Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
7 апрелдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 7 апрель куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.


👉 @xushnudbek 👈
2 ҳафта ичида Ўзбекистонда 9 киши коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кунлик эълон қилиб борилаётган статистикага кўра, Ўзбекистонда сўнгги 2 ҳафтада COVID-19 инфекциясига чалиниб, вафот этган инсонлар сони 9 нафарни ташкил қилмоқда.

Жумладан:

23 март - 1 нафар;
24 март - 1 нафар;
26 март - 1 нафар;
27 март - 1 нафар;
29 март - 2 нафар;
30 март - 1 нафар;
31 март - 1 нафар;
3 апрель - 1 нафар.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар учун ташкил этилаётган йирик тадбир – Тошкент беш ташаббус ҳаракатига рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 6 минг нафардан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

Хусусан, ҳаракат доирасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал турнирида иштирок этиш учун ариза берган жамоалар сони 200 дан ошибди. Яна кўплаб йўналишларда танлов ва мусобақалар бўлади.

Тошкент беш ташаббус ҳаракати 2021 йил баҳорининг йирик воқеаси бўлиб қолиши кутилмоқда. Барчани фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

Рўйхатдан ўтиш: @toshkent21bot
Forwarded from Xushnudbek.uz
ona_tili.pdf
444 KB
Она тили ва адабиёт фанидан намунавий тест топшириқлари

#abituriyent

Мазкур фандан Миллий тест тизими бўйича синовлар апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
matem.pdf
1.1 MB
Математика фанидан намунавий тест топшириқлари

#abituriyent

Мазкур фандан тест синовлари апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.

Математика фанидан рус тилидаги намунавий саволларни мана бу саҳифадан олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентнинг жамоат транспорти ҳайдовчиларига босиб ўтган масофасига қараб ҳақ тўлаш амалиёти жорий қилинади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бўлими бошлиғи Шаҳбоз Ғофуровнинг сўзларига кўра, яқин кунларда пойтахт жамоат транспорти ҳайдовчилари тушум режасидан озод қилиниб, уларга босиб ўтган ҳар бир километрига қараб ҳақ тўлаш амалиёти жорий этилади.

Компания вакили бунга айрим ҳайдовчилар тушум режасини бажариш учун қоидага зид равишда антеннани ўчириб қўйиши ёки ўрнатилган GPS-трекернинг модификациясини ўзгартириши каби ҳолатлар учраётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Таъкидланишича, ишлаб чиқилган лойиҳага кўра келажакда ҳайдовчилар йўлкира учун пул йиғишдан озод қилинади, улар фақат рейслар ҳаракати жадвали ва интервалига риоя қилишлари лозим бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Что? Где? Когда?» кўрсатувининг охирги сонида қизиқ савол ўйналди. Унинг мазмуни қуйидагича:

Эстонияда йўл ҳаракатига оид янги қонун қабул қилинибди. Унга кўра, белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширган ҳайдовчиларга ЙПҲ инспекторлари 2 та жазо чорасини таклиф қилишар экан. Уларнинг бири – жарима. Тезликни оширгани учун тўхтатилган ҳайдовчи истаса иккинчи жазони ҳам танлаши мумкин экан, бундай вазиятда ушбу жазо ўша заҳоти қўлланаркан. Диққат, савол: бу қандай янги жазо?


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
«Что? Где? Когда?» кўрсатувининг охирги сонида қизиқ савол ўйналди. Унинг мазмуни қуйидагича: Эстонияда йўл ҳаракатига оид янги қонун қабул қилинибди. Унга кўра, белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширган ҳайдовчиларга…
ТЎҒРИ ЖАВОБ: йўл четида ёки махсус жойда 45 дақиқа кутиш жазоси берилади.

Ушбу вақт ичида ҳайдовчига автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади. Бу орқали шошқалоқ ҳайдовчиларга ўзига хос жазо берилади. 45 дақиқа «тинчлантирувчи тўхтаб туриш» билан жазоланган ҳайдовчилар жарима жазоси тўлашдан озод этилади. Эстонияда ҳар бир оширилган километр учун 3 евро жарима жазоси белгиланган. Масалан, белгиланган тезликдан 20 км/соат тезроқ ҳаракатланса, 60 евро (738 минг сўм) жарима солинади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 20 км/соатгача тезлик оширилса, БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), 20 дан 40 км/соатгача оширилса, БҲМ 5 баравари (1 млн 225 минг сўм), агар 40 км/соатдан оширилса унда 9 баравар (2 млн 205 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилиши режалаштирилаётган пуллик автомобиль йўллари рўйхати

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган “Ҳукумат соати”даги ҳисоботидан олинди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугунги «Ҳукумат соати»да транспорт вазирлиги масъуллари халқаро ва ички йўллар сифатини яхшилаш учун кўп ишлар қилинаётгани, бунинг учун бюджетдан катта маблағ сарфланаётганини маълум қилди.

Сиз йўлларимиз сифатига қандай баҳо берасиз?
Anonymous Poll
5%
Аъло
6%
Яхши
14%
Қониқарли
29%
Қониқарсиз
47%
Расво
Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда (http://uza.uz/posts/255249).

Янги вазирлик Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида ташкил қилинган.

Шунингдек, фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

➖ Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилган;

➖ Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири
лавозими киритилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан тест синовлари 13-14 апрель кунлари ўтказилади

Аввалроқ, ДТМ томонидан она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши маълум қилинган эди.

Аммо мазкур муддат бошқа санага қолдирилибди.

ДТМнинг хабар беришича, мазкур фанлар бўйича тест синовлари 13-14 апрель кунлари ўтказилади.

Намунавий саволларга ҳаволалар:

➖ Она тили ва адабиёт
➖
Математика
➖ Қорақалпоқ тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Математика (рус тили)

✅ Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилади

Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар берди.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда жорий йилги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлар Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилади. Бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолияти Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга иш керакми?
Марҳамат, очиқ танловда иштирок этинг!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти юқори малакали, салоҳиятли, ташаббускор бўлган муносиб кадрларни саралашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида мустақил очиқ танлов орқали вакант лавозимларини эълон қилди.

Вакант лавозимлар ва уларга қўйилган малака талаблари, иш шароитлари ҳамда ойлик маоши тўғрисида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги эълонда батафсил маълумот берилган.

👉Вакант лавозимлар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 апрелдан 12 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳа ва мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

✅ бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
✅ магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
✅ докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

✅Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имкониятлар асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.

Жараёнларни www.eyuf.uz сайтида кузатиб боринг!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қўйлар можароси» бўйича изоҳ берилди

Самарқанд вилояти ИИБнинг хабар беришича, воқеа 6 апрель куни содир бўлган.

Кластер “SP LUXE” МЧЖ ва “Соҳибкор Ҳожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича тузилган шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлсада, фермер хўжалигида 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилган. Бундан норози бўлган “Қиличли” маҳалласи аҳолиси кластернинг 1450 бош қўйларини туман марказига ҳайдаб келган.

Ўрганишлар натижасида, “SP LUXE” МЧЖ ва “Сохибкор хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартнома бекор қилинадиган бўлди. Яйловлар эса тегишли тартибда биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Нуробод туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори ноқонуний чиқарилганлиги сабабли ҳоким қарори бекор қилиниб, Нуробод тумани Тошқудуқ массивида жойлашган яйлов ер майдонлари ҳокимлик захирасига олинди.


👉 @xushnudbek👈
Вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинди.

Очиқ мулоқотда матбуот котиблари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил