Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.49K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

Эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 52-Халқаро кимё олимпиадаси 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилди. Кимё фанидан энг нуфузли ҳисобланадиган мазкур олимпиадада дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йилида республика фан олимпиадасида ва қўшимча республика олимпиадаси ғолиблари орасидан саралаб олинган 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:

Кумуш медаль:

- Мирумид Миракбаров (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей);
- Дилшодахон Исаева (Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей).

Бронза медаль:

- Фирдавс Собиров (35-мактаб, Бухоро шаҳри).

Шунингдек, Жондор тумани 49-мактаб ўқувчиси Акобир Нарзуллаев диплом билан тақдирланди.

Халқаро олимпиада ғолибларига қандай имтиёзлар бор?

1️⃣ Ўтган йили имзоланган Президент қарорига асосан, тан олинган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (111 млн 500 минг сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (100 млн 350 минг сўм);
2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (66 млн 900 минг сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (55 млн 750 минг сўм);
3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (44 млн 600 минг сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (33 млн 450 минг сўм).

2️⃣ Бундан ташқари рўйхатга киритилган халқаро олимпиадалар ғолиби бўлган ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз грантга қабул қилинади.

3️⃣ Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

4️⃣ Агар халқаро олимпиада ғолиблари келгусида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритишни бошласа, уларнинг лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз устама қўшилади.

Совриндор бўлган ука-сингилларимизни чин дилдан табриклайман! Илмга бўлган интилишлари ҳеч қачон сўнмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Фуқароларнинг тез ёрдамга қилаётган мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби.

Шунингдек, коронавирусга чалинган енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражадаги беморларнинг симптомлари ҳақида маълумот.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Магистратурага ҳужжат топширганлар диққатига!

Давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, ОТМлар томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

❗️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Истанбул аэропортида қолиб кетган 40дан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтади

Жорий йилнинг 16 ва 30 июль кунлари Истанбул-Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича «Турк ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг чартер рейси ташкил этилгани, бироқ биринчи рейсдан 11 киши, иккинчисидан 31 киши, жами 42 киши чипта харид қилган ҳолда қолиб кетган, айримларининг чиптаси самолёт учиб кетганидан кейин авиакомпания вакили томонидан олиниб, бортга чиқиш қисми қайтариб берилган эди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллигининг хабар қилишича, 16 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни бериб, уларни мамлакатга қайтариш чораларини кўрмоқда. Ҳозирда 30 июлдаги парвоздан қолиб кетган фуқароларимиз билан ҳам алоқа ўрнатилган бўлиб, яқин кунлардаги чартер рейсларида уларнинг ҳам мамлакатимизга қайтарилиши таъминланади.

Батафсил: https://kun.uz/87063030
❗️Абитуриентларга эслатма

@otm_info канали Ўзбекистонда амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия шароитида вафот этган инсонларнинг дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим?

📹 Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов жавоб қайтарди.
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Байрутда кучли портлаш содир бўлди

Ливан пойтахти Байрутнинг порт қисмидаги туманида кучли портлаш юз берди.

Портлашдан кейин қуюқ тутун пайдо бўлган. Портлаш зарбидан бир неча километр масофадаги уйлар ва биноларнинг деразалари тўкилиб тушган.

Қизил Хоч ходимининг РИА Новостига хабар беришича, ҳодиса оқибатида кўплаб одамлар жароҳатланган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, портлашга пиротехникалар сақланаётган омборда чиққан ёнғин сабаб бўлиши мумкин.

Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.


➡️ @uzauz
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Магистратурага ҳужжат топширганлар диққатига!

Давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, ОТМлар томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

❗️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистонда зилзила кузатилди

5 август, Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила координаталари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.

Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 181 км, 3 балл.
Наманган : 113 км, 4 балл.
Aндижон : 143 км, 3 балл.
Фарғона : 83 км, 4 балл.
Гулистон : 177 км, 3 балл.
Жиззах : 255 км, 3 балл.
Самарқанд : 336 км, 2 балл.
Термиз : 453 км, 2 балл.
Қарши : 458 км, 2 балл.
Навоий : 464 км, 2 балл.


➡️ @uzauz
❗️Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар диққатига!

Бугун ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ариза беришнинг охирги куни!

Аризалар https://transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Бугунга қадар сайт орқали 39 минг 425 та ариза юборилган.

Онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумотни мана бу ерда ўқишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/6451

Юқоридаги жадвалда эса қайси таълим шаклидан қайси таълим шаклига ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида маълумот акс этган.


👉 @xushnudbek 👈
Монополияга қарши курашиш қўмитасида "Ўзавтомоторс"га қандай эътирозлар бор?

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖ фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш аломатлари аниқланган:

Биринчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда нормаланадиган харажатларни, яъни бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритиш;

Иккинчидан, АЖ томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда ўтган йилнинг 9-ойлик ҳисобот кўрсаткичлари инобатга олиш оқибатида нормаланмайдиган харажатларнинг ошиши;

Учинчидан, АЖ томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда реклама харажати ва бошқа харажатлар асоссиз киритилишининг нархга таъсири;

Тўртинчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилиши каби омиллар нарх юқори шаклланишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, енгил автомобилларни истеъмолчиларга реализация қилишда айрим дилерларга бошқаларига нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёз ва енгилликларни бериш, янги ташкил этилаётган дилерлар билан шартнома тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўйиш каби ҳолатларни содир этиш аломатлари аниқланган. Бу қисқа муддатда сотилган автомобилларнинг аксарият қисми кам сонли айрим дилерлар орқали сотилишига сабаб бўлган.

Яна бир масала: “UzAuto Motors” АЖ янги ташкил этилаётган дилерлик марказлари билан тузиладиган дилерлик шартномасига 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шартини киритган бўлиб, бироқ шу кунга қадар амалда ишлаб турган дилерлик марказлари билан тузилган шартномаларда бундай шартлар мавжуд эмас. Бу ўз ўрнида янги иштирокчиларнинг “бозор”га кириб келишида сунъий тўсиқ пайдо қилган.

Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотишни “UZAUTO MOTORS” АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган. Бунда бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган.

Бу ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди. “UZAUTO MOTORS” АЖ бу важларни тан олмай қўшимча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, иш мазмунига таълуқли материалларни тақдим этишини билдириб ўтди. Шу сабабли ишни кўришни яқин кунларда давом эттиришга қарор қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Мактаблар янги ўқув йилида очиладими? Вазирлик изоҳ берди

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълумот берди.

Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:

👉 Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

👉 Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

👉 Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.


➡️ @uzauz
Talabalarning muammosi nimada?

Yoshlar ishlari agentligi U-Report orqali OTM talabalarining COVID-19 pandemiyasida masofadan o'qishi bilan bog'liq muammolarini, shartnoma pulini to'lashdagi qiyinchiliklarini o’rganib chiqyapti.

Siz OTM talabasi bo'lsangiz - o'z fikringizni albatta bildiring va Agentlikka Sizga ma'qul bo'lgan qarorni qabul qilishda yordam bering!

👉 @UReportUzbBot

_______________________________
Какие проблемы у студентов?

Агентство по делам молодёжи проводит опрос Ю-Репорт, чтобы выявить проблемы студентов ВУЗов, возникших в связи с пандемией COVID-19, и, связанных с дистанционным обучением, оплатой контрактов за обучение.

Если Ты студент, вырази своё мнение и помоги Агентству принять оптимальное решение в свою пользу!

👉 @UReportUzbBot
Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

Бугун Шавкат Мирзиёев давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Йиғилишда транспорт ва логистика тармоғи ҳақида гап кетар экан, ушбу соҳада ҳам амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмаслиги қайд этилди.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади. Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади.

“Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирус пневмониясига чалинган блогер ўзининг қимматли тажрибаси билан ўртоқлашди: «Капельница қўйманг!»

KorzinkaUz супермаркетлар тармоғи маркетинг директори, @yuguryugur ва @na_begu телеграм-каналлари муаллифи Малик Каримов коронавирус пневмониясига чалиниб, шифокорларнинг нотўғри кўрсатмаси натижасида оғир формасини бошидан ўтказгани ва қандай қилиб тузалгани ҳақида гапириб берди. Бу фикрлар кўпчиликка фойдали бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни тўлиқлигича ҳавола этаман:

«Дўстлар, ҳаётимнинг сўнгги икки ҳафтаси мушкул дард билан курашда кечди. Мен бу ҳақида батафсил тавсифли, катта бир пост ёзишни ҳам бошлагандим, лекин кўпчиликни огоҳлантириш, ҳаётларни сақлаб қолиш мумкинлиги сабабли бошимдан ўтказганларимни оралиқ постда ёзишга қарор қилдим. Чунки ҳар дақиқа, инсонлар умри ғанимат!

Дастлабки босқичда ўпка зарарланишининг 20%гача етганини билганимизда, илк кунларданоқ юртимизнинг етакчи пульмонологлари тавсияларига кўра муолажани бошладик.

Омадим кулган экан, аёлим ва иккинчи онам — врач, шу сабабли биз энг мушкул чақириқларга ҳам тайёр эдик. Менинг жисмоний ҳолатим — триатлон ва югуриш билан мунтазам шуғулланишим касалликни енгил шаклда ўтказишга ёрдам беришига чиндан амин эдим.

Аммо, кейин аниқ бўлишича, кўплаб врач ва мутахассислар касаллик ривожланиш механизмини ҳисобга олмай, коронавирусни нотўғри даволашга уринишар экан. Соғлиқни сақлаш вазирлигида бор маълумотларга қарамасдан, коронавирус пневмониясини даволаш ўрнига, улар бактериал пневмонияни даволашар экан! Менинг муолажам капельница ва кўп миқдордаги антибиотиклардан иборат эди. Ва бундай даволаш усули мени яна ҳам боши берк кўча томонга етаклай бошлади — бундай муолажанинг 5-кунига келиб, ўпка шишиши ва зарарланиши 70%га етди!!!

Фақатгина, капельница ва антибиотикларни бекор қилган Иммунология институтининг етакчи иммунолог мутахассиси жараёнга фавқулодда қўшилиши ва тузатишлари шарофати билан менинг ҳолатим бир маромга келди. Доимий қон анализларига (СРБ, Д-димер, ЛДГ, интерлейкин, ОАК, ферритин) асосланиб, касаллик кечишини ўзгартириш ва даволанишга муваффақ бўлдик. Ҳозир ҳолатим анча яхши.

Энг муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман — коронавирус пневмониясини даволаш оддий пневмонияни даволашдан тубдан фарқ қилади, капельница қўйманг! Антибиотиклар эса фақат йўриқнома билан қабул қилиниши керак!

Менга ёрдам берган врач ва унинг ҳамкасблари Азиза Шабатовна Хўжаева, Дилдора Секлер, Абдусалом Абдураҳмонов - бу инсонлар ўзларининг илмий мустаҳкамланган малакаси билан ҳозир мисли кўрилмаган ишларни бажармоқдалар. Улар нафақат врач ва ҳамкасбларининг билимини ошириш билан, балки коронавирусни тўғри даволаш бўйича юртдошларимизга ҳам зиё улашмоқдалар.

Мен уларнинг @tezyordamlive каналига обуна бўлишингиз ва теледастурларини ўтказиб юбормаслигингизни қаттиқ тавсия қиламан. Айни вақтда бу коронавирус ҳамда уни тўғри муолажа қилиш ҳақидаги энг маъқул илмий ва тушунарли манбадир. Мана, масалан, бу видеода Абдусалом ака нега капельница қўймаслик кераклигини содда тилда тушунтириб беряптилар, томоша қилинг!

Барча шифокорлар ва лойиҳа муаллифларига таъзим, уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Касал бўлманг ва яқинларингизни асранг!»

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈