Xushnudbek.uz
551K subscribers
9.91K photos
2.54K videos
216 files
8.57K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️РАСМИЙ ИЗОҲ:

Олий таълим вазирлиги кечроқ бўлса-да, ушбу масалага расмий изоҳ берди. Демак, вазирлик баёнотининг қисқача мазмуни қуйидагича:

1️⃣ талабаларга ҳам транспорт, ҳам яшаш жойи борасида қулайлик яратиш мақсадида ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бунгача дарслар ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда бўлиб туради;

2️⃣ Ким қачон келишини ҳар бир ОТМ ўз имкониятлари ва ўқув жараёнига қараб мустақил белгилайди ҳамда эълон қилади;

3️⃣ 24 февралдан бошлаб ОТМларда ўқиш тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
Республикадаги барча мактабларда анъанавий (оффлайн) ўқишлар 7 февраль — душанба кунидан бошланади. Бу бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

7-24 февраль кунлари боқичма-босқич анъанавийга ўтилади деган гап фақат ОТМ талабаларига тааллуқли. Чунки кўплаб ОТМлар кредит-модул тизимига ўтгач, ўқув графигини шунга қараб мослаштиришган ва февраль ойида таътил берилиши режалаштирилган эди. Шунинг учун кўпчилик талабалар 7 февралдан ўқишга келмаяпти, улар аввал таътилини тугатиб, белгиланган кундан анъанавий ўқишга қайтади.

Аммо буни мактабларга алоқаси йўқ. Барча ўқувчилар душанба кунидан анъанавий таълимга "шагом марш"!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири ўринбосари: «Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз ва бунга йўл ҳам қўймаймиз»

Бугун Тошкент имтиҳон марказининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Эртага 4 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар шу ерда топширилади.

Марказнинг асосий мақсади имтиҳонларни пул, таниш-билиш орқали топширишга чек қўйиш.

“Бу орқали эса фуқаролар ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки ва ниҳоят сифатли таълим беришни бошлайди”, - деди ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев.

Тақдимот давомида журналист ва блогерлар ҳам имтиҳон топшириб кўрдик. Натижалар уяладиган даражада 😂 Фақат 2 киши назариядан, бошқа 2 киши амалийдан ўта олишди, қолган ҳамма имтиҳондан йиқилди🤦🏻‍♂️

Хуллас, билган бемалол, осон ўтаркан, билмаганга “узр” дейишаркан.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Олимпиадада Ўзбекистондан ягона вакил Комил Тўхтаев тоғ-чанғи спорт тури бўйича қатнашади. У 13 февраль куни гигант слалом дастурида иштирок этади.


👉 @xushnudbek 👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳозирги лавозимини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди. Энди у олий ва ўрта махсус таълим соҳасидан ташқари Ўзбекистонда волейбол спорт тури учун ҳам масъул бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Унда мусобақада қатнашувчи ягона вакилимиз Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.


👉 @xushnudbek 👈
ИИВ: белгиланган талабларга жавоб берса, исталган тадбиркорлик субъекти имтиҳон тизими учун лицензия олиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг баёнотида айтилишича, хусусий имтиҳон марказлари 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон Президент қарори ҳамда 05.05.2021 йилдаги 272-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ташкил этилмоқда.

Юқоридаги қарорлар асосида энг аввало имтиҳонлар инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши, замонавий автодром мавжудлиги, махсус ҳимояланган дастурий таъминотлар комплексига эгалиги ҳамда имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги ва бошқа шу каби талаблар ўрнатилган.

«Ушбу талабларга тўлақонли жавоб берадиган имтиҳон тизими учун сармоя киритган исталган тадбиркорлик субъекти лицензия олиш учун ариза топшириши мумкин. Бунда ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов ёки тўсиқ йўқлигини маълум қиламиз», - дейилади баёнотда.


👉 @xushnudbek 👈
Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан каналимиз учун махсус😎


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Заковат" бошланди!

Ҳозиргина "Миллий" телеканалида Фаррух Рафиқов жамоаси 2022 йилнинг қишки мавсумида учинчи ўйинни бошлади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса
билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда ер қимирлади

Вақти: 05 февраль соат 09:16
Эпицентр: Афғонистон

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарёда 4 балл;
Фарғонада 3-4 балл;
Сирдарёда 3-4 балл;
Андижонда 3-4 балл;
Жиззахда 3-4 балл;
Самарқандда 3-4 балл;
Наманганда 3-4 балл
Қашқадарёда 3-4 балл;
Тошкент шаҳрида 3 балл;
Навоийда 3 балл;
Бухорода 3 балл;
Хоразмда 2-3 балл;
Қорақалпоғистонда 2 балл.


👉 @xushnudbek 👈
Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.


👉 @xushnudbek 👈