Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
28-fevral kuni “Humo Arena” saroyida oʻtkazilgan intellektual kasting savollari va ularning javoblari

https://telegra.ph/Intellektual-kasting-savol-javoblari-28022021-03-01

Barcha kasting ishtirokchilarining javoblari hisoblab chiqildi va reyting shakllantirildi. Tez orada har bir ishtirokchi natijasi hamda jamoalar tarkibi eʼlon qilinadi.
Bizni kuzatishda davom eting.


Klub yangiliklarini kuzatib boring:
➖ @zakovat
Йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди

Журналист ва блогер Азиза Қурбонова ўзининг Телеграм каналида бир пост қолдирди. Уни тўлиқлигича сизларга ҳавола қилмоқчиман:

«Сирдарё вилоятида хизмат сафаридамиз. Аёлларни эшитяпмиз. Синиққан табассум ортида юз туяга юк бўлгулик дардлар, изтироблар... Ҳаммаси ҳам ҳамма гапни ҳам микрофонга айтгиси келмайди. Қулоғимга айтолганлари бир даҳшат...

Турмуш ўртоғидан айрилган, яшаш қийинчиликларида жизғинаги чиқаётган аёл "ёлғизлик энг ёмони, ҳар ўтган бир туртади" дейди.

Турмуш ўртоғи билан амаллаб рўзғор тебратаётган, ҳаёт аравасини тортаётган аёл эса битта гул орзусида 40 га чиқяпти.

Ўзи етим ўсган, сўнг гул ёшида ичувчи эрдан бева қолган, 3 кунда 1 гектар ерни ағдарадиган эркакка айланиб кетган аёлнинг яна икки қизи бева-ю ажрашиб кетганини эшитиб, нима дейишни билмайсан. 60 га чиқди бу аёл, қачон энди ўзи учун яшайди, қачон бахтни ҳис қилади, қачон иссиқ уйда яшайди, қачон дастурхони тўлади, қачон яхши жойда даволанади...

-Нима оляпсизлар, камерами- деб олдимизга келишади аёллар қора пластмасса оёқ кийимида лойга ботганча.

-Сизларни олгани келдик.

-Вой, қишлоқ аёллари хунук экан дейишмасин, бер буёққа калишимни, дейди аёл. Мишиғи оқиб турган ўғлининг оёғидаги калишни ўзининг "платмасса бўтик" ига алмаштиради, калиш эса платмасса оёқ кийимидан-да хафароқ кўринади...

Ўзим сиқилган, ўзим эзилган, мен муаммо деб билган гаплар, ҳолатлар бугун кўрганларим олдида нақадар уят, нақадар ношукрлик, нақадар аҳмоқлик...

Кимда ҳамма нарса бор, кимда эса ҳеч нарса...

Кечиринг».

Пост тугади


👉 @xushnudbek 👈
Akfa университети ўзининг янги кампуси қурилаётган ер майдони ҳақида маълумот берди

Аввалроқ Қибрайда 25 гектар майдонга қурилиши режалаштирилаётган иккинчи университет - AKFA University экани, улар ерни бошқа бир тадбиркордан сотиб олгани ҳақида ёзгандик. Шундан сўнг, иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров ўз каналида университет томонидан ер олиниш жараёнига оид ўринли саволлар берди.

Мазкур саволларга университет маъмуриятидан изоҳ сўрадик.

Маълум қилинишича, Қибрай туманидаги ер майдони ва ундаги бино-иншоотлар 2011 йилдан бери парранда етиштириш фаолияти билан шуғулланиб келган “Тошкент Парранда” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган.

Университет "Тошкент Парранда" корхонасига тегишли мулкни босқичма-босқич сотиб олмоқда. Биринчи босқичда 10 гектар майдонда жойлашган мулк сотиб олинди. "Тошкент Парранда" товуқхоналарини бошқа ерга кўчириб бўлгач, мулкнинг қолган қисмини сотиб олиш бўйича икки томоннинг ўзаро келишуви мавжуд.

Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектини сотиб олиш бўйича келишув Ўзбекистон қонунчилиги асосида расмийлаштирилган.

«АКФА Университети маъмурияти оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва жамоатчилик учун очиқлигини маълум қилади ва олий таълим муассасаси фаолиятига оид исталган саволга жавоб беришга тайёр», - дейилади университет хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Битта 400 ўринли ётоқхона бир йилда 600 млн сўмга тушади, талабалар тўлови эса - 290 млн

Бугун, 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов шундай деди:

«Олий таълим муассасалари ётоқхоналарининг шароити яхши эмаслиги шахсан ректорнинг эътиборсизлиги, ОТМ раҳбарининг ўша ётоқхонага кирмаслигидан, бошқа сабаб йўқ.

Ҳар қандай ОТМ пул топа олади. Чунки талабалар турар жойида яшаётган талаба муассаса ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, оз бўлса-да пул тўлайди. Арзимас пул, лекин ўша пулни ўзига сарфласа ҳам ҳамма жиҳозини тайёр қилиб қўйса бўлади.

Энди ҳозир мен айтмайман, ижтимоий тармоқларда чиқиб, нотўғри талқин бўлиши мумкин. Бир куни бир талабалар турар жойига бориб, талабалар орасида бир кеча ётдим. Бир талаба билан унинг хонасида тунни тонгга улаб суҳбат қилиб чиқдим ва ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим. Яшаш шароити, санузеллар ҳолати, бир дунё муаммо бор.

Давлат-хусусий шериклик асосида СамДУ ҳудудида лойиҳа қиймати 11.7 млрд сўм бўлган 350 ўринли талабалар турар жойи намуна сифатида қуриб битказилди.

Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуриш масаласи талаб даражасида, деб бўлмайди. Талабалар турар жойлари ижтимоий объект бўлгани сабабли тадбиркорларни мазкур жараёнларга жалб этиш бирмунча қийинчилик туғдирмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, битта 400 ўринли талабалар турар жойини сақлаш бир йилда ўртача 600 млн сўмни ташкил қилади. Талабалар томонидан тўланадиган сумма эса йилига ўртача 290 млн сўмни ташкил этади. Тўловларнинг харажатларни қопламаслиги хусусий секторни жалб қилиш имконини бермаяпти.

Таҳлиллар ижтимоий объектларни қуриш ишларига ҳисса қўшаётган тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзларни бериш лозимлигини кўрсатмоқда», деди олий ва ўрта махсус таълим вазири.


👉 @xushnudbek 👈
Талабабай

Талабалар турар жойлари масаласидаги муаммолар ҳақида бир неча йилдан буён гапириб келамиз. Албатта бу тез ечиладиган муаммо эмас. Чунки биз талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш соҳасида жуда қимматли кўп йилларни бой берганмиз. Ҳозир энди кўрпани тортсак ё бошимиз, ё оёғимиз очиқ қолади.

Энди хабар қилинишича, талабабай ишланар эмиш. Ишчи гуруҳлар тузилиб, маҳаллаларда юриларкан.

Ўзи таълимдаги катта муаммолардан бири ўқитувчиларни маҳаллаларга жалб қилиниши, ўзини функциясидан бошқа ишлар юкланишида. Талабаларнинг қаровсиз қолишига ҳам сабаблардан бири шу. Нима бўлса ёки мактаб, ёки коллеж, ёки ОТМ ўқитувчиси уйма-уй юришга жалб қилинади (ҳа, яна банкирлар ҳам бор, улар алоҳида мавзу, майли). Илгари шунақа эди, ҳозир бошқача, деб хаспўшлаш шарт эмас. Ҳозир ҳам жойларда кафедра мудирлари, кураторлар, ўқитувчилар уйма-уй, "маҳаллабай" деб юришибди.

Энди талабабай.

Наҳотки, бошқача нарса қила олмаймиз? Бирор бахтсиз ҳодиса бўлса, ҳаммани ишчи гуруҳлару, уйма-уй юришларга жалб қилиб, иссиғида бир нарсалар қилиб, кейин унутиб юборадиган ишлардан чарчамадикми? Бунақа "ручной" ишга қанча ресурс, қанча куч, қанча вақт кетади?

Хўш, ундан кейинчи? Ишчи гуруҳ бир ой айланиб, ҳамма талаба билан алоҳида суҳбат қилиб, кейин албатта "отчёт" учун расмга тушиб, бу ҳақда акт қилиб, бир дунё бюрократия ва қоғозбозликни дўндириб, кейин тонналаб ҳисоботлар қилиб бўлганимиздан кейин нима бўлади? Талабаларнинг ҳаммаси турар жойли бўлиб қоладими? Ёки ижара бозорида талабалар учун бирор ўзгариш бўладими? Ёки талабалар шундан кейин заҳарланмайдими? Ёки қурилишларда йиқилиб тушмайдими? Кейин нима бўлади, кейин?

Балки ҳозир фожиа бўлгани ва 5 нафар талаба вафот этгани учун бу иш албатта керак, дерсиз, аммо тизим яратилмас экан, бунақа ишчи гуруҳларни ҳар доим уйма-уй юргиза олмаймиз-ку.

Анча йиллар олдин Юридик университетда бир гуруҳга куратор эдим. Биздан ҳам талабанинг уйига бориб, расмга тушиб, акт тузиб бериш талаб этиларди. Борардим, кўрардим, ким билан турибсиз деб сўрардим, бўлди. Ишдан кейин 1-2 кишиникига бориш керак, ўзимда машина йўқ, жамоат транспортида кўп вақт кетади ва ноқулай, таксида юришни ойлигим қопламайди. Староста ёки гуруҳдаги бирор машинаси бор талаба билан юриларди. Хўп, уйига бориб кўрдим ҳам дейлик, кейинчи? Талабанинг шароити ёмонроқ бўлса, бошқа яхшироқ квартира топиб бера оламанми, ёки ёнимдан квартирасига пул бераманми, ёки шундоқ ҳам чумчуқнинг инидай бўлган ётоқхонадан жой топиб бера оламанми? Хуллас, бунақа ишлашдан қанақа фойда борлигини яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Ура-ура деб ҳудудларга чиқиб кетдик, маҳаллабай, инсонбай, талабабай қилдик, деган билан охирги манзилни кўришимиз керакку, ахир.

Ҳозирги ишчи гуруҳлар юкламаси бора-бора яна оддий ўқитувчилар елкасига тушиб, бутун шаҳарни ўзининг ёки бирор талабанинг ҳисобидан кезиб чиқиб, талабасининг ижара уйини расмга тушириш талаб этиладиган хўжакўрсин тизимга айланиб кетмаса деб қўрқаман. Ўзи бунақа тизим шундоқ ҳам бор, янада кучаядиганга ўхшаяпти.

Талабалар турар жойларини имкон қадар кўпайтириш (барибир тўлиқ таъминлаб бўлмайди), уйларни ижарага бериш тизимини тартибга солиш, талабалар учун ижара уйлари топишни енгиллаштирадиган механизмлар ҳақида бош қотириш керак. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари раҳбарлигидаги кечаги йиғилишда айтилганидек, тарғибот ишларини (аслида бу ҳам таълим дегани) кучайтириш, техника хавфсизлиги бўйича бирламчи кўникма ва билимларни бериш лозим.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Абитуриентлар диққатига: кимё ва биология фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

👨🏻‍💻 Бугун, 3 март кунидан бошлаб Миллий тест тизими доирасида кимё ва биология фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

📆 Талабгорларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.

🖥 Мазкур хизмат “Milliy sertifikatlar” бўлимида жойлашган бўлиб, шу ердан тегишли фан (кимё ёки биология) ни танлаган ҳолда тест синовига ариза бериш мумкин.

⏳ Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади.

✅ Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМга кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари апрел ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.

Мазкур фанлардан тест намуналари бугун www.dtm.uz веб-сайтида эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовлари мувафаққиятли якунланган. 0.8 фоизлик эҳтимолий зарар ва 95 фоизлик натижадорлик кўрсатган.

Бу бошқа вакциналар билан қиёсласа яхши натижа эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган ижтимоий соҳа бўйича очиқ мулоқотда маълум қилинган.

Батафсил ЎзА материалида.
ona_tili.pdf
444 KB
Она тили ва адабиёт фанидан намунавий тест топшириқлари

#abituriyent

Мазкур фандан Миллий тест тизими бўйича синовлар апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
matem.pdf
1.1 MB
Математика фанидан намунавий тест топшириқлари

#abituriyent

Мазкур фандан тест синовлари апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.

Математика фанидан рус тилидаги намунавий саволларни мана бу саҳифадан олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
✅ ENGLISH FOR SCIENCE – ЎЗБЕКИСТОН ТАДҚИҚОТЧИ-ОЛИМЛАРИ УЧУН БЕПУЛ AКAДЕМИК ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАСТУРИ

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази 200 нафар ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар учун билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган бепул академик инглиз тили дастурини амалга оширмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади:
- етакчи илмий маълумотлар базаларида маҳаллий олимлар томонидан чоп этиладиган мақолалар сифати ва миқдорини ошириш;
- тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун хорижий молиялаштириш манбаларини (грантларини) излашдаги фаоллигини ошириш;
- етакчи илмий-техник маълумотлар базаларидан (Web of Science, Scopus Springer, Wiley ва бошқалар) фойдаланиш кўрсаткичини ошириш.

🔗Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:

https://forms.gle/6NjeAsH3RgWKrwi46

☎️ Қўшимча маълумот учун: +998 95 170 59 95
Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли вафот этганлар сони 622 нафарни ташкил қилиб, мазкур ўлим ҳолатлари махсус лаборатория ҳамда патологоанатомик текширувларда ҳам тасдиғини топганидан сўнг қайд этилган.

Энг аввало, коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморлар киритилади. Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга гумон қилинган беморлар умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг субсидия сифатида тўлаб берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Президент раҳбарлигидаги селектордан:

Оғир турмуш шароитидаги оилаларни ижтимоий ижара асосида уй билан таъминлаш учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилиши қайд этилди.

Лекин, шу билан чекланиб қолмай, ижтимоий ижарани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Мисол учун, хусусий уйлар ижара ҳақининг бир қисмига субсидия бериш ёки фойданилмаётган ётоқхоналарни таъмирлаб, ижтимоий ижарага ажратиш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
❓Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

27 март - шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
❓Миллий тест тизими нима дегани?
❓Пропорционал балл бериш қандай бўлади?
❓Баллдан норози бўлса, тестни яна топшириб кўрса бўладими?
❓Бу сертификат асосий блокка ҳам ўтадими?
❓Тест топшириш нархи қанча?
❓Тест топшириш учун Тошкентга бориш шартми?

Шу ва шу каби бошқа саволларга жавобни аудио қилиб тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Намунавий саволларга ҳаволалар:

➖ Она тили ва адабиёт
➖
Математика
➖ Қорақалпоқ тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Математика (рус тили)

Яна қўшимча саволлар ёки тушунмаган жойингиз бўлса, изоҳларда сўрашингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🚚Юк автомобили 🤷🏻‍♂️ҳайдовчисига кўринмайдиган ҳудудлар - хавфли ҳисобланади

Манба: @yhxbb_uz

Видеода кўнгилни хира қилувчи тасвирлар бор


👉 @xushnudbek 👈
16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида ID карта олишлари лозим

ОТМга онлайн ҳужжат топшириш учун мактаб (лицей ва касб-ҳунар коллежлари) битирувчиларнинг паспорт маълумотлари, шу жумладан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспортга тенглаштирилган ID карта олишлари зарур, деб эслатмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35%) паспорт олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи - 218 050 сўмни ташкил этади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
“Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди:

Мороз Юлианна Романовна
- Тошкент шаҳридаги «Webmedia Information» масъулияти чекланган жамиятининг uz24.uz веб-нашри бош муҳаррири ўринбосари

“Шуҳрат” медали била тақдирланди:

Қурбонова Азиза Абдусабитовна
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери

Нурманова Мадина Шухрат қизи - Тошкент шаҳри «Simple Networking Solutions» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер

Манба
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

Президент Фармони

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Атаниязова Орал Аминовна - Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Закирова Гавхар Акмаловна - Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибрагимова Насиба Исмаиловна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори

Махкамова Зулайхо Бахриддиновна - Тўрақўрғон тумани ҳокими, Наманган вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Ойдин Утамурадовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси

Иркулова Гулбахор Алтибаевна - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандаси

Рахимова Дурдона Шукуруллаевна - Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Элтаева Лола Суюновна - Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

«Шуҳрат» медали билан

Ражабова Юлдуз Шамшиддиновна - «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси актрисаси

Рустамова Шахло Мухаммаджоновна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси


👉 @xushnudbek 👈