Xushnudbek.uz
588K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Xushnudbek.uz
Дипломи Ўзбекистонда ўтадими? Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади. Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта…
Юқорида манзили берилган саҳифа негадир ишламаётган экан. Ҳозирча сабаби номаълум, аниқлашга ҳаракат қиляпман.

Ҳозирча расмдаги рўйхатдан кўриб тура қолинг.

Давлатнинг ваколатли органлари бунақа муҳим маълумотлар турадиган саҳифалар линкини ҳеч қачон ўзгартирмаслиги ва доимий ишлаб туришини таъминлаши керак. Бу қидирув тизимларида тезроқ топилиши учун ҳам муҳим. Наҳотки шуни тушунишга катта ақл керак бўлса?


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Дипломи Ўзбекистонда ўтадими? Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади. Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта…
Ўзбекистонда лицензияга эга хусусий ОТМлар рўйхатини Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг расмий сайтидаги қуйидаги ҳаволадан кўришингиз мумкин:

👉 https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari

Умид қиламизки, бу линк бошқа ўзгармайди.

Айтганча, кўпчилик хусусий ОТМлар дипломи давлат ишига ўтадими, деб сўрашади. Агар ОТМнинг барча ҳужжатлари жойида бўлса, дипломи давлат ишига ҳам ўтади. Имкон қадар ОТМ танлаётганда таълим сифатига эътибор қаратсангиз яхши бўларди, давлатми, хусусийми - буниси унча муҳим эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда.

Онлайн кўриш


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг аъзолари умумий йиғилишида ассоциация раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа тайинланди. Шу муносабат билан у Халқаро пресс-клуб раислигидан кетди. Лекин университет ректори сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.


👉 @xushnudbek 👈
"Ташаббусли бюджет" яна бошланди! 1 трлн сўмни қаерга ишлатишни фуқароларнинг ўзи ҳал қилиши мумкин

Ён-атрофимизда кўплаб катта-кичик муаммоларимиз бор. Масалан, қайсидир маҳаллада сув йўқ, қаердадир электр йўқ, қаердадир йўллар расво, қаердадир боғча эски, қаердадир мактаб хароба ва ҳ.к.

Давлат нега қилмайди, ҳокимлар қаёққа қараяпти, солиқларимиз қаерга кетяпти ўзи, ҳокимлар фақат қиммат машина олишни билади, ундан кўра пулини мактаб-боғча ва йўлларга сарфласа бўлмайдими, деган саволларни ва хитобларни ҳам кўп айтамиз.

Энди Очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, таклиф бера оламиз. Ва таклифимизни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватлаб, кўпроқ овоз берса, ўшанга пул ажратилади.

Ўтган йилги илк лойиҳада жами 41 минг 125 та ташаббус билдирилганди. Жами 530 млрд сўм пул ажратилди.

Бугундан бошлаб 2022 йилги лойиҳанинг биринчисига старт берилди. Маблағ эса 2 баравар кўпайтирилган — 1 ТРЛН 26 МЛРД СЎМ!

Хўш, сиздачи? Таклиф борми? Маҳаллангиз муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермоқчимисиз? Сиздан пул талаб қилинмайди, шунчаки ТАШАББУС кўрсатсангиз бўлди, пулини давлат тўлаб беради.

Унда нега қўл қовуштириб ўтирибсиз? Тезда openbudget.uz сайтига киринг ва ташаббус кўрсатинг. Давлат бюджетини керакли жойга ишлатилишида ёрдам беринг.

Ариза қолдириш муддати: 21 февралгача!

Таклифлар қуйидаги мавзуларда бўлиши керак:

— ичимлик суви таъминоти;
— ички йўлларни таъмирлаш;
— ёритиш тизимлари билан боғлиқ муаммолар;
— мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ижтимоий объектларни таъмирлаш, моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш;
— умумжамоат фойдаланишидаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш ва бошқалар.

Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Кеча Тошкентда ғалати ҳодиса бўлган. Аллақачон эшитишга улгургандирсиз. Бир аёл ўзининг 3 яшар қизчасини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқнинг вольерига (қафас) 5метр баландликдан ташлаб юборибди (атайлабми ёки эҳтиётсизликданми, ҳозирча номаълум). Зузу лақабли…
Тошкент ҳайвонот боғида 3 ёшли қизини айиқ вольерига ташлаб юборган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясини қуруқ гап билан эмас, амаллар билан шакллантириш керак. Мисол учун, ўзи сигарет чекадиган ёки ароқ ичадиган ота-она болаларидан бунақа қилмасликни талаб этиши одатда ҳеч қандай фойда бермайди.

Видеони кўриб, нима демоқчилигимизни тушунгандирсиз. Фарзандингизга ўрнак бўлинг, маърузачи эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.


👉 @xushnudbek 👈
Оҳангаронда 17 млн доллар эвазига 30 гектарлик маиший чиқинди полигони қурилади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Йиғилишда жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилади, жумладан:

- импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади;

- чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.

Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.

Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади ССВ


👉 @xushnudbek 👈
Ия, чипталаримиз нима бўлади энди, алмаштиравериб чарчаб кетдик-ку?

ЖАВОБ:
нима бўларди, худди аввалгидек тизим яна ишлайди, кўпга келган тўй, чидайсизда, наилож.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмалари сақлаб қолинади ва 7 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бошқа муддатга бепул алмаштириб берилади.

Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ўқувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари учун авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда ташкил этади.

Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди”, - деб ёзмоқда ССВ.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz pinned «⚡️РАСМАН: 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади — ССВ 👉 @xushnudbek 👈»
Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Шахрилло Махмудов бунга қадар Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.

Абдулло Аслонов эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

Туризм ва спорт вазирининг аввалги ўринбосарлари Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимларидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тошкент давлат техника университетида анъанавий (оффлайн) дарсларга қайтиш графиги тасдиқланди. Унга кўра:

1-босқичлар учун — 21 февралдан;

2-босқичлар учун — 14 февралдан;

3 ва 4-босқич ҳамда магистрлар учун — 7 февралдан.

1- ва 2-босқич талабалари ўқув графигига мувофиқ юқоридаги саналарга қадар таътилда бўлишади.

P.S.: Менимча, қолган ОТМларда ҳам шунақа бўлса керак. Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
ТАТУ Қарши филиалида ҳам кундузги таълим шаклидаги талабалар учун ўқув жараёни графиги тасдиқланибди:

1-босқич7 мартдан анъанавий тарзда баҳорги семестр учун ўқув жараёни бошланади. 12 февралгача оралиқ ва якуний назоратларни ОНЛАЙН топширишади. 14 февралдан 5 мартгача қишки таътил;

2-босқич14 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7 февралдан таътилга чиқишади;

3-босқич21 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7-19 февраль кунлари таътил берилади.

4-босқич7 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади.

магистрларга21 февралдан анъанавий тарзда баҳорги семестр бошланади. 7-19 февраль кунлари таътил берилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️РАСМИЙ ИЗОҲ:

Олий таълим вазирлиги кечроқ бўлса-да, ушбу масалага расмий изоҳ берди. Демак, вазирлик баёнотининг қисқача мазмуни қуйидагича:

1️⃣ талабаларга ҳам транспорт, ҳам яшаш жойи борасида қулайлик яратиш мақсадида ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бунгача дарслар ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда бўлиб туради;

2️⃣ Ким қачон келишини ҳар бир ОТМ ўз имкониятлари ва ўқув жараёнига қараб мустақил белгилайди ҳамда эълон қилади;

3️⃣ 24 февралдан бошлаб ОТМларда ўқиш тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
Республикадаги барча мактабларда анъанавий (оффлайн) ўқишлар 7 февраль — душанба кунидан бошланади. Бу бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

7-24 февраль кунлари боқичма-босқич анъанавийга ўтилади деган гап фақат ОТМ талабаларига тааллуқли. Чунки кўплаб ОТМлар кредит-модул тизимига ўтгач, ўқув графигини шунга қараб мослаштиришган ва февраль ойида таътил берилиши режалаштирилган эди. Шунинг учун кўпчилик талабалар 7 февралдан ўқишга келмаяпти, улар аввал таътилини тугатиб, белгиланган кундан анъанавий ўқишга қайтади.

Аммо буни мактабларга алоқаси йўқ. Барча ўқувчилар душанба кунидан анъанавий таълимга "шагом марш"!


👉 @xushnudbek 👈