Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.73K photos
2.48K videos
207 files
8.42K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар диққатига!

Бугун ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ариза беришнинг охирги куни!

Аризалар https://transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Бугунга қадар сайт орқали 39 минг 425 та ариза юборилган.

Онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумотни мана бу ерда ўқишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/6451

Юқоридаги жадвалда эса қайси таълим шаклидан қайси таълим шаклига ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида маълумот акс этган.


👉 @xushnudbek 👈
Монополияга қарши курашиш қўмитасида "Ўзавтомоторс"га қандай эътирозлар бор?

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖ фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш аломатлари аниқланган:

Биринчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда нормаланадиган харажатларни, яъни бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритиш;

Иккинчидан, АЖ томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда ўтган йилнинг 9-ойлик ҳисобот кўрсаткичлари инобатга олиш оқибатида нормаланмайдиган харажатларнинг ошиши;

Учинчидан, АЖ томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда реклама харажати ва бошқа харажатлар асоссиз киритилишининг нархга таъсири;

Тўртинчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилиши каби омиллар нарх юқори шаклланишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, енгил автомобилларни истеъмолчиларга реализация қилишда айрим дилерларга бошқаларига нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёз ва енгилликларни бериш, янги ташкил этилаётган дилерлар билан шартнома тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўйиш каби ҳолатларни содир этиш аломатлари аниқланган. Бу қисқа муддатда сотилган автомобилларнинг аксарият қисми кам сонли айрим дилерлар орқали сотилишига сабаб бўлган.

Яна бир масала: “UzAuto Motors” АЖ янги ташкил этилаётган дилерлик марказлари билан тузиладиган дилерлик шартномасига 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шартини киритган бўлиб, бироқ шу кунга қадар амалда ишлаб турган дилерлик марказлари билан тузилган шартномаларда бундай шартлар мавжуд эмас. Бу ўз ўрнида янги иштирокчиларнинг “бозор”га кириб келишида сунъий тўсиқ пайдо қилган.

Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотишни “UZAUTO MOTORS” АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган. Бунда бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган.

Бу ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди. “UZAUTO MOTORS” АЖ бу важларни тан олмай қўшимча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, иш мазмунига таълуқли материалларни тақдим этишини билдириб ўтди. Шу сабабли ишни кўришни яқин кунларда давом эттиришга қарор қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Мактаблар янги ўқув йилида очиладими? Вазирлик изоҳ берди

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълумот берди.

Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:

👉 Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

👉 Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

👉 Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.


➡️ @uzauz
Talabalarning muammosi nimada?

Yoshlar ishlari agentligi U-Report orqali OTM talabalarining COVID-19 pandemiyasida masofadan o'qishi bilan bog'liq muammolarini, shartnoma pulini to'lashdagi qiyinchiliklarini o’rganib chiqyapti.

Siz OTM talabasi bo'lsangiz - o'z fikringizni albatta bildiring va Agentlikka Sizga ma'qul bo'lgan qarorni qabul qilishda yordam bering!

👉 @UReportUzbBot

_______________________________
Какие проблемы у студентов?

Агентство по делам молодёжи проводит опрос Ю-Репорт, чтобы выявить проблемы студентов ВУЗов, возникших в связи с пандемией COVID-19, и, связанных с дистанционным обучением, оплатой контрактов за обучение.

Если Ты студент, вырази своё мнение и помоги Агентству принять оптимальное решение в свою пользу!

👉 @UReportUzbBot
Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

Бугун Шавкат Мирзиёев давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Йиғилишда транспорт ва логистика тармоғи ҳақида гап кетар экан, ушбу соҳада ҳам амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади. Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади.

“Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирус пневмониясига чалинган блогер ўзининг қимматли тажрибаси билан ўртоқлашди: «Капельница қўйманг!»

KorzinkaUz супермаркетлар тармоғи маркетинг директори, @yuguryugur ва @na_begu телеграм-каналлари муаллифи Малик Каримов коронавирус пневмониясига чалиниб, шифокорларнинг нотўғри кўрсатмаси натижасида оғир формасини бошидан ўтказгани ва қандай қилиб тузалгани ҳақида гапириб берди. Бу фикрлар кўпчиликка фойдали бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни тўлиқлигича ҳавола этаман:

«Дўстлар, ҳаётимнинг сўнгги икки ҳафтаси мушкул дард билан курашда кечди. Мен бу ҳақида батафсил тавсифли, катта бир пост ёзишни ҳам бошлагандим, лекин кўпчиликни огоҳлантириш, ҳаётларни сақлаб қолиш мумкинлиги сабабли бошимдан ўтказганларимни оралиқ постда ёзишга қарор қилдим. Чунки ҳар дақиқа, инсонлар умри ғанимат!

Дастлабки босқичда ўпка зарарланишининг 20%гача етганини билганимизда, илк кунларданоқ юртимизнинг етакчи пульмонологлари тавсияларига кўра муолажани бошладик.

Омадим кулган экан, аёлим ва иккинчи онам — врач, шу сабабли биз энг мушкул чақириқларга ҳам тайёр эдик. Менинг жисмоний ҳолатим — триатлон ва югуриш билан мунтазам шуғулланишим касалликни енгил шаклда ўтказишга ёрдам беришига чиндан амин эдим.

Аммо, кейин аниқ бўлишича, кўплаб врач ва мутахассислар касаллик ривожланиш механизмини ҳисобга олмай, коронавирусни нотўғри даволашга уринишар экан. Соғлиқни сақлаш вазирлигида бор маълумотларга қарамасдан, коронавирус пневмониясини даволаш ўрнига, улар бактериал пневмонияни даволашар экан! Менинг муолажам капельница ва кўп миқдордаги антибиотиклардан иборат эди. Ва бундай даволаш усули мени яна ҳам боши берк кўча томонга етаклай бошлади — бундай муолажанинг 5-кунига келиб, ўпка шишиши ва зарарланиши 70%га етди!!!

Фақатгина, капельница ва антибиотикларни бекор қилган Иммунология институтининг етакчи иммунолог мутахассиси жараёнга фавқулодда қўшилиши ва тузатишлари шарофати билан менинг ҳолатим бир маромга келди. Доимий қон анализларига (СРБ, Д-димер, ЛДГ, интерлейкин, ОАК, ферритин) асосланиб, касаллик кечишини ўзгартириш ва даволанишга муваффақ бўлдик. Ҳозир ҳолатим анча яхши.

Энг муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман — коронавирус пневмониясини даволаш оддий пневмонияни даволашдан тубдан фарқ қилади, капельница қўйманг! Антибиотиклар эса фақат йўриқнома билан қабул қилиниши керак!

Менга ёрдам берган врач ва унинг ҳамкасблари Азиза Шабатовна Хўжаева, Дилдора Секлер, Абдусалом Абдураҳмонов - бу инсонлар ўзларининг илмий мустаҳкамланган малакаси билан ҳозир мисли кўрилмаган ишларни бажармоқдалар. Улар нафақат врач ва ҳамкасбларининг билимини ошириш билан, балки коронавирусни тўғри даволаш бўйича юртдошларимизга ҳам зиё улашмоқдалар.

Мен уларнинг @tezyordamlive каналига обуна бўлишингиз ва теледастурларини ўтказиб юбормаслигингизни қаттиқ тавсия қиламан. Айни вақтда бу коронавирус ҳамда уни тўғри муолажа қилиш ҳақидаги энг маъқул илмий ва тушунарли манбадир. Мана, масалан, бу видеода Абдусалом ака нега капельница қўймаслик кераклигини содда тилда тушунтириб беряптилар, томоша қилинг!

Барча шифокорлар ва лойиҳа муаллифларига таъзим, уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Касал бўлманг ва яқинларингизни асранг!»

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Қизиқ тадқиқот: семиз сиёсатчилар бор давлатда коррупция юқори бўладими?

Дунёнинг энг нуфузли молиявий нашрларидан бири The Economist жуда қизиқ мақола эълон қилди. Унда собиқ СССР таркибидаги қайси давлатларда ортиқча вазнга эга сиёсатчилари кўп бўлса, ўша ерда коррупция баландлиги ҳақида сўз боради.

Франциядаги Монпелье бизнес мактаби тадқиқотчиси Павел Блаватский томонидан ўтказилган тадқиқотда собиқ СССР таркибига кирган 15та давлатнинг 2017 йилдаги Ҳукумат таркиби акс этган 300 га яқин фотосуратлар таҳлил қилиниб, компьютердаги махсус алгоритм орқали уларнинг вазнлари ҳисоблаб кўрилган (изоҳ - Ҳукумат таркиби деганда Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар олинган).

Маълум бўлишича, ортиқча вазнга эга амалдорлари кўп давлатларда коррупция ҳолатлари ҳам юқори бўлиб чиққан. Давлатлардаги коррупция ҳолатини белгилашда Жаҳон банки ва Transparency International индексидан фойдаланилган.

Мазкур индексга кўра, Болтиқ бўйидаги 3 та давлат - Эстония, Латвия ва Литва, шунингдек Грузия собиқ СССРга аъзо мамлакатлар орасида энг коррупциядан холи давлатлар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу давлатлар вазн жиҳатдан энг ихчам вазирлари билан ҳам мақтана олар экан.

Аксинча коррупция индексида энг қуйи ўринларда турадиган Ўзбекистон ва Туркманистонда, шунингдек Украинада ортиқча вазнга эга вазирлар сони кўп экан.

Тадқиқотчининг фикрича, семизлик собиқ СССР давлатларидаги сиёсатчилар орасида ҳаддан ташқари кўп учрайди. Масалан, барча 15 та мамлакат вазирларининг 3 дан 1 қисми "ортиқча вазндан азият чекувчи" тоифага киради. Блаватский алгоритми бўйича, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 54%, Тожикистонда 44%ни ташкил қилади (2017 йилдаги маълумот).

Гарчи Владимир Путин соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи, кучли сиёсатчи сифатида гавдаланса ҳам, лекин унинг Ҳукумати худди қўшни давлатлардаги каби нисбатан дўмбоқлардан ташкил топган, дейилади мақолада.

Шунингдек, тадқиқотчи Арманистонни алоҳида мисол келтирган. Яъни Арманистон 2018 йилда революция орқали демократия томон катта қадам ташлагандан сўнг, Ҳукумат таркибининг вазни анча енгиллашган, яъни ортиқча вазнга эга вазирлар сони камайган.

Мақолада яна бир қизиқ маълумот келтирилган. Кўпчилик ўйлаши мумкин, семиз сиёсатчилар бор давлатда семиз одамлар ҳам кўп бўлса керак, деб. Лекин рақамлар аксинча эканлигини кўрсатмоқда. Ортиқча вазнга эга сиёсатчилар бор давлатнинг фуқаролари озғин экан (ўнг томондаги графикка қаралсин).

«Албатта, ушбу коррелация семиз сиёсатчилар ихчамроқ ҳамкасбларига қараганда ишончсиз деган хулоса чиқаришга сабаб бўла олмайди. Аммо собиқ Шарқий блокдаги давлатларда сиёсатчилар вазни камайса, яхши бўлар эди. Чунки тадқиқотлар кўрсатадики, сайловчилар ортиқча вазнга эга сиёсатчиларга камроқ ишонч билдиради», - дейилади The Economist мақоласида.

Қўшимча изоҳ: яна бир бор эслатиб ўтамиз, ушбу тадқиқот 2017 йилги Ҳукуматлар таркибидан келиб чиқиб олиб борилган. Мана бу файлда қайси давлатдан қайси сиёсатчилар тадқиқ қилинганини тўлиқ кўришингиз мумкин.

Масалан, тадқиқот учун танлаб олинган Ўзбекистоннинг 2017 йилги 24 кишилик Ҳукумат таркибидан ҳозирда фақат 9 киши ишлаяпти, қолганлар ёки бутунлай Ҳукуматдан кетган ёки бошқа лавозимга ўтказилган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзида коронавирус аломатларини сезганлар қаерга мурожаат қилиши керак? Бўш жой борми?

Афсуски ўртада бир шундай вазият бўлдики, коронавирусга чалинган фуқаролар қаерга боришни билмади, борган жойлари лиқ тўлалиги учун қабул қилишмади, 1003 га қўнғироқ қилса, ҳеч ким келмади.

🤷🏻‍♂️ Вазият ҳозир қандай?

Айтишларича, кўз тегмасин, ҳозир ажиотаж бироз пасайган. 1003 га бўлган қўнғироқлар ҳам каррасига камайган, махсус шифохоналарда бўш жойлар ҳам етарли.

Биргина мисол, Тошкент шаҳрида коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида катта павильонларда 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган эди.

Бу 4та масканда жами 3 минг 84 та ўрин яратилган бўлса, ҳозирда 1 минг 843 та (59%) бўш ўрин мавжуд.

Манзиллари қаерда?

Хўш, ўша 4та саралаш ва тақсимлаш марказларининг манзили қаерда?

814 ўринли “Ўзэкспомарказ” 1-2 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

1 000 ўринли “Ўзэкспомарказ” 3-4 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

750 ўринли “Универсал” спорт мажмуаси (Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

520 ўринли “Ёшлик” спорт мажмуаси (Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: “Пахтакор” метро бекати).
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

🚘 Бу ерга ўзи борса ҳам бўладими?

❗️Ҳа, мумкин!

Ўзида “COVID-19” аломатларини сезган ёки бу касалликка чалинган фуқаролар ушбу масканларга уч йўл билан, яъни :
тез тиббий ёрдам машинасида;
оилавий поликлиника қошидаги мобил бригада ёрдамида;
ўзлари боришлари мумкин бўлади.

‼️ Эслатма: Борди-ю, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, улар уйда даволашга ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
“UzAuto Motors” АЖ депутатга жавоб қайтарди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни бузганлиги сабабли тегишли иш қўзғагани ва бу бўйича йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида депутат Расул Кушербаевга асосланиб хабар берган эдик.

“UzAuto Motors” АЖ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Холислик учун ушбу баёнотни ҳам эълон қиламиз.

Ундан айрим қисмлар:

«Кимдадир депутатлик сўрови “UzAuto Motors” текшируви учун туртки бўлган, деган фикр уйғониши мумкин. Юмшоқроқ айтадиган бўлсак, бу ҳақиқатга тўғри келмайди: кенг кўламли текширув бораётганига бир неча ой бўлди, лекин 29 июлда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси нархни шакллантириш масаласини чуқурроқ ўрганиш тўғрисида қарор қабул қилган куни депутатлар гуруҳидан сўров келиб тушган. Тасодифми? Шубҳасиз.

...

Депутат "текширув “UzAuto Motors” компаниясининг махсус акциялари орқали автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш фақат компания муассислигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга оширилганлигини кўрсатган. Бошқа дилерлар бевосита бундай акция ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмаган”ликларини эълон қилди. Бу эса, учига чиққан сафсатабозлик ва қип-қизил ёлғоннинг ўзгинаси: “UzAuto Motors” АЖ “Autosanoat Invest”нинг муассиси эмас ва ҳеч қачон бўлмаган ҳам – бу компания 100% «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли.

Бундан ташқари, “UzAuto Motors” амалда ҳеч қандай акция уюштирмайди – у фақат автомобиллар ишлаб чиқаради, уларни кейин дилерлар ўз автосалонларида сотадилар. Дилерлар эса, ўз навбатида, амалдаги қонунчилик доирасида ва ўз фантазияларидан келиб чиқиб, исталган акцияни ўтказишлари мумкин. “Autosanoat Invest” бир қатор ўз акцияларини ўйлаб топди ва ишлаб чиқди, лекин юзга яқин бошқа дилерлик корхоналарининг ҳар бири ҳам худди шундай ҳуқуққа эга. Боз устига, улар бу ҳуқуқларидан фаол фойдаланадилар, ҳатто автомобилларнинг бепул ўйналишига қадар ўз акцияларини ишлаб чиқадилар».

Батафсил баёнот мана бу ерда.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича айрим саволларга жавоблар

Кеча ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу жараёнга оид айрим саволларга жавоб берди.

1️⃣ Ариза ҳалигача "кўриб чиқилмоқда" статусида турибди, бу нимани англатади? Муддат тугаб қолдику, энди муаммо бўлмайдими?

Жавоб
: Йўқ, муаммо бўлмайди. Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан топширилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва нусха сифати кўриб чиқилмоқда.

Масалан:
🔺паспортнинг 1-саҳифаси бор, бироқ прописка белгиланган саҳифаси йўқ;
🔺синов дафтарчаси нусхаси, академик маълумотнома ёки транскрипт ўрнига бошқа ҳужжат юкланган;
🔺ҳужжатлар сифатсиз нусхаланган, улардаги маълумотларни ўқиш қийин ва ҳ.к.

Камчиликлари мавжуд бўлмаган ариза “қабул қилинади”, камчилиги бўлса, сабаби кўрсатилган ҳолда “рад этилади".

2️⃣ Агар аризамда хатолик бўлсаю, у 5 августдан кейин рад этилса, унда мен қайта ариза юбора олмайманми? Ахир ариза топшириш муддати тугаб бўлдику.

Жавоб:
Хавотир олманг, аризалари 5 августдан кейин рад этилган талабаларга ўз аризасини таҳрирлаш, яъни кўрсатилган хатони тузатиб, қайта ариза юбориш имконияти берилади.

3️⃣ Аризам ҳолати "қабул қилинди" деган статусда турибди. Бу дегани мени ўқишни кўчиришимга рухсат берилди деганими?

Жавоб:
Йўқ, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди. Бу шунчаки онлайн ариза тўғри юборилганини англатади. Якуний қарорни ваколатли комиссиялар қабул қилади.

4️⃣ Мен ариза юборишга улгурмадим. Аризалари рад қилинганларга таҳрирлашга рухсат берилган пайтда мен янгидан ариза юбора оламанми?

Жавоб
: Йўқ, юбора олмайсиз. Таҳрирлаш имконияти фақат 5 августгача ариза юборганларга берилади. Агар кимдир 5 августгача онлайн ариза юборишга улгурмаган бўлса, унда кейинги йилда қайта уриниб кўриши мумкин.

‼️Рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини transfer.edu.uz тизимидаги шахсий кабинетлари орқали мунтазам кузатиб боришлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Тест синовлари стадионларда бўлади

#abituriyent

Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

тест синовлари Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади;

имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилади, шунда барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин;

имтиҳонларнинг санаси ҳали аниқ эмас, тест саналари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология хизматининг эпидемиологик вазият борасидаги хулосасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: тест синовларини хавфсиз ва шаффоф ҳолда ўтказишга жуда катта эътибор керак. Халққа бу ҳақда тушунтириш бериш лозим. Ҳар кун ҳар бир олийгоҳ ректори алоҳида чиқиш қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️35 та ОТМда 1-курслар учун ўқиш кредит-модуль тизимида бўлади

Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 августгача барча 7 минг 200 дан зиёд фан бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминотини ва масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурларини яратиши белгиланди.

Камида 35 та давлат ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Шунингдек, жорий йилда нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг камида 5 та олий таълим муассасаси трансформация қилинади.


➡️ @uzauz
⚡️Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади

Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

— Янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб турибди. Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди. Ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз, - деди Ўктам Умурзоқов.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда тегишли мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам тезроқ интернет билан таъминлаш ва талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафиклари ажратиш бўйича топшириқ берган. Президентга бу таклифни Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева билдирган, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

— Талабалар билан доимий мулоқотдамиз, янги ўқув йилини бошлашда нималарга эътибор бериш ҳақида таклифлар оляпмиз. Пандемия сабаб ўтган йили иккинчи семестрни онлайн тарзда ташкил қилдик, ҳимояларни ўтказдик. Лекин шундан сўнг кўпчилик талабаларда ўзига хос таклифлар ва талаблар юзага келди. Агар янги ўқув йилини биз онлайн бошлайдиган бўлсак, чекка қишлоқларни ҳам интернет билан таъминлаш масаласини ҳамда талабалар учун муҳим бўлган арзонлаштирилган интернет трафикларни ажратиш борасида мурожаат қилдим ва Президентимиз тегишли мутасаддиларга бу бўйича топшириқ бердилар. Ўйлайманки, бу ҳаммамиз учун жуда ҳам қулай шароитни вужудга келтиради, - деди Гулчеҳра Рихсиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов янги ўқув йили онлайн тарзда бошланишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.


➡️ @uzauz
Бугун Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Сенаторлар ялпи мажлисининг расмий қисмига ўтишдан олдин коронавирусдан вафот этган барча юртдошларимиз, шу жумладан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади

Абитуриентлар учун жорий йилги тест синовлари сентябрь ойи бошидан ўтказилишни бошлайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

Таъкидланишича, август ойи давомида республикадаги 40 га яқин стадионларни тест жараёнларига тайёрлаш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади. Сентябрь ойи бошида эса тестлар ўтказилади. Тестларнинг аниқ санаси кейинроқ қўшимча маълум қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️Тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади Абитуриентлар учун жорий йилги тест синовлари сентябрь ойи бошидан ўтказилишни бошлайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди, дея хабар бермоқда…
❗️Тестлар 2 сентябрдан бошланади

Юқоридаги хабар бўйича қўшимча маълумот:

жорий йилда республика ОТМларига кириш бўйича тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва 14 кун давом этади;

1-курсга қабул қилинган талабалар учун дарс машғулотлари эса 1 октябрдан бошланади, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ОАВ ходимларига яна бир марта миннатдорлик билдирмоқчиман.

Агар танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик. Танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти. Шунинг учун улардан хафа бўлмасдан, танқидларини тўғри қабул қилиб, улар билан ҳамкорликда, яъни тизимли ишлашни илтимос қиламан».

Танзила Нарбаева,
Сенат Раиси.

Манба


👉 @xushnudbek 👈