Xushnudbek.uz
624K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.96K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардоба фожиаси: «Аср қурилиши»дан қолган манзаралар

Кун.уз лавҳаси.


👉 @xushnudbek 👈
Кеча Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан очилган музейга бордим. Менга ёқди. Музейнинг асосий ғояси фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзбекистонликлар томонидан қўшилган ҳиссани намоён қилиш устига қурилган.

Мен айниқса хатлар бўлимидан таъсирландим. Унда аскарларнинг уйига ёзган хатлари ва яқинларидан олган жавоблари, шунингдек ўлим ҳақида келган қорахатлар акс этган. Қорахатларда аскар қачон ва қаерда ўлгани, қаерга кўмилгани баён этилган, марҳумнинг хатни қабул қилувчи яқин инсони исми ёзилган. Одам алланечук бўлиб кетди. Яхшиям тинч даврларда яшаяпмиз, шукр.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 11 майдан эътиборан туман ва шаҳарлар тоифаларга ажратилади:

- “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;

- “яшил” ёки “сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.

Ҳудуд ранги нимани англатиши ва қайси рангли ҳудудда нималар чекланганию, нималарга рухсат берилишини мана бу ердан (t.me/xushnudbek/5558) ўқишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайкали қўйилган Зулфия ая Зокирова ҳақида

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Алиназар Эгамназаровнинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида бир оиладан беш нафар фарзанд урушга кетиб ҳеч бири қайтмаган оила дунёда учта бўлиб, иккитаси Беларусь ва АҚШда, яна бири Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова оиласидир.

https://kun.uz/34049789
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз ҳисобидан таътил олиш мажбурийми?

Кўпчилик корхоналар, айниқса давлат ташкилотлари карантин шароитида ходимларини ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборишган. Бунда аксарият ҳолларда ходимларнинг розилиги сўралмаган. Шунчаки «аризангизни ёзинг» дейишган, тамом. Ходимлар ҳам ёки раҳбарга қарши чиқишдан қўрққанидан, ёки андиша қилиб, ёки яна бошқа сабабларга кўра, индамай ёзиб беришган.

Аммо мажбуран ўз ҳисобидан таътил олган ходимлар оиласини қандай боқади?

Меҳнат кодексининг 150-моддасига кўра, ходимга ўз ҳисобидан мажбурий таътил бериш мумкин эмас, бунга фақат икки томон рози бўлиши шарт.

Агар корхоналар карантинда ишламаётган бўлса, унда ходимларга ойлик тўланадими? Ҳа, тўланади! МК 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Пандемия ёки карантин бўлгани учун бирорта ходимларнинг айби йўқ. Шундай экан, уларга мажбуран ўз ҳисобидан ариза ёздириш ҳам қонунга зид, ҳам ноинсофлик.

Мазкур видеода яна ҳам батафсилроқ тушунтирганман.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Мақтаарал туманида янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди

Мақтаарал туманининг маъмурий маркази - Мирзакент қишлоғида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов янги микрорайон қурилишининг режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди.

Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈