эди) миқдорида стипендия тайинланади.


2️⃣ Стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контрактни танлаган бўлса, унда ҳар ойлик базавий 428 минг сўм стипендияни ҳисобга олиб, контрактига қўшимча 5 млн 136 минг сўм тўлаган. Шунинг ҳисобига улар 12 ой давомида бўлиб-бўлиб 428 минг сўм стипендия олади. Яъни ўзи тўлаган пулни, ўзи қайтариб олади. Энди гарчи 1 февралдан стипендияларнинг базавий миқдори оширилаётган бўлса-да, лекин мантиқан олганда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг стипендияси оширилмайди. Чунки улар 428 минг сўмга мўлжаллаб контракт тўлаган;

👉 бундай вазиятда оширилган стипендия олиш учун, улар контрактига қўшимча тўлов қилишига тўғри келади. Яъни февралдан бошлаб 7 ой учун 42 минг 800 сўмдан ҳисоблаганда жами 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиши керак. Ана шунда улар ўқув йили охиригача оширилган стипендия миқдорини — 470 минг 800 сўмни олиши мумкин бўлади;

👉 агар стипендияли тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда базавий стипендияга нисбатан 20% устама олади. Мана шу 20% қўшимча рағбатлантириш 1 февралдан ошириладиган стипендия миқдоридан ҳисобланади. Бошқача айтганда талаба сессияни “5”га ёпса, стипендиясига қўшимча 94 минг 160 сўм рағбатлантириш олади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас, фақат сессияни "5" баҳога ёпса кифоя.


3️⃣ Стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 агар стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда 94 минг 160 сўм (илгари 85 минг 600 сўм эди) стипендия олади. Демак, 10% кўтарилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас;

👉 қолган ҳолларда стипендиясиз контрактни танлаганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, ҳозиргидек қолади.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Юртимизда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни олиб борувчи барча жонкуяр ва фидойи инсонларни ушбу касб байрам билан чин қалбдан табриклайман!

Қонун устуворлиги қоғозларда эмас, амалда таъминланиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишларингизга тилакдошман!

Шу ўринда бир гап, прокуратура органлари фақат бевосита ўзларининг функционал вазифаларига кирувчи ишлар билан шуғулланиб, тезроқ бошқа қўшимча юмушлардан озод қилинса, жамият учун янада фойда бўларди, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
ДИҚҚАТ, ЁЛҒОН ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

❗️Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

⚠️ Мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади. Бу ҳақда вазирлик расман баёнот берди.

Бунақа фейк хабарлар тез-тез учраб туради. Айниқса аввалги йиллардаги хабарни шундоқлигича олиб, тарқатишади, қарабсизки, минглаб содда инсонлар ишониб кетаверади. Текшириб ҳам кўришмайди. Бугунги кунларда ўқишни кўчиришга оид тарқатилаётган хабарлар ҳам ўтган йилги бир марталик акциядан олинган. Жорий йилда унақа акция бўлмайди, бу кутилмаяпти.


👉 @xushnudbek 👈
Янги қонун лойиҳасида Президент ва Бош вазир ҳам даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг маълум қилишича, даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси тегишли органларга келишиш учун киритилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Номозбоевнинг айтишича, қонун лойиҳасида мансабдор шахсларнинг барчаси қамраб олинган.

Мансаб ваколатига тегишли бўлган, ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Булар:

✅ Президент админстрацияси;
✅ Вазирлар Маҳкамаси;
✅ Республика ташкилотлари;
✅ Ҳокимликлар;
✅ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;
✅ Суд идоралари ходимлари.

Унинг қўшимча қилишича, Президент ва Бош вазир ҳам даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилган.
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА томонидан ўтказилган “Йил танлови” ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Танловнинг асосий номинациялари ғолиблари 50 нафардан ошиқ журналист ва блогерларнинг берган овозига кўра аниқланган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда очиқ ўтказилган сўровномалар натижалари ҳам ҳисобга олинган.

Айрим ғолиблар билан танишинг:

Йил одами — Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати;

Йил қаҳрамонлари — Пандемия даврида ҳалок бўлган шифокорлар (рамзий эсдаликни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов қабул қилди);

Йилнинг энг намунали вазирлиги — Адлия вазирлиги;

Йилнинг энг ижтимоий фаол фуқароси — Махирова Ақида Абидовна (Ақида хоним);

Йилнинг энг фаол матбуот котиби — Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби;

Йил янгилиги - Прописка тизимининг ислоҳ қилиниши;

Йилнинг энг намунали ҳудуди - Самарқанд вилояти.

Танловнинг қолган номинациялар ғолиблари билан www.uza.uz сайтида танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈