Xushnudbek.uz
552K subscribers
9.9K photos
2.52K videos
216 files
8.55K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
👉 Сардоба сув омбори фожиаси оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилган.

👉 сув тошқинидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 10 та МФЙда (25 та аҳоли пунктлари) 4 351 та хонадонлар зарар кўрган.

👉 хонадонлардан 2 570 таси яроқсиз ва 1 781 тасига қисман зарар етган.

👉 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Шу жумладан, 13 685 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 та паррандалар ва 282 та бошқа ҳайвонлар.

👉 5 859 та ҳайвонлар ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган.

👉 тирик ҳолда топилган 5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлардан 5 143 таси ўз эгаларига қайтарилди ва эгаси аниқланмаган 17 таси сақловга олинди.

👉 жами 7 та қабристон ва 3 та масжидга зарар етган

Манба:
Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.

Жиноят иши доирасида фожиа сабаби юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар;
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;
4. Табиий офат.


Ҳозирда 4 та версияни текшириш юзасидан тегишли экспертизалар, тафтиш ва текширишлар тайинланган.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️“Сардоба” сув омбори фожиаси натижасида жами 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган (2 нафар аёл, 4 нафар эркак). 1 киши бедарак йўқолган.

ФВВ

👉 @xushnudbek 👈
👉 Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 25 та аҳоли пунктлари ҳамда 2,1 минг га ва 19,6 минг га қишлоқ хўжалиги экин ерлари тошқиндан зарар кўрган.

👉 Сув босган 25 та аҳоли пунктларидан 13 таси сувдан тозаланган ва 20 та аҳоли пунктлари ва уларнинг ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди.

👉 4 586 та уйлар чиқиндилардан тозаланиб, сувдан тозаланган хонадонларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

👉 Аҳолининг жами 10 860 та ҳужжатлари йўқотилган. 3 970 та фуқаролик паспортлари ва 2 840 та туғилганлик ҳақида гувоҳномалар.

👉 Бугунги кунга қадар, жами 834 нафар фуқароларнинг биометрик паспортлари, 574 та туғилганлик ва 4 та ўлим ҳақидаги, 220 та никоҳ гувоҳномалари тикланди.

👉 Талофат кўрган 13 383 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банклардан кредит қарздорликлари қайтарилиши ва муддатларини узайтирилиши қайта кўриб чиқилади.

👉 Талофат кўрган 13 383 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг 655 млрд сўмлик кредитларининг 186,2 млрд. сўмини қайтариш муддати 6 ойгача муддатга узайтирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Сирдарё вилоятига бордик.

Оқолтин туманида 500 дан ортиқ уйлар яшаш учун яроқли деб топилибди ва улар қайта тўлиқ таъмирдан чиқарилар экан.

Юқоридаги суратларда «Шодлик» маҳалласидаги совет даврида қурилган намунавий бетон уй (коттеж)лар — таъмирдан аввал ва кейин.

Уйларнинг деярли фақат девори қоляпти, томи ва поллари тўлиқ олиб ташланиб, янгидан қуриб берилмоқда.

Бетоннинг усти базальт билан қоплаб чиқилган, поли паркет бўлармиш. Ҳовлиларнинг маълум қисмлари ҳам бетон қилиняпти.

Ҳар бир уй рақамланган ва турли вилоятларга бириктирилган.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Ўн иккинчи ўлим: коронавирус аниқланган ҳайдовчи вафот этди

Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси И. Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган. Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб, 5 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шу йилнинг 11 май куни эса аҳволи ёмонлашгач “Covid-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама ўткир бронхопневмония оғир тури ташхиси билан реанимация бўлимига олинган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
#Танлов

📌 Биз болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» мавзусида расмлар онлайн танловини эълон қиламиз.

Танлов мақсади:

Ўзбекистон аҳолисини Давлат хизматлари агентлиги ҳамда ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўғрисида хабардорлигини ошириш;

✏️ Танловда кимлар қатнашиши мумкин?

Республикамизнинг барча ҳудудларида яшаётган болалар қуйидаги икки ёш тоифасида иштирок этишади:

1) 6-9 ёш
2) 10-14 ёш

Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг! 🎁

Кўпроқ маълумот учун 🔗 http://www.contest.ipsd.uz/
Балки ҳозирги айтмоқчи бўлганим, жуда майда ёки техник масаладир, лекин ҳар сафар Lex.uz порталидаги «Расмий ҳужжатлар» бўлимига кирсам, мана шу менюни кўриб, ғалати бўламан.

Қонуний кучи бўйича, биринчи ўринда Президент ҳужжатлари келиши керак эмас, энг аввало Олий Мажлис, яъни парламент қабул қилган қонунлар туриши керак. Ана ундан кейин Президент Фармони, қарори ва фармойишлари туради. Ундан кейин Вазирлар Маҳкамаси ва охирида бошқа давлат органлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келиши мантиқан тўғри бўлар эди.

Шунчаки айтдим, қўйдимда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
АҚШ ҳукумати карантин даврида ўрнатилган чекловлар сабаб муаммоларга дуч келган аҳолисига ёрдам сифатида нақд пул тўлайдиган бўлди. Бунда катталар учун ҳар бир фуқарога 1200 доллар, болаларга 500 доллар (бунда аҳолининнг йиллик даромади 75 000 доллардан ошмаслиги керак, даромад ошган сари тўлов суммаси камайиб боради).

Мутахассисларга кўра, тўғридан-тўғри нақд пул бериш инқироз даврида истеъмолни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши восита, чунки бу иқтисодиётга зарарнинг таъсирини камайтиради. Тадқиқотларда айтилишича, оилаларга тўланган ҳар бир доллар уларнинг истеъмолини 0,29 долларга оширди, биринчи кунларда харажатлар 1,5-2,5 баравар ошди. Яъни аҳоли ўзига тўланган пулни харажатлари учун сарфламоқда ва қайсидир маънода пулни иқтисодиёт учун қайтариб бермоқда.

Айтганча, пул фақат Америка фуқаролари учун эмас, балки мамлакат ҳудудида қонуний асосда яшаётган фуқароларга ҳам берилмоқда.

Суратда АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2 900 доллар нақд пул чеки.