Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Самарқанддаги ёшлар фестивали доирасида қизиқ интеллектуал тадбир ҳам ташкил этилди.

Вилоятдаги 16 та шаҳар/туман ҳокимлари ўз ҳудудидаги 5 нафар ёшлар билан битта жамоа тузиб “Заковат” турнирида қатнашди.

Ҳокимлар ёшлар билан бирга қизиқарли мантиқий саволларга жавоб излаб, селектору мажлислардан бироз чалғишди.

Қизғин ва муросасиз “жанглар”дан сўнг Нарпай тумани чемпион бўлди. Энг қизиғи Нарпай ҳокимининг ўзи ҳам ҳали 30 ёшга тўлмаган экан, қойилмисиз?!

Турнирда 2-ўринни Самарқанд шаҳри, 3-ўринни Каттақўрғон тумани эгаллади.

Сўнгги пайтларда “Заковат” ўйини ва ўзи умуман БИЛИМ трендга чиқишни бошлагани, лавозимидан, ёшидан, жинсидан қатъи назар илм йўлида кўпчилик жипслашиб, интеллектуал тадбирларга эътибор бераётгани бизни қувонтирмоқда, албатта. Буни бир неча йиллардан буён орзу қилар эдик, рости.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги ёшлар фестивали очилиши олдидан рамзий Амир Темур сиймосидаги шахсдан дуо олмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Чемпионатнинг кеча - 13 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Англия - 🇭🇷 Хорватия 1:0
Гол: Стерлинг (57).

🇦🇹Австрия - 🇲🇰Шимолий Македония 3:1;
Голлар: Лайнер (18), Грегорич (78), Арнаутович (90) — Пандев (28).

🇾🇪Нидерландия - 🇺🇦Украина 3:2.
Голлар: Вейналдум (52), Вегорст (59), Дюмфрис (85) — Ярмоленко (75), Яремчук (79).

Бугун (14 июнь куни):

18:00 - D гуруҳида Шотландия - Чехия;
21:00 - E гуруҳида Польша - Словакия;
23:59 - Е гуруҳида Испания - Швеция баҳслари ўрин олган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Қабул бошланишига 1 кун қолди

Амалдаги тартибга кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Демак, қабул жараёнлари бошланишига 1 кун вақт қолди.

Биздаги маълумотларга кўра, қабул квоталари Президент томонидан тасдиқланиш арафасида экан. Тез орада эълон қилинса керак. Квоталар тасдиқланмасдан қабул жараёнини тўлақонли бошлашнинг имкони йўқ.

Ҳозиргача нималар аниқ?

✅ Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин.

✅ Тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

✅ 2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

➖ Математика
➖ Физика
➖ Биология
➖ Кимё
➖ Тарих
➖ Она тили ва адабиёт
➖ Қорақалпоқ тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ География
➖ Инглиз тили
➖ Немис тили
➖ Француз тили

✅ Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.

❌ Тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар берилганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь кунлари Андижонга боради

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий душанба брифингида маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Эртага қабул жараёнларига оид катта йиғилиш бўлади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, эртага - 15 июнь куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим ва жорий йилги қабул жараёнлари бўйича видеоселектор бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ушбу йиғилишда таълимга оид кўплаб топшириқлар берилиши, қабул жараёнларига оид янгиликлар маълум қилиниши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
Миллий сертификат атрофидаги можаролар юзасидан муҳокама

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Ўзим шу кунларда Тошкентда эмаслигим, интернетдан бироз узилиб қолганим (Edge чиқавериб жонга тегди) учун ушбу мавзуни батафсил ўрганишга имконим бўлмади. Бугун барча постларни диққат билан ўқиб чиқдим, менга келган хабарлар билан танишдим ва айрим мутахассислар билан суҳбатлашдим.

Ушбу мавзу моҳиятан жуда муҳимлиги, бунинг остида миллат келажаги масаласи ётганлиги учун бугун каналимизда овозли чат кўринишида суҳбат қиладиган бўлдик.

Овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этади.

Саволлар, эътирозлар, факт ва далилларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Овозли чат бугун соат 18:00 да бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Миллий сертификат атрофидаги можаролар юзасидан муҳокама Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари…
Бугунги овозли чатда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов ҳам иштирок этадиган бўлишди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик купюралар расман муомалага чиқарилди.


👉 @xushnudbek 👈
Миллий тест тизими сертификати атрофидаги эътирозлар бўйича бўладиган муҳокамага қуйидаги ҳавола орқали қўшилишингиз мумкин:

👉 https://t.me/xushnudbek?voicechat

Овозли чатда иштирок этишади:

• Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев;
•
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев;
• ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов;
•
Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов.

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Live stream started
Овозли чатга уланиш учун:

👉 https://t.me/xushnudbek?voicechat
❗️Овозли чатга қўшилишингиз учун Телеграм мессенжерининг энг охирги версияси бўлиши керак. Агар кира олмаётган бўлсангиз, унда, илтимос, Телеграмни янгилашингизни сўраймиз.
Live stream finished (1 hour)