Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#мурожаат_изидан

11 май куни шаҳар ҳокими М.Салиев ўтказган сайёр қабулда Учқун маҳалласидан фуқаро Гулчеҳра Расулованинг, уй-жой масаласи бўйича мурожаати юзасидан масъуллар билан хонадонига бориб ўрганишлар олиб борди.

Ўрганиш давомида оиладаги опа сингилларни иш билан таъминлаш, соғлигини тиклаш шунингдек, субсидия асосида уй олиш бўйича ҳукуматимизнинг мазкур имтиёзи тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Оиладаги яна бир муаммо яъни эр-хотин, қайнона-келин, оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир тараф билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳияти аниқланмоқда.

Жараёнида шаҳар ҳокими, маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, низоли оилалар муаммоларини "хонадонбай" ҳал этиш, бу борада профилактика инспектори ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликдаги ишларини жадаллаштириш, шунингдек, оилалардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

@Nurafshonpressa