Xushnudbek.uz
551K subscribers
9.9K photos
2.53K videos
216 files
8.56K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Энернетика вазирлиги энерготизимда йирик носозлик юзага келганини айтмоқда. Узилишларга сабаб Қозоғистон энерготизимидаги йирик авария эканлиги маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишни сўрамоқда.

❗️Уйдаги барча электр жиҳозларини токдан узиб қўйинг!


👉 @xushnudbek 👈
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.


👉 @xushnudbek 👈
✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилди.

🚇
Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади.

🚆Поездларнинг манзилига етиб бориши кечикади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Амирсой"да дор йўли узилишларсиз фаолият кўрсатмоқда. 8 дақиқага электр энергияси ўчиб қолган, кейин генераторлар ишга тушиб, фаолияти давом этган. Ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етмаган ва кўнгилсиз ҳодиса бўлмаган.

Шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён ва Белдирсойдаги канаткалардан ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 80 нафар фуқаролар хавфсиз жойга олиб тушилган. Бу ерда ҳам ҳаммаси жойида, дея хабар беришди.


👉 @xushnudbek 👈
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Хотиржамлик учун раҳмат

Ҳозиргина 4 та катта чорраҳадан ўтдим. Табиийки, барчасида светофор ишламаяпти. Лекин шундай бўлса-да, тезда ЙПХ ходимлари назоратни қўлга олган. Назорат йўқ жойларда ҳам ҳайдовчиларда ғайритабиий тарзда хотиржамлик ва тартибни кўрдим. Ҳайрон қолдим очиғи. Аксинча одатий кунларда ўша чорраҳаларда доим “бардак” бўларди.

Барча одамлар фавқулодда ҳолатни тўғри тушунган, сокинлик ва ички хотиржамликни йўқотмаган, бир-бирига ҳурмат билан муомала қилмоқда. Ваҳима ва саросима кўрмадим.

Фавқулодда вазиятда хотиржамлигини йўқотмаган барча юртдошларимизга катта раҳмат.

Тезда ўз касбий бурчини бажариб, йўлларда назоратни қўлига олган ЙПХ ходимларига алоҳида респект!



👉 @xushnudbek 👈
Диққат, эълон😂

100 фоиз тўлдирилган PowerBank сотилади ёки Малибуга алмаштирилади. Олиб-сотарлар безовта қилмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Метро линиялари бўйлаб қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенида электр энергиянинг муддатли ўчиши муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги МАN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслар ажратилиб, “Буюк Ипак Йўли” ва “Олмазор" йўналиши бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматлари кўрсатилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудларига электр энергияси қайтди. Босқичма-босқич қолган жойларда ҳам тизимни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентдаги барча ташкилотлардан ходимларига навбати билан уйга жавоб беришлари сўралди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

Унга кўра, катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида вақтлироқ жавоб бериш тавсия қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган — Энергетика вазирлиги.


👉 @xushnudbek 👈
Газли, Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та конлар вақтинча фаолиятини тўхтатди, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси эса муқобил электр энергияси мавжудлиги сабабли ишламоқда — “Ўзбекнефтгаз”.


👉 @xushnudbek 👈
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ёзмоқда:

«Электр энергияси билан боғлиқ юзага келган вазият шахсан Президент назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлат раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ».


👉 @xushnudbek 👈
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

P.S.: муштарийларимиз ёзишича, Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳали тўлиқ тикланмабди. Ҳудуднинг баъзи жойларида ҳозирча электр энергияси йўқлигини айтишмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент метрополитенида бекатлар оралиғидаги вагонлар ичида қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи қутқариб олинди — ФВВ.

Жумладан, “Машинасозлар” (135 нафар), “Бодомзор-Минор” (70 нафар) ва “Амир Темур” (210 нафар) бекатларидан йўловчилар олиб чиқилган.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади — Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

Вазирлик хабарида айтилишича, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.

Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Вазирлик огоҳлантирмоқда: сув бериш бошланяпти, очиқ қолган жўмраклардан сув оқишининг олдини олинг ва жўмракларни яна бир бор кўздан кечиринг!

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фуқаролар ва ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқиб, хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлишни сўради. Чунки кимлардир сув ўчган пайтда хаёл билан жўмракни ёпишни унутган бўлиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Табиий газдан қарзи борлар вақтинчалик тармоқдан узилмайди — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилди.

Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келса, газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Хонадонингизда айни пайтда электр энергияси борми?
Anonymous Poll
49%
Ҳа, свет ёнди
47%
Йўқ, ҳалиям ёнмади
5%
Бизда умуман ўчмади
Соат 21:50 ҳолатига республикамизда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди — Энергетика вазирлиги.

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈