Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Каналда турли мавзуларда овозли чат (суҳбат) ташкил қилишни режалаштиряпмиз.

Сизга қайси вақт оралиғи иштирок этиш учун қулай?
Anonymous Poll
5%
11:00 - 14:00
6%
14:00 - 17:00
10%
17:00 - 20:00
63%
20:00 - 23:00
16%
23:00 дан кейин
👍1
Блогер Отабек Сатторийнинг апелляция суди Самарқандда кўрилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Унинг адвокати томонидан киритилган илтимосномага асосан апелляция шикояти Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриладиган бўлди.

Бу яхшиликка. Сурхондарё вилоятидаги амалдорлар билан зиддиятлар ҳақида гап-сўзлардан кейин апелляция судининг холис вилоятда бўлиши ҳақиқатни аниқлашда фойдали бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Қашқадарёда ёшлар фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Қашқадарёдаги ёшлар фестивали якунида “Қўрқма” романи муаллифи, қашқадарёлик Жавлон Жовлиев 30 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

“Шу асарни ҳамма ёшлар ўқиши керак, қўрқадиган пайтлар ортда қолди”, - деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мукофотни топшира туриб.

Шунингдек, 16 та нуфузли хорижий ОТМга ўқишга кирган бошқа бир ўсмир йигитга Қорабайир зотли от совға қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Alisher Sadullaev
Qashqadaryo viloyati hokimi Zoir Toirovich va Xushnudbek aka Xudoyberdiyev metsenat.uz loyihasi orqali yosh olimlarga jami 400 millionga yaqin grant taqdim qilishdi.

Olimlarga faqat “gramota” deysizlar yana)

@alisher_sadullaev
👍1
Футбол пайти перевалдан ўтяпман, йўлдаман, алоқа деярли йўқ. Менимча, асабларим учун берилган энг катта совға шу бўлса керак.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихдаги энг шармандали натижа

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати саралашининг ушбу босқичида қолиб кетмоқда. Илгари ҳар доим бу босқичдан ўтган эдик. Қолганлар юксалиш сари қадам ташласа, биз аксинча кундан-кун ботқоққа ботиб кетаверамиз.

Бир ҳисобдан шарманда мураббий Абрамов бошчилигидаги терма жамоа йигитларига катта раҳмат, бизни 1 йил асаббузарликлардан асраб қолди. Барака топинглар, бутун халқни ўйлайдиган жонкуяр футболчилар асли шунақа бўлиши керак.

Яна ва яна қайтараман: профессионал футбол клубларга бюджетдан бериладиган юз миллиардлаб маблағларга рози эмасман, бизнинг футбол шунчаки текинхўрлар маконига айланиб қолган. Ундан кўра, шу пулларни мактаб қуришга сарфласак, миллат келажаги учун кўпроқ фойда бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Чемпионатнинг кеча - 15 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:

🇭🇺Венгрия - 🇵🇹Португалия 0️⃣:3️⃣
Голлар: Геррейру (84), Роналду (87 пенальти, 90+2).

🇫🇷Франция - 🇩🇪Германия 1️⃣:0️⃣
Гол: Хуммельс (20, автогол).

Бугунги баҳслар (16 июнь):

F гуруҳи:
18:00 - 🇫🇮Финляндия - 🇷🇺Россия

А гуруҳи:
21:00 - 🇹🇷Туркия - 🏴󠁧󠁢󠁷󠁬󠁳󠁿Уэльс
00:00 - 🇮🇹Италия - 🇨🇭Швейцария


👉 @xushnudbek 👈
Маҳкамов Бахтиёр Шуҳратович Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У бунга қадар “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон “Сиёсатдаги аёллар” жаҳон рейтингида юқорилади

Парламентлараро иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар” жаҳон рейтингида Ўзбекистон 45-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг турли мамлакатлар парламенти ва ҳукуматидаги вакиллиги ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган.

130 дан ортиқ давлатлар иштирок этган рейтингда Ўзбекистон Германия, Австралия, Канада, АҚШ каби давлатлар, шунингдек Марказий Осиёнинг барча давлатларини ортда қолдирган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Президентлик сайловларини ўтказиш учун 300 миллиард сўм ажратилади

Ушбу маблағлар қуйидагича тақсимланади:

✅ 1 та округ сайлов комиссиясига - 56 млн 991 минг сўмдан
(14 та учун жами 797 млн 874 минг сўм);

✅ 1 та участка сайлов комиссиясига - 11 млн 813 минг сўмдан
(10 800 та учун жами 127 млрд 580 млн 400 минг);

✅ сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш бўйича тренерлар ва ўқув машғулотлари учун 18 млрд 400 млн сўм;

✅ номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга ошириш харажатлари учун – 15 млрд 486 млн сўм.
(бунда ҳар бир сиёсий партия кўрсатган номзод учун 3 млрд 97 млн сўм тўғри келади).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентлигига навбатдаги сайлов шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозилов вафот этди.

Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, қори ака Қирғизистоннинг Боткент вилоятида автоҳалокатга учраган, улар кетаётган автомашинанинг ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилган. 

Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун.


👉 @xushnudbek 👈
Айни пайтда Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:

- Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ.

Давлат раҳбари таълим сифатини яхшилаш ва таълимнинг барча жараёнларини бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ташкил этиш масаласи Олий таълим вазирлиги, ректорларнинг эътиборидан четда қолиб кетаётганини танқид қилди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Қабул жараёнлари 5 кун муддатда бошланади

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Талабаларга арзон ётоқхона қуриш учун ер аукцион орқали ажратилади

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани, фақатгина тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали қисқа фурсатларда ҳал қилиш мумкинлиги айтилди.

Бўш майдони бўлган ОТМлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олийгоҳ ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2 қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.

Талабаларнинг турар-жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев: олийгоҳларда плагиатликка чек қўйиш зарур

ЎзА мухбирининг хабар беришича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олийгоҳларда плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни аниқлайдиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.

Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирликлари мутасаддиларига топшириқлар берди.

Яна бир муҳим масала – бирорта олийгоҳ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларнинг электрон кўринишга келтириш даражаси эса 35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида – 17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида – 18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.

Шунинг учун, 1 августдан бошлаб олийгоҳларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.

Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, 1 сентябрга қадар барча олийгоҳлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Чемпионатнинг кеча - 16 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:

🇫🇮Финляндия - 🇷🇺Россия 0️⃣:1️⃣
Гол: Миранчук (45+2).

🇹🇷Туркия - 🏴󠁧󠁢󠁷󠁬󠁳󠁿Уэльс 0️⃣:2️⃣
Голлар: Рэмзи (42), Робертс (90+5).

🇮🇹
Италия - 🇨🇭Швейцария 3️⃣:0️⃣
Голлар: Локателли (26, 52), Иммобиле (89).

Бугунги баҳслар (17 июнь):

С гуруҳи:
18:00 - 🇺🇦Украина - 🇲🇰Шимолий Македония
00:00 - 🇳🇱Нидерландия - 🇦🇹Австрия

B гуруҳи:
21:00 - 🇩🇰Дания - 🇧🇪Бельгия


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи икки кун давом этиши маълум қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
👍1