Xushnudbek.uz
552K subscribers
9.87K photos
2.52K videos
216 files
8.53K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Олимпиадада Ўзбекистондан ягона вакил Комил Тўхтаев тоғ-чанғи спорт тури бўйича қатнашади. У 13 февраль куни гигант слалом дастурида иштирок этади.


👉 @xushnudbek 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳозирги лавозимини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди. Энди у олий ва ўрта махсус таълим соҳасидан ташқари Ўзбекистонда волейбол спорт тури учун ҳам масъул бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Унда мусобақада қатнашувчи ягона вакилимиз Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.


👉 @xushnudbek 👈
ИИВ: белгиланган талабларга жавоб берса, исталган тадбиркорлик субъекти имтиҳон тизими учун лицензия олиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг баёнотида айтилишича, хусусий имтиҳон марказлари 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон Президент қарори ҳамда 05.05.2021 йилдаги 272-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ташкил этилмоқда.

Юқоридаги қарорлар асосида энг аввало имтиҳонлар инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши, замонавий автодром мавжудлиги, махсус ҳимояланган дастурий таъминотлар комплексига эгалиги ҳамда имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги ва бошқа шу каби талаблар ўрнатилган.

«Ушбу талабларга тўлақонли жавоб берадиган имтиҳон тизими учун сармоя киритган исталган тадбиркорлик субъекти лицензия олиш учун ариза топшириши мумкин. Бунда ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов ёки тўсиқ йўқлигини маълум қиламиз», - дейилади баёнотда.


👉 @xushnudbek 👈
Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан каналимиз учун махсус😎


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Заковат" бошланди!

Ҳозиргина "Миллий" телеканалида Фаррух Рафиқов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида учинчи ўйинни бошлади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса
билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда ер қимирлади

Вақти: 05 февраль соат 09:16
Эпицентр: Афғонистон

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарёда 4 балл;
Фарғонада 3-4 балл;
Сирдарёда 3-4 балл;
Андижонда 3-4 балл;
Жиззахда 3-4 балл;
Самарқандда 3-4 балл;
Наманганда 3-4 балл
Қашқадарёда 3-4 балл;
Тошкент шаҳрида 3 балл;
Навоийда 3 балл;
Бухорода 3 балл;
Хоразмда 2-3 балл;
Қорақалпоғистонда 2 балл.


👉 @xushnudbek 👈
Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.


👉 @xushnudbek 👈
ЎзА 30 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташкил этилганига 30 йил тўлди. Аслида агентлик тарихи 1918 йилга бориб тақалади. 1992 йил 5 февралдаги Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Ахборот агентлиги (ЎзТАГ) — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилган эди.

Ахборот соҳасидаги отахон агентлик 100 йилдан буён юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини тезкорлик билан ёритиб келмоқда ва давлатнинг расмий "тили" сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

ЎзАда мақтаниб бўлмайдиган шароит ва катта бўлмаган ойлик эвазига сабр ва фидойилик билан ишлаётган 200 кишилик катта жамоа бор.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу катта жамоани, ЎзАда бунгача ишлаган барча устозлар ва журналистларни 30 йиллик юбилей билан чин қалбдан табриклайман!

Умид қиламанки, ЎзА ҳар томонлама ривожланади, сифати янада ошади, узоқ йиллар халқимизга чинакамига фойдаси тегадиган, соғлом ахборот маконида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган Агентлик бўлиб қолаверади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент имтиҳон марказининг кечаги илк иш кунида жами 60 киши онлайн рўйхатдан ўтибди, улардан 57 киши имтиҳонга келибди.

Шундан 8 нафаригина назарий имтиҳондан ўта олган, қолган 49 киши “йиқилибди”.

Кейин 8 кишидан 3 киши амалий имтиҳондан ўта олган ва “права” олиш ҳуқуқини қўлга киритибди. Ўша 3 кишининг уйига телевидение бориб, табриклабди :) Секин-аста ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш катта ютуққа айланиб борадиганга ўхшайди. Ва бу тўғри ҳам.

Айтганча, имтиҳон вақтида марказ ходимларига 100 доллардан 400 долларгача пора таклиф қилиш ҳолатлари ҳам учрабди. Бунақа ҳолатлар билан тегишли органлар шуғулланаркан.


👉 @xushnudbek 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистондаги професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклифи берилмоқда.

Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал авиа ва темир йўл чипталарининг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма кўзда тутилади.


👉 @xushnudbek 👈