Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
#эътироф
#муборак_бўлсин

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра Янги Ўзбекистонни барпо этишга қўшган муносиб ҳиссаси, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун:

🎖Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибият мудири Жўра Аҳмедқулов «Дўстлик» ордени билан;

🏅Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Муҳриддин агро» фермер хўжалиги бошлиғи Абдувалиев Муҳриддин Нуриддин ўғли «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.


Каналга уланиш:
👉 https://t.me/mashal_gzt
Нурафшон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ички ишлар бўлими ҳамкорлигида шаҳар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тунги навбатчилик ўрганилиб, профилактика ишлари олиб борилди.

Профилактика ишлари доимий равишда олиб борилиши режаллаштириб, барча худудлар қамраб олиниши кўзда тутилган.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари ташаббуси билан фуқаролик паспорти бўлмаган фуқароларга амалий ёрдам берилиб, фуқаролик паспортлари тикланиб, узоқ вақт мобоинида туғилганлик гувохномасини ололмаётган фарзандига туғилганлик гувоҳномаси олиб берилди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти билан танишди. “Ватанпарвар” шаҳар ўқув спорт техника клуби мехнат жамоасини бугунги кунда олиб бораётган иш фаолиятлари, ташкилотнинг ўқув моддий негизи, ўқув ҳоналари ҳамда, амалиёт ҳоналари, техник жихозлар, кўргазмали тарғибот воситалари ва спортнинг милтиқдан ўқ отиш тури бўйича машғулотлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек бугунги ёшларимизни қизиқтирган, айниқса бугунги бозор иқтисоди бўйича энг зарур касбларга “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйҳатида турган ишсиз ёшларни, меҳнат бозори эҳтиёжи юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил этиш мақсадида, шаҳар бандлик маркази, шаҳар ёшлар ишлари агентлиги, ватанпарвар ташкилоти вакиллари иштирокида келишув шартномаларини тузиш бўйича шаҳар ҳокими томонидан кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 12-сонли Мусиқа мактаби биносида “Ойбек” МФЙ фуқароларининг мурожаатлари тингланди.

Мухтарам Президентимиз томонидан “Ҳалқ қабулҳоналари”нинг фаолитини янада такомилаштириш юзасидан, ўтказган водеоселекторда қўйилган мақсадли вазифалар ижроси бўйича, Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, “Ойбек” МФЙ фуқаролари билан қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар, ўзларининг қийнаётган масалалари жумладан, бандликни таъминлаш, кўча йўллари, моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, аксарият мурожаатлар жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатининг ижроси сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
@Nurafshonpressa