Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили Халқаро пресс-клубда тест жавоблари жуда кеч эълон қилиниши масаласида ДТМ раҳбарига савол бергандим.

"Xushnudbek News" видеоблогидан парча.

#архив

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни-кеча 1195 рақами орқали ДТМда Call-center иш бошлади.
Ўтган йилги Халқаро пресс-клубда шу ҳақида ҳам таклиф бергандим.

"Xushnudbek News" видеоблогидан парча.

#архив

👉 @xushnudbek 👈
​​#архив
2017 йил 7 декабрдаги пост:

Қонуний қарор билан адолатли қарорнинг фарқи борми ёки иккаласи бирми?

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўрнатилган баннер кенг муҳокама қилинмоқда. Унда имловий хатолар билан ёзилган “Нимаики қонуний бўлса, у адолатлидир” деган ибора акс этган. Имловий хатолар қисмига индамайман, бундай муаммолар ҳақида кўп гапирганмиз. Барчаси таълимга бориб тақалади, яна мавзу кенгайиб кетади.

Ҳозир иборанинг мазмуни ҳақида 2 оғиз тўхталмоқчиман.

Жиноят-процессуал ҳуқуқида шундай олтин қоида бор: суднинг ҳукми 3 та талабга жавоб бериши керак, улар қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши шарт.

Ҳукмнинг асослантирилгани тушунарли, судьялар ишончли ва текширилган далиллар асосида қарор чиқариши керак. Лекин шу ўринда савол туғилади, қонуний ва адолатли нега иккига бўлинган? Улар бир-биридан фарқ қиладими? Қонуний қарор адолатли қарор эмасми?

Йўқ! Ҳар қандай қонуний қарор ҳам адолатли бўла олмайди. Қонун қоғозда ёзилган гаплар билан ўлчанади, адолат эса инсоф, виждон, инсонпарварлик, иймон билан ўлчанади. Қонунда ҳужжатдаги ёзувларга қаралади, адолатда эса айни пайтдаги реал шароит, ҳолат ва вазиятга қаралади.

Бу борада устозларимиз шунақа мисол айтишарди:

Тасаввур қилинг, Сиз судьясиз ва қўлингизда 2 та жиноят иши бор.

Иккаласида ҳам 18 ёшли ўсмир жиноят содир этган.
Иккаласида ҳам ўғрилик бўлган.
Иккаласида ҳам дорихонани тунашган.
Иккаласида ҳам 2 млн. сўмлик дорилар ўғирланган.

Судланувчиларнинг ёши, жиноятнинг тури, ўғирлик жойи, миқдори бир хил.

Жиноят кодексининг 169-моддасида (Ўғрилик) ушбу ҳолатда 3 хил жазо белгиланган:
1) ЭКИҲнинг 300 бараваригача жарима;
2) 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари;
3) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Юқорида кўрсатилган жазолардан бирини берсангиз, қонундан чиқмаган бўласиз.

Қандай қарор чиқарасиз? Айтайлик, иккаласига ҳам 3 йилдан жазо берса, бўладими? Ёки 100 баравар жарима берасизми?

Бундай вазиятда адолатли қарор чиқариш учун қолган ҳолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш керак.

Биринчи судланувчи гарчи 18 ёшга кирганига қарамасдан 5-бора ўғирлик содир этмоқда ва буни ўзига касб қилиб олган. Дорихонага киришидан мақсад, кассани ўмариш ёки қиммат дориларни ўғирлаб сотиш бўлган.

Иккинчи судланувчининг эса отаси эрта вафот этган, фақат онаси ва 5 яшар кичкина синглиси бор. Онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган, шифокорлар фалон дориларни олиб келсанг, онанг яшайди, йўқса ундан айрилиб қоласан, дейишган. Дорихонага ўғирликка киришидан мақсад, онасини қутқариб қолиш.

Хўш, эндичи? Қандай жазо берасиз? Иккаласига ҳам бир хилми?

Мана шу вазиятда Сиз иккаласи учун ҳам бир хил – айтайлик 2 йилга озодликдан маҳрум қилсангиз, ҳукмингиз қонуний, аммо адолатсиз ҳукм бўлади.

Ёки шу вазиятда иккинчи судланувчига 200 баравар жарима солсангиз ҳам ҳукмингиз қонуний, лекин адолатсиз бўлади. Сабаби бунақа пул унда йўқ, ўғирликка ҳам айнан пули йўқлиги учун қўл ўрган.

Бундай вазиятда иккинчи судланувчининг ҳолатидан келиб чиқиб, Кодексда назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлаш ҳам мумкин. Бу ҳам қонуний, ҳам адолатли ҳукм бўлади.

Айримлар Жиноят кодексида нима учун жиноятларга аниқ, конкрет битта жазо белгиланмаган, енгилдан тортиб оғиригача бор, бу эса коррупцияни келтириб чиқаради, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Жазоларнинг конкрет эмаслигига асосий сабаб - адолатни таъминлаш! Чунки турли вазиятда турлича ҳолат бўлади, бундай ҳолатларни эса қоғоздаги қонун эмас, судьянинг адолати ҳал қилади.

Қиссадан ҳисса, ҳар қандай қонун ҳам адолат дегани эмас. Адолат қонунлардан анча устун.

Эртага туғилган кунини нишонлайдиган Конституциямиз асосида қабул қилинаётган барча қонунлар адолатли бўлсин, Олий Мажлис аъзолари, Президент, қонун қабул қилинишида иштирок этадиган мутасадди ташкилотлар халқимиз учун адолат қиладиган қонунларни қабул қилишда жонбозлик кўрсатишсин, юртимиздаги судьялар ва мансабдор шахслар эса шу қонунларни адолатли ижро этишсин. Илоҳим, қонунлари кўп, аммо адолати йўқ давлатлардан бўлиб қолмайлик.

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈
#архив #фото

Белград ҳайвонот боғи директори қафасидан қочиб кетган Сами лақабли шимпанзени ҳайвонот боғига қайтишга кўндирмоқда. 1988 йил.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#архив #фото

Ўлим жазосига ҳукм қилинган жиноятчини тўпга боғлаган ҳолда отишга тайёрланишмоқда. Эрон, Шероз. XIX аср.

Шу каби бошқа қизиқарли суратлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#архив #фото

ФҚБ агенти 86 нафар гаровдаги инсонларни қутқариш учун 1 миллион доллар товон пули солинган чемоданни олиб келмоқда. У қуролланмаганини кўрсатиш учун битта ичкийимда келган. Майами, 1972 йил 31 июль.

Пулни олган жиноятчилар гуруҳи Жазоирга учиб кетишади. Тўда бошлиғи Джордж Райт орадан салкам 40 йил ўтиб, 2011 йили Португалияда қўлга олинади.

Шу каби бошқа қизиқарли суратлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#архив #фото

Швецияда чап томонлама ҳаракатдан ўнг томонламага ўтилгандан кейинги илк тонг. 1967 йил.

Шу каби бошқа қизиқарли суратлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#фото #архив

Немис генерали Леттов-Форбекнинг ҳарбий ҳийласи: ёш аскар қўшиннинг орқасидан фил оёғи шаклидаги қолипда сакраб, одам изларини беркитиш (маскировака) ва душманларни чалғитиш билан шуғулланади. Германия Шарқий Африкаси, Биринчи жаҳон уруши.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив #видео

10 йил олдинги «Заковат»нинг Янги йил ўйини. Обид Асомов жамоаси.

Кўрсатувнинг шу жойини кўрсам ҳар сафар кайфиятим кўтарилади. Роса чиройли ҳазил чиққандида ўзиям :)

Сизга ҳам кўришни тавсия қиламан (8 мб).

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#архив #фото

Манзилга етказилмаган рождество посилкалари. Уларнинг эгалари ёки ҳалок бўлган, ёки бедарак йўқолган. АҚШ, Нью-Йорк, 1944 йил.

Тинчликка кўз тегмасин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Пора беришга инсон мажбур бўлиши мумкин, аммо пора олиш ихтиёрий бўлади.

Ўтган йилги кириш имтиҳонларига бағишланган «Муносабат» ток-шоусидан парча

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
«Саодат» журналининг 1970 йил май ойидаги сонида эълон қилинган «Ғалаба бонги» мақоласидан парча:

«Бир қанча йиллар муқаддам, Улуғ Ватан уруши тугаган кезларда бир боладан:

-Байрамларнинг қайси бирини яхши кўрасан? – деб сўрашган экан.

Бола дарҳол:
-Ғалаба кунини, - дебди. – Нега деганда, шу байрамдан кейин дадам урушдан қайтдилар».

#архив

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12 май – Халқаро ҳамширалар куни!

1974 йилдан буён ҳамширалик асосчиларидан бири Флоренс Найтингейлнинг туғилган куни муносабати билан ушбу сана «Халқаро ҳамширалар куни» сифатида нишонлаб келинади.

Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг саломатлигимиз учун елиб-югурадиган юртимиздаги барча жонкуяр ва ўз касбининг фидойи ҳамшираларни касб байрамлари билан табриклайман! Доимо омон бўлинг, бор бўлинг.

Видео: 2018 йили самарқандлик ҳамширалар касб байрамига атаб флешмоб уюштирган эди #архив

👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​#архив
2017 йил 7 декабрдаги пост:

Қонуний қарор билан адолатли қарорнинг фарқи борми ёки иккаласи бирми?

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўрнатилган баннер кенг муҳокама қилинмоқда. Унда имловий хатолар билан ёзилган “Нимаики қонуний бўлса, у адолатлидир” деган ибора акс этган. Имловий хатолар қисмига индамайман, бундай муаммолар ҳақида кўп гапирганмиз. Барчаси таълимга бориб тақалади, яна мавзу кенгайиб кетади.

Ҳозир иборанинг мазмуни ҳақида 2 оғиз тўхталмоқчиман.

Жиноят-процессуал ҳуқуқида шундай олтин қоида бор: суднинг ҳукми 3 та талабга жавоб бериши керак, улар қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши шарт.

Ҳукмнинг асослантирилгани тушунарли, судьялар ишончли ва текширилган далиллар асосида қарор чиқариши керак. Лекин шу ўринда савол туғилади, қонуний ва адолатли нега иккига бўлинган? Улар бир-биридан фарқ қиладими? Қонуний қарор адолатли қарор эмасми?

Йўқ! Ҳар қандай қонуний қарор ҳам адолатли бўла олмайди. Қонун қоғозда ёзилган гаплар билан ўлчанади, адолат эса инсоф, виждон, инсонпарварлик, иймон билан ўлчанади. Қонунда ҳужжатдаги ёзувларга қаралади, адолатда эса айни пайтдаги реал шароит, ҳолат ва вазиятга қаралади.

Бу борада устозларимиз шунақа мисол айтишарди:

Тасаввур қилинг, Сиз судьясиз ва қўлингизда 2 та жиноят иши бор.

Иккаласида ҳам 18 ёшли ўсмир жиноят содир этган.
Иккаласида ҳам ўғрилик бўлган.
Иккаласида ҳам дорихонани тунашган.
Иккаласида ҳам 2 млн. сўмлик дорилар ўғирланган.

Судланувчиларнинг ёши, жиноятнинг тури, ўғирлик жойи, миқдори бир хил.

Жиноят кодексининг 169-моддасида (Ўғрилик) ушбу ҳолатда 3 хил жазо белгиланган:
1) ЭКИҲнинг 300 бараваригача жарима;
2) 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари;
3) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Юқорида кўрсатилган жазолардан бирини берсангиз, қонундан чиқмаган бўласиз.

Қандай қарор чиқарасиз? Айталик, иккаласига ҳам 3 йилдан жазо берса, бўладими? Ёки 100 баравар жарима берасизми?

Бундай вазиятда адолатли қарор чиқариш учун қолган ҳолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш керак.

Биринчи судланувчи гарчи 18 ёшга кирганига қарамасдан 5-бора ўғирлик содир этмоқда ва буни ўзига касб қилиб олган. Дорихонага киришидан мақсад, кассани ўмариш ёки қиммат дориларни ўғирлаб сотиш бўлган.

Иккинчи судланувчининг эса отаси эрта вафот этган, фақат онаси ва 5 яшар кичкина синглиси бор. Онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган, шифокорлар фалон дориларни олиб келсанг, онанг яшайди, йўқса ундан айрилиб қоласан, дейишган. Дорихонага ўғирликка киришидан мақсад, онасини қутқариб қолиш.

Хўш, эндичи? Қандай жазо берасиз? Иккаласига ҳам бир хилми?

Мана шу вазиятда Сиз иккаласи учун ҳам бир хил – айтайлик 2 йилга озодликдан маҳрум қилсангиз, ҳукмингиз қонуний, аммо адолатсиз ҳукм бўлади.

Ёки шу вазиятда иккинчи судланувчига 200 баравар жарима солсангиз ҳам ҳукмингиз қонуний, лекин адолатсиз бўлади. Сабаби бунақа пул унда йўқ, ўғирликка ҳам айнан пули йўқлиги учун қўл ўрган.

Бундай вазиятда иккинчи судланувчининг ҳолатидан келиб чиқиб, Кодексда назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлаш ҳам мумкин. Бу ҳам қонуний, ҳам адолатли ҳукм бўлади.

Айримлар Жиноят кодексида нима учун жиноятларга аниқ, конкрет битта жазо белгиланмаган, енгилдан тортиб оғиригача бор, бу эса коррупцияни келтириб чиқаради, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Жазоларнинг конкрет эмаслигига асосий сабаб - адолатни таъминлаш! Чунки турли вазиятда турлича ҳолат бўлади, бундай ҳолатларни эса қоғоздаги қонун эмас, судьянинг адолати ҳал қилади.

Қиссадан ҳисса, ҳар қандай қонун ҳам адолат дегани эмас. Адолат қонунлардан анча устун.

Эртага туғилган кунини нишонлайдиган Конституциямиз асосида қабул қилинаётган барча қонунлар адолатли бўлсин, Олий Мажлис аъзолари, Президент, қонун қабул қилинишида иштирок этадиган мутасадди ташкилотлар халқимиз учун адолат қиладиган қонунларни қабул қилишда жонбозлик кўрсатишсин, юртимиздаги судьялар ва мансабдор шахслар эса шу қонунларни адолатли ижро этишсин. Илоҳим, қонунлари кўп, аммо адолати йўқ давлатлардан бўлиб қолмайлик.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив #видео

«Заковат»нинг 2008 йилги Янги йил ўйини. Обид Асомов жамоаси.

Кўрсатувнинг шу жойини кўрсам ҳар сафар кайфиятим кўтарилади. Роса чиройли ҳазил чиққанди-да ўзиям :)

Раҳматли Обид Асомовнинг руҳлари шод бўлсин, илоҳим.

👉 @xushnudbek 👈
#архив

1 йил олдин худди шу куни Японияда Fuji тоғига чиққандик ва бор овозимиз билан бақириб, ғуборларни тўкиб олувдик.

Хотиралар эсга тушиб кетди.

https://t.me/xushnudbek/3478