Jurabek Vision💡
195 subscribers
164 photos
32 videos
1 file
111 links
🇯🇵 15 yil Yaponiyada | endi Vatanda 🌏 Global Business | Karyera bo’yicha maslahatlar berib boraman.
Download Telegram
Yaponiya Xalqaro Hamkorlik agentligi (JICA) bilan uchrashuv

Bugun Toyloq tuman hokimi Bahodir Babonazarov Yaponiya Xalqaro Hamkorlik agentligi (JICA) loyiha bosh maslahatchisi KURODA Kiyohiko, ekspertlari Yoshikawa Takuma, Khasanov Jurabek, Sobirov Temur hamda O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi mutaxassissi Akbarali Mirzayevlarni kutib oldi.
Uchrashuvda O'zbekiston fuqarolarini Yaponiyada "Munosib mehnat" bilan shug'ullanishlarini qo'llab-quvvatlash hamda mehnat migratsiyasi yo'nalishida "Toyloq modeli" yuzasidan fikr almashinildi.
Ushbu tashrif Samarqand viloyati Toyloq tumani yoshlari uchun Yaponiyada o'qish va ishlash eshiklarini ochishda yangi imkoniyat yaratadi va O'zbekiston-Yaponiya aloqalarini mustahkamlashga hissa qo'shadi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:👇
Telegram / Facebook / Instagram / Web Sayt
Toyloqda JICA bilan seminar

Bugun Toyloq tumani Madaniyat saroyida tumanning 400 ga yaqin uyushmagan yoshlari bilan Yaponiya Xalqaro Hamkorlik agentligi (JICA)ning seminari bo’lib o’tdi.
Seminarda tuman hokimi Bahodir Babonazarov hamda JICA agentligi loyiha bosh maslahatchisi KURODA Kiyohiko, ekspertlari Yoshikawa Takuma, Khasanov Jurabek, Sobirov Temur hamda O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi mutaxassissi Akbarali Mirzayevlar ishtirok etishdi.
JICA agentligi eksperti Khasanov Jurabek tomonidan loyiha yuzasidan slaydlar namoyish etilib, Yaponiyada ishlash, o’qish, tajriba almashish, malaka oshirish kabi yo’nalishlar tushuntirib berildi.
Uzoq yillar davomida Yaponiyada yashab kelayotgan toyloqlik tadbirkor Yunus Eshonqulov tumanimiz yoshlari uchun Yaponiyada o'qish va ishlash eshiklarini ochishda yangi imkoniyat yaratilganligi va O'zbekiston-Yaponiya aloqalarini mustahkamlash bo’yicha ta’kidlab o’tdi.
Forwarded from JAPAN CAREER PORTAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Sharh va tahlil" axborot-tahliliy dasturi
#11may #samarqandMTRK

JICA GROW loyihasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi hamkorligida ''Toyloq modeli" ga start berildi !


🌐japancareer.uz 🚀Telegram📷 Instagram 🔵Facebook 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония иш берувчилари форуми: Ўзбекистон ёшларига юқори баҳо берилди!

👨‍💻 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида Япониянинг Канагава префектурасида 80 нафар йирик япон компаниялари вакиллари иштирокида иш берувчилар форуми ташкил қилинди.

🎓 Форумда Ўзбекистоннинг инсон ресурслари салоҳияти, ёшларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш ва миграция жараёнларида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

🏆 Ватандошларимиз фаолият юритаётган япон компаниялари раҳбарлари сўзга чиқиб, юртдошларимизнинг тарбияси, меҳнаткашлиги ва юқори малакасини алоҳида эътироф этди.

"Компаниямизда ишлаётган Ўзбекистонликлар кўникмалари ва жисмоний бақувватлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистонлик ёшлар Япония меҳнат бозорида энг талаб юқори мутахассисларга айланишига ишонаман ва Сизларни ҳам шундай салоҳият эгалари билан компаниянгизни ривожлантиришга чорлайман!", - деди "Azbiz" компанияси директори Taku Hiyane.


🤝 Форум якунида: ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда Японияда ишга жойлаштириш юзасидан Миграция Агентлиги ва бир қатор япон компаниялари ўртасида шартномалар имзоланди.

@uzmigration
Forwarded from Migratsiya agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Таълим + иш: Ўзбекистонда Японияга ишга тайёрловчи марказлар очилади!

🎓💼 Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси энди юртимизда фаолият бошлайди!

🛫 Миграция агентлиги делегацияси билан учрашув чоғида компания қуйидагиларни маълум қилди:

▪️ Ўзбекистонда 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;
▪️6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади (маош 1500 $ атрофида);

📚 "Onodera User Run" 8 мамлакатда 9 минг нафар хорижлик мутахассисни ўқитган ва Японияда юқори даромадли ишга жойлаштирган.

📅 Компания раҳбарияти жорий йил 10 июнда мамлакатимизга ташриф буюриб, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолайдиган бўлди.

🔜 Янгиликларни кузатиб боринг, сиз ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Migratsiya agentligi
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон – Япония: таълим ва бандликда янги ҳамкорлик!

Жорий йил 21-30 май кунлари Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга хизмат сафари давомида Миграция агентлиги ва Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолашга келишилган эди.

Кунчиқар мамлакатдаги келишувга кўра, 11 июнь куни "Onodera User Run" компанияси раҳбарияти Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Миграция агентлиги билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.


Эндиликда ушбу ҳужжат асосида минглаб ўзбек ёшлари Япония меҳнат бозорида ўз ўринларини топиш имкониятига эга бўладилар!

"Биз Ўзбекистон бозорига кириб келаётганимиздан мамнунмиз, Япония стандартларидаги дастлабки ўқув марказимизни Тошкент шаҳрида шу йил сентябрь ойида фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираяпмиз.
Лойиҳамизга ўзбекистонлик япон тили ўқитувчиларини таклиф қиламиз, малакасини оширамиз ва улар бизнинг ходимларимиз бўлишади", - деди "Onodera User Run" компанияси президенти Jun Kato


Лойиҳада иштирок этиш истагидаги Япон тили ўқитувчилари ҳавола устига босинг ва рўйхатдан ўтинг.

🌏 Лойихада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.

Япон тилини бепул ўрганиш учун ҳавола устига босиб ариза қолдиринг.

@uzmigration
Forwarded from JAPAN CAREER PORTAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Migratsiya agentligi va Yaponiyaning “Onodera User Run” kompaniyasi o‘rtasida memorandum imzolandi
#13jun

🌐japancareer.uz 🚀Telegram📷 Instagram 🔵Facebook 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from JAPAN CAREER PORTAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵Yaponiyada ishlashni rejalashtiryapsizmi?

🔥Stajyor vizasi haqida barcha savollarga javob beradigan yangi podcast videomiz chiqqanini e’lon qilamiz!

Ushbu videoda:
Stajyor vizasi nima?
Kimlar uchun mo‘ljallangan?
Qanday qilib uni olish mumkin?
Qanday tayyorlanish kerak?
Batafsil podcast orqali ko'rib olishingiz mumkin.


❗️Videoni ko‘rib, Yaponiyadagi ish imkoniyatlari haqida to‘liq tasavvurga ega bo‘ling!

PodCast 👈bu yerda. "PodCast" so'zi ustiga bosing.

Bizni ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring.
🌐japancareer.uz 🚀Telegram📷 Instagram 🔵Facebook 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM