Xushnudbek.uz
567K subscribers
9.85K photos
2.52K videos
215 files
8.53K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
5 миллион!

Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 5 млндан ошди.

Вафот этганлар сони эса 325 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 2 млн нафарга яқинлашди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Боғча ва ўқув марказларига ҳозирча рухсат йўқ

Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги айрим ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Инфекция хавфи бартараф бўлгач, таълим муассасаларига ҳам рухсат берилади ва бу ҳақда қўшимча хабар қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари бу ерга ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан ҳам танишди. Ҳозиргача музейда мингга яқин экспонатлар тўпланган.

Экспонатларга ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнлар билан шарҳ берилади. Мониторлар, инфокиосклар ва бошқа технологиялар ёрдамида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасида қуриб битказилган илк уч қаватли йўл ўтказгични кўздан кечирди.

Туннел, ҳалқа ва эстакададан иборат ушбу уч поғонали транспорт ечими туфайли чорраҳадан соатига 20 мингта автомобил ўтиш имконияти пайдо бўлди.

Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Муҳаммадзоҳиддан шифокорлар учун аталган қўшиқ премьераси.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.