Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Xushnudbek.uz
❓Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида…
Эртадан ўзбекистонликлар учун кетма-кет 3 кунлик дам олиш кунлари бошланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).


👉 @xushnudbek 👈
Президент фармони: 140 нафар фуқаро афв этилди

“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида яна 140 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг:
- 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди;
- 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
- 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.

Манба: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

Иккинчиси - 27 мартдан ҳудудлараро транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилар экан, деган хабар (https://t.me/xushnudbek/4824). Бу 2020 йил 27 мартдаги хабар.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

Агар эълон қилинса ҳам, расмий манбаларни кузатиб боринг ва уларга ишонинг.

Ўзи умуман ўтган йили эълон қилинган хабарлар энди тез-тез Телеграмда айланади. Масалан, фалон кундан жамоат транспорти чекланаркан, пистон кундан кўчага умуман чиқиб бўлмас экан ва ҳ.к. Бунақа хабарларга дарров ишониш ва ҳаммага ваҳима қилиб тарқатишдан олдин маълумотни текшириб кўришни ўргансак яхши бўларди.

Раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈
👍1
⁉️ Коронавирус ва карантинга оид рост ва ёлғон хабарлар

Айни кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид вазият бироз ёмонлашаётгани ортидан ўтган йилги карантин чекловлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда такроран айланиб юрибди. Кўпчилик қайси хабар жорий йилги ва қайси бири ўтган йилги эканлигини фарқлай олмаяпти, чунки саналар бир-бирига тўғри келмоқда.

Қуйида рост ва ёлғон хабарларни йиғиб чиқишга ҳаракат қилдик:

Рўйхат янгилаб борилади

Рост хабарлар:

✅ Зангиотадаги махсус шифохонода сўнгги 10 кунда беморлар кўпайди;
✅ Коронавирусга қайта чалинганлар ҳам даволанмоқда;
✅ Болалар орасида вирусга чалиниш сони ошмоқда;
✅ Бухорода жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди;
✅ Нурмат Отабеков: “Карантин чекловларини кучайтириш учун асос йўқ”;
✅ Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин;
✅ 16 март кунидан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн режимга ўтказилди;
✅ Карантин чекловларига амал қилмаган (хусусан тиббий ниқобсиз бўлган) фуқароларга маъмурий жарималар қўллаш яна бошланди;
✅ Наврўз байрами тадбирлари об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади;
✅ Наврўз байрамида аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этилади ва барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши талаб этилади;
✅ Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 100дан ошди;
✅ 7 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди;
✅ Олмазор туманидаги 117-сонли боғчанинг 2 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячисида коронавирус инфекцияси аниқланиши сабаб боғча вақтинча ёпилди;
✅ Тошкент вилоятидаги бозор ва жамоат жойларида назорат кучайтирилди.

Ёлғон хабарлар:

❌ 16 мартдан карантин эълон қилинди ва ОТМ ҳамда мактаблар тўлиқ онлайн ўқишга ўтди;
❌ Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетди», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда;
❌ 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилади;
❌ 27 мартдан вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади;
❌ зарур бўлмаган ҳолларда фуқароларга уйидан ташқарига чиқиши чекланади;
❌ фаолиятини тўхтатмаган барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектларига кескин жазо чоралари кўрилади.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд вилоятида ўтадиган интеллектуал турнир учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.

www.zakovat.tv сайти орқали ариза юборинг ва ғолибга 100 млн сўм мукофот бериладиган турнирда қатнашинг!

Самарқандда истиқомат қиладиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган исталган инсонлар ёки якка тартибда, ёки жамоа тузган ҳолда бемалол турнирда қатнашишлари мумкин. Турнирда иштирок этиш бепул.

Батафсил маълумот @zakovat каналида.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжонов: Ҳар қандай берилаётган маълумот ёки изоҳ ёлғондан иборат бўлиши керак эмас

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг пала-партиш ва ўйламай қилган иши, ёлғон маълумотлар бериши, ўша видеоларни тарқатиши қандай оқибатларга олиб келишини бугун матбуотда кўрдик.

Матбуотда бир олтин қоида бор: «Ҳар қандай берилаётган маълумот ёки изоҳ ёлғондан иборат бўлиши керак эмас». Мусулмончасига айтганда, ёлғон аралашган жойдан барака қочади.

Шунинг учун ҳам биз доим матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш жуда ҳам муҳимлигини айтиб келамиз. Ўйламасдан тарқатилган бу маълумот ҳам қандай миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар кўпайиб кетишига сабаб бўлди».

Манба
Эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар учун Россияга йўл очилди

Россия ҳукумати хорижлик талабаларнинг кундузги шаклда ўқиш учун мамлакатга киришларига рухсат берувчи фармойишни тасдиқлагани маълум қилинди.

16 март куни тасдиқланган ҳужжатга кўра, Россияга барча хорижлик талабалар эмас, балки фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар киришлари мумкин.

Бундай давлатлар рўйхати ҳозирча маълум эмас, лекин тез орада Россиянинг фан ва таълим вазирлиги тасдиқлайди ва эълон қилади.

Хорижлик талабалар Россияга келишидан камида 10 кун олдин электрон почта орқали келадиган санаси ва кесиб ўтадиган чегара пункти ҳақида университетдаги кураторини огоҳлантириши лозим.


👉 @xushnudbek 👈
Азиз юртдошлар!

Барчангизга Наврўз айёми муборак бўлсин! Барча эзгу тилакларим Сиз учун!

Асосий тилагим - барчангиз соғ-саломат бўлинг. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин.


👉 @xushnudbek 👈
Эртага, 22 март - душанба, барча учун дам олиш куни!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли фармонига кўра, 22 март — душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган.

Шунга кўра, эртага ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганларга ҳам дам олиш куни ҳисобланади. Бунда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни белгиланяпти, улар бунинг эвазига яна бирор кун ишлаб беришлари шарт эмас.

5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар эса эртага дам олишларининг эвазига 27 март - шанба куни ишга чиқишлари керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Талабалик даврининг қадрига етиш ҳақида

Бугун “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтган Наврўз шодиёналарида қатнашдим. Тадбирнинг ўзи ҳақида гапириб ўтирмайман, ТВда кўрган бўлсангиз керак. Ҳозир бошқа нарса айтмоқчиман.

Байрам концерт дастури вақтида кўпчилик рақсга ҳам тушди, ўйнаганларнинг аксарияти – деярли барчаси талаба-ёшлар эди.

Масалан, бизнинг секторимизда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ўтирган экан (балки бошқа секторларда ҳам шу ОТМ талабалари бўлишгандир, аниқ билмадим) – роса маза қилиб рақс тушишди. Уларнинг соҳаси шу, ашула ва рақс ўша талабаларнинг ҳаётига ҳам айланади келгусида, дерсиз. Лекин бизни пайтимизда Юридик институтдан борган талабалар ҳам роса чангини чиқариб ўйнардик. Айтмоқчиманки, байрам тадбирларида рақс тушиш қайси ОТМда ўқиётгани ёки соҳасига кўп ҳам боғлиқмас, талаба халқи борки, қони қайноқ, шўх-шодон ва ўйинқароқ бўлади.

Бу бир ҳисобдан тўғри ҳам. Фақат ўқиш, ўқиш, ўқиш демасдан (ўзи, ўқияптими ҳозирги талабалар?!), маданий ҳордиқ чиқаришни ҳам билиш керак. Айниқса шунақа тадбирларда турли комплекслардан қутилиб, “одамлар нима дейди, танишларим ТВда кўриб қолишса, кулади-ку” демасдан, газига босиш керак. Талабалик пайти бўлмаса, яна қачон ўйнайсиз? Ҳозир ўзингизни эркин қўймасангиз, орадан 5-10 йиллар ўтгач, худди мен кабиларга ўхшаб, ўзингиздан жиддий қиёфа ясаволиб, номига қарсак чалишдан уёғига ўтолмай қоласиз.

Асли тагини суриштирсангиз, ҳамма Наврўз ва Мустақиллик байрамларида, ёшлар иштирокидаги тадбирларда, ёзги оромгоҳларда ўртани бермай тушган рақсларимизнинг видеоси чиқиб кетса, ҳозирги ТикТокчилар уни олдида ҳолва бўлиб қолади 🤦‍♂️ Шунчаки биз талабалик давримизни, ўйинқароқ ёшлигимизни унутдик холос, ўшанчун кўзимизга бугунги ёш авлод балонинг ўқидай кўринадиган бўлиб қолди.

Ҳурматли талабалар, ёшлар! Шаблонлардан қочинг, комплексларни синдиринг, стереотипларни парчаланг, эркинликка интилинг. Фақат биргина мантиқий одоб-ахлоқ меъёрини унутиб қўймасангиз бўлди, бошқа жиҳатларда ўзингизни сира чекламанг.

Ийманиб яшама, хаёл пинжида... (с)

P.S.: қуйидаги расм бугун ЎзА томонидан эълон қилинган 20 йиллик Наврўз байрамига оид архив суратлардан олинди. 2010 йилдаги ушбу расмнинг асосий планида Юридик институт талабалари – Фотима ва Зуҳра. Биз ўша йили битирувчи курс эдик, тахминан шу атрофда ўтирган бўлишимиз керак. Балки, пастдаги майдонда курсдошларимиз билан рақс тушиб ётгандирмиз ўша пайт, ким билсин 😃

ЎзАдаги бошқа архив фотолар бу ерда: https://uza.uz/uz/collection/1692

Барчага яна бир бор Наврўз муборак бўлсин!


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради 😢

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиётининг кўзга кўринган вакили Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.

Жуда кўпчиликда, шу жумладан менда ҳам китобга, адабиётга бўлган меҳр пайдо бўлишига Худойберди Тўхтабоев асарлари сабабчи бўлган, десам муболаға бўлмайди.

Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод бўлсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


👉 @xushnudbek 👈
Раҳматли Худойберди Тўхтабоев ҳақида гап кетса, шубҳасиз, «Сариқ девни миниб» асарини ёдга оламиз. Бу асар ўзбек адабиётида бестселлер даражасига чиқа олган, мактаб дарслигига ҳам киритилган, бадиий фильм суратга олинган, Ҳошимжон ва Сеҳрли қалпоқча трендга айланган.

Унинг мантиқий давоми бўлган «Сариқ девнинг ўлими» ҳамда «Ширин қовунлар мамлакатида» асарлари ҳам бор.

Лекин Худойберди Тўхтабоев ижодидаги «Беш болали йигитча» асарини, шахсан мен ҳеч иккиланмай, ҳар бир ўзбек ўқиши керак бўлган ТОП-10 асарлар рўйхатига қўшган бўлардим.

Айниқса, қийинчиликлар ва ҳаёт ташвишлари олдида дарров таслим бўладиган ёшлар бу асарни ўқишлари керак. Сабр-қаноат, матонат, ака-ука, опа-сингилларига меҳр-муҳаббат ва ўзаро аҳиллик нималигини болалигидан тушунишлари учун ҳам фарзандларимизга шу китобни ўқитишимиз зарур.

Бу асарни ўқиганда ҳам мириқиб куласиз, ҳам бўғзингизга нимадир тиқилиб йиғлайсиз, якунда Аллоҳга шукроналар айтасиз.

Балки кўпчилик ўқигандир, мабодо ўқимаганлар бўлса, тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ОТМларга киришга тайёргарлик масалалари бўйича очиқ мулоқот ташкил этади

Очиқ мулоқот бугун соат 11:00 да ХТВнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ўтказилади.

👉 https://www.facebook.com/uzedu

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅йўналишларни тўғри танлаш;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.

🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.

‼️Саволларни очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
“Cамосуд” учун алоҳида жавобгарлик белгиланиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодекси ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида шахсга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказиш (самосуд)га оид янги норма билан тўлдирилиши мумкин.

Айни вақтда, амалиётда учраётган бу каби қилмишлар Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ (ЖКнинг 104, 105, 109 ва бошқ.) моддалари билан малакаланмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⁉️ Коронавирус ва карантинга оид рост ва ёлғон хабарлар

Айни кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид вазият бироз ёмонлашаётгани ортидан ўтган йилги карантин чекловлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда такроран айланиб юрибди. Кўпчилик қайси хабар жорий йилги ва қайси бири ўтган йилги эканлигини фарқлай олмаяпти, чунки саналар бир-бирига тўғри келмоқда.

Қуйида рост ва ёлғон хабарларни йиғиб чиқишга ҳаракат қилдик:

Рўйхат янгилаб борилади

Рост хабарлар:

✅ Зангиотадаги махсус шифохонода сўнгги 10 кунда беморлар кўпайди;
✅ Коронавирусга қайта чалинганлар ҳам даволанмоқда;
✅ Болалар орасида вирусга чалиниш сони ошмоқда;
✅ Бухорода жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди;
✅ Нурмат Отабеков: “Карантин чекловларини кучайтириш учун асос йўқ”;
✅ Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин;
✅ 16 март кунидан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн режимга ўтказилди;
✅ Карантин чекловларига амал қилмаган (хусусан тиббий ниқобсиз бўлган) фуқароларга маъмурий жарималар қўллаш яна бошланди;
✅ Наврўз байрами тадбирлари об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади;
✅ Наврўз байрамида аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этилади ва барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши талаб этилади;
✅ Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 100дан ошди;
✅ 7 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди;
✅ Олмазор туманидаги 117-сонли боғчанинг 2 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячисида коронавирус инфекцияси аниқланиши сабаб боғча вақтинча ёпилди;
✅ Тошкент вилоятидаги бозор ва жамоат жойларида назорат кучайтирилди.

Ёлғон хабарлар:

❌ 16 мартдан карантин эълон қилинди ва ОТМ ҳамда мактаблар тўлиқ онлайн ўқишга ўтди;
❌ Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетди», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда;
❌ 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилади;
❌ 27 мартдан вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади;
❌ зарур бўлмаган ҳолларда фуқароларга уйидан ташқарига чиқиши чекланади;
❌ фаолиятини тўхтатмаган барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектларига кескин жазо чоралари кўрилади.


👉 @xushnudbek 👈
ОТМларда физикадан тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошига ҳар ойлик устама ҳақ тўланади

Президент қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

➖ ОТМнинг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия” каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;

➖ физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти;

➖ физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

☑️ 2021 йил 1 ноябргача ёшлар ўртасида физика фанларига қизиқишни ошириш мақсадида “Ёш физиклар портали” ишга туширилади.

☑️ Шунингдек, Самарқанд давлат университети тузилмасида физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи “Самарқанд давлат университетининг муҳандислик физикаси институти” ташкил этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонлик талабаларга Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.

Ахборотда айтилишича, Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга биноан, Россияга ўқиш учун 25 мамлакат фуқаролари кириши мумкин. 2021 йил 23 март ҳолатига кўра, Россия таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда.

25 та давлат қуйидагилар: Арманистон, Абхазия, БАА, Беларусь, Вьетнам, Греция, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Куба, Мальдив ороллари, Миср, Озарбойжон, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Япония, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон.

«Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун очиқ давлатлар рўйхатига киритилган тақдирда, бу ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади», - дейилади Элчихона ахборотида.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилди. Бир нафар талабада коронавирус аниқланган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

Иккинчиси - 27 мартдан ҳудудлараро транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилар экан, деган хабар (https://t.me/xushnudbek/4824). Бу 2020 йил 27 мартдаги хабар.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

Агар эълон қилинса ҳам, расмий манбаларни кузатиб боринг ва уларга ишонинг.

Ўзи умуман ўтган йили эълон қилинган хабарлар энди тез-тез Телеграмда айланади. Масалан, фалон кундан жамоат транспорти чекланаркан, пистон кундан кўчага умуман чиқиб бўлмас экан ва ҳ.к. Бунақа хабарларга дарров ишониш ва ҳаммага ваҳима қилиб тарқатишдан олдин маълумотни текшириб кўришни ўргансак яхши бўларди.

Раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈
Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, Президент фармони асосида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тезкор хабар: 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

👉 томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

👉 томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

👉 томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

👉 ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана ҳарорати кўтарилган шахсларни дастурга қўймаслик;

👉 томоша ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

👉 чипталарга “Фақат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликка чақириш;

👉 кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈