Iqtisodiyot fakulteti
102 subscribers
4.54K photos
607 videos
270 files
1.13K links
Fakultetimiz talabalari uchun muhim yangiliklar, qiziqarli ma'lumotlar va e`lonlar kanali.
Kanalda #hashteglar orqali ma`lumot qidirishingiz mumkin. Takliflaringiz bõlsa, marhamat @Nuraliyev_Samandar
ga yuborishingiz mumkin.
Download Telegram
#Биласизми

Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тилидир.

Фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилади.

Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми?
Олмахон бошқа турдоши ташлаб кетган болани асраб олиб парвариш қиладиган жонивор. "Олмахонгарчилик"ни қаранг!
@IM_fakulteti
#Биласизми
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

👉 энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

👉 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

👉 асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
@IM_fakulteti
#Биласизми
Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.
#Биласизми
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

👉 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;

👉 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;

👉 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;

👉 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;

👉 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;

👉 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;

👉 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддалардаги “Миллий” деган сўз “Давлат” деган сўз билан алмаштирилган;

👉 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;

👉 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
10 декабрь (1948 йил) Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрдаги учинчи сессиясида қабул қилинган ва барча БМТ аъзолари учун тавсия этилган ҳужжатдир. Декларациянинг матни - бу барча одамлар томонидан қўлланиладиган ҳуқуқларнинг биринчи глобал таърифидир.

Декларация 30 та моддадан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари (1 куб/метр)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
@IM_fakulteti
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга иш стажи ҳисобланади

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинган.

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ойлик иш ҳақидан контракт учун тўлов амалга оширилганда, даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжудми?

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ота-боболарингиздан қўлига қурол олиб жангга кириш сўралган. Сиздан эса, шунчаки, уйингиздаги диванда ўтириш сўраляпти. Буни уддалайсиз!

Уйда қолинг.
@IM_fakulteti
#биласизми

Ҳозирги кундаги энг йирик 14 автомобил ишлаб чиқарувчи корпорациялар ҳамда уларга тегишли бўлган брендлар рўйхати.

Bizning manzil:@IM_fakulteti
#Биласизми

Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилмоқда

@IM_fakulteti
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 565 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 400 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
@IM_fakulteti
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot