Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ilm yoʻli ulugʻ va sharafli yoʻl!

Zakovatning Toshkent shahri va viloyati bosqichi chempionlari Toshkent metropolitenidagi barcha ekranlarida koʻrsatilmoqda.

Faqat sanʼatkor va sportchilar emas, oʻz bilimi bilan muvaffaqiyatga erishgan yurtdoshlarimizni ham xalq bilishi, ularga havas qilishi va ular tomon intilishi kerak.

Boshqacha aytganda ilmni trendga chiqarishimiz kerak!

#zakovatdakuch
#uzbekpower

Kanalimizga obuna bo’ling:
➖ @zakovat
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.

ССВ хабарига кўра, эндиликда янги тартиб бўйича:

❗️ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

❗️автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.


Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳар йили давлат бюджетидан тахминан 20 млрд сўм оладиган «Сўғдиёна» ягона голни мана шунақа шармандали пенальтидан урди. Бош ҳакамнинг ёки кўзи, ёки виждони кўр.

Майли, бунақа хатоликлар VAR пайдо бўлгунгача халқаро футболда ҳам доим бўлган.

Аммо бошқа нарсани айтмоқчиман:

❗️Ҳар йили БИР НЕЧА ЮЗ МИЛЛИАРД СЎМ бюджет пуллари шу расво футболимизга кетяпти, бундан бирор фойда бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.

Мен тўлаган солиқлардан 1 сўмни ҳам футбол клубларига берилишига асло розимасман!!!
Қўлидан келса жамоалар ўзи пул ишлаб топсин ва ана шунда билганини қилсин.

P.S.: «Турон» бош мураббийининг аламли интервьюсини каналда қўйиб ўтирмадим, сўкинишли жойи борлиги учун. Аммо у ҳақ эди.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирусга 1 йил

2020 йил 15 март куни мамлакатимизда Covid-19 билан зарарланган илк бемор аниқлангани маълум қилинганди. Ўшанда Франциядан қайтган шифокорда коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.

Ўша куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир бошчилигида махсус шошилинч мажлис ўтказилиб, Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгилангани маълум қилинганди.

2020 йил 16 март, душанбадан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинган ва ўқишлар тўхтатилганди.

Ўша кундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистондан чиқиш тақиқланганди.

Ўша мажлисдан кейин каналда қолдирган овозли хабарим бугунгача 1 млн 800 минг киши томонидан эшитилди. Бу ҳозирча мен учун рекорд.

❓Сиз ўша кунларни қандай хотирлайсиз? Пандемия ва карантин ҳаётингизда қандай из қолдирди ва қолдирмоқда? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот тарқалишига шароит қониқарсиз эканлиги ҳақида гапирди.

«Интернет Ўзбекистонда қиммат. Интернет арзонлиги бўйича Ҳиндистон биринчи ўринда – 1 ГБ интернет 9 цент. Учинчи ўринда Қирғизистон – 2 минг сўм. Қозоғистон эса 1 ГБ интернет 6 минг сўм экани билан дунё бўйича олтинчи ўринда турибди. Биз эса 16 минг сўм нарх билан 54-ўринда турибмиз.

Ёки интернет тезлиги бўйича ҳам худди шундай, 128-ўриндамиз.

Ўзбекистонда аҳолининг интернет қамрови 51 фоиз ва бу жуда кам. Бутун дунё мисолида оладиган бўлсак, 51 фоиз интернет дегани XXI асрда бу жуда уятли ҳолат. Қозоғистонда аҳолининг интернет билан қамров даражаси 80 фоиз.

34 млн аҳолига 19 та марказий телеканал ва 14 та радиоканал мавжуд.

Бошқа давлатларга қарасак, АҚШда 8 мингдан ортиқ телеканал бор. Россияда 3 300 та, Буюк Британияда 1 000 дан ортиқ, Қозоғистонда 100 га яқин, Украинада 600 дан кўпроқ телеканал бор», - деди адлия вазири.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тошкентда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан тегишли соҳа вакилларининг ахбороти тингланди.

Шаҳарнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

KunUz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳаси фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиши" муаммосини ўрганди.

Муаллиф "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилди ва буни яширин камерага ёзиб олди. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
Xushnudbek.uz
Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳар йили давлат…
«Сўғдиёна» – «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдинов номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди

Бу ҳақда ЎФА баёнот берди. Бугун, 15 март куни ЎФА Ҳакамлик қўмитаси томонидан Виктор Серазитдиновнинг хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқилган.

Таҳлил натижасида, бош ҳакам учрашувнинг 29-дақиқасида «Сўғдиёна» дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланди. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада «Турон» футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато эканлиги қўмита вакиллари томонидан қайд этилди.

ЎФА Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

P.S.: номуайян муддат — бу қачонгача дегани? Одамларни сал эсидан чиқиб, бу воқеани унутгунгачами?


👉 @xushnudbek 👈
Талабалар учун ижара уйларини топишга ёрдамлашувчи электрон тизим яратишга 300 млн сўмгача ижтимоий буюртма эълон қилинди

Яқинда Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев Самарқандга хизмат сафари билан борганда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан кўришиб, талабалар турар жойларига оид муаммони муҳокама қилгани ва ўзаро ҳамкорликда ижтимоий буюртма эълон қилишга келишиб олишганини маълум қилганди.

Бугун ўша буюртма эълон қилинди!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги талабаларнинг ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, талабалар ва ижара уйларини берувчи шахсларни бир платформада бирлаштирувчи электрон тизимни ишга тушириш учун мукофоти уч юз миллион сўмгача бўлган ижтимоий буюртма сифатида танлов эълон қилди.

❗️ Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар ва хусусий дастурлаш компаниялари ушбу масалага доир ўзлари таклиф этаётган ечимлари билан 2021 йил 5 апрель санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉 https://forms.gle/ZrHCfvxYNNj7gqqi9

P.S.: Ёдингизда бўлса, 2 ойлар аввал худди шу мавзуда ўз таклифларимни билдирган эдим. Бу таклифни декабрь ойида Алишер Саъдуллаев билан анча муҳокама ҳам қилгандик. Агар лозим бўлса, танловда қатнашмоқчи бўлган барча талабгорларга мен бажонудил маслаҳатчи бўлишим мумкин. Беминнат, албатта. Толиби илмлар учун фойдаси тегадиган ҳар бир лойиҳага жон деб ёрдам беришга тайёрман.


👉 @xushnudbek 👈
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади

Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мода қуш бўлса керак, чиройли кўрингиси келяпти 😊


👉 @xushnudbek 👈
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Шулардан бири - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

Худди шу хабарнинг матнли варианти ҳам тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги ва чалғитувчи хабар.

Ўзи умуман ўтган йили эълон қилинган хабарлар энди тез-тез Телеграмда айланади. Масалан, фалон кундан жамоат транспорти чекланаркан, пистон кундан вилоятлар ўртасида алоқа узиларкан, кўчага умуман чиқиб бўлмас экан ва ҳ.к. Шу сабабли турли гуруҳларда нима хабар ўқисангиз, «вой-дод» деб ваҳимага тушмасдан, ўша хабарни ким юборди, қаердан юборди, манбаси қаерда, сал текшириб кўришга ҳам одатланинг. Расмий манбаларни ўқинг, ахборотни текширишни, интернетда қидирувга беришни (поиск) ўрганинг. Шунда ортиқча ваҳима қилиб, асабларингизни кетказмайсиз.

‼️Кейин яна бир илтимос, дуч келган ёлғон хабарларни бировларга тарқатишдан ҳам сал тийилинг. Бўган-бўмаган, ёлғон гапларни ҳовлиқиб, худди бир нарсадан қуруқ қолаётгандай ўзингиз бор бўлган 100 та гуруҳга тарқатишдан сизга нима наф? Нима фойда оласиз бундан? Ундан кўра, аввал текшириб кўринг, ростлигига ишонч ҳосил қилсангиз, кейин бошқаларга айтинг, сал масъулият ҳис қилинг, илтимос.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашса 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг маълумотига кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёдошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган, жумладан:

1️⃣ 2021 йилнинг 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус инфекцияси аниқланган. Эпидемиологик суриштирув натижасида тарбиячи хонадонида коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, ушбу тарбиячи карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган ва натижада 11 март куни эпидемиологик кўрсатмага асосан муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчиларидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганида, 13 март куни 2 нафар тарбиячида, шифокорда ва 1 нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу иш Тошкент шаҳар Прокуратурасининг назоратига олинган;

2️⃣ 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган.❗️ 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган;

3️⃣ Олмазор туманида жойлашган ОТМга қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлганлиги сабабли, талабалардан 11 март куни коронавирус инфекциясига тест таҳлил суртма намуналари олинган. 2021 йил 13 март куни ОТМнинг тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда мутассади ташкилотлар раҳбарларига қатор кўрсатмалар берилиб, Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

➖ коронавирус инфекцияси аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилади;

➖ аҳоли орасида COVID-19 кенг тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига қатъий риоя этилиши назоратга олинади;

➖ спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказилиши чоралари кўрилади;

➖ эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика Махсус комиссиясига тегишли таклиф киритилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from davletovuz
Депутат Расул Кушербаев қоидабузарликни расмга олиб, пул ишлаётганлар бугун 10 минг сўм учун одамларни сотса, эртага 100 минг сўм учун ватанини ҳам сотиши мумкин, буни «казёллар жамияти»га ўхшатиш мумкин деб айтганди.

Шундан сўнг бу мавзу кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик муносабат билдирди. Жумладан блогер Шаҳноза Соатова ҳам қоидабузарликларни суратга олиб тарқатишга норозилик билдираётган ҳайдовчиларга мурожаат билан чиққан:

«Ҳаётингизни шу автосиз тасаввур қилолмайсиз. Бошқа ҳақиқатни кўрмайсиз. Пиёдаларни одам ўрнида кўрмайсиз, «неудачник» деб сўкасиз. Муваффақиятингизни шу темир билан ўлчайсиз!

Қонун устувор давлат дейсиз, ўзингиз тартибга риоя қилишга келганда шарт қўясиз.

Рулга ёпишиб олгансиз, болангизни боғча ё мактабининг эшигини тагигача аравангизда олиб боришингиз керак, пиёда келаётган болаларга қиш куни лой сачратиб, ёзда тупроқ ичида қолдириб. Тез ёрдам, ўт ўчириш машиналарининг йўлини ҳам тўсиб парковка қилиб кетаверасиз, сизга нима?! Болалар майдончаси, йўлакларни эгаллаб олгансиз: бир қарич жой учун ёқа бўғишасиз!

Мен қоидабузарларнинг жазоланиши тарафдориман, чунки бугун 3 миллион автомобиль эртага 5-10 миллионга чиққанида аҳволни умуман ўнглаб бўлмаслигини тушунаман
, деб ёзган у.

Бугун Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов телеграм каналида бу ҳақда пост қолдирибди:

«Жамият қонунбузарликларни беркитиши керак эмас. Бу ҳақида гапирган одамлар «козёл»га чиқиши хато. Мана яқинда бир одам кичкина бир қизни ўғирлаб кетаётган пайт, бу ҳолат ҳам одамлар ёрдамида, уларнинг видеолари орқали бартараф этилди. Демак, улар ҳам «козёл»ми? Логика шундай бўляпти. Албатта, одамлар орасида солидарность бўлиши керак, лекин қонун-қоида бузилишини яширишда эмас. Биз тартибли ва ҳуқуқий жамият қуришга интилишимиз, уни тарғиб қилишимиз керак. Ўзи шундоқ ҳам кўп масалалар «не по закону, а по понятиям» ҳал қилинадиган бўлиб қолди».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров: «Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди»

Қирғизистон президенти Тошкентга ташрифидан кейин берган интервьюсида Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққослади:

«Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. [Биз қирғизлар] 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат этик тозалайдиган чўтка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика-завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб самолёт чиқаришгача етиб боришибди», – деди Жапаров.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
⚡️Янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда.

https://regulation.gov.uz/uz/d/31596

Асосий ўзгаришлар:

Ғ => Ḡ ḡ
Ў => Ō ō
Ш => Ş ş
Ч => Ç ç

Муҳокама 31 мартга қадар давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
Мендан сўрашаётгани учун, муносабатимни айтаман:

Алифбо ислоҳотини тўлиқ, ҳа-ҳа, ТЎЛИҚ қўллаб-қувватлайман! Алифбо расман ўзгарган куниёқ каналимда ва барча жойда янги алифбода ёзишни бошлайман ҳамда кирилл ёзувидан бутунлай воз кечаман.

Янги таклиф этилаётган алифбо ҳам айрим кичик жиҳатларини инобатга олмаса, менга маъқул!

Шу лойиҳа ташаббускорлари танқид ва турли гап-сўзларга қарамасдан, қатъият кўрсатишларини хоҳлайман. Ҳукумат ва юқоридаги масъуллардан ҳам шунчаки омма фикрини эмас, кўпроқ мутахассислар нуқтаи назарини эшитишларини ва уларга қулоқ солишларини, алифбони ислоҳ қилишларини сўраб қоламан.

Ҳозирча қисқа фикрим шу. Агар зарурият туғилса, кейинчалик алифбо ислоҳоти нима учун кераклигини батафсил тушунтиришим ҳам мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида, вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилди.

Бу ҳақда батафсил Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилиниши кутилаётган қарорда белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун тунда мамлакатимизга COVAC механизми доирасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозадан иборат дастлабки партияси етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Буюк Британиянинг шу номли фирмаси муаллифлигида яратилган мазкур эмлаш воситаси Ўзбекистонга UNICEF томонидан бепул ёрдам тарзида етказиб берилди.


👉 @xushnudbek 👈