Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар
#Ёшлар_дафтари
#Ёшлар_сиёсати

📌Бугун 3-сектор штабида, сектор раҳбари О.Ғанибеков, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий муаммоларини бартараф этиш мақсадида ажратилган субсидиялар асосида зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилди.

📘Ёшлар дафтари”га киритилган 6 нафар ёшга зарур техникалар, жумладан, Х.Ғуломназарова ва Д.Якуббековаларга микроволновка, Р.Жонқобиловага духовка (печ) қандалот маҳсулотлари учун, М.Тохтиевага соч қуритадиган (фен), конус, соч дазмоли, Ф.Чиннибоевага миксер, Н.Эгамбердиевага соч қуритадиган (фен), соч текислаш (дазмоли), горфе (соч илдизини кўтарадиган) жамланмалари топширилди.

Ёшлар томонидан уларга қаратилаётган эътибордан мамнунликлари ва юртбошимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлар тўғрисида илиқ фикрлар билдириб ўтилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa