Xushnudbek.uz
626K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилди. 2 та вазир номзодини депутатлар тасдиқлади

Бугун, 2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Шундан сўнг депутатлар спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раиси эди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган «Дўстлик» маҳалласига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари маҳаллани кўздан кечириш вақтида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратган.

«Менга бу ёқди. Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деган президент масъулларга.

Ziyo Forum ташаббуси билан чизилган «Дўстлик рамзи» муралининг муаллифи — Ҳасан Майчеев.

Олимпиада совриндорлари шарафига чизилган мураллар:
https://t.me/xushnudbek/10708

Мурал — бу шаҳардаги бинолар деворига чизиладиган йирик сурат.


👉 @xushnudbek 👈
“Спутник” мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилади

"Йўлдош” (“Спутник”) мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар-жойларга кўчириш дастури бошланади. Бунда улар учун келгуси беш йилда “Янги Дархон” маҳалласидаги 14 гектар ҳудудда янги кўп квартирали уйлар қурилади.

— Авариявий ҳолатда бу уйлар. Ўрнига янги ва сифатли уй қурилса, тўғри тушунтирилса, одамлар ўзи истайди кўчишни. Агар бирорта одам бу ота-бобомдан қолган уйим, бу уй мен учун музей, кўчмайман, деса кўчирмаймиз, — деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Bugun soat 21:30 da "Milliy" telekanalida Jobir Ahmedov jamoasi 2022-yilning qishki mavsumi beshinchi o‘yinida ishtirok etadi.

Jamoa a’zolari:

1️⃣ Jobir Ahmedov
- shifokor (jamoa sardori);
2️⃣ Xushnudbek Xudoyberdiyev - huquqshunos;
3️⃣ Rushana Rajabova - filolog;
4️⃣ Azamat Qobilov - tarixchi;
5️⃣ Xayotilla Raxmonov - aloqachi.

Shuningdek, muxlislarga qulaylik yaratish maqsadida soat 21:30 dan boshlab @zakovat Telegram kanalida ovozli hamda matnli translyatsiya ham tashkil etiladi. Savollarni birgalikda muhokama qilishingiz mumkin.

❗️Muxlislar va bilimdonlar o‘rtasidagi shiddatli intellektual bahslarni o‘tkazib yubormang.

@zakovat
Xushnudbek.uz
Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилди. 2 та вазир номзодини депутатлар тасдиқлади Бугун, 2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –туризм ва маданий мерос вазири лавозимига…
Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович эса спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200дан пасайди. Бу 5 январдан буён энг паст кўрсаткич — ССВ


👉 @xushnudbek 👈
1️⃣-видео: Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй деворига чизилган суратни мақтади:

«Менга бу ёқади. Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Жуда чиройли бўлибди. Бу ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деди Президент.

2️⃣-видео: аноним стрит-арт рассом Inkuzart Чилонзордаги бино деворига машҳур олим Эйнштейннинг графитисини чизганди. Шу суратни ҳокимлик ўчириб ташлабди.

Нега ўчирдинглар, дейишса, бу бино яқинда бузилиши керак, ўшанчун суратни ўчирдик, дебди Чилонзор ҳокими ўринбосари.

Бу гапни эшитиб, мантиқ уялиб кетди. Хўп, агар ўша бино бузилса, сурат билан бирга бузилиб кетаверсин. Нега ўчириш керак эди?

Менда бошқа тахмин бор. Суратни ўчирган ҳокимлик вакиллари Эйнштейн кимлигини танимаса ҳам керак. Бу сочлари пахмоқ, мўйловли одам ва унинг ёнидаги алламбало ёзувлар ёшларимиз маънавиятини бузяпти, деб ўйлашгандир.

Шу жойига Эйнштейннинг бир гапи эсимга тушиб кетди:

“Коинот ҳамда инсоният аҳмоқлигининг чегараси йўқ. Лекин биринчисига сал шубҳам бор”.


👉 @xushnudbek 👈
Кун фотоси: Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Гулистон шаҳридаги замонавий дзюдо спорт мажмуаси очилишида


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сизларни ҳам қачондан бери кўрмадим» – Тошкентни айланаётган президент журналистларни ёнига чақирди

«Менимча» кўрсатувидан парча.


👉 @xushnudbek 👈
Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда:

Баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкентнинг 10 та кўчасининг бўйларида пуллик “парковка” ташкил қилинади

2022 йилда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, хусусан, “Фидокор”, “Амир Темур”, “Нукус”, “Братислава”, “Миробод”, “Глинка”, “Авлиёота”, “Шевченко”, “Саид Барака”, “Моштабиб” ва “Якуб Колас” кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.

Дунё тажрибасидан маълумки, “парковка” муаммосини ҳал қилишнинг энг оддий ва синалган усули шу. Ҳаммаёққа тақиқловчи белги қўйиб, камералар орқали нотўғри “парковка” учун жарима қўллаш билан иш битмайди.

Адашмасам, бу ҳақда қарор 2 йиллар олдин қабул қилинганди. Ниҳоят жорий йилда буни амалга оширишар экан.


👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга (@uzauz) интервью берди. Ундаги энг муҳим маълумотлар:

Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади;

Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади;

Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади;

Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.

Батафсил ЎзАда ўқинг:
http://uza.uz/posts/348617


👉 @xushnudbek 👈
Нозима Давлетова Масс-медиа фонди директори лавозимига тайинланди

Н.Давлетова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У "Халқаро музокаралар" соҳасида университетда дарс бериш тажрибасига эга, гендер масалалари бўйича лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлиб ишлаган.


👉 @xushnudbek 👈
ЎзА (@uzauz)нинг хабар беришича, Президентнинг 18 февралдаги тегишли фармонига биноан, Туризм ва спорт вазирлиги қуйидаги иккита вазирликка ажратилди:

1) Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
2) Спортни ривожлантириш вазирлиги
.

Шунингдек, эндиликда Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозими этиб қайта номланади.

Фармонга асосан иккала вазирликнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

Фармоннинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/348779


👉 @xushnudbek 👈
Кўчманчи спорт...

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён энг кўп тузилмавий ўзгаришларни бошидан кечирган соҳа, менимча, бу сўзсиз — спорт соҳаси бўлса керак. Ҳали уёққа, ҳали буёққа, ҳали қўмита, ҳали вазирлик, ҳали қўшилган, ҳали ажралган, хуллас шу соҳанинг тайини йўқ.

Келинг, спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тарихига қараймиз.

Мустақилликнинг илк йилларида тизим Физкультура ва спорт давлат комитети томонидан бошқарилган.

1️⃣ 1992 йил 14 январь. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб қайта номланди (Асос)

2️⃣ 2004 йил 27 сентябрь. Маданият ишлари вазирлиги ҳамда спорт соҳаси бирлаштирилиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

3️⃣ 2017 йил 15 февраль. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди (Асос)

4️⃣ 2018 йил 5 март. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

5️⃣ 2021 йил 6 апрель. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, янги Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди (Асос)

6️⃣ 2022 йил 18 февраль. Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажратилиб, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташкил этилди (Асос)

Кўриб турганингиздек, биргина сўнгги 5 йилда спорт бошқаруви 4 марта (!) ўзгарди. Қўмита бўлди, вазирлик бўлди, бирлаштирилди, ажратилди. Ходимларнинг асосий умри ва кучи ҳам фақат мана шунақа қайта ташкил қилишлару, қоғозбозлигу, бюрократияда ўтиб кетяпти, шекилли. Тағин ҳайрон бўламиз, нега спорт бизда унча ривожланмаяпти деб.

Қизиқ, кейинги ўзгариш нима бўларкин-а? Менимча, яна бирор вазирлик билан қўшворишади. Масалан, Ёшлар ва спорт вазирлиги ёки Таълим ва спорт вазирлиги. Э, яна ким билсин, балки Қишлоқ хўжалиги ва спорт вазирлиги бўлиб кетар. Билиб бўладими.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Янги “иномарка”лар учун божхона божи пасайтирилди

Президент қарорига кўра, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона тўловлари 2 босқичда камайтириладиган бўлди:

1️⃣ Бугундан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди. Шунингдек, автомобиль двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам ўртача икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилди;

2️⃣ 2023 йил 1 январдан бошлаб эса қўшимча коэффициентлар яна икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилади. 15 фоизлик божхона божи ўзгармайди.

Божхона божларининг пасайтирилиши фақат янги, яъни “ёшга тўлмаган” (ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган) автотранспорт воситаларига тааллуқли.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаларини тан олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Европа иттифоқи ушбу фармонни халқаро ҳуқуқ қоидаларига зид ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид, деб ҳисоблашини маълум қилди. Россиянинг ушбу қарорига қарши ўта қаттиқ жавоб қайтарилишига ваъда қилишди.

Товба, шунақаси ҳам бўларкан-да. Кўчада 21 аср, буёқда эса битта давлатнинг ҳудудини очиқдан очиқ олиб қўйишмоқчи. Охири бахайр бўлсин, ишқилиб.


👉 @xushnudbek 👈