Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.49K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Рўйхат қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри
🟢 «яшил» ҳудуд: Амударё, Беруний, Қанликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ,Нукус, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шуманай, Элликқала, Тахиатош, Тахтакўпир ва Бўзатов туманлари


Андижон вилояти

🟡 «сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи ва Избоскан туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри ҳамда Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Пахтаобод, Асака ва Андижон туманлари


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Шофиркон тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон ва Қоракўл туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Когон шаҳри ҳамда Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитан, Жондор ва Олот туманлари


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри ҳамда Хатирчи ва Конимех туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри ҳамда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманлари


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри ҳамда Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Норин тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Чортоқ, Поп, Чуст, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Самарқанд шаҳри ҳамда Оқдарё, Паяриқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Жомбой ва Иштихон туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри ҳамда Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур ва Пахтачи туманлари


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Сардоба тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Қизириқ, Музробод, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри ҳамда Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Пискент туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Сергели туманида қуриладиган янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.

Умумий қиймати 280 миллиард сўмдан зиёд бўлган мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Туркиянинг “Каloyn” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унга кўра, Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида 583 метрлик йўл ўтказгич барпо этилади. Бу чорраҳадан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача янги кўча қурилиб, ҳалқа йўли остидан туннель орқали ўтказилади ва Қипчоқ кўчасида қурилаётган янги кўприкка туташади.

Жами 5,6 километрлик бу йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади.

Маълумки, ҳозирги кунда Сергели туманидан шаҳар марказига келиб-кетадиган автомобиллар асосан битта йўл – Янги Сергели кўчаси орқали ҳаракатланади. Шу боис унда қатнов жуда кўп, юклама катта. Айниқса, эрталаб ва кечга яқин бу кўча тирбанд бўлиб қолади.

Ушбу янги йўл ва кўприклар қурилиши натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, транспорт ҳаракати вақти 20-25 минутга камаяди.
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Фарғона вилояти Сўх туманида ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

Манба: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. Видео: 38 МБ
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.

Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
❗️10 кун қолди

Бугун, 5 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 10 кун қолди.

Лекин ҳозирча қабул квоталари маълум эмас (айтишларича кейинги ҳафта тасдиқланар экан).

Кеча хабар қилинганидек, абитуриентлар фақат 2та мутахассислик фанидан тест топширади (лекин бу ҳам ҳозирча оғзаки маълум қилинди, расман ҳужжати чиқмади).

Батафсил: t.me/xushnudbek/5898

(ушбу эслатма ҳар куни янгилаб турилади)

P.S.: бугундан бошлаб қабул жараёнларига оид янгиликлар #abituriyent хештеги остида бериб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
🌎 Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдирилмоқда.

Мен ҳам ўз жавобларимни юбордим, анкета қисқагина, узоғи 2-3 дақиқа вақтим кетди. Алоҳида таклиф ёзишингиз ҳам шарт эмас, берилган вариантлардан танласангиз бўлди.

❗️Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд.

Иштирок этиш: https://un75.online/?lang=uzb

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Барчани фаолликка чақириб қоламан!


👉 @xushnudbek 👈
Истанбулдаги Бош консуллик томонидан ҳамюртларимизга 2 ойдан буён ҳар куни кечки овқат вақтида текинга таом тарқатилаётган экан. Юртдошларимиз "БИМ" савдо расталарига тегишли озиқ-овқат карталарини олишлари мумкин.

Суратда бугун тарқатилиши режалаштирилган таом ва унинг манзили ҳамда озиқ-овқат карталарини олишда навбатда турган юртдошларимиз акс этган.
MASJIDLAR RO'YXATI - muslim.uz.pdf
986.2 KB
⚡️8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати

Ўзбекистон мусулмонлар идораси 8 июнь, душанба кунидан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайдиган масжидлар рўйхатини эълон қилди.

«Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудларда «яшил» ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ», - дейилади идора хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️🚌 8 июндан жамоат транспорти сифатида автобусларга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 8 июнидан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️9 кун қолди
#abituriyent

Бугун, 6 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 9 кун қолди.

Лекин ҳозирча қабул квоталари маълум эмас (айтишларича кейинги ҳафта тасдиқланар экан).

Жорий йилда абитуриентлар фақат 2та мутахассислик фанидан тест топширади (лекин бу ҳам ҳозирча оғзаки маълум қилинди, расман ҳужжати чиқмади).

Батафсил: t.me/xushnudbek/5898

(ушбу эслатма ҳар куни янгилаб турилади)


👉
@xushnudbek 👈
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев лавозимидан озод қилинди, дея хабар бермоқда Human.uz.

Унинг ўрнига молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланган, деб ёзмоқда нашр.

❗️UPD: бироқ Human.uz нашрининг ушбу хабари расман тасдиқланмади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Daryo — LIVE
❗️Айни дақиқаларда Фарғонада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши давом этмоқда. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президентнинг ёнида ўтириб, белгиланаётган янги вазифалар, берилаётган топшириқ ва кўрсатмаларни ёзиб бормоқда. Ушбу ҳолат «Ўзбекистон 24» телеканалининг соат 12:00 даги «Янгиликлар» дастурида ҳам намойиш этилди. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилганича йўқ.
Шавкат Мирзиёевдан иқтибос:

“Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас.

Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди.

Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар”, - деди Президент.

Ушбу фикрлар бугун Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда айтилган.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Сўх туманида бўлган воқеаларга ўз муносабатини билдирди:

- Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик.

Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак.

Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади.