Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.49K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Dunyo yoshlari huquqlarini belgilashda qatnashing!

🚀Sizda, BMTning Yoshlar huquqlari to'g'risidagi Konvensiyasiga o'z takliflaringizni kiritish imkoni bor!

U-Report orqali takliflaringizni bildiring!
Natijalar Yoshlar Forumida BMT, OSCE, Inson huquqlari ofisi, Hukumatimiz rahbariyati va vakillariga taqdim etiladi!

❗️Shoshiling - so'rov 10 avgustga qadar javoblarni qabul qiladi!

@UReportUzbBot
Иккинчи мутахассисликка аризаларни қабул қилиш 10 августдан бошланади

Бу ҳақда АОКАда бўлган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

Иккинчи мутахассислик бўйича бугунги кунда Давлат қабул комиссиясига таклиф киритилган. 10 августдан бошлаб ҳужжат қабул қилиш бошланади ва бу жараён ҳам худди бакалавр ёки магистратура каби онлайн бўлиб ўтади. Ҳужжатлар август ойининг охиригача қабул қилинади.

Иккинчи мутахассисликка квоталар белгиланмайди. ОТМга келиб тушган аризалар сонидан келиб чиқиб, қабул ёки суҳбат асосида ташкил этилади, ёки агар талабгорлар сони кам бўлса, тўғридан-тўғри (имтиҳонларсиз) қабул қилиниши ҳам мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from KITOBLAR DUNYOSI
#aksiya_mijozlar_uchun
Карантинни биз билан бирга мазмунли ўтказинг!

📚Энг яхши ижодкорларга тегишли сермазмун асарларни узоқ қидиришга энди ҳожат йўқ! Сабаби, нашриётимиз томонидан сотувга қўйилган асарлар айнан сизнинг дидингизга монанд эканлиги шубҳасиз! Бизда сифатли ва рангбаранг китоблар энди арзон нархларда... Келажакка инвестицияни бугундан бошланг!

🎁 Барча мижозларимиз ва қадрли китобсеварларимиз чегирма асосида қуйидаги китобларни харид қилишлари мумкин:
Энциклопедик асарлар
Бадиий адабиётлар
Болалар адабиёти
Илмий нашрлар
Фанларга оид қўшимча дарсликлар

❗️Шошилинг китоблар сони чекланган.

👉Китоблар рўйхати ва нархлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Буюртма бериш:
👇

📞
тел: +998 (99) 792-23-23
📱телеграм:
@UZBNnashriyoti

Буюртмани Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш текин 🚛
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича айрим саволларга жавоблар

Кеча ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу жараёнга оид айрим саволларга жавоб берди.

1️⃣ Ариза ҳалигача "кўриб чиқилмоқда" статусида турибди, бу нимани англатади? Муддат тугаб қолдику, энди муаммо бўлмайдими?

Жавоб
: Йўқ, муаммо бўлмайди. Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан топширилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва нусха сифати кўриб чиқилмоқда.

Масалан:
🔺паспортнинг 1-саҳифаси бор, бироқ прописка белгиланган саҳифаси йўқ;
🔺синов дафтарчаси нусхаси, академик маълумотнома ёки транскрипт ўрнига бошқа ҳужжат юкланган;
🔺ҳужжатлар сифатсиз нусхаланган, улардаги маълумотларни ўқиш қийин ва ҳ.к.

Камчиликлари мавжуд бўлмаган ариза “қабул қилинади”, камчилиги бўлса, сабаби кўрсатилган ҳолда “рад этилади".

2️⃣ Агар аризамда хатолик бўлсаю, у 5 августдан кейин рад этилса, унда мен қайта ариза юбора олмайманми? Ахир ариза топшириш муддати тугаб бўлдику.

Жавоб:
Хавотир олманг, аризалари 5 августдан кейин рад этилган талабаларга ўз аризасини таҳрирлаш, яъни кўрсатилган хатони тузатиб, қайта ариза юбориш имконияти берилади.

3️⃣ Аризам ҳолати "қабул қилинди" деган статусда турибди. Бу дегани мени ўқишни кўчиришимга рухсат берилди деганими?

Жавоб:
Йўқ, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди. Бу шунчаки онлайн ариза тўғри юборилганини англатади. Якуний қарорни ваколатли комиссиялар қабул қилади.

4️⃣ Мен ариза юборишга улгурмадим. Аризалари рад қилинганларга таҳрирлашга рухсат берилган пайтда мен янгидан ариза юбора оламанми?

Жавоб
: Йўқ, юбора олмайсиз. Таҳрирлаш имконияти фақат 5 августгача ариза юборганларга берилади. Агар кимдир 5 августгача онлайн ариза юборишга улгурмаган бўлса, унда кейинги йилда қайта уриниб кўриши мумкин.

‼️Рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини transfer.edu.uz тизимидаги шахсий кабинетлари орқали мунтазам кузатиб боришлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган.

Шу санадан кейин қандай чора кўрилишини маъқул деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
52%
Карантин сақлаб қолиниб, аммо чекловлар енгиллаштирилсин
19%
Карантин худди ҳозиргидек давом эттирилсин
29%
Карантин тўлиқ бекор қилинсин
​​Белорусдаги президентлик сайлови ҳақида

Беларусда кеча, 9 август куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, Лукашенко 81 фоиз, Тихановская эса 8 фоиз овоз олган.

Аммо беларусликлар бундай натижадан норози бўлиб, кўчаларда намойишлар ўтказмоқда.

Беларусда интернет билан боғлиқ чекловлар пайдо бўлди, ОАВларнинг сайтлари блокланиб қолди, Телеграм ва Viber каби сервислар ҳам жуда ёмон ишлаяпти, аҳоли VPNдан фойдаланмоқда.

Аҳоли ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар кузатилмоқда. Портлаш ва ўқ овозлари эшитилган, ҳарбийлар намойишни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда, айрим жойларда аҳолини калтакламоқда. Интернетда ушбу тўқнашувлар жараёнида вафот этганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Айрим жойларда аҳоли жўр бўлиб ҳарбийларга қарата «Халқни ҳимоя қил» дея бақирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолардан кўринадики, Кобрин шаҳрида ҳарбийлар аҳолига қарши бормаслик учун қуроллари ва қалқонларини туширган, бу эса аҳоли томонидан олқишлар билан кутиб олинган, ҳатто одамлар қуролини туширган ҳарбийларни қучоқлаб, раҳмат айтишган.

Сайловларда 2-ўринни олгани айтилаётган Светлана Тихановская милиция ва ҳарбийларга мурожаат қилиб, куч ишлатмасликни илтимос қилди: «Мен милиция ва ҳарбийларга улар ҳам халқнинг бир бўлаги эканлигини эслатмоқчиман. Шунингдек, сайловчиларимдан ҳам илтимос - провокацияни тўхтатинг, сизга нисбатан куч ишлатиш учун сабаб қолдирманг. Биламан, беларусликлар эртага янги давлат уйғонади ва умид қиламанки, эртага фақат яхши янгиликлар бўлади. Илтимос, зўравонликни бас қилинг. Офицерлар, биламан, бу қўлингиздан келади», деди у.

Ҳозирга келиб, намойишлар анча тинчиган, фаоллик камайган, одамлар уйларига тарқалган.

Беларусдаги сайловнинг якуний натижалари 14 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар парламентига раис сайланди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

ЎзА (@uzauz) мухбирининг хабар беришича, ташкилий йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Жамшид Бобоев сайланди.

Бугунги кунгача Ж.Бобоев Адлия вазирлиги Марказий аппаратида ўз фаолиятини олиб бораётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда AzonUz нашри хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Дунё дунё бўлиб, бундай холис ва ўта объектив сўровномани кўрмаган.

Агар “Шу сўровномани ташкил қилганлардан бир умр миннатдорман” деган яна битта банд қўшишганида эди, мутлақо тўкис сўровнома бўларди 😀


👉 @xushnudbek 👈
«Маҳалла» фондидан мингдан минг розиман. Минглаб инсонларнинг кайфиятини кўтаришди, барака топишсин, илоҳим.

Фонднинг айрим ходимлари хайрия маблағларини ва кам таъминланганларга тарқатилаётган бюджет пулларини талон-торож қилишаётгани ҳам одамни эсидан чиқиб кетдией 😂

Биз сизлардан розимиз, сиз ҳам биздан рози бўлинг.

P.S.: лекин каналим кўпчиликка ёқаркан, бирорта салбий жавоб берилмаяпти, қойил, кутмагандим ))

UPD: дастлаб сўровнома, кейинчалик Фонд каналининг ўзи ўчириб ташланди. Эссиз, шундай яхши каналдан айрилиб қолдик, азизлар. Рози-ризочилик бежизга сўралмаган экан, демак. Ўлимидан олдин одатда шунақа қилинардию, ҳаммаси мантиқан тўғри. Фонд масъуллари хакерлар ҳужуми ҳақида баёнот беришса керак-а энди?


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.

Давлатимиз раҳбари Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
❗️Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар

#abituriyent

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар диққатига!

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларига 2-олий таълим бўйича аризаларни қабул қилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz - онлайн платформаси орқали амалга оширилади.

Тизим ҳозирча ишга тушгани йўқ, бир неча соатдан кейин фаолиятини бошлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди

Сенатнинг тегишли қарорига кўра, Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Шу муносабат билан у ўзи эгаллаб турган Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга оид фармон имзоланди

Фармонга кўра:

👉 Ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилмоқда.

Шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.

👉 Ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида:

ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилмоқда.

👉 Ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид жиноят иши бўйича, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳолатларида ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланди.

👉 Агар ушланган айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланди.

👉 Айбига иқрорлик бўйича келишув институти киритилмоқда.

Унга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, шунингдек, келтирилган зарарни бартараф этган тақдирда унга нисбатан қонунда белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинланади.

👉 Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади.

Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.
 

👉 @xushnudbek 👈
Бугун Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

❗️Йиғилишда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтнинг аниқ формуласи йўқ, унинг ўлчови турлича.

Кимларгадир Альп тоғларида чанғи учиш бахт, кимларгадир эса мана бу...

Ҳаётингиздаги кичик лаҳзалардан ҳам завқланиб яшанг.


👉 @xushnudbek 👈
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларида иккинчи мутахассисликда ўқиш истаги борлар ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.

❗️Маълумот учун: магистратурага ҳужжат топширган фуқаролар 2-мутахассисликка ҳам ариза юборишлари мумкин. Қайси бирига кирса, ўшани танлаб ўқийверади.


👉 @xushnudbek 👈