Iqtisodiyot fakulteti
102 subscribers
4.54K photos
607 videos
270 files
1.13K links
Fakultetimiz talabalari uchun muhim yangiliklar, qiziqarli ma'lumotlar va e`lonlar kanali.
Kanalda #hashteglar orqali ma`lumot qidirishingiz mumkin. Takliflaringiz bõlsa, marhamat @Nuraliyev_Samandar
ga yuborishingiz mumkin.
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_reyting

Янгиликлар 24 | ОТМ ректорлари иштирокида халқаро рейтингга кириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Xalqaro_reyting

Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси QS`нинг 2021 йил учун энг яхши университетлар рейтингидан жой олди

Айни дақиқаларда Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги (QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings) эълон қилинди.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли рейтингда мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба мамлкатимизнинг бир йўла тўртта олий таълим муассасаси энг кучли университетлар қаторидан ўрин эгаллади. Булар:

👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300);

👉 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400);

👉 Самарқанд давлат университети (351-400);

👉 Тошкент давлат техника университети (351-400).

QS халқаро рейтинг агентлиги кучли университетлар рейтингини тузишда уларнинг академик нуфузи (30%), иш берувчилар ўртасидаги нуфузи (20%), ўқитувчилар ва талабалар миқдори мутаносиблиги (10%), профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллиги (10%), илмий мақолаларнинг ўқилиши, уларга нисбатан берилган иқтибослар сони (5%), хорижий ўқитувчи ва ходимлар (2.5%) ҳамда талабалар (2.5%) улуши ва шу каби бошқа муҳим жиҳатлар асос қилиб олинади.

❗️Рейтингни тузишда дунёнинг 102 минг нафардан ортиқ олимлар, ўқитувчи ва ОТМлар раҳбарлари, 52 минг нафардан зиёд иш берувчи компаниялар вакиллари, қолаверса, QS мутахассислари ҳам эксперт сифатида иштирок этган.

- Бу йил Ўзбекистон университетлари кўп жиҳатдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университетларнинг тизимли фолияти туфайли ҳудудий рейтингдаги иштирокини кенгайтирди, - дейди QS таҳлилий маркази директори Бен Саутер. - Биз Ўзбекистон Ҳукумати ва вазирликнинг мамлакат олий таълимининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ОТМларнинг халқаро академик гуруҳларда танилишига эришиш йўлида олиб бораётган ишларини юқори баҳолаймиз.

Рейтингда энг юқори ўринларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллаган.

Маълумот учун, дунёда таълим сифатини баҳоловчи кўплаб рейтинг тизимлари бўлиб, улардан халқаро миқёсда тан олинадиган Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS) ва Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг компаниялари ўзининг нуфузи билан дунёга машҳур.

2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ва Times Higher Education халқаро рейтинг агентликлари билан республика ОТМларини халқаро рейтингларга киришга тайёрлаш бўйича стратегик шартнома имзоланган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g