Xushnudbek.uz
551K subscribers
9.94K photos
2.55K videos
216 files
8.59K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️4 та халқаро аэропорт тендерга қўйилади

Президент ҳузурида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда, аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўли бўйича тендер эълон қилинади

«Қамчиқ» довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Аслида Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилиши янгилик эмас. 2019 йил 29 апрелдаги Президент қарорида Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўли қурилиши ҳақида банд бор эди. Қарорга кўра, қурилиш ишлари 2021 йил август ойида бошланиши мўлжалланган эди.

Шунингдек, 2019 йил 9 декабрдаги Президент қарорида Сирдарё—Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўли бўйича тендер ғолибини 2021 йил январь ойигача, Тошкент—Самарқанд пуллик автомобиль йўли бўйича тендер ғолибини 2021 йил май ойигача, Тошкент—Андижон пуллик автомобиль йўли бўйича тендер ғолибини 2021 йил апрель ойига аниқлаш ва шартнома имзолаш белгиланган эди.

Бу қурилишлар учун Жаҳон банки ва ЕТТБ билан келишув тузилади.


👉 @xushnudbek 👈
Танзила Норбаева, Шерзод Шерматов, Тимур Ишметов, Севара Назархон, Оксана Чусовитина ва бошқа таниқли сиёсатчилар, маданият вакиллари ва Ўзбекистон тадбиркорларининг 2019−2020 ўқув йили битирувчиларига мурожаати — «Gazeta.uz» нинг эксклюзив материалида.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/05/25/commencement-2020/

P.S.: мендан ҳам сўрашганди, битирувчи ёшларга ўзим ўйлаган тавсиялар билан ўртоқлашдим.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳақиқатни айтиш учун, ҳақиқатга курашиш учун, тўғрисини айтайми, кафан елкада бўлиши керак»

Гулмира Мусажонова муаллифлигидаги «Мен билган ҳақиқатлар» кўрсатувида Иброҳим Ҳаққул томонидан айтилган фикрлар. Шунчаки ҳозир эсимга тушиб кетди шу гаплар.


👉 @xushnudbek 👈
«Ўзбекнефтгаз» бензин импортига акциз солиғини 4 бараварга оширишни таклиф қилмоқда

Нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» айрим тайёр нефть маҳсулотларининг импортига солинадиган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. Хатнинг ҳақиқийлигини Энергетика вазирлиги тасдиқлади.

Масалан АИ-80, АИ-91, АИ-92 бензинларига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизгача кўтариш таклиф этилмоқда.

Жайдари тилда айтганда четдан келадиган арзонроқ ва сифатли бензин нархини янада қимматроқ қилиш эвазига ўзимизнинг компанияларимизнинг хориждагига нисбатан қиммат ва сифатсиз бензинини халққа ўтказишмоқчи. "Халқ арзон бензин олишга ҳақли эмас, улар бир умр қиммат олиб келишган, бундан кейин ҳам шунақа бўлиб қолсин", дейишмоқчи шекилли.

Самарадорлиги расво даражадаги "миллий ғурур, миллий маҳсулотларимизни" хориж товарларидан ҳимоя қиламиз деб фуқароларга юк босишдан қачон тўхтарканмиз, ҳайронман. Бу барча монопол компанияларимизга тааллуқли.


👉 @xushnudbek 👈
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Икромов Музраф Муборакходжаевич Адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Музраф Икромов 2015-2017 йилларда адлия вазири, 2017-2019 йилларда Ҳисоб палатаси раиси лавозимларида ишлаган. Суяги адлия тизимида қотган, соҳанинг кучли мутахассиси.


👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, Баҳром Тўлқинович Қўчқоров ҳам адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳром Қўчқоров ҳам адлия органлари тизимида узоқ йиллар фаолият олиб борган. 2017-2020 йилларда Экология қўмитаси раиси бўлган.

Маълумот учун: илгари Интеллектуал мулк агентлиги директори ва Тошкент давлат юридик университети ректори бир пайтнинг ўзида адлия вазири ўринбосари ҳисобланарди. 19 майдаги ПФ-5997-сонли Президент фармонига кўра, бу тартиб бекор қилинди ва тугатилган 2 та лавозим ўрнига адлия вазирининг ўринбосари деган янги лавозимлар очилган эди. Бугунги тайинловлар айнан мана шу 2 та янги бўш лавозимни тўлдирди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас».


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Айрим ҳудудларда карантин қоидалари кучайтирилади. Тошкент «қизил» ҳудудга айланиши мумкин

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев охирги кунларда аҳоли ўртасида бепарволикка берилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидлади. Жумладан:

«Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) “қизил”, 45 таси “сариқ” ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

❗️Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин».

P.S.: олинган маълумотларга кўра, Тошкент "қизил" ҳудудга айлантирилиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан ушбу лавозимга тасдиқланган.

Диёрнинг келгусидаги ишларига чин дилдан омад тилайман.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Машинанинг орқа ён ойнасига (яъни орқа эшикка) парда ўрнатса бўладими? Жаримага тортилмаймизми?

Яқинда ижтимоий тармоқларда парда мумкин эмаслиги ҳақида ролик тарқалди, бу ростми?

Кунлар исишни бошлагани туфайли кўплаб ҳайдовчилар томонидан шундай саволлар берилаётгани учун батафсил тушунтириш бермоқчиман.

Саволларнинг қисқа жавоби шу:

❗️Орқа эшикка парда ўрнатиш мумкин! Қонунчиликда бу тақиқланмаган. Бунга ҳеч қандай жарима йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоизлик ижара имтиёзи берилади

Бугун Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

👉 давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;

👉 концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;

👉 давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;

👉 Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;

👉 Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;

👉 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;

👉 15 апрелни "Маданият ва санъат ходимлари куни" деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


@xushnudbek
⚡️Ўн тўртинчи ўлим: коронавирусга чалинган самарқандлик вафот этди

Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногирони бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

Шу йилнинг 25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


👉
@xushnudbek 👈
Маданият ва санъат йўналишида янги таълим муассасалари ташкил этилди

👉 Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди;

👉 давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот
институти ташкил этилди;

👉 Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи
этиб қайта ташкил этилди;

👉 В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари мактаб-интернатлар учун белгиланган имтиёзларни татбиқ қилган ҳолда тегишлича В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабларига айлантирилди;

👉 Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи ҳамда Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби негизида Маданият вазирлиги тизимида Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилди.


@xushnudbek
Олимжон Умаров Бош вазирнинг маслаҳатчиси сифатида иш бошлади. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача Олимжон Умаров Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозида фаолият олиб бораётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Alisher Sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар сафар шу видеони Инглиз тилида кўрганимда, уни Ўзбек тилига таржима қилиш керак деб режа қилардим. Бугун вақти экан.

Ҳар бир инсоннинг ўз вақти бор. Ҳеч қачон мен улгурмадим, энди кеч, ҳаммаси тамом, нега қолганларда ўхшаб, менда ўхшамади деманг ҳурматли битирувчилар. Сизнинг ҳам ўз вақтингиз албатта келади. Сиз шунчаки изланишда давом этинг.

Jay Shetty

@alisher_sadullaev
​​Эгилувчан қарорлар

Республика махсус комиссияси қизил, сариқ ва ҳатто яшил ҳудудлар учун ҳам амал қилиниши мажбурий бўлган чекловларни белгилаб берган. Унга кўра, оммавий тадбирлар ўтказиш мумкин эмас. Қандай мақсадда бўлишидан қатъи назар оммавий тадбир мумкин эмас, тамом вассалом.

Аммо коронавирус тарқалиши кучайиб бораётган бир пайтда Андижонда юзлаб одамларни кўчага чиқариб оммавий пиёда юрдиришмоқда. Тепага яхши кўринишни хоҳлайдиган айрим амалдорлар бунинг бошида турибди. Ижтимоий масофага ҳам биров амал қилган, биров қилмаган. Нима эмиш, СЭС рухсат берганмиш. Нега рухсат беради? СЭСда шунақа ваколат борми, Республика махсус комиссияси тақиқлаган нарсага рухсат берадиган?

Унақада СЭС рухсати билан 100 кишилик тўй қилса ҳам бўладими? Ҳар бир стулнинг орасини узоқроқ қўйиб, тўйга келганларни иситмасини текшириб, қўлига антисептик сепиб, тўйхонани дезинфикция қилиб, бемалол тўй қилиш мумкинми? Йўқми? Унда нега бошқача тадбирларга рухсат бериляпти? Қарорлар ҳамма учун бир хил эмасми?

Ўзбекистоннинг бошқа чеккаларида эса, карантин қоидаларини буздинг, деган важ билан фуқароларга тинимсиз жарима ва бошқа жазолар қўлланмоқда. Ҳаттоки кўчага нон олишга чиққан ниқобли фуқароларга “бемақсад юрибсан” деган айб билан жарима солишганди. Мана, кўчада юзлаб бемақсад юрганларга ҳеч нарса бўлмаяптику. Пиёда юриш шунчалик соғлиққа фойдали экан, унда нима учун кўчадаги одамларни “уйда қолинг” деб ҳайдаяпсизлар? Ҳамма кўчада юраверсин мазза қилиб, соғлиғига фойда бўлар экан-ку.

Қилинаётган ишларда на мантиқ бор, на бир тартиб.

Аввал ўзимиз учун аниқлаб олайлик, карантин ва ундаги чекловлар кимлар учун? Барча учунми ёки фақат оддий халқ учунми? Давлат ташкилотларига бу тааллуқли эмасми?

Бунақа эгилувчан ва одамига қараб чўзилувчан қарорлар нима учун фақат оддий халққа келганда ишлайдию, давлат ташкилотларига келганда ҳамма кўз юмади? Нима учун? Шу саволга кимдир жавоб бера оладими?


👉 @xushnudbek 👈