Фарғона тумани ҳокимлиги
304 subscribers
8.77K photos
1.84K videos
41 files
3.25K links
🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали

Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.

Почта индекси: 150400

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB
Download Telegram
#Хоким_ёрдамчиси

Фарғона тумани 1-сектор Саноат МФЙ даги "Хоким ёрдамчи"си Маъмуров Қахрамоннинг фаолияти.
#Хоким_ёрдамчиси

Фарғона тумани 1-сектор Бўстон МФЙ даги "Хоким ёрдамчи"си Юлдашев Шавкатжоннинг фаолияти.
#Хоким_ёрдамчиси

Фарғона тумани Фарғона МФЙ, Мевазор кўчасида хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий ахволини ўрганиш давом этмоқда.

Хатлов жараёнида хурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган ҳоким ёрдамчиларининг вазифаларини ахоли ўртасида тушинтирилди. Ишлашга, касб-хунар ўрганишга, кредит олиб тадбиркорлик қилишга истаги бор фуқаролар рўйхати шакллантирилмоқда.
#Хоким_ёрдамчиси
#Ozbekiston_Respublikasi_Prezidenti_tomonidan_joriy_etilgan_hokim_yordamchilari_faoliyati

Farg'ona tumani Sanoat MFY ga biriktirilgan hokim yordamchisi Mamurov Qaxramonjon Farg'ona tumani Sanoat MFY, Do'stlik ko'chasi 2-uyda yashovchi front ortida xizmat qilgan 105 yoshni qarshi olgan Zohidova Achaxon ayani hamda Peshvozov ko'chasi 27-uyda yashovchi front ortida xizmat qilgan 92 yoshli Abdulazizova Anorxon ayani bayram bilan tabriklab xolidan xabar olindi.
#Хоким_ёрдамчиси

Фарғона тумани, Фарғона МФЙ, Шарқ кўчасидаги хонадонларни ўрганиш жараёнида Эрматова Малика чеварчилик билан шуғулланишини лекин тикув машинаси эскилиги сабабли янгисига эхтиёжи борлигини билдирди.

Яна бир хонадонда эса Акбаров Улуғбек икки сотих иссиқхонасига гулкарам экканлиги имтиёзли кредит олиб иссиқхоначиликни янада ривожлантириш режаси борлигини маълум қилди.

Ушбу фуқаролар субсияда ва кредит олувчи фуқаролар рўйхатига киритилди.
#Хоким_ёрдамчиси

Фарғона тумани хокими 1-сектор рахбари Ш.А.Муминов хамда Бўстон МФЙ га бириктирилган хоким ёрдамчиси Йўлдашев Шавкатжон ташаббуси билан Бўстон МФЙ да ихтисослаштирилган ярмарка ташкил этилди.

Ярмаркадан кўзланган мақсад МФЙ даги ишсиз ахолини бандлигини таъминлаш ва шу асосида ахолини турмуш даражасини яхшилаш тадбиркорликка жалб қилиш.

Тадбирда туман хокимлиги, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси, туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази, хунармандлар уюшмаси ва Бўстон МФЙ ахолиси иштирок этдилар.

МФЙ да кредит учун тавсиянома олган фуқаролар таъминотчиларга бириктирилди. Жумладан фуқаро Акбаров Абдубоқи парандачилик йўналиши бўйича "Олим ота келажак файз" МЧЖ га, Қўчқаров Азимжон чорвачилик йўналиши бўйича "Водил Агро бизнес" кўп тармоқли корхона билан шартнома қилинди. Шу билан биргаликда МФЙ худудидаги 6 нафар ишсиз аёллар доимий иш билан таъминланди.
#Хоким_Ёрдамчиси
#Қўриқ_МФЙ

Хеч ким эътибордан четда эмас...

Фарғона тумани Қўриқ МФЙ га бириктирилган хоким ёрдачиси ташаббуси билан Қўриқ МФЙ да истиқомад қиладиган бир гурух хотин қизлани туман хокими Ш.Муминов бошчилигида барча сектор рахбарлари 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклабдилар.
#Хоким_ёрдамчиси
#Лоғон_МФЙ

Фарғона тумани Лоғон МФЙ хоким ёрдамчиси Азимов Бекмирза Рахимжонович томонидан 2-сектор худудидаги МФЙлар хотин-қизлар фаолларига семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинда қизиқарли интерфаол ўйинлар, психологик машғулотлар ва ҳоким ёрдамчилари хамда хотин-қизлар фаоллари фаолияти ҳақида, уларнинг вазифалари, фаолиятларининг ҳуқуқий асослари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар тўғрисида бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда маърузачилар ҳамда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлардан келиб чиқиб, тавсиялар қабул қилинди.