Футбол пайти перевалдан ўтяпман, йўлдаман, алоқа деярли йўқ. Менимча, асабларим учун берилган энг катта совға шу бўлса керак.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихдаги энг шармандали натижа
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати саралашининг ушбу босқичида қолиб кетмоқда. Илгари ҳар доим бу босқичдан ўтган эдик. Қолганлар юксалиш сари қадам ташласа, биз аксинча кундан-кун ботқоққа ботиб кетаверамиз.
Бир ҳисобдан шарманда мураббий Абрамов бошчилигидаги терма жамоа йигитларига катта раҳмат, бизни 1 йил асаббузарликлардан асраб қолди. Барака топинглар, бутун халқни ўйлайдиган жонкуяр футболчилар асли шунақа бўлиши керак.
Яна ва яна қайтараман: профессионал футбол клубларга бюджетдан бериладиган юз миллиардлаб маблағларга рози эмасман, бизнинг футбол шунчаки текинхўрлар маконига айланиб қолган. Ундан кўра, шу пулларни мактаб қуришга сарфласак, миллат келажаги учун кўпроқ фойда бўларди.

🏆 Евро - 2020 кундалиги
Чемпионатнинг кеча - 15 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:
🇭🇺Венгрия - 🇵🇹Португалия 0️⃣:3️⃣
Голлар: Геррейру (84), Роналду (87 пенальти, 90+2).
🇫🇷Франция - 🇩🇪Германия 1️⃣:0️⃣
Гол: Хуммельс (20, автогол).
Бугунги баҳслар (16 июнь):
F гуруҳи:
18:00 - 🇫🇮Финляндия - 🇷🇺Россия
А гуруҳи:
21:00 - 🇹🇷Туркия - 🏴Уэльс
00:00 - 🇮🇹Италия - 🇨🇭Швейцария

Маҳкамов Бахтиёр Шуҳратович Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У бунга қадар “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон “Сиёсатдаги аёллар” жаҳон рейтингида юқорилади
Парламентлараро иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар” жаҳон рейтингида Ўзбекистон 45-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг турли мамлакатлар парламенти ва ҳукуматидаги вакиллиги ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган.
130 дан ортиқ давлатлар иштирок этган рейтингда Ўзбекистон Германия, Австралия, Канада, АҚШ каби давлатлар, шунингдек Марказий Осиёнинг барча давлатларини ортда қолдирган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган.

❗️Президентлик сайловларини ўтказиш учун 300 миллиард сўм ажратилади
Ушбу маблағлар қуйидагича тақсимланади:
✅ 1 та округ сайлов комиссиясига - 56 млн 991 минг сўмдан
(14 та учун жами 797 млн 874 минг сўм);
✅ 1 та участка сайлов комиссиясига - 11 млн 813 минг сўмдан
(10 800 та учун жами 127 млрд 580 млн 400 минг);
✅ сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш бўйича тренерлар ва ўқув машғулотлари учун 18 млрд 400 млн сўм;
✅ номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга ошириш харажатлари учун – 15 млрд 486 млн сўм.
(бунда ҳар бир сиёсий партия кўрсатган номзод учун 3 млрд 97 млн сўм тўғри келади).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентлигига навбатдаги сайлов шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозилов вафот этди.
Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, қори ака Қирғизистоннинг Боткент вилоятида автоҳалокатга учраган, улар кетаётган автомашинанинг ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилган.
Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун.

Айни пайтда Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:
- Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ.
Давлат раҳбари таълим сифатини яхшилаш ва таълимнинг барча жараёнларини бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ташкил этиш масаласи Олий таълим вазирлиги, ректорларнинг эътиборидан четда қолиб кетаётганини танқид қилди.

❗️Қабул жараёнлари 5 кун муддатда бошланади
Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.
Бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.
Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.
Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.
Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

👍1
Талабаларга арзон ётоқхона қуриш учун ер аукцион орқали ажратилади
Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани, фақатгина тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали қисқа фурсатларда ҳал қилиш мумкинлиги айтилди.
Бўш майдони бўлган ОТМлар ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.
Олийгоҳ ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2 қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади.
Талабаларнинг турар-жойи харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди Шавкат Мирзиёев.
Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев: олийгоҳларда плагиатликка чек қўйиш зарур
ЎзА мухбирининг хабар беришича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олийгоҳларда плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни аниқлайдиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.
Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирликлари мутасаддиларига топшириқлар берди.
Яна бир муҳим масала – бирорта олийгоҳ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларнинг электрон кўринишга келтириш даражаси эса 35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида – 17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида – 18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.
Шунинг учун, 1 августдан бошлаб олийгоҳларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.
Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, 1 сентябрга қадар барча олийгоҳлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади.

Чемпионатнинг кеча - 16 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:
🇫🇮Финляндия - 🇷🇺Россия 0️⃣:1️⃣
Гол: Миранчук (45+2).
🇹🇷Туркия - 🏴Уэльс 0️⃣:2️⃣
Голлар: Рэмзи (42), Робертс (90+5).
🇮🇹Италия - 🇨🇭Швейцария 3️⃣:0️⃣
Голлар: Локателли (26, 52), Иммобиле (89).
Бугунги баҳслар (17 июнь):
С гуруҳи:
18:00 - 🇺🇦Украина - 🇲🇰Шимолий Македония
00:00 - 🇳🇱Нидерландия - 🇦🇹Австрия
B гуруҳи:
21:00 - 🇩🇰Дания - 🇧🇪Бельгия

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи икки кун давом этиши маълум қилинган.
👉 @xushnudbek 👈
Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи икки кун давом этиши маълум қилинган.
👉 @xushnudbek 👈
👍1
ДХХнинг собиқ бош биноси 210 млрд сўмга сотилди
Кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра:
➖ Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХнинг асосий биноси 210 млрд сўмга сотилди, ғолиб - “METROPOL GROUP” МЧЖ;
(Компаниянинг 100% таъсисчиси Камилов Данияр Абдулазизович)
➖ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси 78,0 млрд сўмга сотилди, ғолиб – “Metro Plaza” МЧЖ;
(Фазилов Миродил Ниғматджан ўғли (50%), Мамасаидов Хасан Рахманбердиевич (25%), Мамасаидов Хусан Рахманбердиевич (25%)лар компаниянинг таъсисчилари ҳисобланади);
➖ Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси 74,2 млрд сўмга сотилди, ғолиб – “QUADRO IH DMCC” хориж компанияси.
(Компания Дубай амирлигида рўйхатдан ўтган).
Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан тегишли олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.

Энди кириш тест синовлари билан бир қаторда ижодий, магистратура ва ўқишни кўчириш имтиҳонлари ҳам Интернетда жонли эфирга узатилади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247, 16.06.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фармонга кўра, эндиликда қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёни Интернетда жонли эфирга узатилади:
➖ ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
➖ ОТМларнинг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;
➖ республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМларига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
➖ хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.
✅ Масъул ташкилотлар 2021/2022 ўқув йили қабулига қадар ушбу имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғида жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформасини ишга туширади.
❗️Ушбу талабларга риоя қилмайдиган масъулларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.
📃 Фармоннинг тўлиқ матни

Forwarded from Komil Allamjonov
Куни кеча IT соҳасини танлаган одам ёмон яшамаслигини ёзган эдим. «Уларнинг ойликлари қанча?» деган саволга Ўзбекистонда ва AҚШда дастурчиларнинг йиллик ўртача маошларини келтираман:
🇺🇿Ўзбекистонда:
Java: 3600$ - 24,000$
Python: 4800$ - 24,000$
C#: 3300$ - 20,000$
C++: 4000$ - 30,000$
.NET: 3600$ - 22,000$
JavaScript: 3800$ - 20,000$
PHP: 2500$ - 18,000$
🇺🇸AҚШда:
Java: 102 728$ - 159 688$
Python: 108 551$ - 244 857$
C#: 94 667$ - 168 327$
C++: 113 061$ - 223 526$
.NET: $77,012 - $96,182
JavaScript: 111 674$ - 187 807$
PHP: 89 967$ - 142 205$
Яна таъкидлайман, IT соҳаси бу — бугун ва келажак. Ушбу соҳани яхши ўрганган одам нафақат Ўзбекистонда, дунёнинг исталган бурчагида камида хор бўлмайди, кўпида эса жуда яхши яшайди. Танлов ўз қўлингизда, укаларим!
P.S. Энг асосийси, ҳозирга вақтда Ўзбекистонда бўла туриб ҳам, бошқа чет эл компаниялари учун масофадан ишлаб, пул топса бўлади. Чет элга бориш ҳам шарт эмас!
#войманиукккаатоййлааарримм
@allamjonov_ki

Xushnudbek.uz
ДХХнинг собиқ бош биноси 210 млрд сўмга сотилди Кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра: ➖ Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХнинг асосий биноси 210 млрд сўмга сотилди, ғолиб…
ДХХнинг собиқ бош биносини 210 млрд сўмга (20 млн доллар) сотиб олган Камилов Данияр Абдулазизович таъсисчилигидаги “METROPOL GROUP” МЧЖ 2021 йил 23 февраль куни (4 ой олдин) очилган экан.
Ушбу фирманинг устав фонди 5 млн сўм.
👉 @xushnudbek 👈
Ушбу фирманинг устав фонди 5 млн сўм.
👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳиндистонга авиақатновлар тўхтатилди. Авиачипта пулларини қайтариб олиш таклиф қилинмоқда
Махсус комиссия қарорига кўра, Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан 2021 йил 18 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» компанияси ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилаётган Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилди.
⠀
Йўловчиларга бекор қилинган қатнов авиачиптаси учун пул маблағларини қайтариб олиш таклиф этилмоқда.
⠀
«Uzbekistan Airways» юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Жамоатчилик давлат ташкилотларининг харажатларини кўриб бориш имконига эга бўлади
Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайти ва очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
✅ мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари;
✅ хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно);
✅ солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар олган субъектларнинг молиявий кўрсаткичлари ва якуний бенефициарлари;
✅ давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси;
✅ объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари;
✅ автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.
Давлат ташкилотларининг тегишли маълумотларни очиқ порталларга жойлаб бориши устидан назоратни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олиб боради.

Парламент йиғилишлари жонли эфирда намойиш этилади
Аввал ҳам бир неча бор Парламентнинг етарли даражада очиқ эмаслиги ҳақида ёзгандим. Кейинчалик Сенат раиси алмашиб, очиқлик бўйича катта ишлар қилинди, Ялпи мажлисдан жонли эфирлар йўлга қўйилди, журналист ва блогерлар билан ишлаш янги босқичга чиқди. Аммо Қонунчилик палатаси ҳақида бунақа дея олмаймиз. Ҳалигача ўзларини сайлаган халқдан баланд панжаралар билан “ҳимояланиб” олган Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнлари жонли эфирда кўрсатилмайди, лойиҳа мақомидаги ва қабул қилинган қонунлар матни эълон қилинмайди. Хуллас, мана бу ерда ёзилган камчиликлар ҳали ҳам ўз кучида десак бўлади.
Тўғри, охирги вақтларда Қонунчилик палатаси ҳам Ҳукумат соати шаклидаги йиғилишларни жонли эфирда узатишни бошлади, буни ҳам айтиш керак. Аммо бу ҳали очиқлик учун жуда кам.
Бундан ташқари Қонунчилик палатасида ҳам, Сенатда ҳам муҳокама қилинган қонунлар учун депутат ва сенаторлар қандай муносабат билдиргани, яъни ким ёқлаб, рад қилиб ёки бетараф қолгани, ким қайси қонун ташаббускори бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳам очиқланмайди. Ахир халқ ўз қаҳрамонларини ёки “қаҳрамонларини” билиши керак.
Хуллас, кеча қабул қилинган Президент фармонига асосан, Олий Мажлис палаталарига ўз расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириш тавсия этилди:
➖ парламент назорати объектларининг ҳисоботларини эшитиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар;
➖ Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
➖ Сенати аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сайлов округлари ҳамда уларнинг электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотлар.
Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши таъминланади:
➖ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно).
Умид қиламизки, бу каби очиқликка қўйилган қадам Ўзбекистонда ҳақиқатда жонли ва кучли Парламент шаклланишига ёрдам беради, депутат ва сенаторлар масъулиятини оширишга ҳисса қўшади, айрим “ўлик жонлар”ни уйғотади.

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан «Мфактор» ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда юртимиз бўйлаб ташкил этилаётган ҳамда барча ҳудудлар қамраб олинадиган “БИЗНЕС МАРАФОН” кеча Самарқанд вилоятида ўтказилибди.
Регистон майдонида 4 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган мулоқот 6 соатдан ортиқ давом этиб, тунги соат 01-00 да ўз якунига етган.
Суҳбат давомида ёш тадбиркорларга бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда тадбиркорликни бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.