Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
ЭЪЛОН!!!

⚡️ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!


💡Nurafshon shaxar elektr ta‘minoti korxonasi, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини ҳамкорликка чақиради.
💥Коммунал тармоқлардаги барча рақамларни (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик сув ва оқова сув тизими таъминотлари) жисмоний шахснинг идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғлаш, бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида ноёб рақамдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш тадбирлари режалаштирилган. ⚡️Шу муносабат билан “Электрҳисоб” дастурий комплексидаги истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига умумий маълумотларини (уяли телефон рақами, паспорт маълумотлари. Ф.И.Ш, яшаш манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШШИР), кадастр рақами) бириктириш мақсадида барча турдаги истеъмолчилардан, мазкур маълумотларини жойлардаги электр таъминоти корхоналарига жорий йилнинг 1 ноябрь санасига қадар тақдим этилиши сўралади. 👆Шу ўринда шахсий маълумотларни тақдим этиб боришингиз, энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлашига катта кўмак бўлиб хизмат қилади.

@Nurafshonpressay
🔴YANGI KUCH
🔴YANGI GʻAYRAT
🔴YANGI MARRALAR
🔴YANGI SARDORLAR
NURAFSHON SHAHRIDAGI BARCHA UMUMTALIM MUASSASALARIDA MAKTAB SARDORLAR SAYLOVI KATTA FORMATDA VA KENG QAMROVLI TASHKIL ETILMOQDA.
💪ENG MUNOSIB DEB TOPILGAN SARDORLAR KENGASHI AʼZOLARI OʻZLARINING FAOLIYATINI BOSHLADILAR
⚡️YANGI SAYLANGAN SARDORLARGA SARDORLAR FORUMIDA OMAD HAMDA ZAFARLAR TILAB QOLAMIZ.
@Nurafshonpressa
Тадбиркорлар билан учрашув

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди. Тадбиркорларнинг барча мурожаатлари Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал қилинди. Шаҳар ҳокими барча тадбиркорларга қулай шароит яратиш уларни қўллаб қуватлаш бўйича вазифалар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Ёшлик, Нурафшон, Бирлик ва Янгиобод МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 22.09.2021 йил 24:00 дан 04:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
НУРАФШОН ШАҲРИНИНГ БОБУР КЎЧАСИДА АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНАДИ
Муаллиф: Нурафшон шаҳар ИИБ Ахборот хизмати
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Халқаро автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 22 сентябрь кунидаги тегишли фармойиши асосида 22 сентябрь соат 17:00 дан 18:00 га қадар Нурафшон шаҳрининг Бобур ва Тошкент йўли кўчалари туташган қисмидан Тошкент-Бекобод автомагистрал йўлининг кесишган ҳудудигача бўлган оралиқда автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари
Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Тошкент вилояти прокурори С.Самадовнинг ташаббуси билан Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида ташкил этилган “Беш ташаббус” доирасида Нурафшон шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш ва уларнинг мурожаатларини тинглаш учун ёшлар билан учрашишди.

Учрашувга келган ёшларимиз, ишга жойлашиш, маҳаллаларда болалар учун майдончалар яратиш, мактабларда чет тили ва ахборот технологиялари фан ўқитувчилари салохиятини кучайтириш ҳамда шаҳарда маданий марказлар, сайилгоҳлар ва кутубхоналар очиш таклифлари берилди.

Нурафшон шаҳар сектор раҳбарлари томонидан барча ёшларнинг муоммо ва мурожаатлари учрашув жойида тўлиқ ўрганилди ва ёшлар томонидан кўтарилган барча мурожаатлари тегишлили бўйича ташкилот раҳбарларга ижобий хал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa