Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Ушбу янги тартиб қоида қуйидаги ОТМларга тааллуқли:

1️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
2️⃣ Самарқанд давлат чет тиллар институти;
3️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Изоҳ: фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йуналишларида.

4️⃣ Тошкент давлат педагогика университети
5️⃣ Қўқон давлат педагогика институти;
6️⃣ Нукус давлат педагогика институти.

Изоҳ: хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида.

Касбий (ижодий) имтиҳонларда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга бериладиган имтиёзлар сақлаб қолинади.

ℹ️ чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга…
Сертификатга эга рус тили ўқитувчиларига устама берилади

Ҳукуматнинг ушбу қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Бунда ҳар ойда ойлик иш ҳақига 50% устама қўшилади.


👉 @xushnudbek 👈
UNWTO: глобал туризм 2024 йилга келибгина ўзини тиклай олади

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига кўра, жаҳон туризми 2024 йилга келибгина пандемиядан олдинги даражага қайтиши мумкин. 2021 йилда туризм соҳаси атиги 4 фоизга ўсган, халқаро саёҳатлар эса 2019 йилдан буён 72 фоизга камайган.

Ташкилотнинг фикрича, ички туризм 2022 йилда ҳам туризмнинг асосий йўналиши бўлиб қолади ва яна бир бор халқаро туризмни ортда қолдиради. Экспертлар айнан ички туризм, шунингдек, очиқ ҳаводаги тадбирлар ва агро туризм асосий даромад манбаига айланади, деган фикрда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса халқаро саёҳатларга қўйилган тақиқларни юмшатиш ёки ҳаттоки бекор қилишга чақирди, чунки бу чекловлар давлатларга иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Масалан, “омикрон” билан боғлиқ кескин тақиқлар бўлишига қарамай, у бир пасда бутун дунёни эгаллади, демак, тақиқлар барибир бефойда, дея баёнот берган ЖССТ.


👉 @xushnudbek 👈
Шеров Рустам Чўлиевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "Заковат"ни ўтказиб юборманг!

Бугун соат 21:30 да "Миллий" телеканалида Зафар Раҳимов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида илк ўйинни бошлаб беради.

Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида соат 21:30 дан бошлаб @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам ташкил этилади. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️⚡️⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

Савол юбориш шартлари ва манзилини бугунги кўрсатувда эълон қилишади.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида блогер М.Базаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш (халқ тилида — уй қамоғи) жазоси тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️”Zakovat”ga savol yo‘llang va 100 mln so‘m qo‘lga kiriting!

Hurmatli teletomoshabinlar!

Endi “Zakovat” intellektual ko‘rsatuviga savol yo‘llab, katta pul mukofotlari yutib olishingiz mumkin.

2022-yilgi mavsumda savol yo‘llagan hamda bilimdonlar ustidan g‘alaba qozongan teletomoshabinlar quyidagicha rag‘batlantiriladi:

Barcha o‘yinlarda (yil finalidan tashqari):

1-ochko uchun — 1 mln so‘m;
2-ochko uchun — 2 mln so‘m;
3-ochko uchun — 3 mln so‘m;
4-ochko uchun — 4 mln so‘m;
5-ochko uchun — 5 mln so‘m;
6-ochko uchun — 6 mln so‘m.

Oddiy o‘yinlardagi eng yaxshi savol muallifi uchun — 5 mln so‘m.

Mavsum finallaridagi eng yaxshi savol muallifi uchun — 25 mln so‘m.

‼️ Agar savolingiz yil finalida eng yaxshi savol deb topilsa, unda 100 mln so‘m pul mukofoti beriladi.

Savol yo’llaganda quyidagi ma’lumotlar bo‘lishi kerak:

1. Savol matni;
2. Javob matni (ko‘pchilik negadir javobini ko‘rsatmaydi);
3. Savol manbasi (qaysi kitob yoki qaysi manbadan olingani aniq ko‘rsatilishi shart);
4. Agar bo‘lsa, savolga zarur bo‘lgan qo‘shimcha atributlar (foto, video yoki boshqa predmetlar);
5. Savol muallifining ism-familiyasi va qisqacha ma’lumot;
6. Muallifning yashash manzili;
7. Muallifning telefon raqami;
8. Muallifning fotosurati.

ℹ️ Savollaringizni quyidagi 2 xil usulda yuborishingiz mumkin:

📩 Toshkent shahri, Mirobod tumani, Sayid Baraka ko‘chasi, 21-uy manziliga xat yuborish orqali;

📲 savol@zakovat.tv elektron manziliga internet orqali.

Savollaringizni kutamiz! Unutmang, Sizlarning savollaringiz “Zakovat”ning eng asosiy ustunidir!


@zakovat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқиндагина FIFA The Best талқинида 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Роберт Левандовски меҳрибон ва ихтирочи ота ролида 😃


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг, аниқроғи соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида Хайрулла Нуриддиновнинг "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг.

Унда Президент қатнашган йиғилиш ва тақдимотлар, 5 долларлик экспресс-тест можароси, Солиқ қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ва бошқа мавзулар ҳақида гап кетади.

Кўрсатувнинг асосий саволи:
“Заковат”чилар 50 млрд сўмни нима қилади? 😉

Айтганча, кўрсатув эртага, 23 январь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам намойиш этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

“Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарнинг ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради…

…Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак”.


👉 @xushnudbek 👈
«Лох»га айланманг!
#firibgar

Арзон телефон сотаман, деб одамларни кўп алдашмоқда.

Бу қандай бўлади?

1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;

2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";

4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦‍♂️ТАМОМ!

😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ўғирлашади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, сўнг ечиб олишади.

SMS-кодни бегонага айтманг🙊

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданмасин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар бошланаётган янги ҳафтада ечимини кутаётган бир қанча муаммоларингиз борлиги ҳақида ўйлаб, сиқилаётган бўлсангиз унда албатта ушбу видеони кўринг.

Шунда кўплаб майда ташвишларингизни муаммо дейишга уялиб қоласиз, Аллоҳга шукроналар айтасиз.

Ҳафтангиз хайрли ўтсин!


👉 @xushnudbek 👈
"Asaxiy Books” жаҳон адабиётининг энг машҳур асарларидан бири Теодор Драйзернинг «Сармоядор» романини қайта таржима қилибди.

АҚШ классик адабиётининг энг қизиқарли романларидан бири молиячи Фрэнк Каупервуд ҳаёти ҳақида. Банкир оиласида туғилган йигит қандай қилиб жуда тез бойиб кетиши ва ундан сўнг атрофидаги молия дунёси билан бошланадиган муаммолар ҳақида китоб сизга жуда ўзига хос тилда сўзлаб беради.

Сиз китобда Фрэнкнинг севги тарихи, ўйлари, фикрлари, бойликка эришиш йўлида қандай воситалардан фойдаланганлиги билан танишасиз. ХIХ аср ёввойи капиталистик муҳитини Теодор Драйзер Филадельфиядаги курашлар орқали маҳорат билан очиб беради. Унда шахслар ўртасида иқтисодий ва сиёсий қудрат учун кураш, коррупциянинг табиати ва услублари, ҳокимият учун яширин дипломатик ўйинлар бизга китоб орқали бугунги замонга назар солиш имконини беради.

Орамизда бугун ҳам Фрэнк Каупервудлар бор эмасми? ХIХ асрдаги АҚШдаги муҳит бугун дунёнинг қайсидир мамлакатларида амал қилмаяптимикин? Хуллас, сизни қизиқарли, ҳаяжонли, ўйлашга ва фикрлашга мажбур қиладиган ажойиб китоб мутолаасига таклиф қиламиз.
Ишонинг, бу китобни ўқигандан афсус қилмайсиз.

Китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/s/BPZoiWkNxg

Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туман ва қишлоқларига тезкор етказилади.
Ижтимоий реклама
Бохадир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, ҚарДУ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинган, лекин Қашқадарё Экология бошқармаси ҳар сафар рад қилган.

Шунга қарамасдан, университет ҳудудидаги жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланган.

Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267,5 миллион сўм миқдорида ҳисобланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Булар одам бўлмайди🤦🏻‍♂️


👉 @xushnudbek 👈
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№40, 24.01.2022 й.) билан, Мирзаев Баҳодир Суюнович “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар университетнинг биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чегарада пуллик экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинмоқда

Ёдингизда бўлса, Республика махсус комиссиясининг қарори билан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс-тест олиш талаби жорий этилган эди. Текинга эмас, албатта. Ижтимоий тармоқларда бу “5 долларлик тест” номи билан кенг муҳокама қилинди.

Олган маълумотларимизга кўра, энди шу тартиб бекор қилинадиган бўлди.

2 кун олдин “Менимча” кўрсатувида ҳам ушбу ҳолат танқид қилинганди.

“Экспресс-тестнинг жорий этилишида пул ишлашдан бошқа мақсадни сезмаётган одамларга бирорта ташкилот шу пайтгача расмий муносабат бергани йўқ”, - дейилганди кўрсатувда.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Чегарада пуллик экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинмоқда Ёдингизда бўлса, Республика махсус комиссиясининг қарори билан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс-тест…
❗️РАСМАН: 2022 йил 25 январдан чегарада экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

Камида 48 соат олдин топширилган манфий натижали ПЗР тест натижаси бўлса кифоя, Ўзбекистонга киришга рухсат этилади.

Аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди — ССВ.


👉 @xushnudbek 👈
Кинематография агентлигидаги манфаатлар тўқнашуви масаласини Бош прокуратура ўрганади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухолиқов) томонидан берилган давлат буюртмалари асосида “Sevimli” телеканали (Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ) иштирокида “Тузоқ” сериали суратга олинган.

Кинематография агентлиги томонидан “Орзулар палатаси” сериали учун 1,5 млрд сўм “MY-FILMS" МЧЖ ҳисоб рақамига, “Тузоқ” сериали учун 1,8 млрд сўм пул маблағлари “Master Media Production and Broadcast” МЧЖга ўтказиб берилган.

Шунга кўра, Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган, деган хулосага келинган.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.


👉 @xushnudbek 👈