Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
15 февраль куни соат 11:00 да адлия вазири Русланбек Давлетов адлия органларининг 2020 йилдаги фаолияти ва режалари тўғрисида жамоатчилик олдида ҳисобот бераркан.

Тадбир Facebook ҳамда YouTube'да жонли эфирда намойиш этилар экан.
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди (суратда). Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар берди.

У бунга қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бош прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Рустам Абдуганиевич Хатамов Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди (суратда). Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

У бунга қадар ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг собиқ бошлиғи Баҳодир Ахмедович Матлюбов лавозимидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Навбатдаги чақирув эълон қилинди

Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Бу ҳақдаги Президент қарори ЎзАда эълон қилинди.

Хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди.

- Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, - деди Президент. - Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади.

Шунингдек, ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев ва TikTok

Фото: Темур Мамадаминов / ЎзА

Манба


👉 @xushnudbek 👈
Ҳурматли, билимдонлар!

Келинг, Zakovat.tv сайтига кириб, ариза тўлдиринг, интеллектуал клубимизга аъзо бўлиб, трендда бўлинг.

#zakovatdakuch
#uzbekpower
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуаси ва «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги хиёбон ҳақида:

«Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади.

Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман».

«Истиқлол» мажмуаси мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛА барпо этилишини кўзда тутади. Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди. Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стела атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган хиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахтга тегилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

У бунга қадар (2020 йил 11 февралдан) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб турганди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун #BoburDay


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ular – biz o'ylagandan ko'ra ancha kuchli. Ular biz bilgandan ko'ra ancha iste'dodli. Ular– biz kutgandan ko'ra ko'prog'iga qodir.

Jismoniy imkoniyati cheklangan yoshlar uchun yangi imkoniyat!

Respublika yosh ijodkorlar kengashi, O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda UNDP ( Birlashgan Millatlar Taraqqiyot Dasturi) xalqaro tashkiloti bilan hamkorlikda "Cheksiz ijod–cheksiz imkon" loyihasini taqdim etadi.

She'r, hikoya va publitsistika yo'nalishlarida iste'dodga ega bo'lgan yoshlarning sara ijod namunalari to'plam holida nashr etiladi.

O'zingiz yoki tanishingizda qatnashish istagi bo'lsa, joriy yilning 5-martiga qadar
@cheksiz_ijod_bot telegram botiga yoki (95) 475 75 72 (99) 897 22 13 telefon raqamlariga murojaat qilishingizni so'raymiz.

@ijodkorlarkengashi
АКТ вазирига ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчи сайланди

“IT-Park”да АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашди.

Бугунги кунда соҳада 28 мингдан зиёд ходим фаолият юритаётган бўлса, шундан 7 минг 359 нафари (қарийб 26 фоизи) 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Шуҳрат Содиқов соҳадаги ана шу ёшлар билан шуғулланадиган масъул бўлиши кераклигини айтиб ўтди.

Вазирлик бош мутахассиси Лазиз Ёдгоров вазирнинг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб сайланди.


👉 @xushnudbek 👈
"Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди" деган хабарлар ёлғон. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Тонировка нархида ҳозирча ўзгариш йўқ:

фақат орқа ён ойналар учун - 1 млн 225 минг сўм;
олд ва орқа ён ойналар учун - 12 млн 250 минг сўм.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукуматнинг махфий ёки очиқ қарорлари билан айрим давлат ташкилотларига тўғридан-тўғри шартнома имзолаш ҳуқуқининг берилиши қай даражада тўғри? Нега улар очиқ тендерда қатнашмайди? Бу ерда ҳам коррупция элементлари бўлиши мумкин эмасми?

Шу каби саволларга молия вазири ўринбосари Одилбек Исақов жавоб берди.

Кўпроқ ўқиш:
http://uza.uz/posts/241267
http://uza.uz/posts/240847


👉 @xushnudbek 👈
​​16 февраль воқеаларига 22 йил бўлди!

Ўша кунни яхши эслайман, 5-синфда ўқирдим. Мактабдан қайтиб келиб, телевизорда «Шайтанат» сериалини кўриб ўтиргандим. Бирдан сериални ўртасидан узишган. Ва экранда диктор пайдо бўлиб, Тошкентда бир нечта жойда портлаш бўлгани, лекин ваҳима қилишга асос йўқлиги, ҳаммаси назоратга олинганини айтган. Ва яна сериал келган жойидан давом этган (Элчин билан Зелихоннинг қамоқхонадаги суҳбати эди, адашмасам).

Тўғри, портлаш асоратларини тўлиқ тушунадиган ақлим бўлмаса ҳам (10 ёш эдим), жуда бир ғалати бўлиб кетганман. Юраклар дук-дук уриб, хавотирга тушиб қолганман.

Ёдингизда бўлса, ўшандан кейин 1-2 ой фақат шу мавзу кун тартибида бўлган. ТВда кимлар қидирувга берилганию кимлар қўлга олингани ҳақида маълумотлар бериб борилганди. Жиноятчиларни қидириш ва ушлаш жараёнлари одамлар орасида қўшиб-чатилиб, афсоналарга айланиб кетган. Мактабда, кўча-куйда болалар билан йиғилиб қолсак ҳам, фақат шу ҳақида гаплашардик, ҳамма бир-биридан кўпроқ маълумот биладигандай қилиб кўрсатишга уринар, жангари киноларда кўрган саҳналаримизни худди ҳаётда бўлгандай гапириб беришга ҳаракат қиларди. Лекин шу пайт ҳеч ким бир-бирига эътироз қилмас, "бу ёлғонку, бунақа бўлмаганку" демасди. Болалик даври ажойиб-да...

Лекин сўнгги йилларда бу воқеалар ҳақида жуда кам эслаяпмиз, деярли ёдимиздан ҳам чиқиб кетди. Бир ҳисобдан бундай мудҳиш воқеаларга бошқа ҳеч қачон дуч келмайлик, бошқа томондан ўша куни ҳалок бўлган юртдошларимизни хотирлаб қўйишга одатлансак ёмон бўлмасди.

Майли, ҳар не бўлсада, юртимизда тинчлик бўлсин. Бунақа террористик актлар бошқа қайтарилмаслигини чин дилдан истаймиз ва дуодамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Яна 16 февраль ҳақида

Айтганча, 16 февраль билан боғлиқ яна бир хотирам бор экан, ўйлаб қарасам. Чироқчидаги маҳалламизда адашмасам 1996 йилда маҳалладошларимиз ҳашар йўли билан кичкинагина масжид қуришни бошлагандик. Биз болакайлар ҳам шу қурилишда иштирок этганмиз (масалан, ғишт ташиганимизни аниқ эслайман). Масжид ишга тушиб, маҳалладаги аксарият болаларнинг ҳар куни шу масжидда ўтадиган бўлди. Тўғри, пешинда бора олмасдик, аммо кечки пайт масжидда бўлишга ҳаракат қилардик. Масжиднинг рўпарасида ўтлоқ бор эди, ўша ерда футбол ўйнардик, азон айтилганда масжидга югурардик. Тошкентдаги Ислом олийгоҳида ўқиб келган маҳалладошимиз араб тилидан дарс берарди. Мукаммал бўлмаса ҳам, арабча ўқиш ва ёзишга тилимиз ва қўлимиз бироз келишиб қолганди.

Айниқса болаларнинг ахлоқида, тарбиясида анча ўзгаришлар бўлганди. "Кўча безори" ўртоқларимиз ҳам одобга кириб қолганди. Шомдан хуфтонгача масжид ичида ҳадис айтиш ўйнардик, кимни хотираси кучлилигини исботлашга ҳаракат қилардик. Болалар орасида навбатчилик ҳам бор эди. Таҳоратга сув тайёрлаш, масжидни йиғиштириш, томорқага қараш ва бошқа енгил ишларни навбати билан бўлиб олгандик.

16 февраль воқеаларидан кейин болаларнинг масжидга боришини тақиқлаб қўйишди. Шу бўйи болалар маҳалламиздаги масжидга кирмай қўйди. Бу узоқ йиллар давом этди. Маҳалламиздаги масжид бизга бегонадек бўлиб қолди, ҳар куни мактабга боришда ёнидан ўтиб-қайтганда худди масжид эмас, оддий бир дўкондек қабул қиладиган бўлиб кетдик. Ўша масжид ҳозир ҳам бор. Тўғри, ҳовлиси анча кичрайган, уй ва дўкон қуриб юборишибди масжид ҳовлисида. Ҳозир болалар бемалол масжидга кира олишяпти, ўзи ихтиёр этса ибодатини қилишмоқда.

Шунақа гаплар. 16 февраль шунчаки сана, 4 та бинонинг оддий портлаши эмасди. Гарчи ўша кунги қаттиқ гумбурлаш овозини фақат Тошкентдагилар эшитган бўлса ҳам, аммо унинг тўлқинини бутун Ўзбекистон танасида ҳис қилган эди.

Ушбу кун ҳақида Муҳрим ва Мадина Мусаева ҳам яхши постлар ёзди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Metsenat.uz
Qashqadaryo viloyati hokimligi tomonidan eʼlon qilingan ijtimoiy grant boʻyicha maʼlumot

2020-yilning 21-dekabr kuni metsenat.uz platformasida 6 ta yoʻnalish boʻyicha innovatsion loyihalarni moliyalashtirish uchun ijtimoiy grant eʼlon qilingandi. Grantga 214 nafar talabalardan arizalar kelib tushgan.

Jami 182 ta loyiha nizom talablariga mosligi aniqlandi. Shundan neft va gaz, kimyo sanoati yoʻnalishida 13 ta, energetika yoʻnalishida 28 ta, qishloq xoʻjaligi, oziq-ovqat sanoati yoʻnalishida 64 ta, suv xoʻjaligi va ekologiya yoʻnalishida 14 ta, fan va taʼlim yoʻnalishida 40 ta hamda IT texnologiyalar yoʻnalishida 23 ta loyiha nizomda talablariga muvofiq keladi.

32 ta ariza nizom talablariga mos kelmaganligi uchun koʻrib chiqilmasligi belgilandi. Ularning 6 tasi nizomda koʻrsatilmagan yoʻnalishlarda boʻlsa, qolgan 26 ta arizaga loyihalar ilova qilinmagan.

Hozirda 182 ta loyihalar texnik ekspertizadan oʻtkazilib, ishchi guruhlar tomonidan oʻrnatilgan tartibda oʻrganib chiqilmoqda.


@metsenatuz
- Мактабларда яхши таълимнинг асоси нимада деб ўйлайсиз?
- “Руҳий саломатлик” деганда нимани тушунасиз?
- Иқлим ўзгаришига қарши курашда болалар ва ёшларни қандай қўллаб-қувватлаш керак?

U-Report орқали жавобингизни беринг ва UNICEFнинг 4 йилллик Глобал стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беринг!
Сизнинг фикрингиз муҳим!

👉 Фикрингизни шу ерда билдиринг
Солиқ можароси юзасидан баёнот берилди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда «нақдлаштирувчи фирма» ва корхоналарни аниқлаш механизмини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди ва қуйидагилар қабул қилинди:

1. Янги механизмга ўтиш даврини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида, 17 февраль эрталаб соат 10:00 дан олдин «бир кунлик» фирмалар билан шубҳали операцияларни амалга оширганлиги хавфи нисбатан кам бўлган 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқлари 2021 йил 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди;

2. Реестрга киритилган шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларга битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш имконияти берилди. Ижобий хулоса қилинган тақдирда, инкассо топшириқномаларини бекор қилиш ва илгари камайтириб кўрсатилганлиги учун ундирилган маблағларни қайтариб берилиши таъминланади.

3. «Нақдлаштирувчи фирма »ларни аниқлаш юзасидан амалиётга жорий қилинган янги механизмни аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларини қониқарсиз олиб борганлиги, шунингдек солиқ тўловчилар билан етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги учун Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, Тошкент шаҳар ДСБ Камерал назорат ва ҚҚС маъмурчилиги бўлимлари ҳамда ДСҚ Матбуот хизмати бошлиқларига хайфсан берилди.

Шунингдек, 16 февралда ДСҚга ариза берган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирлари натижалари:
 
- 52 та корхонада (91,3%) қалбаки операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
 
- 1 та корхонада (1,7%) қалбаки операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча олинган  маблағларни қайтариш бўйича тазкор жараёнлар бошланди;
 
- 4 та корхонада (7%) ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.
 
Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 та корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб, ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга оширди.


👉 @xushnudbek 👈
Ижтимоий тармоқларда қурилишлар мавзусидаги негатив постлар кўпайган. Ёғингарчилик бўлса лой-балчиқ, кун исиса чанг-тўзон кузатиляпти. Вазият соғлиқ учун хавфли даражага етиб қолди. Натижада аҳолининг эътирозлари янада кучайиб кетмоқда.

Маҳаллалар ичкарисида бошланган қурилишлар тўхтаб қолган, бу эса у ердаги аҳолига қўшимча ноқулайликлар туғдирмоқда. Айниқса «снос» қилинган, «котловани» қазиб қўйилган ва шу бўйи тўхтаб қолган қурилиш майдончалари чанг-тўзонидан ташқари ички йўлларни ҳам тўсиб қўйгани ҳақида ёзишмоқда.

Яқинда бошланадиган баҳорги ёғингарчиликлар мавсумигача шу қурилишлар ё уёқлик, ё буёқлик бўлгани яхши эди.