Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда «Тош, қайчи, қоғоз» (халқ орасида "Дон-дон-зики") ўйини бўйича чемпионат ўтказилиши муҳокама қилинмоқда. Бу ҳайрон қоларли ёки ёмон иш эмас, оддий бизнес холос. Чунки қатнашиш пулли экан. Бундан ташқари реклама ҳам бўлади. Ҳар қандай бизнес, албатта яхши.

Шу ўринда ёдимга тушиб кетди, Бундан 5 йил олдин, аниқроғи 2016 йилнинг Наврўз байрами арафасида дўстимиз ошпаз Баҳриддин Чустий билан биргаликда «Қараб теп» (халқ орасидаги номи «Ланка») миллий халқ ўйини бўйича чемпионат ўтказган эдик. Қатнашиш мутлақо бепул бўлганди. Шу йўл билан унутилиб бораётган миллий халқ ўйинларимизни оз бўлсада юртдошларимиз ёдига солмоқчи бўлганмиз.

Чемпионатда 62 киши иштирок этган ва анчагина қизиқарли бўлганди. Ғолибларга имконимиз етганича, камтарона бўлсада, мукофотлар бергандик.

P.S.: 1-суратдаги 6 ёшли Исмоилжон Маҳмудов «Энг ёш иштирокчи» номинациясида ғолиб бўлганди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакциналардан 100 минг дона келтирилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилган.

Ўзбекистон “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрлаб, COVAX фондига юборган.

Ҳозирда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади.

«Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд», - дейди Б.Юсупалиев.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳокимлар таътилга чиқишади ва даволанишади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқади.

Маълум бўлишича, дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (К.Сариев), Жиззах (Э.Салиев), Самарқанд (Э.Турдимов), Сирдарё (Ғ.Мирзаев), Сурхондарё (Т.Боболов) ва Тошкент вилояти (Р.Холматов) ҳокимлари шу йил 17-27 январь кунлари таътилда бўлишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси (М.Камалов), Андижон (Ш.Абдурахмонов), Қашқадарё (З.Мирзаев), Навоий (Қ.Турсунов), Наманган (Ш.Абдураззаков), Фарғона (Х.Бозоров) ва Хоразм (Ф.Эрмонов) вилояти ҳокимлари 28 январдан 7 февралга қадар иккинчи босқичда Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий клиник шифохонасида даволанадилар.

Бироз аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили кунлари баҳор фаслига кўчирилгани маълум қилинди. Жадвалга биноан, аслида пойтахт ҳокими 17-27 январь кунлари таътилда бўлиши белгиланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
2021 йилги давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастурининг онлайн муҳокамаси бошланди.

Лойиҳага мана бу линк орқали ўтиб, муҳокамада иштирок этишингиз ва ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Жумладан, давлат дастури лойиҳасида таълимга оид қуйидаги таклифлар берилмоқда:

«2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

а) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилсин.

Тегишли ташкилотлар 2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантирсин;

б) олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилсин.

в) олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилсин, шунингдек, хусусий ОТМларда мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилсин.

г) академик таътилни беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

- академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар ОТМда бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

- оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;

- талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;

- академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

д) илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли ОТМларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилсин».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ва ўғил ўйин ўйнашмоқда.

С - самимийлик!


👉 @xushnudbek 👈
Келинг, бугун давлат дастури лойиҳасининг муҳим бандларини кенгроқ муҳокама қиламиз.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш таклиф қилинмоқда.

Унга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Тўлиқ матн: http://2021.strategy.uz/


👉 @xushnudbek 👈
Давлат дастури лойиҳаси:

👉 Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади ва халқаро андозалар асосида такомиллашади. Унга кўра:

- транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида амалга оширилишини йўлга қўйилади, яъни прописка қаерда бўлишидан қатъи назар исталган ҳудудда техник кўрикдан ўтказиш мумкин бўлади. Ҳозир бу нарса тақиқланган, аммо пора эвазига бемалол уддаласа бўлади, амалда тез-тез учраб туради;

- транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари (даврийлиги) узайтирилади;

- янги автомототранспорт воситаси олинганда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади.

👉 Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади. Унга кўра:

- автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратиш;

- нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани “ягона дарча” тамоийли асосида расмийлаштириш имконияти;

- ҳайдовчиликка номзодлардан амалий ва назарий имтиҳон олиш жараёнларини жамоатчилик томонидан, шу жумладан видео кузатув қурилмаларидан фойдаланиб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш назарда тутилади.

Тўлиқ матн: http://2021.strategy.uz/


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Давлат дастури лойиҳаси:

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш мақсадида 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш таклиф қилинмоқда.

Субсидиялар асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар турар жойи муаммоси бўйича

Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан талабалар турар жойлари муаммоси, соҳага хусусий секторни жалб қилиш, бюджетдан орттирилган маблағлар эвазига талабалар учун арзон турар жойлар қуриш ҳақида бирор режалар бор ёки йўқлигини сўради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берар экан, маҳаллий бюджетни нималарга тақсимлашни депутатлар ҳал қилиши, лекин улардан 2021 йил учун таклифлар сўралганда бирорта депутат талабалар турар жойлари қуриш ҳақида таклиф бермаганини, демак улар бу масалани актуал деб ҳисобламаганини айтди.

Агар депутатлар рози бўлса, бунинг учун маблағ ажратиш мумкинлиги, фақат хусусий секторни жалб қилишдан аввал талабаларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларини тўлиқ ўрганиб чиқиш кераклигини айтиб, турар жой масаласида талабалар ўртасида ижтимоий сўров ўтказишда ректорлардан ёрдам сўради.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Бугун Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Холмуродов Комил Адҳамович номзоди (суратда) Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига маъқулланди. У бунга қадар Мирзачўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мирзачўл туманига эса шу пайтгача “Агробанк” АТБнинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Аҳмедов Шерзод Маликович ҳоким этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Шавкат Мирзиёев:

– Иқтисодий камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб бораяпмиз. Лекин маънавий қашшоқликни қандай қисқартирамиз? Фикр қарамлигидан қандай қутуламиз? Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз? Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда бугун “Тафаккур”, “Маънавий ҳаёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” каби журналларимиз обуначилар камлиги туфайли жуда кам тиражда нашр этилаётгани таассуф билан қайд этилди.

– Агар ҳар бир мактаб, коллеж, техникум, олий ўқув юрти кутубхонасига биттадан журнал бепул етиб борса ҳам, уларнинг тиражи камида 10 мингдан ортиқ бўлади. Бунинг учун зарур маблағни топиш шунча қийинми? Бу журналларни ўқимаган ёшларимизни қандай қилиб маънавий етук инсон сифатида тарбиялаймиз, - деди Президент.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Олий таълимга қабул қилиш тизими, муаммолари ва ечимларига бағишланган вебинарга таклиф қиламиз

22 январь куни
Тошкент вақти билан соат 17:00 да «Эл-юрт умиди» жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, ватандошларимиз М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети, Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар иштирокида «Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси» мавзусида вебинар ўтказишни режалаштирган.

Вебинарга қабул комиссиясига масъул бўлган олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.

Вебинарда қатнашувчилар https://webinar.eyuf.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари сўралади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Султонов, Энергетика вазири:

«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Стандарт талабларига жавоб бермайдиган мосламалар ишлатилганида жуда кўп энергия йўқотишлари юзага келмоқда. Афсуски, бугунги кунда ана шундай вазиятлар кузатилаяпти. Бунақада ишлаб чиқаришни қанча кўпайтирмайлик, газни ҳам, электр энергиясини ҳам етказиб беришда муамолар юзага келиши мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар, шунинг учун мен сизлардан энергиятежамкор қурилмалардан фойдаланиш йўналишида биргаликда ишлашни илтимос қилардим. Ўйлайманки, ушбу келаётган бир ҳафта-ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 январь куни Ақтўбе фожиасига роппа-роса 3 йил тўлганди. Фожиа оқибати барчамизга маълум — автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.

Кун.уз нашри қурбонларни ёд этиб, оилаларнинг кейинги тақдири билан қизиқди. Охиригача кўрсангиз юрагингиз эзиладиган ҳужжатли фильм бўлибди.

Гарчи кайфиятингиз тушиши мумкин бўлса ҳам, лекин хулоса қилиш учун, албатта кўришни тавсия қиламан.

📹 Тўлиқ видео: https://youtu.be/fFcyjrf64W8

👉 Мақолани ўқиш
Тонировка учун ҳайдовчилар қанча пул тўлаган?

2020 йил давомида тонировка учун 50 минг 758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд. 395 млн. сўм пул маблағлари олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзи умуман тонировкага расман рухсат берилган пайтдан бошлаб, яъни 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 82 минг 125 та рухсатнома берилиб, жами 302 млрд. 635 млн. сўм (салкам 29 млн доллар) пул маблағлари тўлов сифатида ундирилган.

Бундан кўриб турибдики, тонировка ҳаводан пул топишнинг энг оддий ва осон йўли бўлиб қолди. Халқнинг эҳтиёжи, Ўзбекистон иқлимининг қуёшли эканлигидан фойдаланиб, Ички ишлар вазирлиги аҳолига сояни 29 млн долларга сотибди. Любая бизнес хороша.

Ва энг алам қиладигани тонировкани рухсатсиз ўрнатганлик учун жарима миқдорини ноинсофларча энг максималга кўтариб қўйишган. Яъни энг хавфли қоидабузарлик сифатида баҳолашган. Аслида рухсатсиз тонировка ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмайди, на жамиятга, на ўзига, на бошқа шахсларга.

Бу ҳақда ўтган йили YouTube каналимда алоҳида тўхталган эдим:
https://youtu.be/nIXJtTdykfk

Тонировкани эҳтиёж учун эмас, оддий дабдаба ва кўз-кўз учун ўрнатадиганлар ҳам бор. Лекин бу бошқа масала. Бунақалар доим бўлган, бор ва бўлади ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Тонировкадан тушган пуллар қаерга ишлатилади?

Айтганча, мавзу очилганда яна бир нарсани эслатиб ўтишимиз зарур. Халқ буни билиши керак.

Кўпчилик тонировка ҳақида гап кетганда «давлат бюджети» деган жумлаларни ишлатмоқда. «Давлат бунча фойда қилмоқчи, бюджетга бунча пул туширмоқчи» деган фикрларни ўқиб, аслида тонировкадан тушган пуллар нимага сарфланиши ҳақида маълумот беришни жоиз деб билдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги қарорининг 2-бандида тонировкадан тушган пуллар қаерга сарфланиши аниқ кўрсатилган. Демак, тушган маблағлар қуйидагиларга мақсадли йўналтирилади:

👉 Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантиришга ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига;
👉 ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантиришга;
👉 ДЙҲХХ ходимларини ижтимоий рағбатлантиришга;
👉 кейинчалик «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКнинг тонировка қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Махсус жамғармасида алоҳида банк ҳисоб рақами очилган.

Кўриб турганингиздек, тонировкадан тушган пулларнинг бир тийини ҳам умумий давлат бюджетига ўтказилмайди. Демакки, тонировканинг пулларидан мактаблар қурилмайди, шаҳарлар обод бўлмайди, йўллар таъмирланмайди, «Обод қишлоқ» ёки «Обод маҳалла» лойиҳаларига сарфланмайди, ўқитувчи ёки шифокорларнинг маоши ёки кексаларимизнинг пенсиялари оширилмайди ва ҳ.к.

Тушган пуллар фақат ва фақат ички ишлар органларининг махсус жамғармасига тушади, шу тизимга сарфланади, ИИО ходимларининг ойлигини оширишга ишлатилади.

Балки шунинг учундир ИИВ масъуллари тонировкадан тушум камайиб кетмаслиги учун рухсатсиз тонировка ўрнатишга жаримани 25 баравар (!) кўтаришни таклиф қилишди ва буни уддалашди ҳам. Аввал 200 минг сўм бўлган жарима бирданига 5 млн сўмга айланди. 1 февралдан 6 млн сўм бўлади.

Ёки йиллар давомида қонунда рухсат бўлса ҳам орқа ён ойналарга парда ўрнатишни асоссиз тақиқлаб, минглаб ҳайдовчиларни ноқонуний жаримага тортишгани ҳам ҳали ёдимиздан чиққани йўқ.

Таклифлар:

1) Ҳеч бўлмаса, орқа ён ойнага йилнинг иссиқ мавсумида (май-сентябрь) тонировка ўрнатиш бепул бўлиши керак, қолган пайтлари, майли, пуллик бўлсин;

2) Рухсатсиз тонировка ўрнатганлик учун жаримани кескин камайтириш ва сал мантиқли кўринишга келтириш керак.


👉 @xushnudbek 👈
👍3
Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.

Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов 18 январдаги Президент қарори билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилибди.

Азизбек Икромов 2020 йил февраль ойидан, яъни салкам 1 йилдан буён ҳам ички ишлар вазирининг, ҳам маҳалла вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Очиғи, бу ўзгаришдан хурсандман. Асли бошидаёқ бир кишини 2 та вазирнинг ўринбосари этиб тайинлаш хато бўлган, деб ҳисоблайман. Иккита кеманинг бошини ушлаган ғарқ бўлади. Ҳамма ўз вазифасини ўз жойида қилгани маъқул.


👉 @xushnudbek 👈