This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёевни мудофаа вазири қандай кутиб олди.
“Менимча” кўрсатувидан лавҳа.
👉 @xushnudbek 👈
“Менимча” кўрсатувидан лавҳа.
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилдим кўриб.
Ҳамма нарсадан холи самимий концерт.
Қизгинанинг овозини тозалигини қаранг.
Белкуракни қўйиб рақс тушган онажоннинг ҳалимлигини қаранг.
Жудаям яхши халқимиз бор. Ҳар ҳолатни, ҳар кунни байрам қила оладиган.

Forwarded from davletovuz
Тадбиркорларга тушунтириш эмас, амалий ҳаракат керак
Янги йил бошланиши билан солиқ ставкалари ва солиқ маъмурчилигидаги янгиликлар бўйича билдирилаётган оммавий эътирозлар юзасидан бугун Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказиши кутилаяпти. Ишончимиз комилки, улар ҳар бир эътироз бўйича аргумент келтиради, ўзларининг ҳақлигини исботлашади, айрим “ноинсоф” солиқ тўловчиларнинг қинғирликлари ҳақида мисоллар келтиради.
Шу воқеалар бошлангач, бухгалтерлар, тадбиркорлар билан юзага келган вазият бўйича суҳбатлашиб, тушундикки, солиқчилардан тушунтириш сўралмаяпти, ҳаракат сўраляпти, минг тўғри бўлгани, минг қонуний бўлгани (бунгаям саволлар бор) билан ҳам жуда кўпчиликка тўғридан-тўғри дахл қилгани эътирозларнинг баланд овозларда янграшига сабаб бўлаяпти. Бунда ким ҳақ ёки ким ноҳақлиги муҳим эмас, аввало, компромисга борилиши — аниқроғи, тадбиркорлар тараф ижобий қадам ташланиши лозим.
Иккинчидан, яширин иқтисодиётга қарши курашиш, солиқ базасини кенгайтириш йўлида, афтидан, қилинаётган саъй-ҳаракатлар охир-оқибат узоқ муддатли истиқболда яширин иқтисодиётнинг янада кенгайишига, солиқ базасининг камайишига олиб келмайдими? Тадбиркорлар яна “қора” схемалар орқали ишлашга ўтиб кетмайдими? Бу ҳам прогноз қилинганми? Ёки ўз хатти-ҳаракатини ҳаспўслаш учун ўзига маъқул ва мақбул прогнозларни ишлатишаяптими?
Учинчидан, солиқ маъмурчилиги бўйича жорий қилинаётган янгиликлар тадбиркорлик фаолиятининг харажатларини оширмайдими? (Мисол учун, бухгалтерлар хизмати нархи каррасига ошади) Пировардида оддий одамлар, халқимиз, энди-энди елкасига шамол тегаётган қора-кўзларимиз бунинг бадалини тўламайдими?
Тўртинчидан, ҳамма айтиб келаяпти, Ўзбекистон бизнес муҳитига таъсир қилаётган салбий омиллардан бири сифатида қонунчилик ва уни қўллаш амалиётининг беқарорлиги ҳисобланади. Ҳар йили янгилаётган қонунчилик, янгиланганда ҳам — идоравий манфаатлар йўлида янгиланаётган ўзбошимчаликларга қачон барҳам берилади? Нега, масалан, Солиқ ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларга тадбиркорлар учун ҳар қандай юкламани оширишга (ставкадан тортиб, e-бир-балолар) қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга 5 йилга, 10 йилга мораторий жорий қилса бўлмайдими? Тадбиркор фойдасига бўлса, майли, киритишсин. Кейин шу гапимизда доим собит қоламиз: солиққа оид қонун лойиҳалари парламентда ёзилиши керак, ундан манфаатдор ташкилотларда эмас.
Бешинчидан, тадбиркорларни қийнаш бўйича қисқагина тарихимизда йўл қўйган хатоларимизни яна ва яна такрорлашдан тийилишимиз керак. Тадбиркорни гап-сўзлар билан алдамасдан, унга ёрдам бериш керак. Назаримизда, бу ёрдам сиёсий бўлиши керак. Тадбиркор учун, халқ учун кимнингдир ҳақлиги муҳим эмас, тадбиркорлар ҳозирги шартли комфорт ҳолатидан ноқулай, ёқимсиз муҳитга ўтаётганини ҳукумат теран ҳис қилиши керак. Тадбиркорлар ҳали бизга кўп керак бўлади.
ИМҲО.

Айни пайтда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирокида солиқ маъмуриятчилигидаги сўнгги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
📹Матбуот-анжуманини ушбу ҳавола орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатишингиз ва изоҳ қолдиришингиз мумкин:
https://youtu.be/ly-Rd8z9Ha8

Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Наманган вилояти прокурорининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.
Вилоятнинг собиқ прокурори Ғайрат Фозилов шу йил 25 ноябрь куни фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясига қарашли Airbus A320-214 самолёти кучли қор бўрони сабаб Минск аэропортида учиш йўлагидан чиқиб кетган.
Самолётда 115 нафар йўловчи бўлган, жабрланганлар йўқ. Самолётга ҳам зарар етмаган. Воқеа жойида махсус қутқарув ишлари олиб бормоқда.
Таҳрирланди: барча йўловчилар терминал биносига олиб борилган, ҳаво кемасини эса тураргоҳгача тортиб боришган.

Telegram
Minsk Airport
На данный момент все пассажиры доставлены в здание терминала. Воздушное судно отбуксировано к месту стоянки.
Бугун юртимизга 310 минг доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори салкам 50 млн дозага етди.
👉 @xushnudbek 👈
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори салкам 50 млн дозага етди.
👉 @xushnudbek 👈
"Малика" савдо мажмуаси, "Пойтахт" бизнес маркази сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги давлат объектлари сотилганини эълон қилди:
📱 “Малика" савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси «Premium Prime Service» МЧЖга 125 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;
🏢 “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси “Quadro IH DMCC” (БАА) компаниясига 164 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6 млн долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;
🌄 “Билдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани (канат йўли билан бирга) “Ulkan Mulk” МЧЖга 107 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш шарти билан сотилган.

Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
Баёнотнинг қисқача мазмуни қуйидагича:
1️⃣ коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;
2️⃣ Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;
3️⃣ Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган;
(олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)
4️⃣ Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;
(ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмас)
5️⃣ Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;
6️⃣ Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;
7️⃣ 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.

Forwarded from Xushnudbek.uz
#архив
2017 йил 7 декабрдаги пост:
Қонуний қарор билан адолатли қарорнинг фарқи борми ёки иккаласи бирми?
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўрнатилган баннер кенг муҳокама қилинмоқда. Унда имловий хатолар билан ёзилган “Нимаики қонуний бўлса, у адолатлидир” деган ибора акс этган. Имловий хатолар қисмига индамайман, бундай муаммолар ҳақида кўп гапирганмиз. Барчаси таълимга бориб тақалади, яна мавзу кенгайиб кетади.
Ҳозир иборанинг мазмуни ҳақида 2 оғиз тўхталмоқчиман.
Жиноят-процессуал ҳуқуқида шундай олтин қоида бор: суднинг ҳукми 3 та талабга жавоб бериши керак, улар қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши шарт.
Ҳукмнинг асослантирилгани тушунарли, судьялар ишончли ва текширилган далиллар асосида қарор чиқариши керак. Лекин шу ўринда савол туғилади, қонуний ва адолатли нега иккига бўлинган? Улар бир-биридан фарқ қиладими? Қонуний қарор адолатли қарор эмасми?
Йўқ! Ҳар қандай қонуний қарор ҳам адолатли бўла олмайди. Қонун қоғозда ёзилган гаплар билан ўлчанади, адолат эса инсоф, виждон, инсонпарварлик, иймон билан ўлчанади. Қонунда ҳужжатдаги ёзувларга қаралади, адолатда эса айни пайтдаги реал шароит, ҳолат ва вазиятга қаралади.
Бу борада устозларимиз шунақа мисол айтишарди:
Тасаввур қилинг, Сиз судьясиз ва қўлингизда 2 та жиноят иши бор.
Иккаласида ҳам 18 ёшли ўсмир жиноят содир этган.
Иккаласида ҳам ўғрилик бўлган.
Иккаласида ҳам дорихонани тунашган.
Иккаласида ҳам 2 млн. сўмлик дорилар ўғирланган.
Судланувчиларнинг ёши, жиноятнинг тури, ўғирлик жойи, миқдори бир хил.
Жиноят кодексининг 169-моддасида (Ўғрилик) ушбу ҳолатда 3 хил жазо белгиланган:
1) ЭКИҲнинг 300 бараваригача жарима;
2) 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари;
3) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Юқорида кўрсатилган жазолардан бирини берсангиз, қонундан чиқмаган бўласиз.
Қандай қарор чиқарасиз? Айтайлик, иккаласига ҳам 3 йилдан жазо берса, бўладими? Ёки 100 баравар жарима берасизми?
Бундай вазиятда адолатли қарор чиқариш учун қолган ҳолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш керак.
Биринчи судланувчи гарчи 18 ёшга кирганига қарамасдан 5-бора ўғирлик содир этмоқда ва буни ўзига касб қилиб олган. Дорихонага киришидан мақсад, кассани ўмариш ёки қиммат дориларни ўғирлаб сотиш бўлган.
Иккинчи судланувчининг эса отаси эрта вафот этган, фақат онаси ва 5 яшар кичкина синглиси бор. Онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган, шифокорлар фалон дориларни олиб келсанг, онанг яшайди, йўқса ундан айрилиб қоласан, дейишган. Дорихонага ўғирликка киришидан мақсад, онасини қутқариб қолиш.
Хўш, эндичи? Қандай жазо берасиз? Иккаласига ҳам бир хилми?
Мана шу вазиятда Сиз иккаласи учун ҳам бир хил – айтайлик 2 йилга озодликдан маҳрум қилсангиз, ҳукмингиз қонуний, аммо адолатсиз ҳукм бўлади.
Ёки шу вазиятда иккинчи судланувчига 200 баравар жарима солсангиз ҳам ҳукмингиз қонуний, лекин адолатсиз бўлади. Сабаби бунақа пул унда йўқ, ўғирликка ҳам айнан пули йўқлиги учун қўл ўрган.
Бундай вазиятда иккинчи судланувчининг ҳолатидан келиб чиқиб, Кодексда назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлаш ҳам мумкин. Бу ҳам қонуний, ҳам адолатли ҳукм бўлади.
Айримлар Жиноят кодексида нима учун жиноятларга аниқ, конкрет битта жазо белгиланмаган, енгилдан тортиб оғиригача бор, бу эса коррупцияни келтириб чиқаради, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Жазоларнинг конкрет эмаслигига асосий сабаб - адолатни таъминлаш! Чунки турли вазиятда турлича ҳолат бўлади, бундай ҳолатларни эса қоғоздаги қонун эмас, судьянинг адолати ҳал қилади.
Қиссадан ҳисса, ҳар қандай қонун ҳам адолат дегани эмас. Адолат қонунлардан анча устун.
Эртага туғилган кунини нишонлайдиган Конституциямиз асосида қабул қилинаётган барча қонунлар адолатли бўлсин, Олий Мажлис аъзолари, Президент, қонун қабул қилинишида иштирок этадиган мутасадди ташкилотлар халқимиз учун адолат қиладиган қонунларни қабул қилишда жонбозлик кўрсатишсин, юртимиздаги судьялар ва мансабдор шахслар эса шу қонунларни адолатли ижро этишсин. Илоҳим, қонунлари кўп, аммо адолати йўқ давлатлардан бўлиб қолмайлик.
Пост тугади.

Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади
Коррупцияга қарши курашиш жуда муҳим, тўғри. Аммо бу мана бундай адолатсиз ҳукмлар, статистика учун сунъий шиширилган ишлар орқали бўлмаслиги керак.
Қайсидир мансабдор мабодо адашиб қўлга тушиб қолса, аксарият ҳолларда пора олиш эмас, фирибгарлик моддаси билан иш очилади. 500 минг сўм олган шифокорга эса нафақат пора олиш, балки оғирлаштирувчи ҳолат ҳам қўлланибди.
Ҳар йили фалонча мансабдорни пора билан ушладик, деб жар солишади яна.
Ҳар 100 минг сўм 1 йил озодликдан маҳрум қилишга тўғри келяпти. Бунақа бўлса, миллион доллар пора олганлар миллион йилга қамалиши керак.
Йўқ, мен асло баъзиларга ўхшаб "ана, фалончиларга тегмаяпсизларку, оддий халққа ҳам жазо берилмасин" деган фикрни айтмоқчимасман. Бу мутлақо нотўғри қараш. Қилмишига яраша ҳамма жазосини олиши керак. Каттами кичкинами, фарқи йўқ. Фақат ўша жазо адолатли бўлиши шарт. Ёмоннинг кучи япалоққа етибди, деган принцип бўлмаслиги керак.
Қонуний ҳукм ҳамда адолатли ҳукм ўртасида фарқ катта.

Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-52, 15.01.2022й) кўра, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Мактабларда география фанининг қисқартирилиши масаласида
Ижтимоий тармоқларда халқ таълими тизимида ишлайдиган география фани ўқитувчиларининг мурожаатлари шу кунларда кенг тарқалмоқда. Мен ҳам география фани ўқитувчиларидан жуда кўп мактублар қабул қиляпман (афсуски, хатларнинг кўпчилиги ғиж-ғиж имло хато билан ёзилган, майли, бу бошқа масала).
Шикоятларда айтилишича, мактабларда география фани соатлари қисқартирилаётган экан. Натижада иш ўринлари ҳам қисқартирилади, ёки география фани ўқитувчиларнинг ойлиги камаяди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ушбу мурожаатларга бефарқ бўла олмайман, албатта.
Аммо мазкур ҳолатда ким ҳақ ёки ким ноҳақ, аслида география фани дарс соатлари қисқартирилиши керакми ёки керак эмасми, деган саволларга тугал жавоб бермоқчи эмасман. Барчаси сабаблар, асослар ва оқибатларга боғлиқ.
Агар биз халқ таълими тизимини ислоҳ қилиб, янгича ва замонавий ўқув методологиясини ўрнатмоқчи эканмиз, бундай ҳолда дарс соатлари ва ўзи умуман ўқув режаси ўзгариши табиий. Қайсидир фанлардан, гарчи оғриқли бўлса-да, балки бутунлай воз кечишимиз керакдир, қайсидир фанлар бўйича ўқувчиларга юкламаларни камайтириш керакдир, қайсидирларини ўз жойида қолдириб, балки яна бошқа бир фаннинг соатини кўпайтириш талаб этилар. Таълим ўлик ва қотиб қолган механизм эмас, у худди тирик организм каби замонга қараб ўзгариши, мослашиши керак. 100 йилдан буён шунақаку, энди нега бунақа бўлмаяпти, дейиш нотўғри.
Аммо бу ўзгаришлар адолатли ва холисона бўлиши, имкон қадар оғриқсиз режалаштирилиши керак. Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги география фани масаласида матбуот анжумани ташкил қилиб, кенг жамоатчиликка юзага келган вазият бўйича батафсил тушунтириш бериши, ўз қарорини асослаши керак. Ўқитувчилар [ва агар бўлса касаба уюшмалари] билан музокаралар олиб бориши, уларнинг важларини тинглаши шарт. Шундагина биз асл ҳақиқат қаердалигини билишимиз мумкин бўлади ва шундан кейингина ҳолат бўйича бирор якуний хулосага кела оламиз.
Ҳозирча фақат ўқитувчиларнинг шикояти баландроқ эшитилмоқда, аммо вазирлик тарафдан бунга муносиб жавоб келаётгани йўқ.
Умид қиламанки, тез орада география фани ўқитувчиларининг шикоят ва эътирозлари бўйича вазирликнинг позициясини эшитамиз. Балки юзага келган муаммоли вазиятнинг бирор оптимал ва холис ечими ҳам топилиб қолар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурсултон Назарбоевнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар ўз исботини топмади. У Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин илк марта кўриниш берди, қозоқ халқига видеомурожаат йўллади.
“Мен 2019 йилдан буён пенсиядаман, ҳозир пойтахтдаман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ. Элита ўртасида ҳеч қанақа низо йўқ”, - деди Элбоши.

Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратуранинг хабар беришича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Шунга кўра, Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эски ноутбук воқеаси
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси туман босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларга берилган эски ноутбук воқеасини кўпчилик кузатди, менимча. Энг қизиғи ушбу воқеа шунчалар чалкаш бўлиб кетдики, масъуллар қовун кетидан қовун туширишдан чарчашмади. Бу "инқирозли вазиятларда" шошилинч ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси бор мутахассислар анқонинг уруғи эканлигини яна бир бор исботлади.
Машмашалар ортидан Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи ва Нуробод туман ХТБ мутахассиси ишдан кетди. Нуробод туман ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.
Воқеалар ривожининг батафсилроқ вариантини мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Тушунишим бўйича, қисқачаси қуйидагича:
1️⃣ туман босқичида ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларига телефон (1-ўрин), электр чойнак (2-ўрин) ва китоблар (3-ўрин) топширилган. Эски эмас, янгиси.
2️⃣ кейин туман босқичи ғолиблари вилоят босқичи учун Самарқанд шаҳрига боришган. У ерда ўрин олишолмаган. Лекин бошқа туманлар ғолиб бўлган ўқувчиларига ноутбук топширилаётганини кўришган ва нима қилишни билмасдан шошилинчда туман ХТБда ишлатилмай турган эски ноутбукларни олиб келиб ўқувчиларга беришган;
3️⃣ эски ноутбукни кейинроқ янгисига алмаштириб берамиз, дейишган. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари 5-6 кун кутишган, лекин алмаштирилмаган. Кейин бу ҳақда видео чиқаришган. Кейин нима бўлганини кузатиб борган бўлсангиз керак.
Майли, нима бўлса ҳам ёш дастурчиларимизнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Умид қиламанки, бу гап-сўзлар уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмайди, шижоатини сўндирмайди.
Шу ўринда яна бир маълумот:
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, бепул ўқув курсларини тугатиб, сертификат олган дастурчилар ноутбук сотиб олиш учун банкдан 2 йилга 6 млн 750 минг сўмгача маблағ олишлари мумкин. Асосийси ҳеч қанақа қўшимча фоиз тўланмайди, буни Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига олади. Шунда 6 млн 750 минг сўм маблағ 24 ойда тўланса, бир ойга 281 минг 250 сўмдан тўғри келади.
P.S.: Нурободдаги воқеаларга бағишланган қуйидаги карикатура жуда зўр чиққанини эътироф этиш керак лекин😁

Халқ таълими вазирлиги география фани юзасидан тушунтириш берди
Баёнотда айтилишича, Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Президентнинг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).
Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.
Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.
Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.
Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.
Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.
Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остида деган хулосалар, асоссиз.
Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?
Миллий ўқув дастурида айнан География фанидан ҳафталик 8 соат дарс ўтилиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).

«UzAuto Motors» автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришга қарор қилди
Бунга сабаб пандемия туфайли микрочиплар муаммога айланган ва ягона таъминотчи бўлган “Humax” компанияси магнитола чиқаришни тўхтатган.
Харидорларга 2 та вариант тақдим этилади: 1) магнитола пули қайтариб берилади, харидорлар ўзи бозордан сотиб олиб ўрнатади; 2) кейинчалик заводга магнитола келса, текин ўрнатиб берилади.
Бу кетишда бора-бора машиналар юқоридаги расмдаги каби сотиладими дейман🤦🏻♂️

Кеча таниқли адабиётшунос олим, ўзбек адабий танқидчилигининг етакчи намояндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этди.
Шавкат Мирзиёев академик Бахтиёр Назаровнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бахтиёр Назаровнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», - дейилади некрологда.

Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:
➖хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);
➖хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);
➖хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).
👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.
👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.
👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.
👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.
👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.
ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/338919