Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган.

Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда.

Вазиятни Халқ таълими вазирлиги назоратга олди ҳамда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга сабабчи бўлган мутасаддиларга чора кўрилиши маълум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийни билмаганларга…

Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…

Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.

Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.

Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.

Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.

Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.

Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!

Қамбар Ота ©

Видео: Maestro art group


👉 @xushnudbek 👈
Зангиота COVID-марказга келган беморларнинг 96%и вакцина олмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилганларнинг 96 фоизи (8243 нафар) коронавирусга қарши вакцина олмаган.

Касалланганларнинг бор-йўғи 4,1 фоизи (358 нафар) COVID-19га қарши эмланган. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Шундан келиб чиқиб вазирлик яна бир бор аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Талабалар диққатига! «Ташаббускор бюджет элчиси» бўлишни истайсизми? Қимматбаҳо совғалар ютиб олишни-чи? Энг асосийси ўз маҳаллангизга фойдангиз тегишини хоҳлайсизми?

Кўпчилик талабалар яқиндагина ўз уйларидан ўқишга қайтишди. Яна минглаб талабалар ҳалиям уйларида, уларнинг ўқиши бошланмаган. Вилоятига, туманига, қишлоғига бориб қайтган талабалар у ердаги муаммоларга ҳам бевосита дуч келишади. Ёки свет, ёки сув, ёки йўл муаммоси, ёки қайсидир боғча/мактабнинг абгор аҳволи ва ҳ.к.

Хўп, шунақа пайти нима қилса бўлади? Қачон бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин? Қачон бюджетдан пул ажратиладию, қачон Сизнинг маҳаллангизни ҳам тегишли дастурга киритишади?

Буни кутиб ўтириш шартми? Ундан кўра ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими? Айниқса, ёш ва замонавий талабалар бу бўйича ўрнак ва лидер бўлиши керакмасми?

Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бошланган. Унга кўра, фуқаролар бюджетнинг бир қисмини қайси муаммога ажратишни ўзлари ҳал қилишади. Ўтган йили 500 млрд атрофида пул ажратилган бўлса, бу йилги биринчи мавсумга 1 трлн (!!!) сўм пул ажратилган.

Энг қизиғи, Молия вазирлиги талабалар учун алоҳида танлов эълон қилди. Унга кўра, талаба сифатида рўйхатдан ўтиб, ташаббус қолдирган ва ўз ташаббусини тарғиб қилиб, энг кўп овоз олган 50 нафар талабаларга «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвон берилади. Бундан ташқари талабалар ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин ютиб олишлари мумкин. (батафсил маълумот)

👉 openbudget.uz сайтига киринг, ўз ҳудудингизни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббус қолдиринг (олдин қайси масалаларга пул ажратилишини яхшилаб ўқиб олиш эсдан чиқмасин). Сўнгра ўз ташаббусингизни маҳаллангиздаги қўшниларингиз, ижтимоий тармоқлардаги дўстларингизга тарғиб қилинг. Энг кўп овоз олинг ва Ўзбекистон тарихидаги илк «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвонга эга бўлинг.

Унутманг, Сизнинг ташаббусингиз асосида яшаш жойингиздаги қайсидир муаммо ҳал бўлганда одамлардан эшитадиган раҳматингизнинг ўзи катта ютуқ аслида!

Газига босинглар!


👉 @xushnudbek 👈
“Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Марказий банк миллий валюта – “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов ўтказмоқда.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин.

Иштирок этиш учун аризалар шу йил 31 мартга қадар ғоя тасвири ва концепцияси илова қилинган ҳолда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

💵 Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти ваъда қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Alisher Sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Buyuk shoir va mutafakkir Mir Alisher Navoiy tavalludiga 581 yil to‘ldi

G‘azal mulkining sultoni Alisher Navoiy — 1441-yil Hirot shahrida tug‘ilgan. Buyuk mutafakkir o‘zining ijodi bilan xalqning madaniy, ma’rifiy va ilmiy taraqqiyotiga ulkan hissa qo‘shgan.

Alisher Navoiy ulug‘ o‘zbek va boshqa turkiy xalqlarning shoiri, mutafakkiri va davlat arbobi bo‘lgan. G‘arbda chig‘atoy adabiyotining buyuk vakili deb qaraladi, sharqda “nizomi millati va din” (din va millatning nizomi) unvoni bilan ulug‘lanadi.

Alisher Navoiy tavalludining 581 yilligiga bag‘ishlab Yoshlar ishlari agentligi va Yosh ijodkorlar kengashi hamkorligida ishlangan Alisher Navoiy ijodidan bir g‘azal tahlilini taqdim etamiz.

Siz-chi? Alisher Navoiyning qaysi g‘azallarini yod olgansiz?

@alisher_sadullaev
Узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар бўйича айрим қўшимча маълумотлар:

Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг маълум қилишича, Марҳамат туманидаги 9-мактаб (ҳозирги 72-ИДУМ) рейтингда республика бўйича 9622 та мактаб ўртасида 5144-ўринни, тумандаги 45 та мактаб ўртасида 23-ўринни эгаллаган. Яъни паст натижа қайд этмаган;

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларнинг шаънини ерга уриш балки Давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолаган ва бунга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилишини таъкидлаган;

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг айтишича, “айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирган. Вилоят ҳокими мазкур ҳолатни ўз назоратига олган, айбдорлар жазоланишига ваъда берган;

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг айтишича, ушбу йиғилиш Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлган. Шунингдек, вилоят ХТБ бошлиғи устозларни ҳимоя қилмагани учун узр сўраган;

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ушбу воқеа учун устозлардан узр сўраган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари 1000 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.


👉 @xushnudbek 👈
15 кунда «права» олиб бериш «нархи» 3 млн сўм

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги автомактаблардан бирининг ўргатувчи-устаси 15 кун муддатда ўқув машғулотларида иштирок этмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан келишилган 3,1 млн сўмни олаётган вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентга қайтаётган трамвай ва чекланаётган тезлик

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Дастлаб янги халқаро аэропорт билан танишгач, яна бир нечта объектларга борди.

Хусусан, Самарқанддаги янги туннел ва кўприк билан танишаётганда Тошкент шаҳрига оид 2 та янгилик ҳақида маълум қилди. Иқтибослар:

🚊 «Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти»

6️⃣0️⃣ «Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади»


👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг Самарқандга сафари якунлари бўйича янги қурилган халқаро аэропорт майдонида жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бошланди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда.

Жумладан, банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги таъкидланди.

Миллий банк, Халқ банки ва Асака банкдаги ҳолатлар бўйича жиноий иш очиладиган бўлди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Президентнинг Самарқандга сафари якунлари бўйича янги қурилган халқаро аэропорт майдонида жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бошланди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда. Жумладан, банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган…
Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

— Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
— Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
— Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев;
— Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
— Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Б.Ибрагимов;
— Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
— вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.


👉 @xushnudbek 👈
Александр Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақида охирги билдирган баёноти юзасидан расмий доиралардаги манбамиз қуйидагиларни маълум қилди, деб ёзмоқда @davletovuz:

Бу каби қатор тутуриқсиз баёнотлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан эришилган давлатлараро муносабатларнинг руҳи ва даражасига мутлақо мос келмайди.

Ҳурматли Александр Григорьевич, аввало, ўз мамлакатининг ички ва ташқи масалалари билан шуғулланса оқилона йўл тутган бўлар эди. Зотан, бугунги кунда Беларусдаги муаммолар “яшириб” қўйилгани билан, буткул бартараф этилмаган.

Бундай ҳолатда ўзини “рангли инқилоблар”ни бартараф этиш бўйича етук “эксперт” сифатида кўрсатиш, бошқа мамлакатлардаги вазиятга баҳо бериш ва уларнинг ташқи сиёсатини шарҳлашга уринишнинг ҳожати йўқ.

Ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида ўз келажагига нисбатан аниқ қарашга эга ҳамда фақатгина халқ ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт стратегияси йўлида олға интилишда давом этади.

Яна бир бор барча “маслаҳатчи”ларга ўз ишлари билан шуғулланишларини тавсия қиламиз”.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбек илм-фани катта йўқотишга учради.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, таниқли археолог олим, тарих фанлари доктори Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди.

Эдвард Ртвеладзе узоқ йиллик илмий фаолияти давомида ўзбек археологияси ва тарихшунослиги учун мислсиз ҳисса қўшди. Жумладан, унинг энг машҳур археологик топилмалардан бири — Кампиртепа шаҳарчаси бўлиб, кейинчалик бу шаҳарча македониялик Александр асос солган Окс Александрияси шаҳри деган илмий хулосага келинган.

Окс Александрияси Сурхондарё ҳудудида милоддан аввалги IV асрдан милодий I асргача мавжуд бўлган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат: Гувоҳномани осонгина олмоқчи бўлганларга маслаҳатим – ўқиб, билим олинг, машина ҳайдашни кўчада эмас, автомактабда ўрганинг ва сизга сифатли таълим берилишини талаб қилинг. Чунки, ўқимас экансиз, минг валломати бўлсангиз ҳам, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайсиз!

______


#Обращение: Мой совет тем, кто хочет легко получить права — учитесь, получайте знания, учитесь водить машину не на улице, а в автошколе, и требуйте, чтобы вам давали качественное образование. Причина проста — не будете учиться, будь вы хоть какой шишкой, больше не сможете получить водительские права без знаний!

@allamjonov_ki
❗️Фарғона водийсида бугун тунда электр узилиши кузатилади

Энергетика вазирлиги хабар беришича, Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади.

Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Ногиронлик пенсияларини олувчилар тоифалари кенгайтирилди

Президент имзолаган қонунга (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) мувофиқ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилди.

Унга кўра, эндиликда ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам тайинланади.

Бунга қадар ногиронлик пенсиялари фақат I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланарди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен уяламан, олий таълим коррупциядан холи соҳа деб эълон қилингани бу сиз билан бизга берилган даража эмас — вазир А.Тошқулов


👉 @xushnudbek 👈
2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади, деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈