Nurafshon shahri hokimligi
3.31K subscribers
42.7K photos
3.84K videos
52 files
12.2K links
Download Telegram
# Жараён
Жорий йил 25 сентябр куни Нурафшон шаҳар "Бирлик" маҳалла ҳудудида “Лидер” тадбиркорликка номзод “Ободон мебеллари” МЧЖ раҳбари билан маҳалла аҳли ўртасида учрашув ташкиллаштирилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад маҳаллада касаначиликни ривожлантириш ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш хусусида сўз борди.
Тадбирнинг асосий иштирокчиларидан бўлган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов, маҳалла фуқароларига касаначиликнинг авзал томонлари, ҳаражатсиз даромад олиш хусусида яна бир бор батафсил тушунчалар бериб ўтди.
“Лидер тадбиркор”ликка номзод “Ободон мебеллари” МЧЖ раҳбари томонидан, Бирлик маҳалласида касаначиликни йўлга қўймоқчилиги ва маҳалладаги барча ишсизларни бандлигини таъминлаш ва уларнинг оиласига қўшимча даромад олиб кириш асосий мақсади эканлиги тўғрисида тадбирда айтиб ўтди.
@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Маърифат, Янгиобод, Дехқонобод, Учқун, Ойбек, Бобур Тўй тепа, Муқимий, Наврўз, Қумариқ ва Обод турмуш МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 27.09.2021 йил 13:00 дан 14:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
# туризм куни

🔰 “Бутунжаҳон туризм куни” Нурафшон шаҳрида ўзгача тусда ўтказилмоқда
🌎 Бугун – “Бутунжаҳон туризм куни” муносабати билан шаҳримизнинг барча ҳудудларида қизғин тадбир жараёнлари бошланиб кетди.

👉 Хусусан, “Туризм соати” шиори остида Нурафшон шаҳар 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва 13 –чи мактабгача таълим муассасасида илм олаётган ёш авлодга туризм тушунчаси, вилоятда соҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбирлар давом этмоқда.
@Nurafshonpressa
#Халқаро_ҳамкорлик

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, давлат хизматлари агентлиги масъуллари билан ҳамкорликда, Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури бўйича давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича Руминиялик халқаро эксперт Мариус Бирсан билан учрашишди.
Учрашувда давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат хизматлари маркази томонидан корхона ва ташкилотларининг электрон ахборот алмашиш базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
@Nurafshonpressa
ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
Нурафшон шаҳрида ўқувчи-ёшлар ўртасида турли мусобақалар, турнирлар ва спорт ўйинларини ўтказиш оммалашиб бораяпти.
Нурафшон шаҳар “Юксалиш” МФЙ маҳалласидаги уйингохда жорий йилнинг 24-27 сентябрь кунлари ўқувчилар ўртасида ўтказилган футбол ўйинлари якунланди
Ҳар бир сектордан 2 тадан жамоалар, жами 8 та футбол жамоалари 3-сектор кубоги ғолиблиги учун курашдилар.
Мусобақа якунида ҳар бир командалар ғолиби ва совриндор ўқувчилар, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ бошлиғининг медаль, кубок ва қимматбахо совғалари билан тақдирланди.
Ўтказилган футбол ўйинларининг натижаларига кўра жамоалар қуйдаги ўринларни эгаллади:
1-ўринни - 3 сектор 57 -сонли умумтаълим мактаб жамоаси;
2-ўринни - 4 сектор 26 -сонли умумтаълим мактаб жамоаси;
3-ўринни - 3 сектор 10 -сонли умумтаълим мактаб жамоаси.
@Nurafshonpress