140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар бизнесга йўналтирилади
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Савдо-саноат палатасида ўтказилган Очиқ мулоқотда ёшлар учун Палата томонидан 14 та ўқув маркази иш бошлагани маълум қилинди. Бундан ташқари, малакали мутахассислар ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда 103 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилгани айтилди.
140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилинган.
Очиқ мулоқотда, шунингдек Палата ҳузурида дунёнинг нуфузли университетларидан бири бўлган “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилгани ҳамда “халқаро бизнес ва тадбиркорлик”, “электрон тижорат ва технологияларни бошқариш”, “архитектура ва дизайн”, “компьютер муҳандислиги”, “интерьер архитектураси” каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида гапирилди.
👉 @xushnudbek 👈

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
❗️ Sirdaryo va Jizzax bilimdonlari diqqatiga!
Sirdaryo va Jizzax viloyatlarida o’tadigan Zakovatning breyn-ring turnirida ishtirok etish uchun roʻyxatga olish davom etmoqda.
Ro’yxatga olish 23-iyun soat 23:59 da yakunlanadi.
www.zakovat.tv sayti orqali 6 kishilik jamoangiz bilan yoki yakka tartibda ariza yuboring hamda qiziqarli intellektual tadbir ishtirokchisiga aylaning!
Bilimingizni sinang, gʻolib boʻling va 100 mln soʻm sovrinni qoʻlga kiriting!
Kanalga ulanish:
➖ @zakovat

👍1
Янги Ўзбекистон университетига асос солинди
Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишди.
Университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади.
Университетда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

⚡️Қабул квоталари тасдиқланди
#abituriyent
Президентнинг тегишли қарорига биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

👍2
🏆 Евро - 2020 кундалиги. Гуруҳ баҳслари якунига етди
Чемпионатнинг кеча - 23 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлари натижалари билан танишинг:
🇸🇰Словакия - 🇪🇸Испания 0️⃣:5️⃣
Гол: Дубравка (автогол, 30) Лапорт (45+3), Сарабия (56), Торрес (67), Куцка (автогол, 71).
🇸🇪Швеция - 🇵🇱Польша 3️⃣:2️⃣
Голлар: Форсберг (2, 59), Классон (90+4) - Левандовски (61, 84).
🇩🇪Германия - 🇭🇺Венгрия 2️⃣:2️⃣
Голлар: Салаи (11), Шафер (68) — Ҳавертц (66), Горетцка (84).
🇵🇹Португалия - 🇫🇷Франция 2️⃣:2️⃣
Голлар: Роналду (31, 60) — Бензема (45+2, 47).
Шунинг билан гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди. Энди кейинги босқичга йўл олган жамоалар қуйидаги қарама-қаршиликларда 1/8 финал (плей-офф) ўйинларини ўтказадилар:
26 июнь:
21:00 - 🏴Уэльс - 🇩🇰Дания
00:00 - 🇮🇹Италия - 🇦🇹Австрия
27 июнь:
21:00 - 🇳🇱Нидерландия - 🇨🇿Чехия
00:00 - 🇧🇪Бельгия - 🇵🇹Португалия
28 июнь:
21:00 - 🇭🇷Хорватия - 🇪🇸Испания
00:00 - 🇫🇷Франция - 🇨🇭Швейцария
29 июнь:
21:00 - 🏴Англия - 🇩🇪Германия
00:00 - 🇸🇪Швеция - 🇺🇦Украина

⚡️Абитуриентлар 5 тагача йўналиш танлаши мумкин
#abituriyent
Жорий йилда абитуриентларга худди ўтган йилдагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Йўналишлар сонини кўпайтириш ҳақидаги таклифлар жорий йилда тасдиқланмаган.

❗️Ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар ҳам мажбурий тест топширади
#abituriyent
2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб:
абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

Магистратурага кириш имтиҳонлари 2 босқичда бўлади
#abituriyent
Жорий йил:
➖ давлат ОТМларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади. Бунда, 1-босқичда мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, 2-босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;
➖ чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар тест синовидан озод қилинади ва мазкур фандан максимал балл берилади;
➖ мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари уч кун муддатда ОТМ томонидан ДТМга тақдим этилади ҳамда ўзининг веб-сайтида эълон қилинади;
➖ чет тилидан тест натижалари эртаси куни ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари бир ҳафта муддатда ДТМнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Жорий йилда ҳам магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилиш бўлади. Қўшимча жой учун тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.

✅ Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Бунга қадар улар квота доирасида давлат гранти ўрнини банд қилар, натижада қайсидир абитуриентлар контрактга ўтиб қоларди.
Шу вақтгача квота доирасида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар рўйхати қуйидагича эди:
➖ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➖ “Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
➖ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➖ “Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
➖ “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➖ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
➖ Халқаро олимпиадалар ғолиблари.

Имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар аслида кўп. Юқоридаги постда тилга олинган 7 та имтиёз эгалари шу чоққача квота ичида бюджетга қабул қилинар эди.
ДТМнинг хабар беришича, ўқишга имтиёзсиз кириш ҳуқуқини берадиган яна 5 та имтиёз бор. Улар квотадан ташқари давлат грантига қабул қилинади.
Уларнинг рўйхати ушбу суратларда келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, энди имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган ҳар қандай имтиёз эгалари квотадан ташқари қабул қилинади.
P.S.: шунча имтиёзлар ўзи керакми ва адолатданми деган савол ҳам бор, бу алоҳида мавзу. Ҳали бу ҳақда яна гаплашамиз.

53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз бераётган қуролли ихтилофлар бўйича баёнот берди.
“Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.
2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.
Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.
Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.
Ўзбекистон томони Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади”, - дейилади баёнотда.

❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent
Гарчи Президент қарори билан умумий квоталар тасдиқланган бўлса ҳам, лекин тиллар кесимида (ўзбек, қорақалпоқ, рус ва ҳ.к.) квоталар ҳали маълум эмас. Давлат қабул комиссияси 5 кун муддатда тасдиқлаши керак.
Шу сабабли ҳозир ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони бор, аммо йўналишларни танлаш қисми йўқ. Яъни рўйхатдан ўта оласиз, лекин охиригача ҳужжат топшира олмайсиз.
☝️Сизларга дўстона маслаҳатим, токи квоталар охирги кўринишда тасдиқлангунча сабр қилиб, рўйхатдан ўтмай (ҳужжат топширмай) туринг.
Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилади, шу сабабли бемалол улгурасиз.
Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!

⚡️Хориждан ўқишни кўчиришда ҳамма учун имтиҳон олинади
🅰️ талабалар ўқишини хорижий (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
➖агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлса касбий (ижодий) имтиҳонлар, қолганида тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
➖ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар белгиланади;
➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
➖имтиҳон натижалари ДТМ ҳамда ОТМларнинг веб-сайтларида эълон қилинади.
🅱️ талабалар ўқишини хорижий ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

❗️Ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида режага асосан қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда ЎзАга хабар берди.
Хусусан, Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, “Ангрен” ва “Термиз” умумқўшин дала майдонлари ҳудудида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Тактик ўқувлар давомида «Тревога» сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади.