Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.68K photos
2.46K videos
206 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тошкент давлат шарқшунослик университетида ҳам ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 22 апрелидан 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёни 2021 йилнинг 22 апрелидан бошлаб 14 кун давомида масофавий (онлайн) шаклга ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидаги яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда:

1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари;
2. Ислом динининг устун бўлиши;
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
ЎзАнинг хабар беришича, Ҳукуматнинг тегишли қарори (226-сон, 21.04.2021 йил) билан, қуйидаги олий таълим муассасаларининг ректорлари лавозимидан озод этилди:

Фарғона давлат университетининг ректори Мақсудов Равшан Ҳасанович;

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори Аҳмедов Султон Илясович;

Қўқон давлат педагогика институтининг ректори Отажонов Мамиржон Юсупович.


👉 @xushnudbek 👈
Risalatul Qushayriya 8-dars
Mubashshir Ahmad
#ramazon #darslari

«Рамазон мавъизалари» рукнидан

Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 8-дарс

💾 5MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш


👉 @xushnudbek 👈
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти бошлиғи полковник Мирзаюсуп Хакимович Рустамбаев янги ташкил этилган Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Халқаро рейтингларнинг фарқи ҳақида

Кеча Буюк Британиянинг халқаро рейтинг ташкилоти — Times Higher Education ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилгани ва унга Ўзбекистоннинг 12 та ОТМи киргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур 12 та ОТМ орасида Тошкент давлат юридик университети энг яхши натижа кўрсатган ва рейтингнинг 401-600-ўринлар категориясидан жой олган. Барча 12 та ОТМ кўрсаткичи қуйидагича:

Тошкент давлат юридик университети (401-600);
Бухоро тиббиёт институти (801-1000);
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (801-1000);
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (801-1000);
Тошкент Тиббиёт академияси (801-1000);
Тошкент педиатрия тиббиёт институти (801-1000);
Тошкент Фармацевтика институти (801-1000);
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (801-1000);
Akfa университети (1001+);
Самарқанд давлат университети (1001+);
Тошкент давлат аграр университети (1001+);
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1001+).

Мазкур хабар ортидан «ТДЮУ дунёнинг ТОП-500 та университетлари рўйхатига кирди» деган хабар кенг тарқалди. Ушбу масалада саволлар келиб тушаётгани учун изоҳ бериб ўтмоқчиман.

Савол: Ҳақиқатдан ТДЮУ ТОП-500 га кирдими? Бу хабар ёлғон эмасми?

Жавоб: Ҳа, кирди, бу хабарлар рост. Аммо бу кўпчилик ўйлаган ТОП-500 эмас. Бутун дунё тан оладиган обрўли THE World University Rankings рейтинги билан ўша ташкилот ўтказадиган THE Impact Ranking рейтингининг ер билан осмонча фарқи бор. Тўғри, иккаласини ҳам битта ташкилот ўтказади, аммо бошқа-бошқа критерийлар асосида баҳоланади.

THE World University Rankings (WUR) - бу университетларнинг академик ва илмий фаолиятини баҳолайди: ўқитиш сифати, университет профессор-ўқитувчиларининг илмий ишлари, битирувчиларнинг ишга жойлашиши сингари кўрсаткичларга қарайди.

THE Impact Ranking (IR) - университетлар кўрсаткичларини БМТнинг Sustainable Development Goals'да белгиланган кўрсаткичлар бўйича ўлчайди. Масалан, Goal-1'да қанча талаба моддий ёрдам олиши, Goal-3'да ОТМнинг соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорлиги, Goal-4'да университетнинг талаба бўлмаганлар учун тадбирлар (семинарлар ва ҳ.з.) ўтказиши ва бошқалар.

Бошқача айтганда THE WUR бу FIFA ўтказадиган ва гигантлар қатнашадиган Жаҳон чемпионати бўлса, THE IR эса БМТ кунига бағишлаб FIFA ташкил қилган халқаро турнирдек гап.

Оддийгина мисол, THE WUR нинг кучли учлигини Oxford, Stanford ва Harvard университетлари эгаллаб турибди. THE IR рейтингига эса, бу ОТМлар ҳатто киритилмаган ҳам. Яъни улар халқаро турнирда қатнашмаган.

THE IR рейтингининг 3-ўринидаги RMIT University (Австралия) асосий THE WUR рейтингида 301-350-ўринларни эгаллаб турибди. Хуллас, бу икки рейтинг фарқини тушунтира олдим, деб ўйлайман.

❗️Аммо бир нарсани алоҳида қайд этишим керак, университетларимизнинг каттами-кичкинами турли халқаро ва минтақавий рейтингларда кўриниш бераётгани қувонарли ҳол. Илгари бирорта рейтингда ҳатто сояси ҳам йўқ эди, бугунга келиб ОТМлар халқаро стандартлар асосида фаолиятини тўғри ташкил қилишга, академик салоҳиятини кўтаришга ҳаракат қилишмоқда, илмий ишларга урғу қаратишяпти, иш берувчилар билан ишлашни бошлашмоқда ва ҳ.к.

Тўғри, ҳозирча ТОП-500 уёқда турсин, бирорта ОТМнинг ТОП-1000 га кириши ҳам орзу бўлиб турибди, аммо ҳаракат қилинса, уддаласа бўладиган иш. Бизда ҳам қачонлардир бўлиши керакку. Ўша кунлар тезроқ келишини, олий таълим сифати халқаро стандартларга яқинлашишини ният қиламан.

THE Impact Ranking рейтингига кирган 12 та ОТМни эса табриклайман!


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёни 2021 йилнинг 21 апрелидан бошлаб 14 кун давомида масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈
Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Талабаларнинг ижара харажатларининг қанча қисми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум бўлди

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:

Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (245 минг сўм);

қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (122 минг 500 сўм) ошмаслиги керак.

Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

- 27 йил давомида тадбиркорлар кўп қийноқларга, текширувларга учраган, қамалганди. Бу ҳолат мени қийнарди, армоним бўлган. Биринчи кундан бошлаб одамларни инсофга чақириб, ҳамма текширувларни тўхтатиб қўйганимизни одамларимиз, тадбиркорларимиз сезяпти. Лекин кўп жойларда йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти.

Айни вақтда бўлиб ўтаётган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселекторда айтилган фикрлар


👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мурожаати

Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан умумтаълим мактабларида ташкил қилинган учрашувлар ҳамда ўтказилган оммавий сўровномалар давомида география, кимё, тарих ва математика фани ўқитувчилари ўзларини қийнаб келаётган соҳадаги айрим муаммоларни баён қилишди.

Жумладан, мазкур фан дарслари давомида фойдаланиладиган зарурий анжомлар, Ўзбекистон ва дунё хариталари, табиий хариталар, Менделеев кимёвий жадваллари, чизғич, транспортир, циркуль каби ўқув қуроллари Халқ таълими бўлимлари томонидан асосан капитал реконструкцияга тушган мактаблар учун берилмоқда. Бошқа мактаб ўқитувчилари ўз шахсий маблағлари эвазига харид қилишмоқда. Боз устига айрим анжомларни, хусусан табиий хариталарни шахсий маблағлар эвазига ҳам топиш қийин бўлаётганини маълум қилишди.

Шунга кўра, Жамоатчилик кенгаши мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни тавсия этади:

1) Халқ таълими вазирлиги томонидан республикадаги умумтаълим мактабларида юқорида номлари тилга олинган ўқув қуролларига бўлган мавжуд реал эҳтиёжни аниқлаш;

2) барча мактабларни икки йилда бир марта хариталар ҳамда жадваллар, ҳар беш йилда геометрик ўқув қуроллари билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта "Мен рўзадорман", десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: "Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир", деган».

Имом Бухорий ривоят қилган.

Аллоҳ таолонинг розилиги учун рўза тутиш қалқондир: дунёда гуноҳлар хорлигидан, охиратда дўзах ўтидан ҳимоя қилади; рўза лаънати шайтон устидан ғалаба гаровидир, жисмимиз закотидир, жаннатга элтувчи кўприкдир.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Мана, Андижонда вилоят ҳокимлигининг битта ноинсофи 128 минг доллар олган, 30 минг олган. Нима, Абдураҳмонов, Хизматнинг раҳбари билмайдими? Прокурор билмайдими? Абдураҳмонов атрофида ким юрганлигини сезмайдими?


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2021 йил 13 сентябрь – 3 октябрь кунлари Литвада ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган бўлди. Бу ҳақда ОФК хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи керак бўлган Осиё чемпионати пандемия сабаб аввалига Туркманистонда, кейинчалик Кувайтда ўтказилмади ва ҳозирда бутунлай бекор қилинди.

Бироқ ФИФА 2020 йил ўтиши керак бўлган ва бир йилга қолдирилган жаҳон чемпионатини ўтказишини маълум қилди. ОФК эса мусобақага жамоаларни саралаб юборишга қарор қилди ва Ўзбекистон, Эрон ҳамда Японияга саралашсиз йўлланма берди.

Эслатиб ўтамиз, футзал терма жамоамиз учун бу иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Ўтган сафар 2016 йилда йигитларимиз гуруҳ босқичида 3 ўйинда 1 очко олган эди.

Бу сафарги ЖЧда футзалчиларимизга чин дилдан омад тилайман!


👉 @xushnudbek 👈
Risalatul Qushayriya 9-dars
Mubashshir Ahmad
#ramazon #darslari

«Рамазон мавъизалари» рукнидан

Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 9-дарс

💾 4,8 MB
📹 Видео вариантини томоша қилиш


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас», дедилар».

Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Баъзи бир кишилар рўзани тутиб олиб, тилини тиймай, ёлғон гапирадилар, иғво, бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар. Бундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар. Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги қолади, холос.

Шунинг учун ким рўзадан тўла манфаат олмоқчи, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва шаробдан ташқари беҳуда, бўлмағур гап-сўз ва амаллардан тиймоғи лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
Андижон давлат университети талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли асосий ҳудудидаги факультетларда ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 22 апрелидан бошлаб 14 кун давомида масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈
1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади

21 апрелда имзоланган «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига биноан айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларини бажаришида имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Хусусан 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда.

Ушбу имтиёз:

уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган;

солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:

Республикада 10 дан ортиқ назорат идоралари бир вазирга бўйсунадиган қилиб тузилмаси тасдиқланган. Бир вазирликда ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўладиган бўлса, у ерда ҳеч қанақа назорат бўлмайди.

Умуман, республика миқёсида 50 дан ортиқ назорат органлари бўлса, улар аниқлаган талон-торож миқдори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аниқлаган миқдорнинг учдан икки қисмини ташкил қилади.

Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция 6 мингдан ортиқ объектни назорат қилиши керак. 150 дан ортиқ масъул инспекторлар ҳам бор. Уларга давлат ойлик тўлайди. Улар икки йил давомида ўз ташаббуси бирорта ҳам текшириш ўтказмаган. Ваҳоланки биз икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарар етказилганини аниқладик.

Транспорт вазирлиги тизимидаги инспекция томонидан икки йил давомида 8 минг қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Лекин бирортаси ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилмаган. Юборилмадими, демак, бу яширилди дегани.