Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (209-сон, 13.04.2021 йил) қабул қилинди, дея ЎзА хабар бермоқда.

Харажатларни қоплашни сўраб, имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Компенсацияни Халқ банки филиалидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда олиш мумкин.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди.

Халқаро имтиҳон тизимларининг рўйхати ва минимал балл (даража) миқдори юқоридаги иловада берилган.


👉 @xushnudbek 👈
📸 Таровеҳ намозларидан фоторепортаж

ЎзА юртимизнинг турли ҳудудларидаги масжидларда ўқилаётган таровеҳ намозларидан фоторепортаж тайёрлади.

Тўлиқ томоша қилиш:
http://uza.uz/posts/257678

Маълумот учун, жорий йил юртимизнинг 1383 та жоме масжидида таровеҳ намозлари ўқилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Ислом динида инсон саломатлиги энг катта неъматлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига саломатлик неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришга буюрганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхшироқ нарса берилмаган", деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилган.

"Яқийн" мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейин эса, соғлик турар экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мукаммал саодат йўли» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин", дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Ислом динида поклик иймондан ҳисобланиб, унга ўта жиддий қаралади. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун банданинг аввало қалби, нияти ва жисми пок бўлиши лозим.

Кўпчиликнинг юзлари қорайган, бетларини ғубор қоплаган қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг юзлари ва қўл-оёқларидан кишиларнинг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турар эканлар. Шундай экан, доимо таҳоратли юрайлик, қиёмат куни пешона ва қўл-оёқларимиздан тараладиган нурни узайтиришга ҳаракат қилайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
Европа чемпионлар лигасининг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди.

🇫🇷 ПСЖ - 🇬🇧 Манчестер Сити
🇪🇸 Реал Мадрид - 🇬🇧 Челси

Ярим финал ўйинлари 27 апрель ҳамда 4 май кунлари бўлиб ўтади.

❓Сизнингча, финалда қайси жамоалар ўзаро куч синашади?


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Президент ҳудудлардаги ўзгаришлар ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида икки кунлик ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлади.

Ташриф давомида шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги барпо этилган уйларни кўриш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчилар диққатига!

Тошкент шаҳрида янги йўл очилгандан сўнг, Мустақиллик кўчасидан чапга, яъни Оққўрғон кўчасига (Дархондан Старт стадионига) бурилиш тақиқланди. Оққўрғон кўчасига қайси йўналишдан бориш мумкин?

📹 ЙҲХББ бу ҳақда видео тушунтириш тайёрлади. Кўришни тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
Учта уятсиз эркак (айтишларича, солиқчилар эмиш) ва онасини ҳимоя қилаётган болакай (қаҳрамон). Видеода бир жойи бор -- болакай кучи шу ожизаларга етган эркаклардан бирини уради: https://t.me/TYUZBEK/17156

Болакай қаҳрамонликка қаҳрамон, лекин шу ёшида шунақа жанжалнинг ичида бўлиши, шуни кўриши -- даҳшат; қанчалар даҳшатга тушгандир, қўрққандир. Ваҳоланки, у бола -- у қўрқиши эмас, ўйнаши керак.
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?" дедилар.
"Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Намоз Исломнинг устуни, тоатларнинг дуридир. У нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида намознинг аҳамияти ва фазли ҳақида баён қилганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
Андижонда “Collegium Humanum” Варшава менежмент университетининг филиали ташкил этилди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА (@uzauz).

Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланган филиалда ўқитиш Варшава менежмент университети томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда тан олинадиган диплом берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈