Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Карантин бўйича янги чекловлар ўрнатилди

❗️2021 йил 28 июнидан:

⛔️ Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди - 12 июлига қадар;

☑️ хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланади;

⛔️ 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари соат 8:00 дан 20:00 гача ишлайди;

⛔️ кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

ССВ


👉 @xushnudbek 👈
❗️Тошкент ёпилмоқда. Пойтахтга кимлар кира олиши мумкин?

Тошкент шаҳри қизил ҳудуд деб, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари эса сариқ ҳудуд топилди.

28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. ССВ ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.


👉 @xushnudbek 👈
Масжидларда намозларни очиқ ҳавода ўқиш тавсия этилди

Республика махсус комиссияси томонидан:

➖ кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

➖
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

➖
бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Олимпия ўйинлари ғолиблари қанча мукофот олади?

2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ва ХVI паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлашга оид Президент қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🥇олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.

Ушбу харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


👉 @xushnudbek 👈
Президент фармонига кўра, бир гуруҳ журналистлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Мелибоев Ахмаджон - «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Джураев Равшанхон Эргашович - «UzReport» ахборот агентлиги бош директори

«Дўстлик» ордени билан

Абибуллаев Дауит Есемуратович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси

Ежков Сергей Александрович - «Uzmetronom.com» веб-сайти бош муҳаррири

Обидов Муҳаммад Далимович - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Чориев Шунқор Буриевич - «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари

«Соғлом турмуш» медали билан

Азимов Анвар Хабибуллаевич - «Менинг юртим» телеканали лойиҳа бошловчиси

Санаев Фурқат Чориевич - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

«Келажак бунёдкори» медали билан

Исожонов Миролим Хайрилло ўғли - «Daryo.uz» интернет нашри мухбири

«Шуҳрат» медали билан

Қосимов Зафаржон Олимжонович - «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири

Насимов Бахтиер Азимович - «Coscom» МЧЖ жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер

Хошимова Юлдуз Уткуровна - «Миллий» телеканалининг ижтимоий-маърифий бўлими бошлиғи

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/279695


👉 @xushnudbek 👈
Jizzax viloyatidagi breyn-ring turniriga start berildi!

Barcha bilimdon jamoalarga omad tilaymiz.

Jizzax shahridagi “Musiqali Drama Teatri” binosida bo’lib o’tayotgan breyn-ring turnirida o’z navbatini kutayotgan jamoalar uchun yetarli sharoit yaratilgan. Asosiy o’yinlar o’tayotgan zaldan jonli efir yo’lga qo’yilgan.


Kanalimizga ulanish:
➖ @zakovat
Эртага, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;

— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;

— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.

Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари 👉 @xushnudbek 👈
Хорижий олийгоҳлар филиаллари ҳамда нодавлат ОТМларга давлат гранти ажратилиши ҳақида

#abituriyent

✅ Жорий йилги қабулдаги энг катта янгиликлардан бири, эндиликда давлат гранти Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат ОТМлар учун ҳам берилади.

➖ Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;

➖ энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.

Жорий йилда филиаллар ва нодавлат ОТМларга 500 та ўрин ажратилди. ОТМлар кесимида кимга нечта ўрин берилганини мана бу ердан кўришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent

Гарчи Президент қарори билан умумий квоталар тасдиқланган бўлса ҳам, лекин тиллар кесимида (ўзбек, қорақалпоқ, рус ва ҳ.к.) квоталар ҳали маълум эмас. Давлат қабул комиссияси 5 кун муддатда тасдиқлаши керак.

Шу сабабли ҳозир ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони бор, аммо йўналишларни танлаш қисми йўқ. Яъни рўйхатдан ўта оласиз, лекин охиригача ҳужжат топшира олмайсиз.

☝️Сизларга дўстона маслаҳатим, токи квоталар охирги кўринишда тасдиқлангунча сабр қилиб, рўйхатдан ўтмай (ҳужжат топширмай) туринг.

Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилади, шу сабабли бемалол улгурасиз.

Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!


👉 @xushnudbek 👈
❓Ўзбекистондаги бир ОТМдан иккинчи ОТМга ўқишни кўчириш тартиби қандай бўлади?

Энди ўқишни кўчириш пуллик бўлдими?

Ўқишни кўчиришга рухсат этиладиган узрли сабабларга нималар киради?

Исталган йўналишга ўқишни кўчирса ҳам бўладими?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда изоҳ берилган.


👉 @xushnudbek 👈
🏆 Евро - 2020 кундалиги

Икки кунлик танаффусдан сўнг чемпионатнинг 1/8 финал ўйинларига старт берилди. Кеча - 26 июнь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишинг:

🏴󠁧󠁢󠁷󠁬󠁳󠁿Уэльс - 🇩🇰Дания 0️⃣:4️⃣
Голлар: Дольберг (27, 48), Мехле (88), Брейтуэйт (90+4).

🇮🇹Италия - 🇦🇹Австрия 2️⃣:1️⃣
Голлар: Кьеза (95), Пессина (105) - Калайджич (114).

Бугунги баҳслар (27 июнь):

21:00 - 🇳🇱Нидерландия - 🇨🇿Чехия
00:00 - 🇧🇪Бельгия - 🇵🇹Португалия


👉
@xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;

— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;

— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;

— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.

Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Live stream scheduled for
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов ёшларга мурожаат қилиб, ўз ғояларини www.100ideas.uz орқали юборишлари мумкинлигини маълум қилди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси томонидан ташкил этилаётган республика танловида сиз ҳам мамлакат ривожига хизмат қиладиган ғоя ва таклифларингиз билан иштирок этинг.

Аризаларни қабул қилиш муддати 2021 йил 30 июнга қадар узайтирилди, уларни www.100ideas.uz сайти орқали юборишингиз мумкин.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар касб байрами муносабати билан тақдирланди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АлламжоновАйбдор
Бугун тақдим этилаётган ушбу китобда Алламжонов ҳақидаги ҳамма саволга жавоб бор.

«Заковат» интеллектуал клуби аъзоларига китоб бепул тақдим этилади.

Бошқалар эса уни республикадаги барча китоб дўконларидан ёки қуйидаги ҳавола орқали интернет-дўконлардан харид қилишлари мумкин:
https://allamjonov.com
Юридик университетда сиртқи таълим очилди
#abituriyent

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университети учун сиртқи таълимга рухсат берилди. Кундузгига 650 та, сиртқи таълимга 300 та квота ажратилди.

Сиртқи таълим учун ҳам ДТМ томонидан тест олинади.

Бундан ташқари кундузги таълимда бешинчи йўналиш ҳам очилди (ўтган йили 4 та эди). Бу дегани абитуриентлар ҳужжат топшираётганда бешала йўналишни ҳам ТДЮУнинг ўзидан танлаши мумкин бўлади. Булар қуйидаги йўналишлар:

— давлат-ҳуқуқий фаолият;
— жиноят-ҳуқуқий фаолият;
— бизнес ҳуқуқи;
— халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик;
— давлат бошқаруви.

Шунингдек, мендаги маълумотларга кўра, Юридик университетда жорий йилдан бошлаб иккинчи мутахассислик ҳам очилар экан.


👉 @xushnudbek 👈
👍3