Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизимида дарсликларни янгилаш бўйича катта ҳажмли ишлар қилинмоқда. Чунки бу таълим сифатида жуда муҳим босқич.
Мантиқан ўйлаганда, Ўзбекистондаги барча мактабларни бирдек малакали ўқитувчилар билан таъминлаш учун балки жуда ва жуда узоқ йиллар керак бўлар, лекин барча ўқувчиларни бирдек сифатли дарсликлар билан таъминлашни тезроқ уддаласа бўлади. Керак бўлса бу соҳага хусусий секторни ҳам жалб қилиш, дарсликлар орасида ўзаро рақобат муҳитини яратиш лозим.
Ўзим ҳам Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан янги дарслик яратиш бўйича ишчи гуруҳи аъзосиман. Мақсадимиз ўқувчи ёшларга тушуниш, англаш ва ўзлаштириш осон бўлган замонавий ҳуқуқ дарслигини яратиш. Бу албатта осон бўлмайди, лекин уддаласа бўладиган иш. Холис ният билан ҳаракат қилинса, Худо хоҳласа, мақсадимизга эришамиз.
👉 @xushnudbek 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистондаги «Digital Almaty – 2021» форумида спикер сифатида қатнашди.
Форумда шунингдек Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларус ва Қирғиз Республикаси бош вазирлари ҳам иштирок этди.
👉 @xushnudbek 👈
Форумда шунингдек Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларус ва Қирғиз Республикаси бош вазирлари ҳам иштирок этди.
👉 @xushnudbek 👈
“Маҳалласи борми? Маҳаллага бораман” деди кутилмаганда Шавкат Мирзиёев.
“Қани маҳалла идораси?” деб шошиб қолди Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров.
Кутилмаган меҳмондан капалаги учиб кетган “участковой” ҳудудига қараб югуриб кетди. Ишонмасдан, яна бир орқага қараб ҳам қўйди :))
“Шодиёна” маҳалласими бу?” деб сўради Президент йўлдан биринчи чиққан аёлдан.
“Юрилар, ош тайёр” дея президентни уйига таклиф қилди меҳмондўст фарғоналиклар.

Xushnudbek.uz
“Маҳалласи борми? Маҳаллага бораман” деди кутилмаганда Шавкат Мирзиёев. “Қани маҳалла идораси?” деб шошиб қолди Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров. Кутилмаган меҳмондан капалаги учиб кетган “участковой” ҳудудига қараб югуриб кетди. Ишонмасдан, яна бир орқага…
Фарғона шаҳар "тўртлиги" ишдан олинди
Президент Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар “Шодиёна” маҳалласига борди. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишди, муаммоларини сўради. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан қониқмади.
Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинган. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар берди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
ЎзАда янги лойиҳа!
Кенг жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулар юзасидан расмийлар билан суҳбатлашамиз.
Илк мавзу - давлат харидлари.
Давлат харидлари тизимига оид айрим саволларимизга Молия вазирлиги масъулларидан жавоб олишга ҳаракат қилдик.
Тез кунларда суҳбат тўлиқ эълон қилинади. ЎзАни кузатишда давом этинг.
➡️ @uza_uz
➡️ @uzauz

Обуна бўлиш:➡️ @uza_uz
➡️ @uzauz
Чироқчининг Чияли қишлоғидаги машҳур “Пайшанба” бозорида таом растаси бор.
Бу қизиқ: бозор номи “Пайшанба” бўлса ҳам, ўзи ҳар якшанба куни ишлайди.
Бу ерда яхна деган овқат қилишади. Яхна гўшт емабсиз, бу дунёга кемабсиз.
Бу қизиқ: таом номи “яхна” бўлса ҳам, ўзи қайноқ овқат бўлади, кўпчилик совиган гўшт деб ўйлайди.
Яна бир қизиқ маълумот: бу ерга дуо кетган. Шундоқ ёнгинасида мол, қўй ва от бозори бор. Лекин овқат бозорида бирорта чивин ёки пашша бўлмайди. Ёзда ҳам, қишда ҳам.
Яхнага келинглар.

Якшанбада томоша қилиш учун тавсия
$300 000 грант ютиб, нуфузли чет эл университетида таҳсил олаётган ўзбек талабаси билан очиқ суҳбат
Бугун ёшлар кимларга ҳавас билан эргашмоқда? YouTube контенти, TikTok платформаларида қандай ахборотларни истеъмол қилади?
Афсуски, бу саволга жўяли жавоб тополмай, айрим ёшларнинг тиктокер ёки улкан мақсадларни кўзламаган айрим тенгдошларига беўхшов тақлидини кўриб, умрлари беҳуда ўтиб кетаётгани ҳақида ўйлаб қоласан.
Ёшларга оз бўлса-да, манфаатли бўлиши учун ўз шижоати ва ғайрати билан катта муваффақиятларга эришиб келаётган, намуна бўла олувчи ёшлар билан суҳбатлар бериб борилаётган “Osmondagi bolalar” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — Қатарнинг Karnegiy Mellon университетида салкам 300 000 АҚШ долларилик грант соҳиби бўлиб, IT ҳамда Business administration соҳаларида ўқиб келаётган Юсуфбек.
Ушбу ҳавола орқали суҳбатнинг тўлиқ вариантини томоша қилишингиз мумкин.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=mg2CdGErl5Y
Кўринг, фикрланг, таҳлил қилинг! Ўзбекистоннинг ҳар бир ёш авлоди шундай натижага эриша олади! Бунинг учун таълимга кўпроқ инвестиция киритилиши керак!

YouTube
300 000 $ grant yutib, eng nufuzli oliygohda tahsil olayotgan o’zbek talabasi bilan ochiq suhbat
Suhbatni quyidagi mavzular orqali ko'rishingiz mumkin:
00:00 – Kirish
3:12 –Yusufbek Nasriddinov oʻzi kim?
4:20 – Yusufbek ,,grantʼʼni qanday qoʻlga kiritgan?
7:58 – Qatar foundationda ,,grantʼʼ oʻqib bitirganlarga qanday shartlari mavjud?
11:01 – Temur…

👍1
#Кечки_савол
Твиттерда кўпчилик бунинг нималигини билмас экан, татиб кўрганлар ҳам озчилик бўлиб чиқди.
Ўшанчун каналимда ҳам сўраб кўрай дедим:
❓Бу нималигини биласизми?
Марҳамат, муҳокама учун вақт кетди!
P.S.: мммм, бу нақ шоколаднинг ўзгинаси, мен сизга айтсам!
👉 @xushnudbek 👈
Твиттерда кўпчилик бунинг нималигини билмас экан, татиб кўрганлар ҳам озчилик бўлиб чиқди.
Ўшанчун каналимда ҳам сўраб кўрай дедим:
❓Бу нималигини биласизми?
Марҳамат, муҳокама учун вақт кетди!
P.S.: мммм, бу нақ шоколаднинг ўзгинаси, мен сизга айтсам!
👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона шаҳрида режалаштирилмаган маршрути, аҳоли билан учрашуви, маҳалланинг ачинарли аҳволи ва шаҳар «тўртлигининг» ишдан олиниши ҳақида янги лавҳалар.
Тўлиқ видео
👉 @xushnudbek 👈
Тўлиқ видео
👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сайланди.
Маълумот учун: ўз ичига Ислом тараққиёт банки Гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради.

Ўзбекистонлик талабалар Россия ҳудудига тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар тоифасига кирмайди
Бугун - 8 февралдан Россия таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошланиши маълум қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси РФда таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабаларга эслатма билан чиқди.
«Ҳозирги вақтда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди. Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммоларга дуч келишлари мумкин», - дейилади вазирлик маълумотида.
Шу билан бирга, элчихона шубҳали шахсларнинг таъсирига тушиб, алданиб қолмаслик учун олий ўқув юртлари халқаро бўлимлари билан доимий равишда алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттиришни сўраган.

Forwarded from Talabalar murojaatlari
Sizningcha, talabalar turar joylarida yigitlar va qizlar alohida binoda (yoki blok, yoki qavat) yashashlari kerakmi?
Anonymous Poll
79%
Ha, albatta alohida yashashlari kerak
10%
Imkoniyat boʻlsa alohida, boʻlmasa aralash
11%
Alohida shartmas, aralash yashashlari kerak
Бироздан сўнг UzReport ва O’zbekiston24 телеканалларида Metsenat.uz лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Ёшлар гранти” якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланади, насиб қилса. Биз шу ердамиз.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
"Тонировка" рухсатномаси учун онлайн ариза юбориш имкони яратилади. Натижада тўлови 10%га арзонлашади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Лойиҳа тасдиқлангудек бўлса, Қонун талаби бўйича "тонировка" учун рухсатномага онлайн ариза берилганда, белгиланган нархдан 10 фоиз камроқ тўлов қилиш мумкин бўлади. Бошқача айтганда онлайн ариза юборилганда:
орқа ён ойналар учун - 1 млн 102 минг 500 сўм (аслида 1 млн 225 минг сўм)
олд ва орқа ён ойналар учун - 11 млн 25 минг сўм (аслида 12 млн 250 минг сўм) тўлов қилиш керак бўлади.

🎊🎊 « Sahrodagi Luvr” - Fransiya elchisidan savol 🎊🎊
🇫🇷🇺🇿 Nukusdagi noyob Savitskiy muzeyi va uning Fransiya bilan aloqalari haqidagi reportajni tomosha qiling va Fransiya elchisining tanlovida ishtirok eting.
Buning uchun siz:
☑️ Fransiyaning O‘zbekistondagi elchixonasi Telegram kanaliga va Facebook sahifasiga obuna bo‘ling;
☑️ Javobingizni 2021-yil 11-fevralgacha ushbu postga sharhlarda qoldiring;
🎁🎁 Barcha shartlarni bajargan ikki nafar g‘olib tasodifiy raqamlar generatori yordamida tanlanadi va "L'Occitane en Provence" kosmetik to‘plamiga ega bo‘ladi.🎁🎁
Tanlovda barcha xohlovchilar ishtirok etishi mumkin!
📣📣Natijalar 12-fevral kuni e’lon qilinadi.📣📣

Бугунги матбуот анжуманида айтган фикрларимнинг видеоси.
Metsenat.uz лойиҳасини бошлаганимизда кўнглимизда хавотир бор эди. Юриб кетармикин, ўхшармикин, деб кўп ўйланганман. Лекин ниятимиз холислиги учун Ўзига таваккал қилиб бошладик.
Ҳозиргача Metsenat.uz платформасида 1677 нафар ёшларга мўлжалланган 4 млрд 990 млн сўмлик грант ва стипендиялар эълон қилинди.
Шу ўринда барча саховатпеша компанияларга, тадбиркорларга, ташкилот ва идораларга мурожаат қилмоқчиман:
❗️Келинг, майли, балки кўп бўлмаса ҳам, имконингиз етганича эҳтиёжманд ёки иқтидорли талабаларнинг контрактини тўлаш учун ташаббус кўрсатинг. Таълимга инвестиция тикинг. Илмни рағбатлантиринг. Бу ишингиз албатта жамият ривожи учун ҳисса қўшади, қайсидир хонадонларга бахт ва имконият улашасиз.
Биз ушбу хайрли ниятингизни амалга оширишда жон-жон деб ёрдам беришга тайёрмиз. Бундан ҳеч қандай моддий манфаат кўзламаганмиз, бунисидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Биз фақат ҳомийлар ва талабгорлар ўртасида холис кўприк бўламиз холос.

Навоийни билмаганларга…
Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…
Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.
Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.
Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.
Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.
Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.
Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!
Қамбар Ота ©
Видео: Maestro art group
#AlisherNavoiy
#580yubiley
#buyukinson
👉 @xushnudbek 👈
Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…
Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.
Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.
Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.
Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.
Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.
Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!
Қамбар Ота ©
Видео: Maestro art group
#AlisherNavoiy
#580yubiley
#buyukinson
👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Абдуманноп Абдужаббарович Туляганов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈